Андижон вилояти судлари | Расмий канал
711
Subscribers
No data24 hours
+117 days
+1730 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Хўжаобод туманида суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Унда вилоят маъмурий суди раиси М.Салимов, вилоят суди раисининг ўринбосарлари Ф.Абдураимов, Ж.Абдусаттаров ҳамда ҳудуддаги қуйи судлар раислари фуқароларнинг соҳага доир арзу шикоятларини ўргандилар. Жумладан, жиноят ишларига оид, фуқаролик муносабатларига дохил, иқтисодий низоларга тааллуқли, оммавий-ҳуқуқий муносабатларга тегишли мурожаатлар кўриб чиқилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қабулдан сўнг жиноят ишлари бўйича Хўжаобод тумани суди томонидан ўтказилган сайёр мажлисда инсонпарварлик тамойиллари асосида бир гуруҳ маҳкумлар жазонинг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.
Сайт I Telegram
Ёшлар ишлари агентлигининг Андижон вилояти бошқармасида “Ёшлар ва қонун” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навқирон авлод вакилларини Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган танловда жамоалар икки ёш тоифаси (14-18 ёш ҳамда 19-30 ёш) бўйича бир неча шартлар асосида беллашдилар. Жумладан, жамоалар томонидан тайёрланган намунавий суд процессларини суд, адлия ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ҳайъат аъзолари баҳолаб бордилар.
Якунда республика босқичига йўл олган жамоалар ҳамда барча фаол иштирокчилар муносиб тақдирланишди. Тақдирлаш маросимида вилоят судининг судьялари А.Исаков, Ж.Абидов ҳамда суд ходимлари иштирок этиб, барча йигит-қизларга омад тиладилар.
Сайт I Telegram
21:15
Video unavailableShow in Telegram
Махсус репортаж ǀ Кредит шартномасига доир, кредит олувчи ва кафил ўртасидаги низолар, шунингдек, киберфирибгарлик билан боғлиқ жиноятларнинг ҳуқуқий оқибатлари хусусида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди раиси Иқболжон Азизов ҳамда жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Элёржон Пирматов билан суҳбат
Сайт I Telegram
MR-Andijon shahri-kredit mavzusi-10-07-2024.mp475.26 MB
“Андижон” радиоси ǀ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти хусусида Андижон вилояти суди судьяси Умиджон Солиев сўз юритади
Сайт I Telegram
Erkin fikr 10-00 04.07.2024.MP33.22 MB
#Конституциядан
Конституцияни ўрганамиз
54-модда.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир.
Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.
55-модда.
Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.
Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.
Сайт I Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Тергов судьялари: қарама-қарши икки қутб ўртасидаги адолат тарозиси
Муаллиф: Зафаржон Омонов, жиноят ишлари бўйича Андижон тумани судининг раиси
Тергов жараёнларидаги турли қонунбузилишларнинг олдини олиш учун терговчи ва айбланувчи (гумонланувчи) ўртасида турадиган холис процессуал мавқега эга, мустақил мансабдорнинг пайдо бўлишига зарурат бор.
Батафсил 👈
Сайт I Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
#Конституциядан
Конституцияни ўрганамиз
51-модда.
Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.
Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга.
52-модда.
Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.
53-модда.
Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.
Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилади.
Сайт I Telegram
Choose a Different Plan
Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.