cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Негатив канали

Show more
Advertising posts
2 310
Subscribers
-124 hours
+857 days
+10930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Жонтемир Жондордан янги шеър: Шай турибман чиқиб кетишга, Ижара уй, Ўгай шаҳардан. От чоптириб суяги пишган вужудимни бўлдим заҳарлаб. Бунда ҳислар ўта бежирим, Дағал ҳаёт — манфур ақида. Ёзганларим кўздан кечиринг, Бари тоғу отлар ҳақида. Бирор Машраб йўлда учрамас, Ё бир дайди — чориғи абгор. Кўнглим худди бадбўй ҳужрадай, Ноҳақману Ҳаққа талабгор. "Эгил" дейди кўринган борки, Ўстирармиш нокасга хизмат. Ялоқхўрлик муҳташам дорки, Унга осилмоққа ожизман. Мутеликка беролмайман дош, Шунқор руҳим, иймоним қайсар. Қултойларга эгилгунча бош, Бўри ёриб ўлганим афзал! Шай турибман кетишга, аммо, Ижара уй, шаҳарда айб йўқ. Кенглик истар, камида само, Ичимдаги ёввойи махлуқ.
Show all...
Ҳилола Умарова милтиқ бўлса отиб ташланг … мени Ўқитувчини қаматган ҳокимни вазир Ҳилола Умарова “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирлади Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бир оғиз сўзи билан ўқитувчини қаматиб юборгани эсингиздами? Бугун ана шу ҳокимни ўқитувчиларнинг етакчиси бўлган вазир Ҳилола Умарова кўкрак нишони билан тақдирлади. Ўшанда Сурхондарё вилояти ҳокимига хўрланган ўқитувчи “милтиқ бўлса отиб ташланг”, деганди. Бундай адолатсизлик ва мантиқсизликни кўриб жонимиз азоб чекмасин, Ҳилола Умарова милтиқ бўлса отиб ташланг … мени @anora_sodiq
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Бу боланинг исми-шарифи - Ламин Ямал. У испаниялик футболчи ва унинг ёши 16 да. Бугун Ямалнинг рекордлари ҳақида ҳам, унинг шедеврга айланиб бораётган ўйини ҳақида ҳам, умуман, футбол ҳақида ҳам гапирмоқчи эмасман. Мен сизларга бугун Испания ва Германияда қонунларнинг ишлаши ва ким бўлишидан қатъий назар бу қонунлар барча учун баробарлиги ҳақида гапирмоқчиман. --- --- --- --- --- Дастлаб Испания ҳақида. Германия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионати мусобақасида Испания ҳам мувафақиятли қатнашмоқда. Жамоа таркибида юқоридаги ўспир йигитча ҳам бор. У ҳам Германияга келган ва жамоаси билан финалга қадар етиб борди. Аммо мусобақа ўтаётган бир даврда Ямалнинг мактаб имтиҳонлари бошланиб қолди ва у Испанияга учди. Мактабига борди, имтиҳонларни топширди ва шундан сўнг яна Германияга, мусобақага қайтди. "У мамлакатимизнинг ёш футболчиси, истиқболли спортчи, майли баҳосини қўйиб беринглар, унга тегманглар", дейишмади. Европанинг энг зўр футболчисини бўлмайсанми, ўзинг учун, келиб имтиҳонларни топшир дейишди. --- --- --- --- --- Энди Германия ҳақида Германияда соат 23:00 дан кейин 18 га тўлмаганларнинг ишлаши тақиқланади. Жарима 30 000 Евро. Ямал эса 16 ёшда. Испания термаси 23:00 га яқин ўйинларда бу қоидага амал қилди. Ямални озроқ ўйнатиб, кейин уни бошқа футболчига алмаштирди. Пулимиз кўп, қоидангни бузсак ма ол, оғзингга сиққанича сўра, демади. --- --- --- --- --- Сизларга гапириб берганим чириган Ғарбдаги реал воқеликлар эди. ©️ Сарвар Раҳимий
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Қачон коррупция билан бойиган амалдорларни хорижга эмас, суд залига кузатамиз?! Энди яна бир бюджетни ўмарган олигархнинг ҳонимча Маша каби эркатойларини халқ пулини қандай сарфлаётганини истаграм орқали тамоша қилиб ўтирамизми? 30 йилда нимага эришдик?! Нима кўпроқ ривожланди? Коррупция кўпроқ ривожланди. Маълум гуруҳлар юртнинг бойликларини талаб бойиди. Хориждан виллалар, қасрлар қурди. Оиласини кўчириб юборди, дўппи тор келганда ўзи ҳам "сурди". Афсуски, бу ҳолат ҳамон давом этмоқда. Ташқарида Ўзбекистон халқи эвазига бойиб шоҳона ҳаёт кечирувчи яна бир гуруҳ тоифа пайдо бўлмоқда. Уларнинг бойлиги бюджетни, халқни талон-тарож қилиш эвазига кўпайган. Аслида ҳам тан оламизми йўқми Ўзбекистон олигархларининг аксарият қисмининг оиласи айни дамда ҳам хориждан қўним топган. Бойликларини хорижга яширган. Ўтган даврда ҳам қанча юқоридаги оилалар халқни ўмариб (мисол учун Абу Сахий бозорининг бюджетга тушмаган пулларини ўзлаштириб) хориждан шоҳона ҳаёт танлади. Нефть, газ конларимизни ўмариб қочганлар қанча?! Пахтамизни, олтинларимизни четга ташиганлар ҳам оз эмас эди. Уларга шу имкониятни яратиб берган, жим турган, маиший масалалардан бош кўтармай сиёсатга аралашмаган эса ўзимиз. Биз шунчаки жим турмаймиз уларга ҳавас қилиб, уларнинг кийими ва данғиллама уйларига тақлид қилишга уринамиз. Биз коррупционерлар билан фахрланиб, бир вақтнинг ўзида имомдан ҳалол ва ҳаром ҳақида маъруза эшитишни севадиган одамлармиз. Доим ҳам халқимизни ўмариб, Ўзбекистондан чиқиб кетувчи амалдорларимиз бўлган. Халқимиз эса доим ўз муаммолари, чанг босган кўчалари, ғариб қишлоқ ва ғариб инфратузилма билан оғзини очиб қолаверган. Бугун қатъий бўлиш фурсати етгандир.
Амалдорларга хорижда ҳисоб очиш, фарзандини хорижга ўқишга юборишни, хорижда тиббий муолажа олишни тақиқлаш керакдир. Улар ўзлари яратаётган тизимда тиббий ёрдам олишлари ва ўзлари яратган таълим тизимида фарзандларини ўқитишлари керак.
Бу шунчаки талаб эмас, халқ иродаси бўлиши зарур. Қачон непотизм, манфаатлар тўқнашуви, коррупция аломатлари билан бойиган амалдорларни хорижга эмас, суд залига кузатамиз?! @anora_sodiq
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Repost from TELEGRAF.UZ
Мирзакалонни дарди калон Калон сўзи тожик тилида катта деган маънони билдиради. Бир мирзача бор эди, шу мирзача ёшлигидан нуқул тирмашиб  яшаяпти дунёда. Нега тирмашиб дейсизми? На зотини тайини, но отини тайини на бир ўтирган жойини тайини бўлмасада, юқорига тирмашаверади. Бу тирмизакни биз Мирзакалон деймиз. 2-3 кундан бери, у ҳақда ярми чин ярми ишончсиз бўлган маълумотларнинг тарқалишидан ҳаттоки оддий одамлар ҳам хурсанд бўлишмоқда.  Алламжоннинг  ҳақиқатда сиёсий ва ижтимоий саҳнадан йўқолиб қолишини ҳаттоки табиат ҳам истагандек одамларга мўътадил ҳаво улашаяпти. Бу баччағар Ўзбекистонда салкам матбуот авлиёси сифатида ном қозонаётганди. Медиамагнатлик рутбасига эришганидан кейин оммани хоҳлаган куйига уйнатишга ҳаракат бошлагани етмагандек, элитани ҳам ўз йўриғидан юришга кўндириш пайига тушганди. Унинг қочганлиги, ишдан бўшаганлиги ҳақидаги хабарлар ҳамма жойни гуриллатиб ёндириб ётибди. Аммо негадир қўл остидаги хоин медиа томорқаси ишчилари ғинг дея олишмаяпти. На хожамиз соппа-соғлар дея олишади, на кетганидан хурсандликларини баён қила олишади. Эҳ Алламжон шу куйдиргиларни одам ҳисоблаб боқиб юрганмидинг ҳали ? Ахир улар сен панжара ортига ташланган заҳотинг сенга қарши  бор нафратини сочадиган ичингдаги хоинларингку. Мирзакалонда ҳеч қандай лидерлик қобилияти мавжуд бўлмагани учун ҳам у доим тирмашади. Унга шунчаки иш бошқарувчи деб қарашади кўпчилик. Лекин ичидан пишган муғомбирлигини, руҳияти қабоҳатга тўлган руҳий хасталигини кўпчилик ҳам англайвермайди. Мирзакалон димоғдор кўрингани билан ўзбек медиа оламида уни на  журналистлар ва на блогерлар ёқтирмаслиги кечаги хабарларда ўз исботини топди. Ҳаммага маълум АМалдор бўлгани билан аслида ҳеч ким эмаслиги яққол кўзга ташланди. ГЕЙтуз орқали нимадир дейишга ўриниб кўрди, аммо бу иши емади, унга ишонишмади)). Шу орқали ГЕЙтузни ғоявий, молиявий ким қўллаб келаётган заказчик ким эканлиги аёнлашди холос. Унга тегишли деб айтиладиган блогер ва журналистлар ҳам унинг Ўзбекистондан чиқиб кетгани ҳақида лом мим демасдан, кутиш режимини ёқиб олишганига эътирбор қаратинг. Улар хожасининг ишдан олинган ёки олинмаганлиги бўйича бирор маълумотга эга эмасликлари туфайли оғизларига талқон солиб олишган. Бировни пулига қарам бўлгандан сўнг, ахвол шуда ярамаслар. Ўзбек журналистлари орасида битта Тўмарисмонанд қиз бу Анора Содиқова. У суриштирувларини обдон ўтказиб шошмасдан фикр билдирадиган кам сонли журналистлардан биридир. Куни кеча у Мирзаколон ҳақида бор вазиятни ёзишга уриниб кўрди. Унга Мирзакалоннинг пули, лавозимини аҳамияти йўқ. У ёзади, фикрини эркин билдиради. Гоҳ гоҳида Тўмарис ёзган мақолаларга ва унинг бошқа ҳамкасбларига бўладиган босимлар ортида айни Мирзаколон турганлигини яхши англайди ва тушунади. Шу боисдан гап келганда отангни аяма деган нақлга амал қилган Анорахон Мирзакалонга нишли ўқларини отишдан чекинмайди. Хуллас, Мирзакалон яқин бир неча соатлар ичида унга тегишли саҳифалар орқали бирор пост ва видео хабар йўллаб, тириклиги ва вазиятни ўз фойдасига ҳал этишга уринилган  маънода мужда йўллайди. У буни тезроқ амалга ошириш ҳақида ўз ҳамтовоқлари билан  мозговой штрумлар ўтказиб, якдил қарорга келишишга қийналмоқда. Яна бир гап, администирациянинг расмий веб сайтини ҳар ярим бир соатда кўзатиб туринглар унинг тақдир и қандай кечаётганини фақат шу ердан билиб олишингиз мумкин @telegraf_uzz
Show all...
03:59
Video unavailableShow in Telegram
Бойсун тумани хокимининг маслахатчиси Ўрол Муродовнинг хотини қўшнисини калтаклади. Маслахатчининг хотини уйидан чиққан мусорни эшиги тагига олиб чиқиб қўяверган. Оқибатда йиғилган мусорлар ёзнинг иссиғида бадбўй ҳид чиқара бошлаган. Қўшниларнинг ҳақли талабларини хоким маслахатчисининг хотини "игнор" қилган. Бу ҳақда гапирган ён қўшнисини уриб, тан жарохати еткизган. Иш судгача чиқибди. Қарангки, маслахатчини салобати бор эканми, судья унинг хотинигаям, тан жарохати олган аёлгаям бир хил жазо тайинлабди.
Show all...
video_2024-07-04_08-16-28.mp4162.31 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Алламжоновнинг Администрациядаги амалдорлик миссияси якунига етаётган кўринади Шу кунларда Администрацияда жамоатчилик эътибори учун чиқишлар қилиб турадиган бир киши кўринмай қолди. Унинг катта тадбирлардан узоқлашганини, ўзига тегишли хос блогерларини йиғиб учрашувлар ўтказмай қўйгани сезилмоқда. Унинг манипуляция ва бошқа ўйинлари иш бермай қолган кўринади. Катта сиёсий саҳнадаги жанглар ҳам катта бўлади, дейишади. Бир-бирини фош қилган кланлар алалоқибат саҳнадан битта ўйинчини улоқтираётгандек. Унинг ортидан нима қолмоқда. Нима деб эслаймиз уни. Болалар ҳаққига хиёнатми, манипуляция орқали маълум бир сохаларни монополлаштиришми? Ўзига тегишли ОАВ орқали душманларига уриш очишми? Ёки ҳайдовчилик гувоҳномалари-ю, турли жарималарни ўйлаб топиб пул ишлашми?.. Ҳар қалай биздан кўра, тепадагилар унинг ишларидан кўпроқ воқиф. ОАВдагиларга эса эслаб юриши учун кўп нарсани қилиб кетаяпти. Қўлида имкони бор пайти ҳар нарсани қилишга қодирлигини кўрсатди. Мисол учун: Ҳаттоки катта одамлар учун энг кичик бўлган журналистларнинг "Олтин қалами"га ҳам чанг солди. Бироз пул бор жойга ўзиникини тиқиштириб, шуни ҳам тортиб олди. Ўтган 2023 йил танловнинг ҳеч бир мезонларга тўғри келмаса-да мукофот пулларини ўзининг тарғиботчиларига бўлиб берди. Кўрдик, билдик, гувоҳ бўлдик, "Мен сўз эркинлигини кўтараман", деб кўкрагига урган амалдорнинг ишларини. Эркинликни истаган, эркин сўзни қадрлаган журналистлар учун бундай усуллардан фойдаланувчилар доимо хавфли. Менимча энг муҳими юқорида қола олиш ёки кетиш эмас. Энг асосийси, сени ортингдан мана ислоҳотни амалга оширишга унда жасорат ва таффаккур бўлганди, деб эслашлари бўлса керак. Хўш, бугун ўйиндан четлашаётган ўйинчи монополиядан ташқари яна қандай из қолдирмоқда?! Уни яна қайтишига шубҳам йўқ лекин. @anora_sodiq
Show all...
06:29
Video unavailableShow in Telegram
Бўка тумани милиционерлари томонидан ўлдирилган йигитнинг акаси хикоя қилади:
Show all...
video_2024-07-07_07-45-14.mp49.39 MB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.