cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ДИЛ ДАФТАРИ ижодий канал

Кўнглим яна ёлғизмиз Ичикдим шууринга. Пойинга чўкканча тиз, Мен яна хузурингда. Бу каналда сиз Зулфия мукофоти совриндори, журналист Гулбаҳор Қобулованинг шеърлари, кечинмалари ва хикояларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Show more
Uzbekistan63 645The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
184
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#АЛЛА Муаллиф: Қобулова Гулбаҳор (3-қисм) Халиманинг ёқимли овози болакайга ором берди.Унинг қучоғига махкам ёпишганича, алла охирига етмаёқ ухлаб қолди. – Ухлади,-деди Халима Хилолага жилмайиб қараб. – Ухлади??? Нега ухлайди?-ўшқирди Хилола. – Хозир ухлаб олса, кечкурун нимани ухлайди яна!!! Бунакада уйқуси алмашиб қолади-ку. Ўзи кечадан бери истималаб додимни беряпди.Тунлари ухламай додлаб фиғонимни оширяпди,-деди Хилола Халиманинг қўлида ширингина ухлаб ётган болакайни юлқиб оларкан. –Тур!!! Кундузи ухлашга бало борми,-бақирди Хилола боланинг юзларини чимдилаганча. Боядан бери болакайга олақараш қилиб ўтирган Собиржон, Хилоланинг бу қилмишидан дахшатга тушди. Гўёки, ўзининг юзларини кимдир чимдилаб олаётгандай сесканаркан, болакайга жуда-жуда рахми келиб кетди. Даст ўрнидан турди-да, Хилолага қараб қичқирди. – Холажон ундай қилманг, жони оғрийди, ахир!!! – Оғриса ундан нари,- баттар жазавага тушди Хилола. –Нима, кечаси билан ухламай хархаша қилса, сен кўтариб чиқасан-ми, бу зормандани? Ёки мехрибон ойижонинг чиқадими ёрдамлашгани? Ўргилдим сенлардака мехрибонлардан,-деди Хилола Собиржонга дағдаға билан. Жонига озор етган болакай бирдан чинқириб юборди. Бор овози билан бақириб йиғлай бошлади. – Овозингни ўчир!-ўшқирди Хилола дарвоза томон юраркан. –Ўзи қаёқдан хам чиқдим бу хосиятсиз уйга,-Хилола шанғиллаганича ўз уйи томон юриб кетди. Шу онда гуёки вақт тўхтаб қолгандай ховлига сукунат чўкди. Қуёш нур сочишдан, қушлар сайрашдан тўхтагандай оғир бир сукунат…Шу дамда Халиманинг қулоғига болакайнинг узундан-узок йиғисигина эшитиларди холос… Бир неча дақиқалик рутубатли сукунатни Собиржоннинг қадам товушлари бузди. Қулоғи том битган одамдек толмовсираб турган Халима, қаршисида жилмайиб турган Собиржонни кўриб, бир лахза хеч нарсани англай олмади. Собиржон секингина ойисининг ёнига ўтирди. Халиманинг кўксига бошини қуйиб, уни махкам кучоғлади. – Аллани зўр айтдингиз ойи,-деди Собиржон бўғзига тиқилаётган нафасини баъзўр ютишга уриниб. –Кечиринг, ойижон!!! Унутган эканман. Аллангизни…Яна бошқа хаммасини хам… Халима чуқур хўрсинди. Кўзларида муаллақ қотиб қолган кўз ёшларини артди. Ўғлининг сочларини силаркан, лабига яна табассум югурди. – Ха, ростдан хам, зўр айтдим,-деди Халима кулимсираганча. –Зўр қўшиқчиман-да, денг ойижон,-деди Собиржон тиззасига шапатилаб. Она бола бирдан хохолаб кулиб юборишди. Қаттиқ кулгу жарангидан супа ёнидаги дарахт шохидаги қушлар хавога кўтарилишди. Хаёт яна жонлангандай бўлди. Ховлини гулларнинг ширин ифори тутиб кетди. Узоқ-узоқлардан янграётган куй-қўшиқларнинг овози, элас-элас эшитила бошлади. – Энди мен борай, оқшомимга кеч қолмай яна,-деди Собиржон кетишга чоғланиб. –Майли бора қол болам,-деди Халима Собиржонга оқ йул тиларкан. Ясаниб олган Собиржон дарвоза олдига бориб тўхтади. Оёқларини ерга уриб дўппиллатаркан, ойисига қарата деди: -Ойи, қаранг, боппалойиқ!!! Униқиб, ялпайиб кетган бўлса ҳам, яхшилаб тозаланиб, мехр билан мойлангани учун бўлса керак, худди янгидек кўринаётган эски пояфзал, Собиржоннинг оёғида ярқираб турарди….. ( Тамом) 👉 @qobulova_gulbahor
Show all...
Нигохларидан англадинг-ки, у сени унутишга бир умр харакат қилди. Сен эса бехос тўқнаш келган нигохларингни яширишга урундинг. Худди уники каби, зое кетган уринишларинг чандиқларини, кўриб қолишидан қўрқдинг. 👉 @qobulova_gulbahor
Show all...
Турганингда эмас, юрганингда йўл пайдо бўлади дейишади. Хаёт бамисли чорраха. Доимо танлашга тўғри келади. Танловнинг тўғри ёки нотўғрилигини эса, фақат йўлнинг охиридагина биласан. Адашиб, адашиб англайсан-ки: Йўл белгиларига қараб юриш керак эди. Босиб ўтган йўлингни бошига қайтиб кўрасан-ки, "Эхтиёт бўлинг! Боши берк кўча", деб ёзиб қўйилган бўлади. Биргина эътиборсизлигинг, лоқайдлигинг туфайли умрингнинг салкам ярми бухуда сарф бўлганини англайсан. Афсус... Қоқилиб, қоқилиб файласуфга айланасан. Сендан аввалги йўловчиларнинг пушаймон тўла ох-вохлари билан йўниб битилган, огох этувчи белгиларга ахамиятли бўлишга ўрганасан. Ўтган умр-ку ўтди. Хеч бўлмаса, қолганини надоматга тўлишдан асраб қолишга урунасан. Турганингда эмас, юрганингда йўл пайдо бўлади... Яна чоррахадасан. 👉 @qobulova_gulbahor
Show all...
Хаётимиз хақида режаларимиз бўлгани каби, ҳаётнинг хам биз хақимизда ўз режалари бор. 👉 @qobulova_gulbahor
Show all...
Сўнги қўнғироқ!!! Йиллар ўтса хамки, бу кунда қалбларимиз алланечук титроқни хис этаверади. Қулоқларимиз остида жаранглайверади қўнғироқ овози. Худди йиллар суронида хали хам хеч нарса ўзгармагандек. Шунчаки ёшимиз улғайган. Ота-она бўлганмиз. Бугун фарзандларимиз хам мактаб остонасига қадам қўйиб улгуришган. Шундай бўлса хам биз қалбан, хали хам мактаб битирувчиларидекмиз. Гўёки, 25- май санаси хар йили, такрор ва такрор, эски хотираларни ёдга солиб турувчи қўнғироқ овозидай қалбимизда акс садо берадигандай!!!
Show all...
#АЛЛА (2- қисм) Муаллиф: Гулбахор Қобулова – Бу нима ўтириш?- деди Хилола Халимага истехзо билан. – Хеч кўзларинг кулмади, кулмади-да,- Хилола кўз ёшларини артиб, яширишга уринаётган Халимага ачиниш билан қаради. – Кел дуганажон,-деди Халима баъзўр кулимсираб. – Бу ёққа ўтир,-Халима супадаги кўрпачаларни қоқиб, теккислади. – Бола кўтариб олибсанми? – Кимни боласи бу? – Мехмон бормиди уйингда?-дея кетма-кет саволар берарди Халима, ўзининг хижолатли холатини сездирмасликка уриниб. – Ўғлим,-деди Хилола ғурур билан –Асраб олдим. – Болалар уйиданми?-ажабланиб сўради Халима – Ха, йўға!!! Укамни боласи,-деди Хилола. – Укамни боласи дегин…Хотини қандай рози бўлди?-деди Халима кўзларини катта-катта очиб, хайратини яшира олмай. – Нима мен уларга бегонаманми? Берса опасига берибди-да,-деди Хилола жахл аралаш. –Неча йиллардан бери сўрардинг, рози бўлишмаган эди-да, шунга ажабланиб сўраган жойим,- деди Халима қаловланиб. – Ха, шунақа эди. Лекин кенжатойи туғилиши билан, укамга ласетти совға қилувдим, туғруқхонадан чиқмаёқ боласини қўлимга тутқизди,- деди Хилола кибрланиб кўксига мушт ураркан. -Хотини додлаб ёғимга ёпишди. “Жон опа, хеч бўлмаса 3-4 ой эмизай, нимжон бўлиб, ўлиб-нетиб колмасин,”-дея. Шу буйи мана саккиз ой ўтди. Ўтган хафта укамни яхшигина тузлагандим, уч кун авал олиб келиб ташлади. Айтишича: хотини роса додлаганмиш...Кўз ёш тўкишига ўлайми! Ахир мен билан поччасини бор топган-тутганимиз, шу арзандасига колади-ку,-деди Халиманинг кўзларига қараб, гуё гапларини тасдиқлашини кутаётгандай... Халима индамади… – Сенга Собиржонингни бергин деганимда рози бўлмагандинг. Агар берганингда, шу ласеттини эркатой ўғлинга, битирув оқшоми совғаси қилиб миндириб қўйган бўлар эдим,-деди Хилола рақибини эзиб, янчиб ташлашга шайланган душмандек, захархандалик билан. Хилоланинг бу гапларидан сўнг, аламдан ёнаётган юраги ховурини хануз боса олмаётган Собиржоннинг исёни, баттар аланга олди.Тутоқиб ўзини хар ёққа ураркан, тўсатдан жавондаги идишларга чанг солди. Ичкари хонадан синган идишларнинг жаранги эшитилди. Шу онда идиш синиқлари келиб, Халиманинг юрагига санчилгандай, зирқираб оғриб кетди. Қалби унсиз фарёд чекди. Дунёга жар солиб йиғлагиси, додлагиси келди-ю, мадори кўз ёшларини артишгагина етди халос. –Шу онда Хилоланинг қўлидаги болакай негадир безовталаниб қолди. Типирчилаб, Хилоланинг қўлидан чиқиб кетгудек депсина бошлади. – Нима бўлди сенга яшшамагур,-ўшқирди Хилола. – Қорни очгандир,-деди Халима болакайни қўлига оларкан. – Йўғе!!! Ярим соат аввал кашасини бергандим,-деди Хилола. –Унда уйқуси келган,-деди Халима болакайни охиста аллалаганча. Майин тебранишдан тин олаётган болакай, Халиманинг бағрида халоват топгандай бўлди. Аввалига ғингшиди, сўнгра секин-аста тинчланди. Халима маъсум гўдакка мехр билан бокаркан, жаъмики ғусса, ташвишларини бир зумга бўлса-да унутгандай бўлди. Юзига табассум югурди. Ўз болаларининг гўдаклик онлари ёдига тушди-ю, беихтиёр алла айта бошлади. Алла болам, жон болам, Жонимга дармон болам. Сен борсан-ки ёнимда, Йуқ дилда армон болам. Алла болам, аллаё, Ухлайдиган паллаё. Сендай ширин,тотли бол, Бордир яна қайдаё. (Давоми бор) 👉 @qobulova_gulbahor
Show all...
Жисмоний зўравонлик исталмаган хатти-ҳаракатларни фақат қисқа вақт ичида тўхтатиш усули сифатида ишлайди, аммо узоқ вақт қўлланилганда бу ота-она ва бола ўртасидаги муносабатларни ўлдиради, психиканинг иродавий ва эмоционал қисмининг ривожланишига таъсир қилади, ақлнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, психик, юрак-қон томир касалликлари, семириш ва артрит каби касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади. 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃 Бу навбатдаги постим эмас. Шунчаки психалогик каналлардан кўчириб олинган матн. Унга амал қилишга зўр бериб харакат қиляпман. Хаммаси яхши, хаммаси яхши!!! 😤😤😤 Сираям асабийлашмийман. Синдирилган идишларга хам куймийман. Тўкилган овқатлар жойини тозалаб чарчамийман. Мухуми овқатланишди. Бундай майда-чуйда ишлар туфайли болажонларимга сираям бақирмайман. Хаммаси яхши, хаммаси яхши!!! 🤯🤯🤯 👉 @qobulova_gulbahor
Show all...
  • File unavailable
  • File unavailable
Бир дугонамнинг орзуси. Бу мен орзуларига шерик бўла олганларим орасида, энг ёқимлиси бўлди.
Show all...
Оғриқ жон-жонимиздан ўтганида, суяк-суякларимизгача зирқиратганида, қовурғаларимиз етти қават тўшак ўстида хам қирсиллаб, танамизга ботиб, азоб бераётганида англаймиз-ки, биз чиндан хам ожиз бандалармиз. Кечагина қўлимизни қаерга узатсак хам етиши хақида бонг ураётган эдик. Хозир, хасталикда тўшакка михланиб ётар эканмиз, чанқоғимизни қондириш учун, икки қадам наридаги сув идишни олишга хам етмаётган қўлларимизнинг, аслида қанчалик "калта" эканлигини хис этамиз. Мухтожлик, иложсизлик нималигини таънамиздан ўтқазамиз. Атрофдагиларга хамиша юқоридан қарашга одатланган кўзларимиз, хасталик йиқитган пойгакдан туриб хам разм солишга, кузатишга ўрганади. Юқоридан қараганимизда пойимиздаги одамлар анча майда бўлиб кўринарди-а? Бугун ёстиқ устидан юқорига боқиб кўряпмиз-ки, одамлар биз ўйлаганчалик кичкина эмас. Аксинча, биздан кўра кўркам, биздан кўра анча ақилли. Хасталик билан олишиб англаган яна бир хақиқатимиз шу-ки, хамдард бўла олувчи инсонларнинг юраги бизникидан анча каттароқ. Бахтлари хам бекамроқдек. Боиси, асил бахт бахам кўришни биладиганларникидир. Бахам кўрганингизда, бўлишишни билганингиздагина бахтнинг мазаси тотлироқ бўлар экан. Буни бизни йўқлаб келувчилар, дардимизга хамдард бўлиш учун бошимизда туну-кун парвона бўлаётган одамларнинг, беминнат эътиборлари сабаб, янада яққол хис этмоқдамиз. Дунёда инсонлар орасида оқибат кўтарилмасин!!! Бир-бировимизга улашганимиз мехру-мухаббат бўлсин.!!! 👉 @qobulova_gulbahor
Show all...