cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ДУНЁ 🌿🌿🌿🌹🌹🌹🌹🌿🌿🌿

Бу менинг Дунёим ☘️🌺☘️🌺☘️🌺☘️🌺☘️🌺☘️🌺☘️🌺☘️ Ҳаёт экан мисли чархпалак, Бир кун армон, бир кундир зиё. Синовларга тайёр тур, дўстим, Бу биз билган, билмаган дунё. Фикр ва мулоҳазалар учун ссилка @anduh5774 🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿

Show more
Advertising posts
213
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Show all...
@Umida_AZAM

Бугун Бугун улканлашди кўксимдаги дард, Бугун кучаймоқда юракда оғриқ. Мунғайган жуссамда сарғайган дарахт, Биз босган йўлларда кузак, хазонлиғ. У сўзсиз бекатда юрагим қонар, Руҳим адаштирган мунғлиғ бир дунё. Ишон, Фарғонада соғинчим ёнар, Шаҳар сиғдирмаган у унсиз рўё. Хира тортган кўнглим, Тиланган кўнглим, Бутун жисму жоним ёнар оташдан. Меҳру муҳаббатга қалбим лиммо-лим, Қўрқаман азизим сени алдашдан. Давонлар йироқдир, Давонлар нари, Йиллаб давонларда эримайди қор. Сени кутган эдим минг йил илгари, Ўн саккиз ёшимда айтилган ёр-ёр. Бугун тўлиб кетди хотирларда хат, Маҳзун кўзларингда кўрсайдим бир чўғ. Хувиллар кўчалар, Вужудим карахт, Энди ўчиб бўлган юрагим бечўғ. Қузғунлар жонимни қилмасдан талош, Жисмимни нимталаб бермай қушларга. Эриб тугамасдан қалбимдаги ёш, Бир бора қайтсайдинг мовий тушларга. Бир бора қайтсайдинг мовий тушларга... Умида АЪЗАМ 2023.04.02. @Umida_AZAM

«Ҳаёт қисқа. Уни кишиларга ўзингни оқлашга уриниб беҳуда ўтказма. Сени яхши кўрадиганлар сенда доимо яхшиликни кўришади. Сени ёмон кўрадиганларни эса ҳеч қачон рози қила олмайсан!» @Umida_AZAM
Show all...
Ишқнинг тили - дуодир. Ҳар бир дуо, маъшуқага ёзилган ишқ мактубига ўхшаган бўлиши керак. Ҳазрати Шамс Табризий ​Бир кишини чин дилдан яхши кўрсанг ва унинг иши сен учун қизиқарли бўлса, унга қуйидаги дуони аташинг энг яхши совғадир: "Аллоҳим! Унга тақво либосини кийдир, унинг учун аҳамиятли бўлган нарсани ато қил, уни тоатинг билан бахтиёр қил, кенг карамингдан ризқлантир, ҳар бир ёмонликдан муҳофаза қил, ғамини арит, қалбини бахтиёр айла, фикрини роҳатда қил, ўзини, ота-онаси ва фарзандларини мағфират қил". Хайрли тонг! Яхши дуоларингиз ижобат бўлсин. @Umida_AZAM
Show all...
Бахт бойлик, ё мансаб эмас, яқин инсонларни бир-бирини тушунишлари, қалбларини тинглашлари, ҳурмат қилишларидир. Яшаш, хис қилиш, қувониш, табассум қилиш бахт эмасми, азизим? Бахтнинг замирида эса самимийлик бор...Оппоқ кўнглимиз билан кимнидир бахтли қилишимиз мумкин. @Umida_AZAM
Show all...
ГУЛИМ СЕНГА... 🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸 Нафасингни, сезайин дедим, Оламингда кезайин дедим, Қалбим тубидаги сенга аталган Гулимдан, бир дона, узайин дедим. ✍ МУРОДУЛЛА 🎤 МУАЛЛИФНИНГ ЎЗИ ЎҚИДИ
Show all...
БОЙЛИК ИЛИНЖИДА ЮРГАНЛАР УЧУН... 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 ✍ Ситора Мавлонова 🎤 МУРОДУЛЛА ЎҚИДИ 🌴🌴🌴
Show all...