cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"UDDU" CHANNEL

➖Будем выкладывать нужную ☑️ автоинформацию по законодательству Республики Узбекистан. ➖Наша группа t.me/UDDU_CHAT Ссылка для связи t.me/UDDU_help_bot ➖Каналдан олинган барча фикрлар канал муаллифлариники. Улардан фойдаланишда ссылка кўрсатилиши шарт.

Show more
Advertising posts
4 750
Subscribers
+124 hours
+1957 days
+58030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

01:17
Video unavailableShow in Telegram
Изоҳларсиз.. Без комментариев.. 🛡 @UDDU_channel
Show all...
25.74 MB
🤮 15🤬 7😁 2🕊 2👍 1😡 1
Давоми )) Узоқ йўлга чиқган эдим. Чўл зонаси эди. Соатлар чўлда юриб, 3-4 соат ишларимни битириб, кейин орқага қатишим керак эди. Сув ва энергетик дўкондан яхтак олган эдим. Лекин бу каби шароитда мошинада конденционер ёқилган бўлса-да ҳаммаси қайнаб кетди.. Дўкон эса йўқ. Одам оёғи тегмас жойлар... Расмда кўрганингиз каби ижод қилишга тўғри келди. Эффекти зўр бўлди. Мазза қилиб яхтакгина сувларни ичиб келдим.)) Қисқаси шу ———————————————————- Выехал в дальнюю дорогу. Степная зона. Нужно было завершить свои дела в течении 3-4 часов и поехать обратно, передвигаясь по степи. Приобрёл в ларьке энергетик и воду, они были холодные. Но даже при включённом кондиционере они всё равно нагрелись. Ларьков по близости нет. Места, где не ступала нога человека… Пришлось сымпровизировать так как на фото. Эффект получился отличный. С удовольствием вернулся обратно, попивая холодные напитки))) Вкратце как то так. 🛡 @UDDU_channel
Show all...
🤣 10👍 9🔥 4🍾 2😭 1😘 1
02:33
Video unavailableShow in Telegram
#Диққат #Тезкор ❗️🤐Энди “Коммент”да сўкиб ёзсангиз 13 миллион сўм жарима тўлайсиз Ижтимоий тармоқдаги аккоунтингиз орқали шахсингиз аниқланади ва жавобгарликка тортиласиз Сўкиб комментария ёзишни хуш кўрадиганларга юбориб қўйинг! 🛡 @UDDU_channel
Show all...
10.91 MB
🤡 4👍 2😁 1
01:50
Video unavailableShow in Telegram
ДХХ: Тошкент шаҳрида банкдан пул ўғриламоқчи бўлган кибержиноятчилар ушланди Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, банк ҳисоб рақамлари ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган пул маблағларини хакерлик ҳужуми орқали ноқонуний ўзлаштиришга уринган шахсларнинг қилмишлари фош этилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг собиқ ходими ҳозирги кунда мазкур банкда мутахассис лавозимида ишловчи танишидан банкнинг дастурий таъминоти ва ҳисоб рақамларига кириш имкониятини берувчи кодларни 6500 АҚШ доллари эвазига сотиб олади. Сўнгра, у Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1973 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлари учун 3 маротаба судланган шахс ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида истиқомат қилувчи, 1989 й.т. фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, дастлаб банк ҳисоб рақамларида ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган жами 370 млрд. сўм маблағни хакер жалб қилган ҳолда ўғирлашни, кейин эса оффшор ҳудудлар орқали чет элдаги танишларига тегишли ҳисоб рақамларга ўтказишни режа қилишади. Қонунбузарлар 189 млрд. сўмни чет эл валютасига конвертация қилишга ва оффшор ҳудудлар орқали хориждаги ҳисоб рақамига ўтказишга уринган вақтларида жиноят устида қўлга олинди. Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, улар ўзларининг қабиҳ ниятлари амалга ошган тақдирда, гўёки банкнинг дастурий таъминотига чет элдан хакерлик ҳужуми бўлганлиги тўғрисида ёлғон маълумот тарқатишни режалаштиришган. Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 🛡 @UDDU_channel
Show all...
ДХХ - кибержиноят.mp417.88 MB
👍 2 1🔥 1👏 1
Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор билан халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўллар рўйхати тасдиқланди. 🛡 @UDDU_channel
Show all...
6999488.pdf11.13 MB
👍 2 1🔥 1👏 1
Вазирлар Маҳкамаси “Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди. Унга мувофиқ, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади. Мазкур хизмат ДЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграллашган платформасига интеграция қилган ҳолда ЯИДХП орқали кўрсатилади. Жисмоний ва юридик шахслар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ДЙҲХХга анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилишлари мумкин. Мазкур қарор билан Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламенти ҳам тасдиқланди. Регламентда: -йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилиш тартиби; -йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби белгилаб берилган. 2024 йил 30 августга қадар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан электрон мурожаат этиш учун зарур бўлган ахборот тизими яратилади. 🛡 @UDDU_channel
Show all...
6998504.pdf1.09 MB
👍 1 1🔥 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Нега керак ушбу "резинка" ?? 😁 🛡 @UDDU_channel
Show all...
🤷 6😁 5🤔 1🤣 1
Мана шу ўсимлик қайси муддат ичида (5-10-15 кун) шу даражагача ўсади? Бухоро шаҳри. 🛡 @UDDU_channel
Show all...
👍 4😁 2🤬 1🤡 1😈 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksni o'zgartirish uchun quyidagi takliflar ishlab chiqildi: 1) joriy ma’muriy jarimalar miqdorini ularning sodir etilgan huquqbuzarlikka mutanosibligini tekshirish; 2) fuqarolarning hayoti va sog‘lig‘i bilan bevosita bog‘liq bo‘lgan huquqbuzarliklar uchun jarima miqdorini oshirish masalasini ko‘rib chiqish; 3) Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeks normalarining korrupsiyaga qarshi kompleks ekspertizasini o‘tkazish; 4) Ma’muriy javobgarlik to’g’risidagi kodeksga ma’muriy jazoning alohida turi sifatida “ogohlantirish” institutini kiritish. 🛡 @UDDU_channel
Show all...
👍 5😁 2🔥 1💩 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛИШИГА ДОИР ЖАРИМАЛАРГА ҚАРШИ ЭЛЕКТРОН ШИКОЯТ ЙЎЛЛАШИНГИЗ МУМКИН БЎЛДИ Эндиликда сиз Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир жарималарга қарши my.gov.uz портали орқали электрон шикоят йўллашингиз мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 382-сон қарорига асосан, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб my.gov.uz портали орқали Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши юзасидан чиқарилган қарорлар ва юборилган хабарномалар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон тартибда шикоят қилиш имконияти пайдо бўлади. ☝🏻Юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Мурожаат кўриб чиқилаётган вақт мобайнида жарима учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди. Агар шикоят ўринли деб топилса, ЙҲХХ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади. 🛡 @UDDU_channel
Show all...
👍 5💩 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.