cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"SULTAN" кўнглим

Show more
Advertising posts
676
Subscribers
-624 hours
-127 days
-4730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Психологик тавсия Ҳар куни ёзинг 😊 Омад дафтари тутинг. Дафтар чиройли муқоваланган, сифати яхши бўлсин.. Ҳар тонгда туриб унга 10та шукрона ёзинг ва ҳар биттасини тагига 3 мартадан “Шукрона келтираман”деб ёзасиз. 1). Масалан: Мен ўзимни соғлиғимдан миннатдорман, чунки ўзимни жуда яхши хис қилябман.Аллох берган барча неъматларга лойиқман. Шукрона келтираман! Шукрона келтираман! Шукрона келтираман! 2). Масалан: Мен кўзларимдан миннатдорман, чунки мени кўзларим яхши кўраябди.Мен соғлом ва гўзал БЎЛИШГА лойиқман. Шукрона келтираман! Шукрона келтираман! Шукрона келтираман! Кейин ҳамма пунктини овозизни чиқариб ўқиб чиқинг. Кечқурун ётишдан олдин ҳам дафтарингизда куни билан бўлиб ўтган 5 та ёқимли воқеани, ёзиб қўясиз. Бу хоҳ яхши кайфиятиз бўлсин, хоҳ тайёрлаган таомингиз. ва ўзингизни мақтаб қўясиз😉 Масалан: Бугун оиламга тансиқ таом тайёрлаб бердим.Маладес!! Бу ҳаракатни ҳар куни қолдирмай бажаринг! Бориб бориб онгингиз факат позитив фикрлашга, ақлингиз кун давомида яхшилик, хурсандчилик ахтаришга кўникади... Ақл нимани қидирса ва хоҳласа ўша нарсани ҳаётингизга тортиб ола бошлайди.. Бу дафтарни мунтазам олиб борсангиз, ажойиб ўзгаришларга гувоҳ бўласиз... бориб бориб кечкурун 5та эмас 10-15тагача ёқимли нарсалар руй бераётганини гувоҳи бўласиз.. Шукроналик ажойиб мўъжизаларни тортади ҳаётингизга. Синаб куринг. Худо ҳоҳласа кейин натижасини кўрасиз. Шукроналик омад калити ҳисобланади. КУН давомида бажаролган ютуқларингиз эса ўзингизга бўлган баҳони, ишончни оширишга ёрдам беради. ЎЗИНГИЗНИ СЕВИНГ! Муваффақиятли инсонлар канали Дўстларингизни таклиф қилинг 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг. •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 👑 «SULTAN» КЎНГЛИМ ☘️ 📢 @Sultan_kongil ~ канали 👨‍👦‍👦 @Sultan_konglim ~ гуруҳи
Show all...
Muhammad ﷺ Rosulullohga sog'inch nashidasi 🎙 Ijrochi: Muhammad Ayyub qori 📄 She'r muallifi: Hasanxon Yahyo Abdulmajid 👉 Youtube orqali ko'rish Муваффақиятли инсонлар канали Дўстларингизни таклиф қилинг 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг. •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 👑 «SULTAN» КЎНГЛИМ ☘️ 📢 @Sultan_kongil ~ канали 👨‍👦‍👦 @Sultan_konglim ~ гуруҳи
Show all...
Шукроналик хақида ибратли ривоят. Тингланг ва сизга берилган барча нематларга шукр қилишни ўрганинг. 🎤 Салохиддин Файзиев -Nima uchun shukr qilishim kerak? Axir men hohlayotgan hayotda yashayotganim yoqku! Men hohlayotgan narsalarga xali erishmadimku nega shukr qilishim kerak?? ---- deb fikrlayotgan insonlar audioni👆 albatta eshiting☝️ Ishonamanki eshitgach ertadan siz ham shukronalik yozishni boshlaysiz. Муваффақиятли инсонлар канали Дўстларингизни таклиф қилинг 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг. •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 👑 «SULTAN» КЎНГЛИМ ☘️ 📢 @Sultan_kongil ~ канали 👨‍👦‍👦 @Sultan_konglim ~ гуруҳи
Show all...
​​Дуода ҳам рашк. Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди: ―Менга ҳам дуо қилинг! ―Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим? Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан. Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда: ―Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз? ―Ҳар намозим сўнгида: "Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин", деб... Ха аёллар аёллараа Сизларнинг рашқингиз ҳам гўзалдаа😉😉🥰 Муваффақиятли инсонлар канали Дўстларингизни таклиф қилинг 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг. •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 👑 «SULTAN» КЎНГЛИМ ☘️ 📢 @Sultan_kongil ~ канали 👨‍👦‍👦 @Sultan_konglim ~ гуруҳи
Show all...
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ юзимизни Унга тоат-ибодат қилишлигимиз билан мунаввар айласин! Қалбларимизни Ўзининг раҳмати ва муҳаббати ила лиммо-лим қилсин! Аллоҳдан Сиз учун дўстликнинг ҳаловатини, садоқатнинг абадий бўлишини, мағфиратнинг лаззатини, меҳрнинг самимиятини, адашишдан асрашини, орзулар рўёбини, солиҳ амаллар-ла гўзал хотимани насиб қилишини сўрайман! 🤲 Сизга Аллоҳ учун бир ҳақиқатни илинаман: Қуръони Каримнинг «Қуройш» сурасини кўп ўқиб юринг. Шунда Аллоҳнинг изни билан ҳеч нарсадан қўрқмайсиз, ваҳима балосидан қутуласиз. Ин шаа Аллоҳ! Аллоҳ азза ва жалла Сизга инъом этган бугунги кунингиз хайрли, барокатли, фойдали ва айниқса охират учун манфаатли ўтсин! 🤲 Муваффақиятли инсонлар канали Дўстларингизни таклиф қилинг 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг. •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 👑 «SULTAN» КЎНГЛИМ ☘️ 📢 @Sultan_kongil ~ канали 👨‍👦‍👦 @Sultan_konglim ~ гуруҳи
Show all...
Фарзанд тарбиясида қуйидаги тавсияларга риоя қилинг: 🔹 Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур айтишни унутманг. 🔹 Болангизни билим олишини, дарсини ўз вақтида бажаришини истасангиз, ўзингиз ҳам китоб ўқинг. 🔹 Болангизни Қуръон ўқишини хоҳласангиз, Қуръон тафсири ҳақида уйда тез-тез суҳбатлар уюштиринг. 🔹 Болангизни нутқида доимо гўзал сўзлар бўлишини истасангиз, сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг. 🔹 Болангиз буюк шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг. Муваффақиятли инсонлар канали Дўстларингизни таклиф қилинг 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг. •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 👑 «SULTAN» КЎНГЛИМ ☘️ 📢 @Sultan_kongil ~ канали 👨‍👦‍👦 @Sultan_konglim ~ гуруҳи
Show all...
​​#сабоқ ОТАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим. ▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак. ▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди. ▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди. ▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди. ▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир. ▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас! ▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма! ОНАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. ▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. ▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! ▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! ▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. ▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. ▪️7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин! Муваффақиятли инсонлар канали Дўстларингизни таклиф қилинг 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг. •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 👑 «SULTAN» КЎНГЛИМ ☘️ 📢 @Sultan_kongil ~ канали 👨‍👦‍👦 @Sultan_konglim ~ гуруҳи
Show all...
2👍 1
ДАДА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН! Барчани йиғлатган лавҳа, албатта кўринг... Муваффақиятли инсонлар канали Дўстларингизни таклиф қилинг 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг. •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 👑 «SULTAN» КЎНГЛИМ ☘️ 📢 @Sultan_kongil ~ канали 👨‍👦‍👦 @Sultan_konglim ~ гуруҳи
Show all...
👍 1
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг. «Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади. Эрталаб: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади. Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар. 🤲 Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини, хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин... Муваффақиятли инсонлар канали Дўстларингизни таклиф қилинг 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг. •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 👑 «SULTAN» КЎНГЛИМ ☘️ 📢 @Sultan_kongil ~ канали 👨‍👦‍👦 @Sultan_konglim ~ гуруҳи
Show all...
Ўқитувчи ким у қандай инсон... Ибратли ролик. Ўқитувчиларни қадрланг энди уларнинг хуқуқларини давлатимиз химоя қилади. Муваффақиятли инсонлар канали Дўстларингизни таклиф қилинг 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿 🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг. •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 👑 «SULTAN» КЎНГЛИМ ☘️ 📢 @Sultan_kongil ~ канали 👨‍👦‍👦 @Sultan_konglim ~ гуруҳи
Show all...