cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Данғара тумани ҳокимлиги

Данғара тумани ҳокимлиги расмий канали Веб-сайт: dangara.uz Facebook: https://www.facebook.com/Dangaramatbuot Инстаграм: www.instagram.com/dangaratumanihokimligi Фуқаролар мурожаати учун: dangara_murojaat_bot https://t.me/dangarahokimligi

Show more
Advertising posts
1 584
Subscribers
-424 hours
-17 days
+130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🔷Данғара тумани сектор рахбарларининг навбатдаги сайёр қабули Чинобод МФЙда жойлашган 38-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. 🔷Данғара тумани ҳокими, сектор рахбарлари ҳамда Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири иштирокида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларнинг соғликларини тиклаш учун моддий ёрдам ажратилиши, кадастр ва ер муносабатлари, тадбиркорлик учун кредит олиш билан боғлиқ мурожаатлари эшитилди. 🔷Сайёр қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб барча мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Show all...
Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги 92-сессияси бўлиб ўтди. 🔷Сесссия ишида Президент Администрацияси ишчи гуруҳ вакили М.Ибрагимов, Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов , Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутатлари, тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, МФЙлар вакиллари иштирок этдилар. 🔷Сессия ишида туманни ишсизлик ва коррупсиядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш бўйича 2024 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан туман ҳокими Ш.Тожиҳакимов ҳамда сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. 🔷Туман секторлари раҳбарларига жорий йил учун белгиланган дастурлар ва берилган топшириқлар ижросини тўла таъминлаш, маҳаллалар инфратузилмасини янгилаш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича ишлар кўламини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, секторлар ҳудудларидаги кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш юзасидан аниқ ва қатъий вазифалар юклатилди. 🔷Шунингдек, сессия йиғилишида тумандаги коммунал соҳа ташкилотлари раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. 🔷Сессия йиғилишида электр таъминоти, газ, ичимлик сувини яхшилаш ва тупроқ йўлларни шағаллаштириш юзасидан коммунал соҳа ташкилоти рахбарларинг жорий йил якунига қадар хар бир махалла кесимида амалга ошириладиган ишлари режа-жадваллари мухокама қилинди. 🔷Туман “маҳалла еттилиги” томонидан ўз хизмат вазифаларининг бажарилиши ҳолати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала юзасидан ҳам муҳокамалар ўтказилди. 🔷 Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Show all...
Улуғ ижодкорга муносиб ёдгорлик Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, санъат мухлисларини қизғин табриклади. Батафсил: https://uza.uz/posts/599112 📱Мобил илова 👉 iOS | Android Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Show all...
Вилоятимизда оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган 19 та оилага “Ибратли оила” кўкрак нишонлари топширилди Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимиздаги шаҳар ва туманлардан биттадан, жами 19 та оилага Давлатимиз раҳбарининг Фармони ва Ҳукумат қарори билан таъсис этилган “Ибратли оила” кўкрак нишонларини тантанали топширди. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383796 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Show all...
🔷Данғара тумани Навбахор МФЙда жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактабида сектор рахбарларининг сайёр қабули ўтказилди. 🔷Данғара тумани ҳокими, сектор рахбарлари ҳамда Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири иштирокида аҳолини ўйлантираётган муаммолари юзасидан сайёр қабули ўтказилди. 🔷Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан ички йўлларни шағаллаш электр ва газ таъминотини яхшилаш, ичимлик суви, ишга жойлаштириш, соғликларини тиклаш учун моддий ёрдам ажратилиши ҳамда кадастр ва ер муносабатлари билан боғлиқ 30 дан ортиқ мурожаатлар эшитилди. 🔷Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди. https://t.me/dangarahokimligi
Show all...
Go to the archive of posts