cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Танатоз

Қўрқсанг гапирма, гапирдингми қўрқма..

Show more
Advertising posts
2 820Subscribers
+824 hours
+3417 days
+39230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

1900 – йилнинг 1 сентябрида Султон Абдулҳамид II нинг фармонига кўра Мадинаи Мунаввара, Дамашқ ва Истамбулни ўзаро боғлайдиган 1320 километрли темир йўлни қуриш ишлари бошланди. Ушбу темир йўл 1908 – йилда фойдаланишга топширилиб, 1916 – йилда бузиб ташлангунига қадар хизмат қилди. Бугунги кунда кўпчилик, ўз даври учун ниҳоятда улкан лойиҳа бўлган ушбу йўл дунёнинг турли бурчакларида яшавчи мусулмонларнинг ҳайру-эҳсони ҳисобидан барпо этилганлигини билишмайди. Ушбу йўлни қуриш учун 4 миллион турк лираси, ёки 570 килограмм олтин сарфланган. Ўша даврда Усмонли салтанати иқтисодий жиҳатдан ночор ҳолатда бўлиб, ҳалифанинг мурожаати билан барча мусулмонлар ушбу хайрли ишда ўз ҳиссаларини қўшишга шошилишди. Йиғилган катта миқдордаги эҳсонлар Усмонли салтанатига Европа банклари томонидан таклиф қилинган асоратли кредитлар сиз ҳам лойиҳани якунлаш имконини берди. (Табиий равишда ғарб Ҳалифанинг мусулмон оламидаги бу қадар кенг тасиридан хавотирга туша бошлади.) Йўл қурилиши учун мусулмонларнинг кўрсатаётган ғайритабиий шижоати ўша давр европаликларни ҳайратга солиб қўйганди. Ҳисоб китобларга кўра энг кўпи билан йилига 100 километргача йўл қурилиши режалаштирилган бўлиб, мусулмонлар эса ҳар йили 288 километр темир йўлни қуриб фойдаланишга топширишди Бу ютуқларни бутун Европа эътироф эта бошлади. Бундан айниқса Британия ташвишга тушиб, маҳаллий араб қабилаларини Султонга қарши қайраб, темир йўлни бузиб ташлашни тарғиб қила бошлади. Охир оқибат биринчи жаҳон уруши даврида мусулмонларнинг ҳамжиҳатлиги, бирлиги рамзи бўлган темир йўл инглиз ҳукумати топшириғига кўра Лоуренс Арабийнинг саъй-ҳаракатлари билан кўчманчи араблар томонидан бузиб ташланди. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
😭 26👍 17🤬 8🤔 2😢 2😱 1
1908-йилда Султон Абдулҳамид II нинг саъй-ҳаракатлари билан Мадинаи Мунаввара, Дамашқ ва Истамбулни ўзаро боғлайдиган 1320 километрли темир йўл қурилди. Ушбу йўл ҳожиларнинг мушкулини осон қилишдан ташқари, мусулмонлар бирлигининг рамзи эди. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
😢 1
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 Ассалому алайкум вароҳматуллоҳу ва барокатуҳу, кунингиз хайрли бўлсин. 🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌 Жума муборак азизлар !!! 🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿 Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
👍 11
Навбатдаги қамашлар ҳақида эшитгач, биз ҳеч қачон “уни нега қамашибди?” деб сўрамасдик, аммо биздақалар ниҳоятда камчиликни ташкил қилар эди. Қўрқувдан телба бўлаёзган одамлар бир бирига бу саволни бериб, ўзларини овунтириш учун: “одамларни бекордан бекорга қамашмайди, мана мени қамашмади чунки бунга сабаб йўқ” дейишарди. Улар ҳар бир хибсга олишлар ҳақида чуқур мулоҳаза юритиб, гўёки қамалишнинг сабабларини топиб, бу ҳолатни ёқлашага уринишар: “У ҳақақатда ҳам контрабандачи эди”, “Вой...наҳотки у ўзига шуни раво кўрди я”, “Мен ўзим эшитгандим уни шунақа деганини...” ва яна “ундан буни кутса бўларди, унинг феъли шунақа оғирки..”, “менга уни ҳолати доим бошқачароқ, ғайри табиийдек туйиларди” дейишар эди. Манашуларни эшитмаслик учун ҳам биз “уни нега қамашибди?” деган сўзни ишлатишни хохламас эдик. Англаганимиз шу бўлдики одамларни бекордан бекорга ҳам қамашар экан...
Надежда Мандельштам ёзувчи Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
👍 14
( Manfatli Reklama ) Assalomu alaykum qadirli do‘stlar sizlarga tarix yo‘nalishidagi eng so‘nggi sara ma'lumotlarni berib boruvchi kanallar ro‘yxatini e'lon qilamiz. ( @artefaktlar )👉🏻 Arxeologik topilamlar, unutilgan sivilizatsiyalar, tarixiy jumboqlar <><><><><><><><><><><><> ( @engengeng888 )👉🏻Zakovat savollari, qisqa faktlar, quiz viktorinalar. <><><><><><><><><><> ( @Amir_Temur_mp3 ) 👉🏻Bizda eng sara postlar mavjud <><><><><><><><><><><><> ( @Ibtido_Tarix )👉🏻 Tarixning sirli faktlari bizda <><><><><><><><><><> ( @Kadrdagi_Tarix ) 👉🏻Eng sara Tarix <><><><><><><><><><><> ( @tanatoz1920 ) 👉🏻Qo‘rqsang gapirma, gapirdingmi qo‘rqma <><><><><><><><><><><><> ( @Tarix_va_biz_official )👉🏻Bizda son emas sifat muhim <><><><><><><><><><><> ( @uzfaktum )👉🏻 - 3500dan ortiq faktlarga ega boʻlgan Dunyo sirlarini ulashuvchi kanal
Show all...
👍 9
Кўппак машина ортидан югурар экан у бу ҳаракатида ҳеч қандай ақлга тайнмайди, шунчаки аккиллаб югуради. Машина тўхтагач яна ҳеч нарса бўлмаганидек ортига қайтиб кетади. Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқларда қизларнинг рўмолига осилаётан педагог номига номуносиб нусхаларни қилиқларини кузатиб, уларнинг ҳам ҳаракатлари юқорида айтилган кўппакники билан бир хилдай туйилди. Ўзини мусулмон деб даъво қилувчи бу кимсалардан нега бировни кийими билан бу қадар ўчакишини сўрасангиз ҳеч бир тайинли сабаб келтира олишмайди. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
👍 50💯 18 2🔥 2👎 1
Дуо қилинг Аллоҳ шифо берсин. Бир қарашда беозор ҳазил, жамиятдаги мавжуд камчиликларни ўзгача услубда танқид қилишдай туйилади. Жамиятдаги мавжуд ахлоқий меъёрларга зид бўлган ғояларни оммага сингдириш уч босқичда амалга оширилади. Дастлаб у ҳазил, латифалар кўринишида, кейин жамиятда мавжуд "муаммо" сифатида. Учинчи босқичда эса озчиликнинг ҳуқуқиларини эътироф этиш баҳонасида, илгар жамият томонидан қатъий рад этилган нарсаларни тан олишга мажбурланади. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
🤣 21👍 13🤯 7🤬 4👎 3🔥 2😁 2🤮 1💯 1
Ушбу ёдгорлик "Ғам андуҳ ниқоби" деб номланиб Сталин қатағонлари хотирасига атаб Магаданда бунёд этилган. Расмий маълумотларга қараганда Сталин ҳукумронлиги даврида 39 миллиондан ортиқ инсонлар қатағон қилинган. Истилочилар бизга маданият олиб келган деб томоқ йиртадиганлар бир сонияга бўлса ҳам совет конслагерларидаги ҳолатни ўз танасида ҳис қилишганида эди, улар даво қилаётган сафсаталар бир чақага арзимаслигини англаган бўлар эдилар. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
😢 36👍 23💯 8 3🔥 3
Руссия бизга уни берди, буни берди дейдиганлар аслида ўз хоинона дунёқарашларини шу билан оқламоқчи, хаспўшлашмоқчи бўлишади.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Show all...
👍 39💯 5👎 1
Repost from Танатоз
Инсонни итоаткор жониворга айлантириш учун унинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигига ишонтириш керак. Ўзига бўлган ишончининг йўқлиги ва доимий қўрқув кишилик жамиятини қўйлар подасига айлантиради. https://t.me/tanatoz1920
Show all...
💯 24👍 8😡 3