MIB XORAZM FAOLIYATIDAN
Open in Telegram
Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib
Show more374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Repost from MIB faoliyatidan
Ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси томонидан Шовот туманида ўзбошимчалик барпо этилган ноқонуний қурилмани бузиш борасида олиб борилган ижро ҳаракатлари юзасидан тайёрланган лавҳа.
"Mahalla” телеканалининг “Joyida" информацион дастурида намойиш этилди. (03.07.2025 йил, соат 19-05 да)
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Четга чиқиш истагидаги ота 5 йиллик 143 млн сўмлик алимент пулларини тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 23.01.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Р.Р.дан ундирувчи Ш.Н.нинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Қўшкўпир тумани бўлими томонидан ижрони таъминлаш мақсадида қарздор Р.Р.нинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари тегишли қонун талабларига кўра чеклаб қўйилган эди.
Шу сабабли, хорижга чиқиш истагида юрган отага давлат ижрочиси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги тушунтирилган.
Шунга кўра, ижро ҳужжати бўйича қарздор ота фарзандлари моддий таъминоти учун 5 йиллик 143.226.000 сўм алимент пулларини олдиндан тўлади ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.
Диёрбек Ражабов, Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
+1
Сайёр судда масъулиятсиз отага чора кўрилди
Бюронинг Боғот тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 07.10.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ж.О.дан ундирувчи З.И.нинг фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бироқ, ота суд буйруғида зиммасига юклатилган маъсулиятни бажармаган.
Бюронинг Боғот тумани бўлими томонидан Ж.О. уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаши ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган бўлса-да, фарзандларининг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган 48.822.553 сўм алимент пулларини ўз вақтида тўламади.
Натижада, жиноят ишлари бўйича жиноят ишлари бўйича Боғот туман судининг 30.06.2025 йилдаги қарорига асосан фуқаро Ж.О.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси таъйинланди.
Шу ўринда отага фарзандларининг таъминоти қонун ҳимоясида эканлиги эслатиб қўйилди.
Қудрат Жуманиязов, Бюронинг Боғот тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
Қамалишдан қўрққан ота алимент пулини тўлашга мажбур бўлди
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор фуқаро Т.М.дан ундирувчи М.Р. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.
Ижро ҳужжати бўйича қарздор Т.М. шу кунга қадар алимент пулларини кам миқдорда тўлаб келганлиги оқибатида қарздорлик 27 млн. сўмга етган.
Мажбурий ижро бюроси Қўшкўпир тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, пули йўқлигини баҳона қилиб келган.
Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздор Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка доир иш ҳужжатларини тўплаб, судга тақдим қилган.
Маъмурий қамоқ жазосидан қўрққан отадан 27 млн. сўм нақд пуллар вояга етмаган фарзанднинг бир неча ойлар давомида тўланмасдан келинаётган алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.
Умрбек Абдуллаев, Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоят ҳокимлигининг Мажбурий ижро бюросида 19 млрд. сўм қарздорлиги борлиги тўғрисида хабарлар тарқалган.
Аниқланишича, Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида суд қарорларига асосан қарздор Хоразм вилоят ҳокимлигидан ундирувчи корхона, ташкилот ва фуқаролар фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ жами 16,9 млрд. сўмлик 91 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, мазкур ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-1-моддасига асосан йиғма жилдга бирлаштирилган ва давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамларига электрон инкассо топшириқномалари қўйилиб, банд солинган.
Ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида "МИБ-Портал” электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларига кўра, қарздорнинг номига расмийлаштирилган автотранспорт воситасилари ҳамда кўчмас мулк объектлари аниқланган ва ушбу мулкларга нисбатан таъқиқ қўйилган.
Келгусида, қарздорнинг ҳисоб-рақамларидан ҳамда мол-мулкларини реализация қилиш орқали келиб тушган пул маблағлари юқоридаги қонуннинг 79, 80-моддалари тартибида ундирувчиларга тақсимланиши маълум қилинади.
@mibxorazmvil
Қарз тўланмагач, гаров мулки хатланиб, аукцион савдога чиқарилди
АТБ “Капиталбанк” “Капитал 24” ЧБФ смартбанки томонидан О.О.га автомобиль сотиб олиши учун 98,1 млн сўм миқдорида кредит ажратилган эди.
Аммо фуқаро кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаган.
Қонунчиликда эса мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда низо суд тартибида кўриб чиқилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2025 йил 19 январдаги қарорига асосан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган кўчмас мулкка қаратиш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган.
Гаровдаги транспорт воситаси тақиққа олиниб, хатланган.
Эндиликда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли гаров таъминоти сифатида қўйилган транспорт воситаси электрон онлайн аукцион савдосига сотиш учун чиқарилган бўлиб, сотувдан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Сирож Рўзматов, Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
Repost from MIB faoliyatidan
Мажбурий ижро бюроси органлари 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан халқимизнинг маънавий – маърифий оламини бойитиш, давлат ва жамоатчилик ўртасидаги очиқ ҳамда самарали мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек замонавий журналистика ривожига ҳисса қўшиб келаётган барча соҳа фидоийларини самимий муборакбод этади !

Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойни аниқлаш, бу борада қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб тезкор қидирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 94 нафар жисмоний шахслар топилиб, 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилган.
Ҳозирда 194 нафар қарздорларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 72 нафари Республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 122 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.
Мисол учун, Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро А.К. алимент пулларини тўламасдан, доимий равишда яшаш манзилини ўзгартириб келганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирда қарздор Тошкент шаҳар Миробод туманидан топиб олиб келиниб, унинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўланиши лозим бўлган 28 млн. сўм алимент қарздорлиги юзасидан унга нисбатан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ қўлланилган.
Ҳозирда, бу бордаги тадбирлари давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Суд жараёнида масъулиятсиз оталарга чора кўрилди
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Шовот туманида ташкил этилган навбатдаги суд мажлиси давомида ўз фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган айрим шахсларга нисбатан кўрилган ҳуқуқий таъсир чоралари ҳақида тайёрланган лавҳа.
“Xorazm MTRK” телеканалининг "Xorazm 24" информацион дастурида намойиш этилди (24.06.2025 йил, соат 20-10 да)

Ижро ҳужжати ижроси таъминланган
Ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси томонидан қабр бузилганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалган.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 30.01.2025 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар З.Х. томонидан ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармасига қарашли бўлган Урганч шаҳар, П.Махмуд кўчаси, 1-уйда жойлашган Охунбобо қабристони ҳудудида, Урганч шаҳар, Амударё кўчаси томонидан кираверишда чап томоннинг 3-кўчанинг № 1-2-қабр қурилмаси унинг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига 20.02.2025 йилда келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича жавобгарга белгиланган тартибда ижро ҳужжати ижросини бажариш учун ихтиёрий муддат берилган ва бир неча маротаба огоҳлантирилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблар ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, жорий йилнинг 12 июнь куни давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган қабр қурилмалари буздирилиб, ижро ҳужжати ижроси таъминланган.

Даъвогардан 34,5 млн. сўм давлат божи ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувига қарздор А.Б.дан давлат фойдасига 34 млн. 539 минг 851 сўм бож ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига кўра, даъвогар А.Б.нинг собиқ турмуш ўртоғи жавобгар Ж.А.га нисбатан уй-жойни умумий мулк деб топиш ва улушларни белгилаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган фуқаролик иши бўйича давлат божи ундирилиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида қарздор А.Б. томонидан 34,5 млн. сўм миқдоридаги давлат божи тўлиқ ундирилиб давлат фойдасига йўналтирилди.
Хикматжон Отабоев, Бюронинг Хоразм туманлараро бўлими давлат ижрочиси