cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Antiateistik kanallarga javoblar | Non-theism

Диний, айниқса исломий ривоятларни хорам қилиш маркази. Миянгизни диний ахлатладан ва захарланишдан тозалаш хизмати. https://t.me/anti_ateis/2554

Show more
Uzbekistan80 514The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
150
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Fanatism level God Shaxsga sig'inish, butlarga sig'inishni yo'qota olishmas ekan. Bir kuni butlarni sindirib tashlagan bir ulamoga o'lganidan keyin haykal qo'yishgan ekan...
Show all...
Show all...
Атеизм ҳам бир эътиқодми?

Ҳа деса ҳам бўлади, йўқ деса ҳам бўлади. Келинг икки томон аргументларини кўриб чиқамиз. Аввал эътиқод деганда нимани назарда тутишимизни, унинг маъноси нима эканини кўриб чиқайлик. Эътиқод арабча сўз бўлиб, илдизи ақийдадир. Исломда ақоид илми бор, унда нималарга ишониш кераклиги ҳақида, ишонч объектлари хусусиятлари ҳақида турли баҳслар олиб борилган. Ақоид ақийданинг кўплик шакли. Демак бир нарсага ишониш ақийда, бир нечта нарсалар тўпламига ишониш ақоид экан. Эътиқод эса кўпинча ҳар иккала ҳолда ҳам ишлатилади.…

Show all...
Табиат ҳақида нималар биласиз?

Биласизми, табиат сўзи арабча бўлиб, борлиқ деган маънони англатади. Яъни биз табиат деганда биринчи навбатда бутун борлиқни тушунишимиз керак.

Show all...
O'lim bilan kurash.1-qism.

"Heavens on Earth: The Scientific Search for the Afterlife, Immortality, and Utopia" kitobidan. Kitob muallifi Michael Shermer-ilm-fan tarixchisi. Vikipediyasi:

https://en.m.wikipedia.org/wiki/Michael_Shermer

20-asrning ikkinchi yarmida bir nechta inson umrini ilm-fan yordamida uzaytirishni o'z oldiga maqsad qilgan guruh va harakatlar paydo bo'la boshlashadi.Jumladan - krioniklar,ekstropianizm,transgumanizm,omega nuqtasi,singularitarianizm va ong ko'chirishni qo'llovchilar harakatlari. KRIONIKLAR(CRYONICS)…

Ушбу китоб дунёдаги энг қизиқ ва машҳур халқ эртаклари ҳақида бўлиб, муаллиф ушбу эртакларни (умуман инсон ҳаёлоти маҳсули бўлган ҳар қандай тасаввурий ҳикоялар, ривоятлар) мазмуни, мавзуси бўйича таснифлаб, ҳар бирини индекслаб чиққан. Шунга кўра китобга кирмаган ҳар қандай эртакни мана шу таснифга қараб қўшиш мумкин. Ушбу китоб адабиётшуносларга, антропологларга, тарихчиларга, диншуносларга қўл келиши мумкин. Шунингдек ҳар қандай мифологияга қизиқувчи ўқувчи учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Китобга кўз югуртириб инсоният яратган мифологияларнинг, инсон тасаввури тарихининг умумий манзарасини кўришингиз мумкин. Китоб ўтган асрнинг 46-йилида ёзилганига қарамай ҳозирги кунда ҳам аҳамиятли деб ўйлайман. Умуман, эҳтимол ушбу китобни ўқигач сизда бутун мифологияларни қамраб олган янги китоб ёзишга истак пайдо бўлар. Каналга тегишли жиҳати шундаки, уни ўқигач инсониятнинг диний ишончи қандай юзага келгани ҳақида баъзи мулоҳазаларга келишингиз мумкин деб ўйладим.
Show all...
The_Folktale.pdf60.66 MB
Қачонки сенинг юртингда олимлар, ўқитувчилар эмас, радикал диний уламолар обрў-эътиборга эга бўлса... https://t.me/hujayrauz/2621
Show all...
​​​​1572-йил, 23-августдан 23-августга ўтар кечаси... Париж шаҳрида авлиё Варфоломей байрами арафасида протестантларнинг диний мутаассибликлари, муқаддас нарсаларни топташларига чидай олмаган католиклар оломон бўлиб ёпирилиб протестантларни қирдилар. Ушбу кечада 3 мингдан зиёд инсоннинг қони тўкилди. Диний конфликт фонида одамлар шундай разилликларга қўл урдиларки, хатто шунчаки суддаги ёки оддий рақибларини ҳам ўлдириб юборишди. Исо ва Мариямнинг ҳайкалларини иконаларини синдириб ташлаган, руҳонийларни ўлдирган протестантлар касрига айбсиз бўлган бошқа протестантлар ҳам ўлдирилди. Ушбу воқеадан руҳланган Франциянинг бошқа ерларида яшовчи католиклар ҳам ўз шаҳарларида бошқа протестантларни қирдилар. Улар аёлларга ҳам болаларга ҳам шафқат қилмадилар. Турли манбаларга таянсак умумий 30 мингга яқин одам ўлдирилди. Ўша пайтда одамлар секуляризм ва толерантлик ҳақида тушунчага эга эмас эдилар. 🇺🇿 @sekulyarizm_Uz 🇺🇿
Show all...

Открыть комментарии
Креационистлар борса бўларкан
Show all...
​​Дарвин ва эволуция Ижтимоий тармоқларда Чарлз Дарвин ва эволуция ҳақидаги турли кишиларнинг билдирадиган фикрларини ўқир эканман, уларнинг аксарияти Дарвин ўзи ким, унинг биологиядаги хизмати нимадан иборат, нега эволуция Дарвин номи билан боғланган, эволуция ўзи нима деган жуда оддий саволларга ҳам жавоб топмаганликларини кўраман. Шу боис менда бир ғоя туғилди. Бирор ойлардан кейин Ўзбекистонга қайтаман. Қайтганимдан кейин Дарвин ва эволуция ҳақида илмий-оммабоп тилда, биолог бўлмаганлар ҳам бемалол тушуна оладиган, Дарвин ким, унинг асосий иши нимадан иборат, эволуция ўзи нима, нега биологлар эволуцияга “ёпишиб” олишган каби жуда машҳур саволларга жавоб бўладиган маъруза тайёрламоқчиман. Ушбу маърузани ташкил этишдан мақсад шу мавзуда аниқ тушунчага эга бўлмаган-у, лекин қизиқадиган, диний эътиқоди сабаб эволуцияни нотўғри дейдиган, лекин унинг нега нотўғри эканлигини билмайдиган, умуман ушбу мавзуга қизиқадиганларга Дарвин ва эволуция ҳақида аслида илм-фандаги мавжуд маълумотларни етказиш ва тушунтириш, уларни қийнаган саволларга тўғридан-тўғри жавоб беришдан иборат. Маърузани Ўзбекистон бўйлаб турли вилоятларда ташкил этишни кўзлаяпман. Маърузани ўша вилоятдаги кўпчилик сиғадиган, мултимедияли маъруза қилиш имконияти бўлган аудиториялари бор университетларда ташкиллашни ўйлаб турибман. Маъруза умумий ҳолда тахминан 3 соат давом этади. Бундан икки соати айнан маъруза ва бир соати мавзу юзасидан савол-жавобларга бағишланади. Маърузага қатнашишни пуллик қилиш ҳақида ўйлаяпман (пули қанча бўлишини ҳозирча ўйлаб кўрмадим, балки 50 ёки 100 минг сўм қилармиз). Талабаларга 50% чегирма бўлади. Пул сафар харажатлари, маъруза қиладиган жой ижараси кабиларни қоплаш учун йўналтирилади. Нима дейсизлар, мен ўйлаган бу ғояни амалга оширса бўладими? Ўзи одамларга бу мавзуда билиш қизиқми? Aгар шундай маъруза ташкил этсам сиз пул сарфлаб бу маърузани эшитишга борган бўлармидингиз? Маърузага дўстларингизни таклиф қилган бўлармидингиз? Aгар сизда ушбу ғояга қўшимча қандайдир таклифларингиз бўлса уни ҳам ёзсангиз хурсанд бўлар эдим. Aгар бу ғоя кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланадиган бўлса, мен Ўзбекистонга қайтгунимгача маъруза учун тайёрланишни бошлардим. Изоҳларингизни кутиб қоламан, ҳар бир фикрингиз мен учун қизиқ. © Бахтиёр Шералиев (@hujayrauz) @kitob_dunyom
Show all...

Ўзбекистон жамияти дунёвийлик принципида ривожланиш йўлини танлаган Бу шуни англатадики, ҳар ким ўз эътиқодига амал қилиш ёки қилмасликда мустақилдир. Ҳар бир шахс бошқаларнинг виждон ва эътиқод эркинлигига эга эканлигини тан олиши шарт. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари зарур. Кузатувлар кўрсатяптики, ахлоқий-диний нуқтаи назарларни ҳуқуқий муносабатлар предметига айлантиришга уриниш, миллий қадриятларимизга зид, инсонларнинг шахсий ҳуқуқларини топтовчи ва чекловчи ахборот ташвиқотлари олиб бориш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, диний мавзуда чиқишлар қиладиган ва шу соҳада фаолият юритадиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг машина ҳайдашига субъектив баҳо бериш, уларнинг машғулот турини эркин танлаш ҳуқуқини чеклаш, айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини тўхтатиш, айрим жаҳон дурдоналари саналадиган санъат асарларини сотиш (фойдаланиш)ни чеклаш, бошқа диний қарашларга ишончсизлик уйғотиш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, Ўзбекистондаги дунёвийлик принципига монанд қонунлар билан ўрнатилган қоидаларни шубҳа остига олиш ва бошқа шу кабиларни тарғиб қилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Айниқса, жамиятнинг муайян қатлами бошқаларнинг қарашлари, хатти-ҳаракатлари, турмуш-тарзига фақат битта ўлчам – ўзларининг ахлоқий-диний қарашлари мезони билан баҳо беришига тоқат қилиб бўлмайди. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 12-моддасида ҳеч кимнинг шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилган. Мазкур норма Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига тўлиқ имплементация қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасида ҳар кимнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлиги, 27-моддасида шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланган. Албатта, аҳоли, айниқса ёшларни онгига Ўзбекистон жамиятининг бой тарихий-маънавий қадриятларини сингдириш мақсадга мувофиқ. Адлия вазирлиги тарбия муҳимлигини таъкидлагани ҳолда, бу жараён инсон ҳуқуқлари бузилиши, айниқса, фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш ҳисобига амалга оширилишига йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этади. Биринчи навбатда, инсонлар хулқ-атворига ва юриш-туришига алоҳида шахсларнинг ахлоқий-диний қарашлари ёки ўлчовлари билан эмас, балки амалдаги қонунчилик талаблари нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим. Яъни фуқаролар қонунларга риоя қилар экан, ўз ҳаёт тарзини эркин ва аралашувларсиз танлаши мумкиндир ва бу энг муҳим конституцион ҳуқуқлардан бири. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа динга эътиқод қилувчи ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмайдиган фуқароларнинг ҳуқуқларини инобатга олиш, уларнинг эътиқодини ҳурмат қилиш Конституциявий бурч ҳисобланади. Мамлакатимизда диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. Қатъий ва ўзгармас ушбу конституциявий тамойилдан ҳеч қачон воз кечилмайди. Шахсларга диний қарашларни мажбурий сингдиришга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракат, тарғибот-ташвиқот жавобгарликни келтириб чиқаради. Ўзбекистон халқи бундан 30 йил олдин ўзининг тараққиёт йўлини танлаб олган – у дунёвийликка асосланган инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлайди. Ушбу ҳақиқатни шубҳа остига олишга, мутаассиб ғояларни тарғибот қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 🇺🇿 @sekulyarizm_Uz 🇺🇿 🇺🇿 @adliyangiliklari 🇺🇿
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.