en
Feedback
MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

Open in Telegram

Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Show more
374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Repost from Bosh prokuratura
​​Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда иш юритувдаги банк ундирувлари бўйича жами 1,5 трлн. сўмлик 9 264 та ижро ишлари мавжуд бўлиб, шундан 2 440 та 436,2 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган. Шунингдек, 218,2 млрд. сўмлик 390 та гаровдаги мулклар аукцион савдосига чиқарилди ҳамда банклар фойдасига ундирув амалга оширилди. Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор корхонадан ундирувчи “Ипотека-банк” АТИБ Хоразм вилоят филиали фойдасига 11,3 млрд. сўм миқдорида кредит қарз суммаларини ундириш белгиланган, қарздор корхона қарз суммаларини ўз вақтида қопламагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаровда бўлган замонавий типдаги иссиқхона комплекси хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган. Аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари банк фойдасига йўналтирилади. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Repost from MIB faoliyatidan
Урганчда рация, уяли алоқа воситаси ва психотроп моддалар йўқ қилинди — МИБ 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram |
Урганчда рация, уяли алоқа воситаси ва психотроп моддалар йўқ қилинди — МИБ 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Қарздорлик иш ҳақига қаратилган Ижтимоий тармоқларда қарздор Ю.Жуманазаровдан ундирувчи Ю.Пензов фойдасига 12.731.140 сўм унд
Қарздорлик иш ҳақига қаратилган Ижтимоий тармоқларда қарздор Ю.Жуманазаровдан ундирувчи Ю.Пензов фойдасига 12.731.140 сўм ундириш тўғрисидаги суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган. Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 21.04.2023 йилдаги қарздор Ю.Жуманазаровдан ундирувчи Ю.Пензов фойдасига 12.731.140 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хива тумани бўлими иш юритувига дастлаб, 01.05.2023 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ю.Жуманазаровдан 30.11.2023 йилда 5.714.285 сўм 71 тийин ундирилиб, 01.12.2023 йилда ундирувчи Ю.Пензовнинг банк пластик картасига ўтказиб берилган. Бундан ташқари, ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ю.Жуманазаров Тошкент шаҳар, Миробод туманида яшаб келаётганлиги аниқланган ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига асосан ҳудудийлиги бўйича Бюронинг Тошкент шаҳар Миробод тумани бўлимига юборилган. Кейинчалик, мазкур ижро ҳужжати қайтадан Бюронинг Хива тумани бўлими иш юритувига 19.03.2025 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ю.Жуманазаровдан 03.04.2025 йилда 761.904 сўм 76 тийин ундирилиши таъминланган. Шунингдек, қарздор Ю.Жуманазаров “BEK HOUSE BUILD INVEST” МЧЖда ишлаб даромад топиб келаётганлиги аниқланиб, юқоридаги қонуннинг 64-моддасига асосан қарздорликни қарздорнинг иш ҳақи ҳисобидан ундириш учун унинг иш жойига талабнома юборилган. Келгусида ижро ҳужжати бўйича қолдиқ қарздорлик қарздорнинг иш ҳақи ҳисобидан ундириб берилиши маълум қилинади. @mibxorazmvil

Сайёр судда масъулиятсиз отага чора кўрилди Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Урганч шаҳрида ташкил этилган навбатдаги сайёр суд мажлиси давомида ўз фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор отага нисбатан кўрилган ҳуқуқий таъсир чоралари ҳақида тайёрланган лавҳа. “Xorazm MTRK” телеканалининг "Xorazm 24" информацион дастурида намойиш этилди. (27.03.2025 йил, соат 18-10 да) @mibxorazmvil

❓TikTok va Instagram oʻsmirlarga qanchalik zarar yetkazadi? Germaniyada oʻtkazilgan tadqiqot natijalariga koʻra, oʻsmirlarnin
TikTok va Instagram oʻsmirlarga qanchalik zarar yetkazadi? Germaniyada oʻtkazilgan tadqiqot natijalariga koʻra, oʻsmirlarning internetga qaramligi giyohvand moddalar va spirtli ichimliklarga qaramlik bilan tenglashtirilgan.
Tadqiqotchilarning ogohlantirishicha, internetga qaramlik xuddi marixuana yoki alkogol kabi miyaga taʼsir qiladi. Ikkala holatda ham qaramlikning paydo boʻlish xavfi mavjud: yaʼni, "koʻproq va yanada koʻproq bir narsani xohlaganingizda va nazoratni yoʻqotganingizda," deb tushuntiradi olimlar. "Ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish uchun juda koʻp vaqt sarflanishi hayotning boshqa sohalari eʼtibordan chetda qolishiga olib keladi", deya qoʻshimcha qilgan tadqiqotchilar. Oʻz xatti-harakatlarini nazorat qila olmaslik oʻsmirlar hayoti uchun jiddiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Koʻp hollarda bu maktabda oʻzlashtirishning pasayishiga yoki umuman oʻzlashtirmaslikka olib keladi. Bunga ijtimoiy izolyatsiya, koʻngilochar qiziqishlarning yoʻqolishi va oilaviy nizolarni qoʻshish kerak, deydi olimlar.
🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram

Янгибозорлик ота алимент пули ўрнига фарзандларига уй совға қилди Хоразм вилояти, Янгибозор туманида яшовчи ота икки нафар фа
Янгибозорлик ота алимент пули ўрнига фарзандларига уй совға қилди Хоразм вилояти, Янгибозор туманида яшовчи ота икки нафар фарзандларининг 18 ёшга қадар бўлган даври учун тўланиши лозим бўлган алимент пули ўрнига умумий ер майдони 600 кв.метр бўлган 6 хонали уйни совға қилди. Мажбурий ижро бюросининг Янгибозор тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Қ.А.дан ундирувчи фуқаро Г.С. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Янгибозор тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор билан ўтказилган тарғибот тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш имконияти мавжудлиги тушунтирилган. Давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари, шунингдек, тушунтириш ишлари самара бериб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ота ўз фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алимент тўлови учун Янгибозор тумани, “Халқобод” МФЙда жойлашган умумий ер майдони 600 кв.метр бўлган 6 хонали уйни турмуш ўртоғига нотариал тартибда расмийлаштириб берди. Ғайрат Мадримов, Бюронинг Янгибозор тумани бўлими бошлиғи @mibxorazmvil

Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан бошқарув сервис ко
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида иш юритувга мазкур тоифадаги 852 та 1 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида 430 та 486,7 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланган, шундан 222 та ижро ҳужжати бўйича 206,2 млн. сўмлик қарздорликлар амалда ундирилган. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи “KONSTRUKSION GLOBAL HOUS STROY” МЧЖ фойдасига Урганч шаҳрида яшовчи қарздор фуқародан 5,6 млн. сўм қарздорлик ундирилиб, ижро иши амалда тамомланган. Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати матни 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати матни 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Хонқада беш йиллик 132 млн сўм алимент пули бир йўла тўлаб берилди Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарор
Хонқада беш йиллик 132 млн сўм алимент пули бир йўла тўлаб берилди Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган. Қонунчиликдаги мазкур тартиб Бюронинг Хонқа тумани бўлими ходимлари томонидан ҳам алимент тўловчи фуқароларга мунтазам тушунтириб борилмоқда. Натижада, хонқалик фуқаро ихтиёрий равишда фарзанди учун 5 йиллик алимент пулларини тўлаб берди. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 27.06.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Р.Р.дан ундирувчи Ф.Д. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Давлат ижрочисининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор Р.Р. бир нафар фарзандининг таъминоти учун 2025 йил март ойидан 2030 йил март ойига қадар ҳисобланган 132.270.000 сўм алимент пулларини тўлаб берди. Хамробек Уразметов, Бюронинг Хонқа тумани бўлими бошлиғи @mibxorazmvil

Маст ҳолда машина бошқарган аёлдан жарима ундирилди Бюронинг Хива шаҳар бўлимига келиб тушган суд қарорида кўрсатилишича, 27
Маст ҳолда машина бошқарган аёлдан жарима ундирилди Бюронинг Хива шаҳар бўлимига келиб тушган суд қарорида кўрсатилишича, 27 ёшли Г.Б. “Ласетти” автомашинасини тегишли ҳужжатларсиз маст ҳолатда бошқарганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди Г.Б.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида 13.600.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган. Бюронинг Хива шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор Г.Б.дан белгиланган жарима пуллари давлат фойдасига ундирилиши таъминланди. Давлатёр Ёвбасаров, Бюронинг Хива шаҳар бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Урганчда алимент қарзининг ундириб берилиши оиланинг ярашувига сабаб бўлди Бюронинг Урганч тумани бўлими ходимлари мунтазам р
Урганчда алимент қарзининг ундириб берилиши оиланинг ярашувига сабаб бўлди Бюронинг Урганч тумани бўлими ходимлари мунтазам равишда алиментдан қарздор бўлган фуқароларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриб боришмоқда. Қарздор С.Э. ҳам алимент тўловларини ўз вақтида амалга оширмай келгани сабабли, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича туман судига юборилиши ҳақида огоҳлантирилган. Фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаш жавобгарликни келтириб чиқаришини тушунган ота ҳисобланган 27,2 млн. сўм миқдоридаги алимент қарзларини бир йўла тўлади. Натижада олиб борилган тушунтириш ишлари давомида оила яраштириб қўйилди. Эндиликда фарзандлар оиласи бағрида бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаядиган бўлишди. Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ижро жараёнлари жойларда давом этмоқда. Махмудбек Рўзметов, Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

O‘zbekiston - Fransiya munosabatlarida mutlaqo yangi davrni boshlab, ikki tomonlama aloqalar solnomasida oltin harflar bilan bitiladigan tarixiy tashrif.
🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram

Хонқада алимент учун 100 миллион сўм олдиндан тўлаб берилди Алиментларни олдиндан тўлаш тартиби жойларда тушунтириб борилаётг
Хонқада алимент учун 100 миллион сўм олдиндан тўлаб берилди Алиментларни олдиндан тўлаш тартиби жойларда тушунтириб борилаётганлиги ўз самарасини бериб, алимент тўловларини олдиндан тўлаш истагини билдираётган оталар сони ортиб бормоқда. Хонқа туманида истиқомат қилувчи Э.Қ. икки нафар фарзандлари учун алимент тўлаб келаётган эди. Амалдаги тартибга кўра, суднинг ижро ҳужжатига биноан қарздорнинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Олдиндан, энг ками беш йил муддат учун алимент тўлаш мумкинлиги Бюро ходимлари томонидан тушунтирилгач, Э.Қ. фарзандлари учун беш йиллик алимент пулларини тўлаб берди. 2030 йилга қадар ҳисобланган 100 млн. сўм миқдоридаги алимент пуллари ундирувчининг фойдасига ундирилиши таъминланди. Хамробек Уразметов, Бюронинг Хонқа тумани бўлими бошлиғи @mibxorazmvil

Repost from Bosh prokuratura
Жорий йилнинг 12 март куни Бош прокуратурада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора - тадбирларига бағишланган республика идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Парламент ва Ҳукумат аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлар, вилоят, туман-шаҳар ҳокимлари, Республика ва ҳудудий идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир кўриб чиқилди. Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди. Республика идоралараро йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+5

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+4

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+9