en
Feedback
MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

Open in Telegram

Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Show more
374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Урганчлик алимент тўловчи она алимент пули ўрнига фарзандларига уй совға қилди Хоразм вилояти, Урганч туманида яшовчи она уч
Урганчлик алимент тўловчи она алимент пули ўрнига фарзандларига уй совға қилди Хоразм вилояти, Урганч туманида яшовчи она уч нафар фарзандларининг 18 ёшга қадар бўлган даври учун тўланиши лозим бўлган алимент пули ўрнига умумий ер майдони 689 кв.метр бўлган уйни совға қилди. Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Ф.М.дан ундирувчи фуқаро А.Х. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор билан ўтказилган тарғибот тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш имконияти мавжудлиги тушунтирилган. Давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари, шунингдек, тушунтириш ишлари самара бериб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ота ўз фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алимент тўлови учун Урганч тумани, “Туркманлар” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 689 кв.метр бўлган уйни турмуш ўртоғига нотариал тартибда расмийлаштириб берди. Наргиза Худайберганова, Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Урганчлик алимент тўловчи она алимент пули ўрнига фарзандларига уй совға қилди Хоразм вилояти, Урганч туманида яшовчи она уч
Урганчлик алимент тўловчи она алимент пули ўрнига фарзандларига уй совға қилди Хоразм вилояти, Урганч туманида яшовчи она уч нафар фарзандларининг 18 ёшга қадар бўлган даври учун тўланиши лозим бўлган алимент пули ўрнига умумий ер майдони 689 кв.метр бўлган уйни совға қилди. Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Ф.М.дан ундирувчи фуқаро А.Х. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор билан ўтказилган тарғибот тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш имконияти мавжудлиги тушунтирилган. Давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари, шунингдек, тушунтириш ишлари самара бериб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ота ўз фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алимент тўлови учун Урганч тумани, “Туркманлар” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 689 кв.метр бўлган уйни турмуш ўртоғига нотариал тартибда расмийлаштириб берди. Наргиза Худайберганова, Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

#эълон #магистратура #қабул_2025 Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига қабул эълон қилин
#эълон #магистратура #қабул_2025 Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига қабул эълон қилинади https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2460Объявляется прием в магистратуру Правоохранительной академии Республики Узбекистан https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2460 📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг! 😎 Facebook | 😎 Instagram | 😎 X | 😎 You Tube

Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзаси
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бу тоифадаги жами 118,6 млрд. сўмлик 11 260 та ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 9 135 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 29,8 млрд. сўм амалда ундирилган. Бундан ташқари, давлат ва бюджет ташкилотлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан 3 530 нафар фуқаролар фойдасига 24,1 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган. Шу билан бирга, фуқаролардан фуқаролар фойдасига ундирилиши лозим бўлган 2 394 та ижро ҳужжатлари бўйича 3,7 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилиши таъминланди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Фуқарога ижро иши мазмуни ҳақида тушунтириш берилган Жорий йилнинг 30 май куни ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро Р.Аллабергано
Фуқарога ижро иши мазмуни ҳақида тушунтириш берилган Жорий йилнинг 30 май куни ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро Р.Аллабергановнинг мурожаати бўйича ижро ишига оид важлари ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, Ҳазорасп туман судининг 12.05.2017 йилдаги ҳукмига кўра, Аллаберганов Рахимберган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-кисмининг "в" банди, 229-моддаси ва 232-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, жазо тайинланган. Мазкур ҳукм билан фуқаровий даъвогар У.Сапаев фойдасига 305.223.000 сўм моддий зарарни ундириш учун дастлабки тергов даврида тақиқ ўрнатилган Р.Аллабергановнинг номида бўлган "Nexia" русумли, двигатель рақами G15MF898186B, кузов рақами XWB3L31BD4A0160416, оқ рангли, автомашинани У.Сапаевга етказилган мулкий зиённи қоплашга қаратиш хамда ушбу автотранспорт воситасини баҳолатиш мажбуриятини Ҳазорасп туман суд ижрочилари бўлими зиммасига юклатиш белгиланган. Ушбу ижро иши ҳозирги Бюронинг Ҳазорасп туман бўлими иш юритувига 03.08.2017 йилда келиб тушган. Ижро ҳаракатлари даврида, мол-мулкни электрон-онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорига асосан Р.Аллабергановнинг номида бўлган Nexia" русумли автомашина сотувга чиқарилган ва “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг 27.03.2018 йилдаги Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага кўра, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи фуқаро А.Курбанов аукцион ғолиби деб топилган ва топшириш тўғрисидаги далолатномаси билан мулк аукцион ғолиби А.Курбановга топширилган. Кейинчалик, ЖИБ Ҳазорасп туман судининг 28.07.2023 йилдаги ижро варақасида, Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 14.07.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми "в" банди, 229-моддаси ва 232-моддаси 1-қисми билан H.Аллабергановга оид жиноят иши бўйича дастлабки тергов даврида тақиқ ўрнатилган Р.Аллабергановнинг номидаги "Nexia" русумли автомашинани тақиқдан чиқариш ва Р.Аллабергановнинг ўзига қайтариб бериш белгиланган. Бироқ, мазкур ижро ҳужжатига асосан Р.Аллабергановга қайтариб берилиши лозим бўлган "Nexia" русумли, автомашина ЖИБ Ҳазорасп туман судининг 12.05.2017 йилдаги ижро варақасига асосан зарарни қоплаш учун аукцион савдосига чиқарилиб, ўзга шахс томонидан сотиб олиниб, бегоналаштирилганлиги ва ушбу автомашинани натура шаклида Р.Аллабергановга қайтариб бериш имкони мавжуд эмас. ЖИБ Ҳазорасп туман судининг 27.11.2024 йилдаги ажримига асосан Р.Аллабергановга қайтариб берилиши кўрсатилган “Nexia" русумли автомашина аукцион савдоси орқали қонуний равишда ўзга шахс томонидан сотиб олиниб, бегоналаштирилганлиги ва ушбу автомашина натура шаклида эгасига қайтарилиши истисно қилинганлиги сабабли, ижро ҳужжати ижросини таъминлашда мулкнинг баҳоланган, сотилган ва ундирувчига ўтказиб берилган қийматидан келиб чиқилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга асосан, Р.Аллабергановга қайтариб берилиши лозим бўлган автомашина сотилиб, ундирувчига ўтказиб берилган қийматини олиш юзасидан 27.12.2024 йилда таклиф хати юборилган. Бундан ташқари, Р.Аллабергановнинг судда оқланганлик қисми бўйича қайтарма ижро варақа бериш юзасидан 26.03.2025 йилда ЖИБ Қорақалпоғистон Республикаси судига тушунтириш сўраб ариза билан мурожаат қилинган. @mibxorazmvil

↗️Aholi farovonligini oshirish, ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi qatlamiga ijtimoiy koʻmaklashish maqsadida ish haqi, pensiyala
↗️Aholi farovonligini oshirish, ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi qatlamiga ijtimoiy koʻmaklashish maqsadida ish haqi, pensiyalar, stipendiyalar va nafaqalar miqdori oshirilmoqda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoniga muvofiq aholi, ayniqsa kam taʼminlangan qatlamlarni ijtimoiy himoya qilish maqsadida quyidagi choralar belgilandi: 📌Maosh, pensiya va nafaqalarning oshirilishi 2025-yil 1-iyuldan: ⚫️Pensiyalar, nafaqalar, bolalar nafaqalari va moddiy yordam toʻlovlari – 10% ga oshiriladi; ⚫️Pensiya hisoblashning bazaviy miqdori – 471 000 soʻm etib belgilanadi. 📌2025-yil 1-avgustdan: ⚫️Byudjet tashkilotlari xodimlarining ish haqi va stipendiyalar – 10% ga oshiriladi ⚫️Eng kam ish haqi – 1 271 000 soʻm ⚫️Bazaviy hisoblash miqdori (BHM) – 412 000 soʻm 📌Bir martalik yordam puli ✅Noyabr oyida jami 1,3 million oilaga, yaʼni har 8 ta oiladan 1 tasiga – 1 mln soʻmdan bir martalik yordam puli beriladi, jumladan: 🔘Reyestrga kiritilgan 950 ming oila 🔘Reyestrda boʻlmagan, lekin yordamga muhtoj 380 ming oila ✅Bu mablagʻ oilalarning tariflar oshishi bilan bogʻliq 5 oylik xarajatlarini qoplashga yetarli boʻladi. ⚠️ Bu byudjet tomonidan toʻliq qoplab beriladi.
2025-yilda tariflar oshishiga qaramay, aholini himoya qilish maqsadida ijtimoiy toʻlovlar, ish haqi va pensiyalar miqdorining oshirilishi, shuningdek, toʻgʻridan-toʻgʻri yordam pullari va subsidiyalar belgilandi. Bu mexanizmlar orqali kam taʼminlangan aholi qatlami ishonchli himoya ostida qolishi koʻzda tutilgan.
🧠aokaxorazm.uz | 🌐Facebook | ✈️Telegram |📸Instagram

Урганчда ёшлар ва алимент тўловчи фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Урганч шаҳрида ёшлар ва алимент тўловчи фуқаролар учун ташкил этилган меҳнат ярмаркаси юзасидан тайёрланган лавҳа. “Xorazm MTRK” телеканалининг "Xorazm 24" информацион дастурида намойиш этилди (30.05.2025 йил, соат 18-10 да)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори — Постановление Президента Респу
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ҚарориПостановление Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного Курбан хайита" Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Қидирувдаги ота топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди МИБ Хоразм вилояти бошқармаси томонидан фарзандларини
Қидирувдаги ота топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди МИБ Хоразм вилояти бошқармаси томонидан фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келаётган қарздор ота топилди. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 06.04.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор У.А.дан ундирувчи М.М. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Бироқ, қарздор ота алимент тўлашдан бўйин товлаб келиб, яшириниш пайига ўтган ҳамда унга нисбатан 2024 йилда қидирув эълон қилинган. Алимент қарздорлиги эса 36 млн. сўмдан ошган. Олиб борилган тезкор тадбир давомида қарздор топилди ва давлат ижрочисига топширилди. Тўпланган ҳужжатлар эса жиноят ишлари бўйича судга юборилди. Cуд жараёнида қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг тегишли моддасига асосан қарздорга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. @mibxorazmvil

Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси: 8 йиллик фаолиятга назар 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Repost from Bosh prokuratura
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига 8 йил "Қарор ижроси билан кучлидир !" Хонандалар - "Шаҳризода" гуруҳи ва Шербек Шодиев. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Repost from MIB faoliyatidan
Ижро этиш соҳасини янада рақамлаштириш - коррупцион иллатининг олдини олиш ҳамда инсон омилини камайтиришда муҳим омилдир ! Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан коррупция иллатига қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар, ижро этиш соҳасида олиб борилаётган рақамлаштириш ҳамда инсон омилини камайтириш борасидаги амалий жараёнлар юзасидан тайёрланган кўрсатув тафсилоти. “O`zbekiston 24” телеканалининг “Maxsus reportaj” махсус кўрсатувида намойиш этилди 27.05.2025 йил, соат 17-20 да). Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Repost from MIB faoliyatidan
Қарздор кафолат маблағи киритганда, ижро иши тўхтатиб турилиши мумкин Парламент қуйи палатасининг мажлисида суд ҳужжатлари ва
+2
Қарздор кафолат маблағи киритганда, ижро иши тўхтатиб турилиши мумкин Парламент қуйи палатасининг мажлисида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимига кафолат маблағларини киритиш институтини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Repost from MIB faoliyatidan
Ҳужжатлар ижросини таъминлашда, рақамлаштириш жараёнлари муҳим аҳамиятга эга Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ижро этиш соҳасида кўрилаётган чоралар, “маҳаллабай” ишлаш усулида олиб борилаётган ижро ҳаракатлари, вояга емаганлар манфаатларини ҳимоя қилиш, банклар, сув таъминоти ва бошқарув-сервис компаниялари фойдасига ташкил этилаётган ундирувлар, шунингдек Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармасида томонидан ҳужжатлар ижросини таъминлашда, рақамлаштириш борасида олиб борилаётган жараёнлари орқали инсон омилини камайтириш ҳамда ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракатларининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан тайёрланган кўрсатув тафсилоти. “O`zbekiston 24” телеканалининг “Maxsus reportaj” махсус кўрсатувида намойиш этилди 23.05.2025 йил, соат 15-16 да). Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Суд жараёнида масъулиятсиз оталарга чора кўрилди Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Қўшкўпир туманида ташкил этилган навбатдаги сайёр суд мажлиси давомида ўз фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган айрим шахсларга нисбатан кўрилган ҳуқуқий таъсир чоралари ҳақидаги тайёрланган лавҳа. “Xorazm MTRK” телеканалининг "Xorazm 24" информацион дастурида намойиш этилди (21.05.2025 йил, соат 18-10 да) @mibxorazmvil

Қидирувдаги “JETOUR” рақамсиз ҳолда топилди Ижро ҳужжати талабларини қарздор томонидан ихтиёрий бажармаслик, мажбурий ижро ҳа
Қидирувдаги “JETOUR” рақамсиз ҳолда топилди Ижро ҳужжати талабларини қарздор томонидан ихтиёрий бажармаслик, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилишига сабаб бўлади. Суд ижро ҳужжатига кўра, қарздордан “Трастбанк” ХАБ (Бектемир БХО) фойдасига 325.291.174 сўм қарздорлик ва судга мурожаат қилишда тўланган 37.500 сўм миқдорида почта харажати ундириш, ундирувни қарздорга тегишли 2023 йилда ишлаб чиқарилган, қора рангли “JETOUR X90 PLUS VEHICLE LUX MODEL” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий бажарилмагандан сўнг, қарздорга тегишли “JETOUR X90”русумли автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган. Қидирув ҳаракатлари давомида автомашина топилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Эндиликда, ижро ҳужжати бўйича кредит қарзини ундириш учун гаров мулкини онлайн савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда. @mibxorazmvil

Фуқаронинг қарзи ундириб берилди Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 25.04.2025 йилдаги ижро варақасига асоса
Фуқаронинг қарзи ундириб берилди Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 25.04.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор К.У.дан ундирувчи А.А.нинг фойдасига 70 млн. сўм қарз, 2,8 млн. сўм даъво ариза киритишда тўланган давлат божи ва 37.500 сўм почта ҳаражати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган. Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисии томонидан қарздор К.У.нинг мулкий ҳолатлари ўрганилиб, ихтиёрий муддатларда қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан огоҳлантирилди. Ихтиёрий равишда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, олиб борилган мажбурий ижро ижро ҳаракатлари жараёнида давлат ижрочиси томонидан ундирувчи А.А.нинг фойдасига қарздордан 72 млн. 837 минг 500 сўм пул маблағлари ундириб берилди ва ундирувчининг ҳуқуқи тикланди. Жавохирбек Отахонов, Бюронинг Хонқа тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Repost from MIB faoliyatidan
Ижтимоий тармоқларда Бюро ходимларига ижро қилиб туширган маблағларнинг 10 фоизи мукофот пули сифатида берилиши мумкинлиги ҳа
Ижтимоий тармоқларда Бюро ходимларига ижро қилиб туширган маблағларнинг 10 фоизи мукофот пули сифатида берилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди 👉Батафсил кўринг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X