Tabletka TV
Open in Telegram
😊 Соғлом хаётингиз учун ❗️Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг ! 📲 Реклама: @O7ads
Show more6 753
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
6 753
Совқотиш циститни юзага келтириши мумкинми?
☑️ Циститни совуқ сув ёки нам ҳаво эмас, балки маълум бактериялар келтириб чиқаради.
✅ Шуни ёдда тутиш керакки, тананинг совиб кетиши организмининг умумий ҳолатини заифлаштириши ва мавжуд инфекцияларни қўзғатиши мумкин. Аммо янгисини пайдо қила олмайди.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Шафтоли - аёллар учун фойдали
🍑 Ёз мавсуми рационга шафтоли қўшиш учун ажойиб вақт. Бу мева витаминларга бой бўлиб, улар эстроген даражасини тўлдиришга ёрдам беради ва саратон хавфини камайтиради.
🔻Шафтоли тери, соч ва тирноқлар учун ҳам фойдалидир. Мева таркибида витамин миқдори ҳам юқори. Ушбу меванинг фойдали хусусиятларига эга бўлиш учун ҳафтада иккита шафтоли истеъмол қилиш кифоя.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
✨ Сахарлик вақтида истеъмол қилишга айни муддао бўлган ва қоринни тўқ тутадиган 2 хил коктел рецепти
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Мусиқа жисмоний фаолият давомида сезиладиган зўриқишларни 10-19 фоизга камайтиради
🎧 Бу нерв импулсларини мияга ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ.
🎼 Мусиқа тинглаганингизда, сигналлар танангиз қийналаётганини айтса ҳам, оҳанглар улар билан рақобатлашади. Натижада, сиз танадаги ноқулайликларга бироз камроқ эътибор берасиз ва севимли қўшиқларингиздан завқланасиз.
🏀 Сизни рағбатлантирувчи мусиқа худди допинг каби ишлайди. Оҳангларни тинглаш қийинроқ машқларни узоқроқ бажаришга, тезроқ югуришга, велосипед ҳайдашга ва тез сузишга ёрдам беради.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Иссиқ тумовдан халос қилувчи самарали рецепт
🎯 2 чой қошиқ асал, 0,5 чой қошиқ зарчава (куркума) олинг. Яхшилаб аралаштиринг, аралашмани бир хил массага келтиринг.
🔘 Уни тахминан 35 дақиқа давомида тиндириб қўйинг, шунда маҳсулотлар реакцияга киришади ва бир-бирини тўлдиради.
✅ Ушбу аралашмадан оч қоринга 1 чой қошиқ истеъмол қилинг. Масса 15-20 дақиқа давомида секинлик билан сўрилади. Шунинг учун истеъмол қилгач, 30 дақиқа давомида овқат ейишингиз ёки суюқлик ичиш мумкин эмас.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Югуриш - жисмоний фаолиятнинг энг яхши шакли
🏃♂️Бу пайтда деярли барча мушаклар ишга тушади.
🔻Шунинг учун бу кўплаб машғулотларнинг асоси - ҳам профессионал спортчилар, ҳам жисмоний фаол оддий одамлар учун ҳам фойдали.
◻️Йўлдан бошқа ҳеч нарса талаб қилмайдиган машғулот тана учун энг фаол "машқ" бўлиб хизмат қилади.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
🤰 Хомиладорлик пайтида бурун битиб қолса нима қилиш керак
Бу видеони хомиладор аёлларга юбориб қўйинг
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Қулоқдаги шовқиндан қандай халос бўлиш мумкин?
🩺 АҚШнинг Мичиган университети олимлари қулоқларда пайдо бўладиган ички шовқиндан халос бўлишнинг самарали усулини топди.
🎧 Бунинг учун шахсий стимуляция учун мўлжалланган ва махсус дастурга эга портатив қурилма ясалиб, тадқиқот иштирокчиларига берилди.
📈 Олти ҳафталик синов якунида электротерапия ва товуш муолажаси комбинацияси орқали қатнашчиларнинг 60 фоиздан ортиғида қулоқдаги шовқин белгилари йўқолди.
‼️ Шу боис мутахассислар янги даволаш усули мазкур хасталикдан азият чекаётган миллионлаб инсонлар дардига малҳам бўлишига умид билдирмоқда.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
🥚Тухум сариғини истеъмол қилиш кўриш муаммоларининг олдини олади.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Лавлаги шарбати - қон босимини пасайтиради
🔘 Лавлаги ёки ундан тайёрланган шарбатни мунтазам истеъмол қилиш қон босимини пасайтиришда самарали таъсир кўрсатади.
🍃 Лавлаги нитрат миқдорининг пастлиги бўйича сабзавотлар орасида мутлақ чемпион ҳисобланади.
- Танадаги бу моддалар азот оксидига айланади, бу томирларнинг кенгайишига ёрдам беради, бу эса турли органларни кислород билан таъминлашни яхшилашга ёрдам беради.
🏷 Бу ичимлик нафақат босимни барқарорлаштириш учун фойдалидир, балки:
▪️ Унинг таъсири остида қон томирлари эластиклашади.
▪️Шунингдек, лавлаги шарбати туфайли яллиғланиш компоненти камаяди, гипертония ва атеросклероз ривожланишининг олди олинади.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Уй дори қутисида нималар бўлиши керак?
💊Яраларни даволаш учун антисептик.
💊 Антигистаминлар.
💊 Ориқ қолдирувчи.
💊 Заҳарланишда тикланиш воситалари.
💊Томоқ ва бурун учун воситалар (томчилар, спрейлар).
✅ Шунингдек, биринчи тиббий ёрдам қутисидан ташқари қуйидагилар бўлиши керак:
▪️Куйишлар, жумладан, қуёшдан сақловчи воситалар.
▪️Ҳашарот чақишига қарши воситалар.
▪️Термометор
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Қозонда пиширилган бақлажон
🥙 Сизга керак бўлади: 800 г бақлажон, 500 г помидор, 2 дона қалампир, 1 дона сабзи, 2 та пиёз, 3 ош қошиқ ун.
✅ Тайёрланиши: Бақлажон ва помидорни майда тўғраб олинг, қолган сабзавотларни эса бироз кичикроқ қилиб тўғранг. Пиёз, сабзи ва қалампирни юмшоқ бўлгунга қадар қовуринг, унга ун қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.
🔘 Маҳсулотларни қозончага жойлаштиринг ва 180 даража ҳароратда 40 дақиқа давомида пиширинг.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Кир совун папилломадан халос қилади
🧼 Кир совунни нам ёки қуруқ ҳолатда папиллома устига суртиш керак. Кечқурун ётишдан олдин совун суртилган жойни яхшилаб ишқалаб, сўнг уйқуга ётиш керак. Бу муолажа 3-4 марта амалга оширилади.
🚫 Агар тери қизариб, яллиғланиш бошлангудек бўлса, жараённи тўхтатиш керак.
▪️ Натижаси тезда намоён бўлади.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Қарсилдоқ балиқ бўлакчалари
☑️ Ушбу балиқ тайёрлаш усулининг афзаллиги шундаки, уни қовурганда таркибидаги фойдали элементлар ўзида сақланади.
✅ Сизга керак бўлади: 500 г балиқ бўлакчаси,, 3 дона тухум, 200 мл сут, 200 г ун, зираворлар.
🔘Тайёрланиши: Балиқни майда бўлакларга бўлиб, севимли зираворларингиз аралашмасига 20 дақиқага давомида ботириб қолдирилади. Тухумни сут ва туз билан кўпиртиринг. Унга ун қўшинг ва яна аралаштиринг. Ҳар бир балиқ бўлагини хамирли асосга солиб олинг ва иккала томонини ҳам олтин рангга киргунга қадар қовуринг.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Қандай маҳсулотлар суяклар учун фойдали?
▫️ Суякларингизни доимо аъло ҳолатда сақлаш учун рационингизни қуйидаги озиқ-овқатлар билан бойитиш керак:
▫️ Сут маҳсулотлари
Кальцийнинг асосий етказиб берувчилари сут, қаттиқ пишлоқлар, йогуртлар ва твороглардир. Шунингдек, улар таркибида D витамини мавжуд бўлиб, бу элементнинг сўрилишига ёрдам беради.
▫️ Кўкатлар
Исмалоқ, сельдерей, барча турдаги кўкатлар ва карам. Улар кальцийдан ташқари Б, Э ва ПП витаминларига бой.
▫️ Балиқ
Унинг таркибида кальцийнинг сўрилиши учун зарур бўлган D витамини, фосфор, омега-3 ёг ʼкислоталари мавжуд.
▫️ Дон ва дуккаклилар
Кальцийдан ташқари, суяклар ва бўғинлар магнийга муҳтож бўлади, у буғдой кепаги, дон ва ловия таркибида мавжуд.
▫️ Шунингдек рационда магний, рух, фосфор, марганец, мисга бой маҳсулотлар ҳам бўлиши керак.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Турли ишлов берувчи техникадан шикастланган сочлар учун ниқоб
✅ Бизга керак бўлади:
🔹 1 ош қошиқ ёғли сметана
🔹 1 ош қошиқ ёғли йогурт
🔹 1 ош қошиқ асал
🔹 1 та товуқ тухуми
☑️ Барча маҳсулотларни аралаштиринг. Соч илдизига суртинг. Целлафан остида 40-60 дақиқагача сақланг.
🔘 Ушбу ниқобни ҳафтада 2 марта ишлатиш мумкин.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Тушликдан воз кечиш қандай хавфли оқибатларга олиб келади?
🍱Тушлик, албатта, ҳар бир инсоннинг кундалик рационида бўлиши керак. Айнан тушлик пайтида бизнинг овқат ҳазм қилиш тизимимиз калориялар кўринишидаги максимал "ёнилғи"га муҳтож, чунки бу даврда одамларнинг жисмоний ва ақлий фаоллиги ҳам энг юқори чўққида бўлади.
🍟 Агар тушлик танаффусида очликни қондирмасангиз, овқатланиш бузилиши пайдо бўлиши мумкин. Бу кечқурун ёки тунда кучли очлик ҳиссини пайдо қилади. Натижада ортиқча овқатланиш, иш қобилиятининг пасайиб кетиши, семизлик ва турли касалликлар юзага келиши мумкин.
✅ Аммо рамазон ойи бундан мустасно. Сабаби бу ойда қилинадиган саҳарлик ва ифторлик тушликда таомдан олинадиган энергияни тўла қўллаб-қувватлайди.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Оёқларда қон айланишининг бузилиши кузатилса, нима қилиш керак?
🚶♀ Унинг белгилари - тўсатдан оғриқ, юриш пайтида пайдо бўладиган тортишиш. Кўпинча бу касаллик 45 ёшдан ошган эркакларда учрайди.
▪️Ушбу аломатларни енгиллаштириш учун шифокорлар қуйидагиларни тавсия қиладилар:
▫️Чекувчилар - ёмон одатлардан воз кечиш керак, чекиш қондаги умумий холестерин миқдорини кўтаради.
▫️ Шифокорингиз билан маслаҳатлашгандан сўнг, қонда холестерин миқдорини пасайтирадиган препаратларини қабул қилиш керак.
▫️Оёқлар учун кучли бўлмаган машқларни мунтазам равишда бажаринг. Буларга енгил югуриш, рақсга тушиш ёки узоқ юриш киради.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Товуқ ва картошкали салат
🍗 Сизга керак бўлади: 200 г товуқ, 2 та картошка, 1 та сабзи, 1 та бодринг, ёнғоқ, 3 ош қошиқ. соя, 4 ош қошиқ кунжут ёғи, 1 ош қошиқ. лимон шарбати.
🎯 Тайёрланиши: Товуқ ва картошкани қайнатиб, куб шаклида тўғранг, бодрингни ҳам катта куб шаклида кесиб олинг ва янги сабзини майда майдалагичда майдаланг.
▪️ Тайёр массага бир ҳовуч тўғралган ёнғоқ, лимон шарбати ва сояни ҳам қўшинг. Яхшилаб аралаштиринг. Витаминларга бой салатимиз тайёр.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
6 753
Ҳафтасига 5 кг озишнинг ажойиб ва самарали усули
✅ Рецепт. Кунига 1-1,5 литр кефир ичиш, 1 кг қайнатилган лавлаги ейиш ва 1,5 литр минерал сув ичиш керак. Қайнатилган лавлагини блендерда кефир билан бирга майдалаб олиш ҳам мумкин. У мазали коктейль бўлиб чиқди. Уни уч кун давомида завқ билан ичиш керак.
💎 Минерал сувни ҳам унутманг. Кейинчалик парҳезни бузмасдан оддий ичимлик суви билан алмаштиринг.
💊 @TabletkaTV • Соғлом хаётингиз учун махсус канал обуна бўлинг !
