cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Танатоз

Қўрқсанг гапирма, гапирдингми қўрқма..

Show more
Advertising posts
3 009
Subscribers
+17524 hours
+1757 days
+61930 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Жамиятдаги инсонларнинг ниҳоятда озчилиги тафаккур қилиш қобилиятига эга. Асосий кўпчилик эса эргашувчилардир. Агар манашу озчилик йўқ қилинса, қолганларни ҳар қандай ғояга ишонтириш мумкин бўлади. Тафаккури хиралашиб, ўзлигини унутган оломон катуюшани айтиб эчкидай сакраб юраверади @tanatoz1920
72020Loading...
02
Тарихдан тугата олмадилар, бугун ҳам тугата олмайдилар, Оллоҳ хоҳласа. Агар Оллоҳ сизга ёрдам берса, энди сизни ҳеч ким мағлуб эта олмайди. Оли Имрон сураси, 160-оят. 🔴 Ғазо - Қаршилик бригадалари Telegram: t.me/FaIastin
92511Loading...
03
Барчангизга ташаккур
9140Loading...
04
Media files
9100Loading...
05
“VICTORIA PYRRHICA” Тарихда “Пирр ғалабаси(victoria pyrrhica)” деган атама бор. Қадимда Пирр исмли шоҳ Рим ҳудудига бостириб киради. Қирғинбарот жанглардан кейин унга ғалаба хабарини келтиришганда у “Агар яна бир бор Римликлар устидан шундай ғалаба қозонсак, бутунлай қирилиб битамиз” деган экан. “Пирр ғалабаси” атамаси орқали ниҳоятда қимматга тушган, мағлубиятга тенг бўлган ғалаба назарда тутилади. 2-жаҳон урушида СССРнинг қозонган ғалабаси ҳам “Пирр ғалабаси”эди. Гемания бутун дунё билан курашгани, ҳудуди тўлиқ вайрон бўлгани ҳолда 10 миллион аскар йўқотди. Ғолиб СССР эса 27 миллион. Бу номувофиқликнинг сабаби фақатгина совет қўмондонлигининг нўноқлиги билан боғлиқ бўлмай, ҳукумат учун инсон қадрининг, жониннг бир чақага қимматлиги билан ҳам изоҳланади. Гап шундаки қотил жиноятчилар тўдасидан иборат бўлган совет ҳукумати ўзининг “юмшоқ жойи”ни сақлаб қолиш учун инсонларни энг арзон, қадирсиз материал сифатида сарфлаб юбораверган. 27 миллион кишилик қурбонларнинг катта қисми гетлерчилар ўқидан эмас, хоинларча отрдан суқилган совет чекистларининг ханжаридан ўлган. Гап шундаки 20 - йиллардаёқ Троцкий томонидан тиш -тирноғигача қуролланган, чарм кийимлар кийган махсус қўшин тузилиб, уларнинг иши жанг вақтида сустлик қилган бўлинмаларни қириб ташлашдан иборат бўлган. Бу махсус қўшин жаҳон уруши ва ундан ҳам фаолият кўрсатган. Армияларни тазйиқ, репрессияларсиз тузиб бўлмайди. Қўмондон томонидан бериладиган ҳукмлар орасида токи ўлим ҳукми бўлмас экан, одамлар галасини ўлимга юбориб бўлмайди. Токи ўз маҳоратидан мағрурланган, одам деб аталмиш ёвуз, думсиз маймунлар армиялар тузишар ва урушар экан қўмондонлик аскарни олдиндаги эҳтимолий ўлим ва орқада кутаётган аниқ қатл орасида танлов қилишга ундаши керак”. Лев Троцкий(Бронштейн) Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1 38423Loading...
06
Миллат ўзининг хорликда эканини англамагунича у нажот ҳақида зинҳор ўйламагай... Агарда сиз инсонлар турли хил ташвиқот(пропоганда)лар орқали алданаяпти, аҳмоқ қилинаяпти деб ўйласангиз, қаттиқ янглишасиз, ташвиқотлар азалдан ахмоқлар учун режалаштирилади. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1 88146Loading...
07
Мағлубиятларимиз сабаби "Мўғул-татарлар йўлбошчиси Ҳулагунинг қизи Бағдод кўчаларини айланиб юрганди, одамлар бир кишининг атрофида тўпланиб туришганини кўрди. Унинг кимлиги ҳақида сўраган эди, мусулмон олимлардан бири, эканини айтишди. Уни олдига чақиртирди ва келганида ўрталарида қуйидагича савол-жавоб бўлиб ўтди: - Аллоҳга иймон келтирганларданмисан? - Ҳа. - Аллоҳ устингизда бизни ғолиб қилмадими? - Ҳа, ғолиб қилди. - Бу бизни сизлардан кўра Аллоҳга севимлироқ эканимизни билдирмайдими? - Йўқ!! - Нега? - Қўй боқадиган подачини биласанми? - Ҳа. - Подасида итлар бўлишиничи? - Ҳа. - Баъзи қўйлар дайдиб қочса ва итоатдан бўйин товласа подачи нима қилади? - Уларни итоатга қайтариш учун итларини қўйворади. - Итлар қўйларни қанча муддат қувади? - Мудом улар дайдир экан, қуваверади. - Сизлар Аллоҳнинг заминдаги итларисиз. Модомики, Аллоҳнинг йўли ва тоатидан хорижда эканмиз, бизни қуваверасиз. Бу ҳолат то Аллоҳ азза ва жаллага қайтгунимизча давом этаверади". Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
3 52664Loading...
08
Инсонга жисмоний босим, тазйиқ ҳаддидан ошиб, инсон ўзини ўта ожиз ҳис қилса, курашишдан ҳеч қандай умид қолмаса, соғлом ақл ва барча ахлоқий меъёрларга зид ҳолда ўзига зулм қилувчиларга сиғина болайди. Руҳан мажруҳ бўлган бундай кимсалар, ўз “ҳожаси” нинг ҳар қандай ишорасини илоҳий амир сифатида қабул қилиб, уни сўзсиз бажариш билан бирга бошқалардан ҳам шуни қатъий талаб қиладилар. Бундай мажруҳлар ўзи мансуб бўлган тоифа учун, босқинчи золимлардан ҳам хавфлироқдир... биздан узоқлашманг https://t.me/tanatoz1920
1 81825Loading...
09
“Ташқи ва ички сиёсатимизда суянадиган энг қудратли қуролимиз бу қўрқув, даҳшатга солишдир. Револютсия ҳам худди урушдаги каби қўрқитишга таянади. Ғолибона урушда мағлуб томон армиясининг бир қисмини қириб ташлаш орқали қолганларининг юрагига қўрқув солиниб, иродаси синдирилади. Революция ҳам худди шундай: аҳолининг маълум бир қисмини қирғин қилиш орқали қолган қисми қўрқувда тутиб турилади.” Лев Троцкий 1938 - йилнинг 17 апрел санаси Қирим Татарлар тарихдаги энг қайғули кун сифатида хотирланади. Айни шу кунда Қирим татар халқининг зиёли қатлами қатағон қилинди. Сталин ҳукумати сохта далилар тўплаб, гувоҳларни сиқувга олиб қўрқитиб уларни зарарига "ҳужжатлар" йиғилди. Миллатчиликда айбланган Қирим Татарлари Симферопол жазони ўташ муассасасида отиб ташланди. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1 90018Loading...
10
“Ташқи ва ички сиёсатимизда суянадиган энг қудратли қуролимиз бу қўрқув, даҳшатга солишдир. Револютсия ҳам худди урушдаги каби қўрқитишга таянади. Ғолибона урушда мағлуб томон армиясининг бир қисмини қириб ташлаш орқали қолганларининг юрагига қўрқув солиниб, иродаси синдирилади. Революция ҳам худди шундай: аҳолининг маълум бир қисмини қирғин қилиш орқали қолган қисми қўрқувда тутиб турилади.”
20Loading...
11
Сенинг лутфингдан бенасиб қолмаган, Сенинг эҳсонингга ноил бўлган қаттиқ чақмоқ тошдан учқунлар сачрайди, оловлар чиқади. Бошқа тошдан эса сув оқади. Яна бошқа бир тош, дилбарнинг лаблари рангидаги лаълу ёқут бўлади... Эй Қодиру Зулжалол! Биргина жонсиз тошга шунча лутф ва эҳсонинг бўлса, биз жонли бандаларингга не не лутф ва эҳсонларинг бор?! Бизларни ҳам маҳрум этма, Ўзингга муносиб Қул бўлишимизда Ёрдамчимиз бўл! Қалбимизни тошдек бўлишидан бизга паноҳ бер. Мавлоно Жалолиддин Румий Қуддиса сирруҳу. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1 90718Loading...
12
"Ахир... биз буни билмагандик!... " - вақти келиб энг кўп такрорланадиган сўзлар манашу бўлади. Бугунги ривожланган дунёда ҳақиқатни англамасликни, билмасликни иложи йўқ. Шунчаки англашни хохламаслик мумкин... Ҳеч бўлмаганда муносабат билдиришга жураът топинг, биздан узоқлашманг @tanatoz1920
10 26933Loading...
13
📑 "Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури(ПРООН)" ташкилоти: Ғазони тиклаш учун олдинги урушлар давридаги вайронагарчиликларни бартараф этиш учун қилинган каби ҳаракатлар қилинса, минтақанинг илгариги ҳолатига қайтиши учун 80 йил керак бўлади ва бу кейинги асрда ҳам давом этади. Агар халқаро миқёсда ёрдамлар уюштирилиб, керакли материаллар етказиб турилса ва қайта тиклаш ишлари жадаллик билан давом эттирилса шунда ҳам Ғазони қайта тиклаш 2040 йилга қадар давом этиши мумкин. Қайта тиклаш учун камида 40-50 миллиард доллар керак бўлади. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1 6713Loading...
14
Жасур Покистонлик ёхуд “Аймал Канси иши”. 1993 – йилнинг 25 январида АК-47 автомати билан қуролланган Аймал Канси Виржиния, Ленглидаги МРБ(Марказий разведка бошқармаси)штаб квартираси яқинида светофорда тўхтаб турган МРБ ходимлари машинасига қарата ўқ узиб, Фрэнк Дарлинг ва Лансинг Беннеттларни ўлдиради ва яна уч нафар ходимни жиддий яралайди. Покистон фуқароси бўлган Аймал Канси шу йилнинг 26 – январида АҚШни тарк этиб, она шаҳри Кветтага қайтади. Аймал Кансини бунга нима мажбурлаганди? Аймал Канси 1967 – йилнинг 1 – январида Покистоннинг Кветта шаҳрида туғилган бўлиб, этник келиб чиқишига кўра Пуштун бўлган. Ўздаврида яхши таълим олган бу киши магистр дажасига эга эди. У 1991 йилда АҚШга келиб, Маямида сохта Грин-катани қўлга киритади. CNN WTG ходимлари интервю жараёнида ундан МРБ ходимларини нима сабабдан ўлдирганлигини сўрашганида: “АҚШнинг Яқин Шарқ минтақасида олиб бораётган сиёсати, айниқса Фаластинликларга ўтказаётган зулми нафратимни қўзғади” деб жавоб берди. Канси шахсига оид айрим жумбоқли ҳолатлар Аймал Канси ўзининг ISI(Inter-Services Intelligence-Покистон ташқи разведка ва контрразведка хизмати) ёки МРБ билан алоқадорлигини кескин рад этган. Аммо унинг стратегияси, унга нисбатан “глобал ов”дан муваффақиятли тарзда қутула олганлиги ва беш йил давомида махфий хизматлар исканжасидан омон чиқа олганлиги, кўпчиликни у фаолиятининг дастлабки йилларида МРБ билан ҳамкорлик қилган деган фикрга келишига сабаб бўлди. Канси, катта эҳтимол билан Совет иттифоқига қарши мужоҳидлар таркибида кураш олиб борган МРБ жосуси бўлган бўлиши мумкин. Кейинчалик хўжайинлари томонидан дунёнинг кўплаб минтақаларида мусулмонларга нисбатан бўлаётган босим, унинг нафратига сабаб бўлган. АҚШ детективларини хавотирга солган, кишини ҳайратлантирадиган яна бир ҳолат шуки у МРБ ҳақида чуқур маълумотга эга бўлган. У шунингдек серқатнов йўлда МРБ ходимларини юзидан танигани ғалати. Бундан ташқари у ўша ерда бўлган аёл ходималарга ўқ узмаган. Кансига қарши “Глобал ов” ва унинг АҚШ томонидан ҳибсга олиниши АҚШнинг МРБ ва ФҚБ каби ташкилотлари Кансига қарши кенг кўламли ов эълон қилди аммо уни тутига муваффақ бўла олмади. У махфий хизматларнинг қаттиқ таъқибига қарамай АҚШдан Покистонга соғ саломат келди. Маълумотларда келтирилишича отишмадан кейин у эмин эркин Макдональдснинг маҳаллий филиалига кириб, бамайлихотир таомланади, бу унинг кучли руҳий тайёргарлик кўрганидан далолат беради. Фақатгина собиқ МРБ ходимларигина кучли ҳаяжонни енгиб, ўзига ионч билан ҳаракатлана олиши мумкин эди. Кейинги 4 йил давомида ФҚБ талаби билан бутун Покистон бўйлаб ўтказилган қидирув ҳеч қандай самара бермайди. (давоми бор...) Ottoman History - The Supreme State - дан олинди Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1 50213Loading...
15
Жасур Покистонлик ёхуд “Аймал Канси иши”(давоми). Аммо 1997 йилга келиб вазият ўзгарди, номалум шахс Карачидаги АҚШ элчихонасига бориб уларга Канси ҳақида маълумот бериши мумкинлигини маълум қилади. Бунга АҚШ ҳукумати томонидан Аймал Кансининг боши учун вада қилинган 2.5 миллион доллар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Аймал Канси ФҚБ ва Покистон разведка хизмати ҳамкорилигида ўтказилган рейд давомида қўлга олинади. Уни ўласи қилиб калтаклаб, қўл оёғи ва оғзи боғлиқ ҳолда Исломободдаги АҚШ Элчихонасига келтиришади. Гарчан Покистон терроризмга қарши суди(ATC) Покистон фуқаросининг давлат ҳудудидан ўғирлаб кетилиши мумкин эмаслигини билдриб, Канси юкланган самолётнинг учишига рухсат бермаслини сўраган бўлсада ўша вақтдаги бош вазир Навоз Шариф ФҚБнинг ўз ишини давом эттиришига рухсат беради. Канси 2002-йилинги 14 – ноябрида был казнен с помощью смертельной инъекции 14 ноября 2002 года в исправительном центре Гринсвилл округи марказий шаҳри Джарратте томиридан заҳар юбориш йўли билан ўлдирилади. Унинг жасади Покистонга жўнатилади. Дафн маросимида Покистон ҳукумати аъзолари, армия қўмондонлари, Покистоннинг АҚШдаги элчиси Ашраф Жахонгир Қози ҳам иштирок этади. Маросимда 10 мингдан ортиқ киши қатнашиб, уни Покистон қаҳрамони сифатида тупроққа қўйишди. Ottoman History - The Supreme State - дан олинди Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1 58614Loading...
16
Анвар пошо бошчилигидаги турк аскарлари Батумининг Усмонлига қайтарилишини байрам қилишмоқда. 1-Жаҳон урушида Рус армияси Рус -Турк фронтида тўлиқ янчиб ташланган. 1918 йил апрел. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
2 12431Loading...
17
Сайёҳ исроиллик аскарларга ташланди. Туркия фуқароси бўлган Урфалик Ҳасан Сакланан Иордания орқали Исроилга борди. Саёҳат вақтида тоби бўлмаётганини айтиб, гуруҳдан ажралди ва олдиндан ўйлаб қўйган режасини амалга оширишга киришди. У Қуддус кўчаларида Исроил аскари бўйнига бир неча бор пичоқ тортган вақтида отиб ўлдирилди. Маълумотларга кўра Ҳасан бу иши орқали Ғазода ўлдирилган бегуноҳ инсонлар учун қасос олиб, Исроилнинг ғайриинсоний жиноятларига нисбатан ўз эътирозини билдирган. Нетипичная Махачкала. Подписаться ☑️ дан олинди Аллоҳ уни раҳматига олсин. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1 63017Loading...
18
Бу сурат 1951-йилда олинган Шарқий Туркистонни озод қилиш учун 11 йиллик курашдан сўнг Усмон Ботир хитой тарафидан ўлимга ҳукм қилинган. Бу инсонни хитойликлар қўлга олгандан сўнг атболарига жангни тўхтатишга буйруқ беришини сўрашади ва лекин у киши бу таклифни рад этади. Шунда хитойликлар қулоқ бурнини кеса бошлайди, у киши эса такбир ва таҳлил айтиб турар эди. Мана шу тариқа Усмон Ботир қатл қилинади. Бу хабар оналарига етиб борганда: “Ўғлимни шу нарса учун катта қилган эдим“- деб жавоб берган экан.. Жасур Расуловнинг саҳифасидан олинди Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1 83358Loading...
19
Мустамлакачилар ўз босқинларини ниқоблаш учун “олий ирқ” атамасини ўйлаб топишди. Эволюция пиллапоясининг юқори поғонасида турган оқ одам, қолган барча “одамсимон”ларни бошқаришга табиатан мажбурдир, деб даъво қилшди улар. Ва шу ифлос ғояни мазлум халқларга ҳам сингдиришди ва сингдиришмоқда. Энг аламлиси йиллар давомида тинимисиз қилинган тарғибот орқали мазлум халқлар ҳам буни ҳақиқат деб тан олишди. Юқоридаги биринчи суратдан Ўзбекистоннинг ўзида 2 миллион 700 та мингта нусхада нашр қилиниб, завод, фабрика, идора, колхоз ва совхозларга ёпиштириб ташланган. Ва ҳар йили янгилаб турилган.. Бу вақтда эса иккинчи суратдаги вася, ўзининг илоҳий келиб чиқиши ҳақидаги эртаклардан илҳомланиб, бутилкани қучоқлалаган ҳолда еттинчи осмонларда парвоз қилган... Нега мустақил бўлсак хам, русқуллари халихам таълайгина, деб савол беришади баъзан.... Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
2 05422Loading...
20
Қудратли душман қаршисида оёқда тик тура олиш учун жисм эмас имон қувватли бўлиши керак. Балки аксариятимизнинг муаммойимиз шундадир?... Биздан улоқлашманг @tanatoz1920
2 44432Loading...
21
Адалат опанинг Американча талқини. Ғарб биздан тенглик, ҳамкорликни талаб қилганида қўлимиздаги нонни тенг бўлишга шама қилаётган бўлишади. Агар биз ҳам шунга ўхшаш таклифни билдирсак бизни экстремизмда айблашади. Сурат Европа маданияти каналидан ўғирланди. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
2 54517Loading...
22
Акалар постларни улашганла инсоф юзасидан муаллифниям кўрсатиб ўтайлик
1 6062Loading...
23
Асли аслига насли наслига... Ажойиб ҳикоя, сиз азизларга ҳам илиндик Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
6 224199Loading...
24
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿 Жума муборак азизларим!!! @tanatoz1920
2 08345Loading...
25
Советопитекусларга ёқмайдиган маълумот 1941-йилнинг август ойида Британия ва Совет қўшинлари Эронга бостириб кирди ва шарқий фронтда курашаётган совет қўшинларини таъминлаш учун Форс нефт конларидан фойдаланилди. "Форс йўлаги" орқали иттифоқчи давлатлар СССРга 5 миллион тоннадан ортиқ таъминот оқимини юборди. Айнан манашу "учинчи фронт" туфайли ҳам 1941 - йилда СССРнинг тўлиқ янчиб ташланишининг олди олинди. Суратда Эронни ишғол қилган 18 ва 10- ҳинд пиёда аскарлари, 2-ҳинд зирхли бригадаси ва 21-ҳинд пиёда аскарлари бригадасининг аскарлари акс этган. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920 Биздан узоқлашманг
2 03014Loading...
26
кечаги сўровномада иштирок этган кузатувчиларимиз, барчаларингизга ташаккур
1 6380Loading...
27
Қадрли кузатувчиларимизга сўровномада иштироклари учун миннатдорчилик билдирамиз,кеча 19 соат давом этган сўровномамизни мингдан ортиқ киши кузатиб, улар дан 607 нафари ўз муносабатларини билдиришни лозим топдилар, Аллоҳ рози бўлсин. Сўровномадан кўзлаган асосий мақсадимиз(гарчи қаморови ниҳоятда тор бўлсада) ҳудудлардаги аҳоли руҳиятини таҳлил қилиш эди. Собиқ совет давлати пайдо бўлганидан токи барҳам топгунига қадар, Республика ҳудудни турли ўлчовларга кўра тақсимлаб шу асосида сиёсат олиб боришган. Масалан бу кўрсаткичлардан бири диний эътиқодига кўра баҳолаш. КГБ раҳбари столида ҳамма вақт "Диний фони баланд вилоятлар" рўйхати бўлган. Худди шундай диний фони баланд туманлар, қишлоқлар ва ҳаттоки одамлар рўйхатлари шакллантирилган бўлиб, эътиқодида мустаҳкам кишилар "эскиликка берилган" ёки "эскиликка мойил" шахслар сифатида яширин назоратда тутилган. Манашунақа рўйхатлар асосида ҳудудларда "Просветительская компания" лар ташкил қилнган. Ароғ дўконлари, очилган ва .ҳ.к. Биз учун энг қизиғи қаерда "маърифий" тадбирлар камроқ ташкил қилинган бўлса ўша ердаги аҳоли жураътлироқ(духи баланд) бўлади деган хулосага келаяпман. Советлар кўпроқ "тер тўккан" ҳудуд аҳолиси эса етти ўлчаб бир кесадиган, бир оғиз гапиришдан аввал юз бора ўйлаб, кейин яна гапирмай қўя қоладиган бўлар экан. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1 6092Loading...
28
Олисдан кўриниб турган бинолар Жаннатул Мулла қабристонида жойлашган мақбаралардир. Бу ерда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг боболари Абдулманноф,  Абдулмуталлиб амакилари Абу Толиб, аёллари Хадича разияллоҳу анҳоларнинг қабрлари бор эди. 1925- йил Саудийлар ҳокимиятни эгаллагач кўплаб саҳобаларнинг қабрлари қатори уларнинг ҳам қабри бузиб ташланди, бошқа жойларга кўчирилди. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
2 44235Loading...
29
...ҳар йили негадир барча байрам ўйин кулгу қиладиган кунда отамни феъли айниб, қўрслиги тутар, эрта тонгдан заҳрини сочиб бизни далага ҳайдар эди. Оппоқ "финка" кўлай кийиб қизил галстук таққан, барабан чалиб саф билан ўтаётган болаларни пахта даласидан туриб томоша қилиш роса алам қилар эди... Йиллар ўтиб шуни англадимки шўрлик отагинамнинг феълидаги бу "айниш"га золим тузум руҳиятига етказган зулмлар сабаб бўлган экан. Бу аслида, ҳам руҳан, ҳам жисмонан бутунлай янчиб ташланган, "босмачи боласининг" золим тузумга нисбатан ожизона исёни бўлган экан... Кузатувчиларимизнинг хотираларидан... Бугун 1 - май меҳнаткашлар куни.... Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
2 39114Loading...
30
Машиах Гул ва Даниел Гул Фаластиндаги Афғон яҳудийлари жамияти президенти. 1917 - йил. сурат History of Indian subcontinent дан олинди. Улар мавжуд сиёсий тартиботларни ичидан бузиш, қулатиш мақсадида "Озодлик, Тенглик, Биродарлик" деган баландпарвоз шиорлар ортига беркиниб иш тутишди. Бу озчилик вакиллари ҳокимиятни қўлга олгач, маҳаллий аҳоли билан нафақат ҳуқуқда балки сонда ҳам тенглаш учун шиддат кўрсатишди. Ушбу шиор остида бўлиб ўтган инқилоблар тарихини кузатинг, у Буюк Француз инқилоби ё Болшевик инқилоби ё исталган бошқа инқилоб бўлсин, нажа маҳаллий халқ учун ҳамиша ҳалокали бўлган, миллионлаган бегуноҳлар қирилган. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
2 05611Loading...
31
"Таваккал қилишга журъати етмаган киши ҳаётда ҳеч нимага эриша олмайди" Муҳамммад Али Муҳаммад Али XX асрнинг буюк инсонларидан биридир. У ўз характери орқали бир мўмин банда жамиятда ўзини қандай тутиши лозимлигини кўрсатиб берди. АҚШнинг бошқа бир давлатга қарши қирғинида иштирок этишдан кескин бош тортгани етмагандек Исломни қабул қилганлигини ҳам баралла эълон қилди. Унинг бу қарори харсангтош мисоли келгуси ҳаётини ва карерасини чил - чил қилиши мумкинлигин албатта яхши тушунган. Ва шундай бўлди ҳам, унинг барча унвонлари бекор қилиниб ўзи қамоққа ташланди. Илгари унга мухлислик қилганларнинг аксари ашаддий танқидчиларга айланишди, омма ундан юз ўгирди. Кассиус Клей сифати рингга кўтарилган, минглаб боксчилардан бири бўлган бу йигитча Муҳаммад Али сифатида дунёни забт этди. Агар бугун бирор қарорни қабул қилишга иккиланаётган бўлсангиз Луисвиллик бу йигитча ҳақида ўйланг, Аллоҳ бандани азиз қилса бутун олам жамланиб ҳам унга ҳеч қандай зарар етказа олмайди Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
2 18027Loading...
32
Media files
1 8181Loading...
33
Media files
1 8894Loading...
34
Аллоҳ рози бўлсин Қирғиз қардошларимиздан. Яқин йиллар ичида бунақа кино кўрмагандим, йиғлаб йиғлаб томоша қилдим. Кўришни тавсия қиламан, биздан узоқлашманг @tanatoz1920
3 26910Loading...
35
Инсонларни миясини турли хил рақамлар, сонлар билан банд қилинг, уларни медага тегмайдиган даражада, арзимас фактлар билан кўмиб ташланг токи улар ўзини ўта илим-маърифатли деб тасаввур қилишсин. Шунда уларнинг хаёлида, ўзларини гўёки тафаккур қилаётгандек, олға интилаётгандек таассурот падо бўлади, гарчи бир ерда қотиб қолишган бўлса ҳам. Шундагина одамлар ўзларини ўраб олган “фактлар” туфайли ўзларини бахтиёр ҳис қилишади-бу бир ўзгармас қонуниятдир. Аммо уларни фалсафа ва социология каби маълум бир қолибда тутишнинг имкони бўлмаган фанларга яқинлаштирманг. Акс ҳолда улар тафаккур қилишни, мавжуд ҳолат ҳақида ҳулоса қилишни, асл воқеликни англашни бошлайдилар. Бу эса жамиятда меланхолияга, руҳий тушкунликка олиб келади. — Рэй Брэдбери, " Фаренгейт бўйича 451 даража" (1953 й.) Юқоридаги ☝️кучлар биз ҳақимизда манашундай қайғуришади. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
3 18142Loading...
36
“Минтақада 16 мингдан ортиқ ваколатхона ва филиалларга эга бўлган юздан ортиқ йирик ғарбпараст нодавлат ташкилотлари(жосуслар демоқчи) фаолият юритмоқда”. “Махсус ҳарбий операция фонида бу ноҳукумат ташкилотлар Марказий Осиё давлатларининг Россия Федерацияси билан ҳарбий-техникавий, иқтисодий ва маданий ҳамкорлигини қисқартириш мақсадида Россияга қарши фаоллигини сезиларли даражада оширди. Биз бунга қарши фаол чоралар кўряпмиз” Шойгу. Россия мудофаа вазири. Унинг сўзларига кўра, 2024-йилда Марказий ҳарбий округда асосий саъй-ҳаракатлар минтақа мамлакатларидаги инқирозли вазиятларни бартараф этишга ва Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларида ўтказиладиган еттита ўқув машғулотларида иштирок этишга қаратилган. Нимаҳам дердим, тинмай тинчлик бўлсин, биздан узоқлашманг @tanatoz1920
2 58125Loading...
37
#odob Тиканига эмас, гулига боқинг! Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Шазон айтади: "Шундай кишиларни кўрдимки, улар одамларнинг айб-хатолари ҳақида гапирардилар. Натижада Аллоҳ уларнинг ўзини ҳам ўша нуқсонларга мубтало қилди ва улар гуноҳларни қила бошладилар. Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча қусур-хатолари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди ва гуноҳларини кечирди". Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: "Ким одамларнинг айбларини қидиришни тарк қилса, ўзининг айбларини кўриш бахтига эришади", деган. 🌐 https://t.me/vodliplus дан олинди Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
3 04449Loading...
38
Ҳақиқатни айта олмаган профессорга берилган ойлик бу порадир... Ҳамид Содиқ сиёсатшунос Оламни яратган қодири қудрат Кимга қилич бермиш, кимгадир ҳикмат.. Жамиятнинг маънавий қашшоқлиги сабаби ундаги ҳикмат эгаларининг ўлганлигидан, ёки хоинлигидан далолатдир. Чунки имконияти бўла туриб, чўкаётган жамиятга қўл узатмаслик учун инсон ё ўлик ёки мазкур жамият ичидаги душман бўлиши керак. Халқ эса ҳамма вақт ёш гўдак каби бўлган, уни қаёққа етаклашса ўша томонга эргашиб кетаверади. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
3 18759Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Жамиятдаги инсонларнинг ниҳоятда озчилиги тафаккур қилиш қобилиятига эга. Асосий кўпчилик эса эргашувчилардир. Агар манашу озчилик йўқ қилинса, қолганларни ҳар қандай ғояга ишонтириш мумкин бўлади. Тафаккури хиралашиб, ўзлигини унутган оломон катуюшани айтиб эчкидай сакраб юраверади @tanatoz1920
Show all...
👍 33🔥 4💯 4
Photo unavailableShow in Telegram
Тарихдан тугата олмадилар, бугун ҳам тугата олмайдилар, Оллоҳ хоҳласа. Агар Оллоҳ сизга ёрдам берса, энди сизни ҳеч ким мағлуб эта олмайди. Оли Имрон сураси, 160-оят. 🔴 Ғазо - Қаршилик бригадалари Telegram: t.me/FaIastin
Show all...
👍 52 3🔥 2👎 1🤮 1
Барчангизга ташаккур
Show all...
👍 37🤮 1
👍 22🤮 1
“VICTORIA PYRRHICA” Тарихда “Пирр ғалабаси(victoria pyrrhica)” деган атама бор. Қадимда Пирр исмли шоҳ Рим ҳудудига бостириб киради. Қирғинбарот жанглардан кейин унга ғалаба хабарини келтиришганда у “Агар яна бир бор Римликлар устидан шундай ғалаба қозонсак, бутунлай қирилиб битамиз” деган экан. “Пирр ғалабаси” атамаси орқали ниҳоятда қимматга тушган, мағлубиятга тенг бўлган ғалаба назарда тутилади. 2-жаҳон урушида СССРнинг қозонган ғалабаси ҳам “Пирр ғалабаси”эди. Гемания бутун дунё билан курашгани, ҳудуди тўлиқ вайрон бўлгани ҳолда 10 миллион аскар йўқотди. Ғолиб СССР эса 27 миллион. Бу номувофиқликнинг сабаби фақатгина совет қўмондонлигининг нўноқлиги билан боғлиқ бўлмай, ҳукумат учун инсон қадрининг, жониннг бир чақага қимматлиги билан ҳам изоҳланади. Гап шундаки қотил жиноятчилар тўдасидан иборат бўлган совет ҳукумати ўзининг “юмшоқ жойи”ни сақлаб қолиш учун инсонларни энг арзон, қадирсиз материал сифатида сарфлаб юбораверган. 27 миллион кишилик қурбонларнинг катта қисми гетлерчилар ўқидан эмас, хоинларча отрдан суқилган совет чекистларининг ханжаридан ўлган. Гап шундаки 20 - йиллардаёқ Троцкий томонидан тиш -тирноғигача қуролланган, чарм кийимлар кийган махсус қўшин тузилиб, уларнинг иши жанг вақтида сустлик қилган бўлинмаларни қириб ташлашдан иборат бўлган. Бу махсус қўшин жаҳон уруши ва ундан ҳам фаолият кўрсатган.
Армияларни тазйиқ, репрессияларсиз тузиб бўлмайди. Қўмондон томонидан бериладиган ҳукмлар орасида токи ўлим ҳукми бўлмас экан, одамлар галасини ўлимга юбориб бўлмайди. Токи ўз маҳоратидан мағрурланган, одам деб аталмиш ёвуз, думсиз маймунлар армиялар тузишар ва урушар экан қўмондонлик аскарни олдиндаги эҳтимолий ўлим ва орқада кутаётган аниқ қатл орасида танлов қилишга ундаши керак”.
Лев Троцкий(Бронштейн) Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
👍 28🤯 3🔥 1🤩 1
00:39
Video unavailableShow in Telegram
Миллат ўзининг хорликда эканини англамагунича у нажот ҳақида зинҳор ўйламагай...
Агарда сиз инсонлар турли хил ташвиқот(пропоганда)лар орқали алданаяпти, аҳмоқ қилинаяпти деб ўйласангиз, қаттиқ янглишасиз, ташвиқотлар азалдан ахмоқлар учун режалаштирилади. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
👍 41👎 14😢 10🤬 8🤮 6🤔 1🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
Мағлубиятларимиз сабаби "Мўғул-татарлар йўлбошчиси Ҳулагунинг қизи Бағдод кўчаларини айланиб юрганди, одамлар бир кишининг атрофида тўпланиб туришганини кўрди. Унинг кимлиги ҳақида сўраган эди, мусулмон олимлардан бири, эканини айтишди. Уни олдига чақиртирди ва келганида ўрталарида қуйидагича савол-жавоб бўлиб ўтди: - Аллоҳга иймон келтирганларданмисан? - Ҳа. - Аллоҳ устингизда бизни ғолиб қилмадими? - Ҳа, ғолиб қилди. - Бу бизни сизлардан кўра Аллоҳга севимлироқ эканимизни билдирмайдими? - Йўқ!! - Нега? - Қўй боқадиган подачини биласанми? - Ҳа. - Подасида итлар бўлишиничи? - Ҳа. - Баъзи қўйлар дайдиб қочса ва итоатдан бўйин товласа подачи нима қилади? - Уларни итоатга қайтариш учун итларини қўйворади. - Итлар қўйларни қанча муддат қувади? - Мудом улар дайдир экан, қуваверади. - Сизлар Аллоҳнинг заминдаги итларисиз. Модомики, Аллоҳнинг йўли ва тоатидан хорижда эканмиз, бизни қуваверасиз. Бу ҳолат то Аллоҳ азза ва жаллага қайтгунимизча давом этаверади". Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
👍 78🔥 20😢 10 4💯 2
Photo unavailableShow in Telegram
Инсонга жисмоний босим, тазйиқ ҳаддидан ошиб, инсон ўзини ўта ожиз ҳис қилса, курашишдан ҳеч қандай умид қолмаса, соғлом ақл ва барча ахлоқий меъёрларга зид ҳолда ўзига зулм қилувчиларга сиғина болайди. Руҳан мажруҳ бўлган бундай кимсалар, ўз “ҳожаси” нинг ҳар қандай ишорасини илоҳий амир сифатида қабул қилиб, уни сўзсиз бажариш билан бирга бошқалардан ҳам шуни қатъий талаб қиладилар. Бундай мажруҳлар ўзи мансуб бўлган тоифа учун, босқинчи золимлардан ҳам хавфлироқдир... биздан узоқлашманг https://t.me/tanatoz1920
Show all...
👍 32💯 11👎 4
Photo unavailableShow in Telegram
“Ташқи ва ички сиёсатимизда суянадиган энг қудратли қуролимиз бу қўрқув, даҳшатга солишдир. Револютсия ҳам худди урушдаги каби қўрқитишга таянади. Ғолибона урушда мағлуб томон армиясининг бир қисмини қириб ташлаш орқали қолганларининг юрагига қўрқув солиниб, иродаси синдирилади. Революция ҳам худди шундай: аҳолининг маълум бир қисмини қирғин қилиш орқали қолган қисми қўрқувда тутиб турилади.”
Лев Троцкий 1938 - йилнинг 17 апрел санаси Қирим Татарлар тарихдаги энг қайғули кун сифатида хотирланади. Айни шу кунда Қирим татар халқининг зиёли қатлами қатағон қилинди. Сталин ҳукумати сохта далилар тўплаб, гувоҳларни сиқувга олиб қўрқитиб уларни зарарига "ҳужжатлар" йиғилди. Миллатчиликда айбланган Қирим Татарлари Симферопол жазони ўташ муассасасида отиб ташланди. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
😢 30👍 7🤬 2
“Ташқи ва ички сиёсатимизда суянадиган энг қудратли қуролимиз бу қўрқув, даҳшатга солишдир. Револютсия ҳам худди урушдаги каби қўрқитишга таянади. Ғолибона урушда мағлуб томон армиясининг бир қисмини қириб ташлаш орқали қолганларининг юрагига қўрқув солиниб, иродаси синдирилади. Революция ҳам худди шундай: аҳолининг маълум бир қисмини қирғин қилиш орқали қолган қисми қўрқувда тутиб турилади.”
Show all...