en
Feedback
MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

Open in Telegram

Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Show more
374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Repost from MIB faoliyatidan
Қўшкўпирда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари йўқ қилинди Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Қўшкўпир туманида истеъмолга яроқсиз ва сифати кафолатланмаган 102 мингдан зиёд алкоголь маҳсулотларининг тегишли тартибда йўқ қилинганлиги ҳақидаги лавҳа тафсилоти. “Mening Yurtim (MY5)” телеканали “Hudud” информацион теледастурида намойиш этилди (07.09.2025 йил, соат 12-10 да). Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Байрам арафасида фахрийлар ҳолидан хабар олинди Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Мажбурий
+3
Байрам арафасида фахрийлар ҳолидан хабар олинди Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари томонидан соҳанинг меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди. Арифбой Акманов, Батир Дусчановлар прокуратура органларидаги фаолияти билан кўпчиликка ўрнак. Меҳнат фахрийлари нафақага чиқишдан аввал Мажбурий ижро бюросида турли лавозимларда самарали фаолият олиб боришди. Ватанимиз мустақиллиги байрами арафасида бошқарма томонидан уюштирилган йўқловлар меҳнат фахрийлари кўнгилларини янада шод этди. Улар билан кечган самимий мулоқотлар жараёнида юртимизда рўй бераётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси эътироф этилди. Байрам муносабати билан фахрийларга байрам табриклари, совға-саломлар туҳфа этилди. Мустафо Кличев, Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси кадрлар шўъбаси катта инспектори @mibxorazmvil

Repost from Bosh prokuratura
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғоя асосида Бош прокуратурада мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Видеоконференция орқали ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, Бош прокуратура, Академия, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди. Тантанали тадбир иштирокчилар томонидан Давлат мадҳияси баралла айтиш билан бошланди. Сўнг, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда прокуратура органлари фаолияти ҳам такомиллашиб бораётганлигини, фаолият кўламининг кенгайиб бораётганлиги инобатга олиниб, муҳтарам Президентимизнинг алоҳида қарор ва фармонлари билан сўнгги йилларда прокуратура органлари тизимида янги тузилмалар фаолияти йўлга қўйилганлигини таъкидлади. Таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбари томонидан прокуратура органлари олдига қўйилаётган масъулиятли вазифаларни рўёбга чиқариш учун бор имкониятларни ишга солиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан прокуратура органлари ходимларининг бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. 4 нафар ходим “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари билан мукофотланди. Тадбирда мукофотланганларга ушбу медаллар тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари, жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам Бош прокурор томонидан рағбатлантирилди. Тадбир сўнггида ушбу тизимда узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар Давлатимизнинг Мустақилликка эришиш йўлидаги машаққатлари, ўзлари босиб ўтган қийинчиликлар ҳамда Мустакиллик туфайли ҳозирда яратилган шарт-шароитлар ҳамда бу олий неъматни кадрига етиш лозимлиги ҳақида прокуратура жамоаси аъзоларига сўзлаб бердилар. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+9

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+9

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+9

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Тўлқинович
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошевга 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони; Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Шуҳрат Ғайратжанович Халмухамедовга генерал-лейтенант ҳарбий унвони; Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Азиз Анварович Ташпулатовга генерал-лейтенант махсус унвони берилди. — Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан: Генеральному прокурору Республики Узбекистан Йулдошеву Нигматилле Тулкиновичу присвоено специальное звание государственного советника юстиции 2 класса; министру обороны Республики Узбекистан Халмухамедову Шухрату Гайратжановичу присвоено воинское звание генерал-лейтенанта; министру внутренних дел Ташпулатову Азизу Анваровичу присвоено специальное звание генерал-лейтенанта. Facebook|Instagram|X

Repost from MIB faoliyatidan
“Кафолат маблағини киритиш” институти қандай мақсадга хизмат қилади? 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagr
“Кафолат маблағини киритиш” институти қандай мақсадга хизмат қилади? 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

ҲАШАР - ЭЛГА ЯРАШАР Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг я
+9
ҲАШАР - ЭЛГА ЯРАШАР Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Бюро ходимлари ҳам ҳашарда фаол иштирок этиб, юрт ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ҳашар Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси ва барча туман-шаҳар бўлимларида давом этмоқда. @mibxorazmvil

Хоразмда МИБ ходимлари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг бакалавриат босқичига кириш бўйича тест синовларини топширишди М
+7
Хоразмда МИБ ходимлари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг бакалавриат босқичига кириш бўйича тест синовларини топширишди Мажбурий ижро бюроси органларида хизмат қилаётган ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўрта махсус маълумотга эга бўлган давлат ижрочиларини босқичма-босқич олий таълим муассасаларида билим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилаётган 17 нафар ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Юриспруденция” таълим йўналишига дастлабки бакалавр даражасини олиш учун ички номзод сифатида тест синовларини топширди. Мазкур тест синовлари Олий таълим, фан ва инновацион вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Хоразм вилояти бўлими биносида очиқ ва шаффоф тарзда ташкил қилинди. @mibxorazmvil

Урганчда МИБ ходимлари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг бакалавриат босқичига кириш бўйича тест синовларидан ўтди Мажбур
+6
Урганчда МИБ ходимлари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг бакалавриат босқичига кириш бўйича тест синовларидан ўтди Мажбурий ижро бюроси органларида хизмат қилаётган ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўрта махсус маълумотга эга бўлган давлат ижрочиларини босқичма-босқич олий таълим муассасаларида билим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилаётган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Юриспруденция” таълим йўналишига дастлабки бакалавр даражасини олиш учун ички номзод сифатида тест синовларини топширди. Мазкур тест синовлари Олий таълим, фан ва инновацион вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Хоразм вилояти бўлими биносида очиқ ва шаффоф тарзда ташкил қилинди. @mibxorazmvil

Repost from MIB faoliyatidan
Ўзбекистон мажбурий ижро тизими, соҳанинг рақамлаштирилгани юксак баҳоланди 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram |
Ўзбекистон мажбурий ижро тизими, соҳанинг рақамлаштирилгани юксак баҳоланди 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Ҳазорасплик ота фарзандининг вояга етгунига қадар бўлган 150 млн. сўм алимент пулини бир йўла тўлаб берди Конституциямизнинг
Ҳазорасплик ота фарзандининг вояга етгунига қадар бўлган 150 млн. сўм алимент пулини бир йўла тўлаб берди Конституциямизнинг 77-моддасига асосан, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 03.12.2014 йилдаги қарздор А.А.дан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги жами даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган ижро ҳужжати келиб тушган. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижро иши бўйича қарздор А.А. томонидан белгиланган алимент пуллари ихтиёрий равишда ойма-ой тўлиқ тўлаб келинган. Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор фарзанди вояга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдириб, фарзанди вояга етгунга қадар ҳисобланган жами 150 млн. сўм алимент тўловларини амалга оширганганлиги сабабли, ижро иши амалда тамомланди. Алпомиш Юсупов, Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Қарздор корхонанинг қидирувдаги “Niva”си омборхонадан топилди Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими иш юритувига қарз
Қарздор корхонанинг қидирувдаги “Niva”си омборхонадан топилди Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими иш юритувига қарздор жамиятнинг солиқ қарздорлигини ундиришга оид ижро ҳужжатлари келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг мулкий ҳолатини ўрганиш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга кўра, қарздор жамиятга тегишли "Niva" русумли автотранспорти мавжудлиги аниқланган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор мазкур автотранспорт воситасини хатловдан яширганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан “Niva” русумли автотранспорт омборхонада яшириб қўйилган жойидан топилиб, ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Келгусида ушбу автотранспорт восита аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллар жамиятнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларини қоплашга йўналтирилади. @mibxorazmvil

288 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундирилди Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, Мажбурий ижро бю
288 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундирилди Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими иш юритувига йирик қарзни ундириш бўйича ижро ҳужжати келиб тушди. Бюро ходимлари, замонавий ижро тизимининг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда, дарҳол ишга киришдилар. Қарздор жамиятнинг барча мулкларига тақиқ солиниб, банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилди. Натижада, 288 миллион 260 минг 516 сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб, белгиланган тартибда давлат бюджетига йўналтирилди. Энг муҳими, бу маблағлар мамлакатимизнинг энг муҳим ижтимоий дастурлари – "Темир", "Ёшлар " ва "Аёллар " дафтарларига тақсимланади. Бу эса, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига, ёшларга ва хотин-қизларга бевосита ёрдам сифатида етиб боришини англатади. Сохиба Жуманиязова, Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Repost from MIB faoliyatidan
Вьетнам делегацияси Бюро органлари билан ҳамкорлик қилиш масаласида юртимизга ташриф буюрди 👉Батафсил ўқинг Website | Facebo
Вьетнам делегацияси Бюро органлари билан ҳамкорлик қилиш масаласида юртимизга ташриф буюрди 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X