cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Video Ibrat

Бу Каналда Ибратли Видеоларни Кузатиб Боришингиз Мумкун! Мурожат : @VideoIbratAdmin Hamkor: ClickME

Show more
Advertising posts
1 386
Subscribers
-224 hours
+27 days
-530 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
​​Тамакининг "фойда"си Савдогарлар биринчи марта бозорга тамаки олиб келишганида бир донишманд одамларга қарата: - Тамаки соғлиқ учун кони зарар - чека кўрманг, - деган экан, ҳеч ким тамакига қайрилиб қарамай, тамакининг бозори касод бўлибди. Бундан норози бўлган савдогарлар донишманднинг ҳузурига бориб, ўз фикрини ўзгартиришини илтимос қилишибди. Шунда донишманд одамлар олдига чиқиб: - Халойиқ! Тамаки чекканларни ит қопмайди, уларнинг уйига ўғри тушмайди, кашанда сира қаримайди, - дебди. Одамлар ҳайрон бўлиб сўрашибди: - Бу қанақаси? Аввал тамаки кони зарар - зинҳор чека кўрманг! - деб огоҳлантирган эдингиз. Энди буни аксини айтаяпсиз. Донишманд ўз фикрларини шундай изоҳлабди: - Тамаки чеккан киши ҳассага таяниб қолади - ҳассалик кишига ит яқинлашмайди. Кашанда туни билан йўталиб чиқади - уй эгаси ухламаган экан, деб ўғрилар қайтиб кетади. Чекувчи кишига кўпинча бахтли кексалик гаштини суриш насиб этмайди - у ёш ўлиб кетади. ️👉
661Loading...
02
Ёмонликнинг асли учтадир: кибр; очкўзлик; ҳасад. – кибр туфайли Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортди. – очкўзлик туфайли Одам жаннатдан чиқарилди. – ҳасад туфайли Одам фарзанди ўз инисини ўлдиришга журъат қилди. 👉
1612Loading...
03
​​ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти). Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор. Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади. Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради. Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди. Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди. Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин. Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир. 👉
1943Loading...
04
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹 ➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ» КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
41216Loading...
05
Зулм қилаётганлар қачон жавоб беришади? Абдукарим Мирзаев ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
2463Loading...
06
​​ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб: — Сен ким бўласан? — деб сўрабди. — Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди. — Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом. — Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди. Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб: — Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди. — Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди. 🌷 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий). "Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан. 👉
2344Loading...
07
ФАРЗАНДГА БЕРИЛАДИГАН ЭНГ ОЛИЙ ТУҲФА Шайх Нуриддин домла Холиқназаров ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
2756Loading...
08
​​Тунда Қуръон ўқиш фазилати Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиѐфасида кутиб олиб: – Мени танидингми? – дейди. Банда айтади: – Сени танимайман. – Мени танимайсанми? – Ҳа. – Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан. Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси): – Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади. – Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади. Кейин (Қуръон соҳибига): – Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади. У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади. (Имом Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривояти) (“Қуръон - қалблар шифоси”) 👉
2634Loading...
09
Ҳар куни ётар вақти келганда шуни одат қилинг... Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉
2813Loading...
10
​​​Замзам суви овозга жавоб берар экан… Улар эришган манзара сизни ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмонни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келганига эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган ғайримуслим олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар. Олмон доктор Кнут Пфайффер (Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқлаган Доктор Кнут Пфайффер Замзам сувини тадқиқ этиш натижасида бу сувдан ичган кишининг 35 дақиқа сўнгра роҳатлашини исботлади. Бир пиёласи бир пақир сувни тозалайди. Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: "Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: "Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига айланибди. Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи Оддий сувдан аралаштирдим. Бунинг ҳам ҳаммаси замзам Сувига айланганини кўрдим. Овозлар замзам сувини ўзгартиради тадкикотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқлиги 37 даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бўладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради. Буни Япон олимидир. Масура Эмото (Masura Emoto) исботлаган. Замзам суви кристалларини илк марта микроскопда тадқиқ этган. Эмото замзам сувига турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам суви черков қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқдаман”, дейди. Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосаси Бу хулосага кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган. 👉
3025Loading...
11
Ёшликнинг бебошликларидан сақланинг Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 👉
2802Loading...
12
​​Лондон мэри — МУСУЛМОН Бирмингем мэри — МУСУЛМОН Лидс мэри — МУСУЛМОН Блэкберн мери — МУСУЛМОН Шеффилд мери — МУСУЛМОН Оксфорд мэри — МУСУЛМОН Лутон мэри — МУСУЛМОН Олдхэм мэри — МУСУЛМОН Рочдейл мэри — МУСУЛМОН Ҳозирда барча Британия мактабларида ФАҚАТ ҲАЛОЛ ГЎШТ маҳсулотларини тортишмоқда! Бунга 66 миллион аҳолидан бор йўғи 4 миллион мусулмон эришди!! Бу — кўзларимиз очилиши учун. Ҳамза Якасай исломга доир мавзуда баъзи ғарб файласуфларидан иқтибослар келтиради: 1. Лев Толстой (1828-1910) "Ислом келажакда дунёни бошқаради, чунки унда илм ва донолик уйғунлиги мавжуд". 2. Герберт Уэллс (1846-1946) "Ислом яна кучга киргунга қадар, қанчадан-қанча авлодлар ваҳшийликлардан азият чекади ва ҳаёти қисқаради? Ўшанда бир куни ислом бутун дунё эътиборини тортади, ўша куни тинчлик ҳукмронлиги бошланади, ва бу куни олам яшнайди." 3. Альберт Эйнштейн (1879-1955) "Шуни тушуниб етдим-ки, мусулмонлар яҳудийлар қила олмаган ишларни ўзларининг ақл-идроки ва шуури билан эришди. Исломдаги бу куч дунёга тотувлик олиб кела олади". 4. Хьюстон Смит (1919) "Биздаги ва дунёдаги биздан энг афзал бўлган дин — исломдир. Агар биз исломга қалбимиз ва онгимизни бағишласак, биз учун яхши бўлади". 5. Михаил Нострадамус (1503-1566) "Ислом Европада ҳукмрон дин, Европанинг машҳур шаҳри эса Ислом давлатининг пойтахтига айланади". 6. Бертран Рассел (1872-1970) "Мен ислом билан танишдим ва билдимки, бу бутун дунё ва инсониятнинг дини бўлмоғи лозим. Ислом бутун Европа бўйлаб ёйилади, ва Европада буюк ислом мутафаккирлари пайдо бўлади. Ислом олам учун ҳақиқий стимулга айланади". 7. Йеста Лобон (1841-1931) "Ислом фақатгина тотувлик ва муроса келиш ҳақида қайғуради. Насронийларга динини ислоҳот қилишни таклиф қилинг". 8. Бернард Шоу (1856-1950) Кун келиб, бутун дунё исломни қабул қилади, ва, агар у исломни ҳақиқий номини қабул қилмасада, уни метафора номи остида қабул қилиши тайин. Ғарб кун келиб исломни қабул қилади ва ислом тотувликда яшашни ўрганганларни динига айланади". 9. Иоганн Гейт (1749-1832) "Барчамиз эртами ёки кеч исломни қабул қилишимиз зарур. Фақат шу дин ҳақиқийдир. Агар мени мусулмон дейишса, ўзимни ёмон ҳис қилмайман, уни тўғри деб қабул қиламан." Алҳамдулиллаҳ! 👉
3846Loading...
13
Бугунги кунда ақлимиз, заковатимиз, иқтидоримиз билан жанг қиламиз! Устоз Козимжон Иброҳим 👉
3111Loading...
14
​​У хуфтон намозини ўқиб, аёлининг олдига кирди. Фарзандлари ухлаб ётган эди. Аёлидан сўради: — Болалар намоз ўқишдими? — Йўқ, уйда бирон егулик қолмаган, озгина овутай десам, намоз ўқимай ухлаб қолишди, деди аёли. — Уйғот, намозларини ўқиб олишсин. — Бегим, ўйғотсам, очликдан йиғлашади, егани бирон нарса йўқ, ахир. — Менга уларни намозга буюришим амр этилган, ризқларига кафил эмасман. Уйғот, ризқлари Аллоҳнинг зиммасида. Буни Ўзи айтган: "Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир" (Тоҳо сураси, 132-оят). Аёли тушуниб, фарзандларини уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эди ҳам, эшик тақиллади. Қарашса, остонада бир бадавлат одам қўлида анвои неъматлар кўтариб турибди. — Мана буларни олиб, оила аҳлингиз билан есангиз, — деб, қўлидагиларни узатди. — Узр, сиз ким бўласиз, булар нима? — деб сўради уй эгаси. — Уйимга шаҳарнинг бообрў бир кишиси келган эди. Бу егуликларни у учун ҳозирлаган эдим. Лекин таомни бошлашдан олдин у билан тортишиб қолдик. Кейин у ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, чиқиб кетди. Мен буларни қўлимга олдим-да, кимнинг эшиги олдида тўхтасам, ўшанга бераман, дедим. Аллоҳ номига қасамки, кўп уйлардан ўтиб, сизнинг остонангизда тўхтаб қолдим. Қасам ичаман, бу ерга қандай келганимни ҳам билмайман, — деди... "Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин". (Иброҳим сураси, 40-оят). 👉
6977Loading...
15
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉
5625Loading...
16
​​🕋 Намоз 1. Бомдод намози - ўлим қийинчилигини қайтаради, 2. Пешин намози - маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради, 3. Аср намози - зулматдан нурга чиқаради, 4. Шом намози - сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади. 5. Хуфтон намози - жаҳаннамдаги азобдан қутқаради. Инша Аллоҳ! 👉
4143Loading...
17
ШУРУК ВА ЗУХО НАМОЗЛАРИ 👉
4261Loading...
18
​​Нега инсон зиёнда? Ҳар бир инсон Аллоҳни танимас экан, у албатта, зиёндадир… Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Аср билан қасам. Албатта инсон хусрондадир» (Аср сураси, 1–2-оятлар). Ҳа, ҳар бир инсон борки, зиёндадир. Нега шундай? Чунки вақтнинг ўтиши билан инсоннинг умри камаяверади. Инсоннинг умри бир неча кунлардан иборатдир. Бир кун ўтса, унинг умридан ҳам бир қисми кетади. Тасаввур қилинг, бир инсоннинг умри Аллоҳ таолонинг ҳузурида бундай ёзиб қўйилган: 69 йилу 8 ою 4 куну 5 соату 18 дақиқаю 4 сония. Мана шу вақт бир инсоннинг умри ҳисобланади. Сониялар ўтган сари унинг умрининг ниҳояси яқинлашаверади. Замоннинг ўтиши бизнинг умримизни олиб кетаверади, биз эса зиёнда қолаверамиз. Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий 👉
5333Loading...
19
''ОТА ЭНГ ЯХШИ МУАЛЛИМДИР‼️ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
1 35110Loading...
20
​​☝️Енгил, аммо савоби улуғ амаллар – Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар. – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар. – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). – Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради. – Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир. – Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг. – Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди. – Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади. – Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин. – Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир. – Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради. ☝️САВОБ УМИДИДА ТАРҚАТИНГ! 👉
1 1509Loading...
21
#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
1 00234Loading...
22
• Қўлини ўпиш керак! Эртага бу қўлларни излаб ҳам топа олмай қолишимиз мумкин! Вақтида қадрига етинг! Солихон домла 👉
4803Loading...
23
Отангга ёлғон гапирма! Бу воқеани укамдан эшитганман. Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, ниҳоят кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма-кет кино кўраверибман, ташқарига чиққанимда дадам айтган вақтдан икки соат ўтиб кетган эди. Кечикканим учун дадамнинг жаҳли чиқиши аниқ, қайтиб машинани миндирмаслиги ҳам мумкин. Бордим, кеч қолганим учун узр сўраб, устахонада таъмир иши чўзилиб кетганини айтдим. Дадамнинг ўша ондаги нигоҳини асло унутолмайман. – Менга қўрқмай ёлғон гапиряпсан-а?! Кута-кута охири устахонага телефон қилдим. Уста машина аллақачон тайёр бўлганини, бироқ сен келмаганингни айтди... Уялиб кетдим. Ноилож тўғрисини гапирдим. – Сендан эмас, ўзимдан хафаман, – деди дадам бироз жимликдан кейин. – Агар шунча йилдан кейин менга ёлғон гапира олаётган экансан, демак, яхши ота бўлолмабман. Дадасини алдашга қодир бола улғайтирибман. Уйга пиёда кетаман, йўл бўйи қаерда хато қилганимни ўйлаб бораман. Шундай дея дадам чанг йўлдан бошини эгиб кета бошлади. Мен эса ёнгинасида машинани секин ҳайдаб ялиниб, кечирим сўраб борардим. Бироқ дадам эшитмаётгандек кетаверди. Ўттиз чақиримни шу аҳволда босиб ўтдик... Дадамнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийналишига гувоҳ ва сабабчи бўлганим ҳаётимдаги энг изтиробли онлар эди. Умримдаги энг катта дарс ҳам шу бўлди – ўшандан кейин бирор марта ҳам ёлғон гапирмадим». Интернет саҳифаларидан олинди… ☝️Савоб умидида тарқатинг! 👉
4102Loading...
24
ХУРМОНИНГ ЮРАГИ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 👉
3872Loading...
25
​​БИР ГУНОҲ МАРТАБАНИ КЎТАРСА, БОШҚАСИ УНИ ТУШИРАДИ Ибн Ато: “Банда бир гуноҳ қилади-ю, у сабаб жаннатга кириш бахтига мушарраф бўлади... Ва яна бир савоб ишни қилади-да, у туфайли жаҳаннамга тушади”, дедилар. Атрофидагилар: “Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин?!”– дейишди. Ибн Ато бунга жавобан шундай дедилар: “Банда гуноҳ қилади-да, тинмай ўз гуноҳини ўйлаб юраверади, охир-оқибат унда ўзини паст олиш, синиқлик ва надомат пайдо бўлади, ана ўша бу банданинг нажотига сабаб бўлади. Бир яхшилик қилиб, ўша иши ҳеч кўз олдидан кетмайди. Ҳар гал уни тилга оларкан, бу унда ужб, кибр ва бошқаларга миннат қилиш каби туйғуларнинг уруғини қадайди, айни шу ҳол унинг ҳалокатига сабаб бўлади”. Имом Моликдан ривоят қилинадики, у зот: “Ўзларинг худодек одамларнинг гуноҳларига қарайверманглар. Қулдек бўлиб ўз гуноҳларингизга эътиборли бўлинглар. Бошига бирон кўргилик тушганларга марҳаматли бўлинглар ва бошингиздаги офият учун Аллоҳга ҳамд айтинглар!” – деганлар. “Бу дўзахий, бу жаннатий” дейишдан сақланинг. Осийларга манманлик қилманг, Аллоҳдан улар учун ҳидоят ва тўғри йўлга тушишларини сўранг. Бир фожир кимса Ҳарами шарифда бўлса-да, Аллоҳнинг чегарасидан чиқиб гуноҳ қиларди. Солиҳ кишилардан бири доим унга Аллоҳни эслатиб: “Биродар, Аллоҳга тақво қил! Аллоҳдан қўрқ! Сен курраи заминдаги энг муборак жойда бўла туриб гуноҳи кабиралар, фаҳш ишларни қилишга қандай ботинасан?!” – дер эди. Шундай кунларнинг бирида солиҳ киши яна фожирни Аллоҳ томон чорлаб, унга насиҳат қилди. У бўлса бу гапларга эътибор ҳам қилмади, аксинча, унга ўта хунук тарзда жавоб қайтарди. Солиҳ киши эса таажжубланган ҳолда шошиб: “Бундай тарзда давом этаркансан, Аллоҳ сени кечирмайди”, деб юборди. Бу гап осийнинг бошига гурзи билан ургандай бўлди ва: “Аллоҳ мени кечирмайдими?! Аллоҳ мени кечирмайдими?! Йўқ, Аллоҳ, албатта, кечиради!..” – деди. Орадан анча вақт ўтди. Воқеликка гувоҳ бўлган киши шундай дейди: “Вақт ўтиб унинг Танъимдан умрага эҳром боғлаганини кўрдик. У умра тавофини тугатмасидан туриб ҳушидан кетиб йиқилди ва Байтуллоҳнинг рукни ва Мақоми Иброҳим орасида жони узилди”. Хабарларда келишича, Аллоҳ таоло Довуд алай­ҳиссаломга қуйидагича хитоб қилиб: “Эй Довуд! Гуноҳкорларга хушхабар беринг. Сиддиқларни огоҳлантиринг”, деди. Довуд алайҳиссалом ҳайрон бўлдилар. Аллоҳ таоло: “Менга ҳеч қандай гуноҳни кечириш оғир келмайди (Мен кечирмайдиган бирорта гуноҳ йўқ). Сиддиқларни огоҳ этингки, улар амаллари билан таажжубланмасинлар. Чунки мен бирор кишини ҳисобга тортсам, ҳалок бўлмай қолмайди”. “Эй Довуд! Агар сен Мени яхши кўриш даъвосида бўлсанг, қалбингдан дунё муҳаббатини чиқариб юбор. Зеро, менга бўлган муҳаббат ва дунё ишқи бир қалбда жам бўлмагай”. “Эй Довуд! Менга муҳаббат қилган киши одамлар ухлаётган чоғда ҳузуримда таҳажжуд ўқигани ҳолда ҳозир бўлади. Ғофиллар мени зикр қилишдан лоқайд бўлганлари пайт хилватда Мени зикр қилади. Одамлар ёдларидан чиқарганларида неъматимга шукр қилади...” Раббига осий бўлаётган кишининг нафсу ҳавосини таг- туги билан суғуриб ташлаб, Мавлоси томонга қайтиш вақти келди... Банда Аллоҳ унга берган инъомларни эсидан чиқардими?! Тунда қоим бўлинг ва Раббингизга муножот қилганингиз ҳолда шундай денг: “Эй Аллоҳ! Сен Ғофурсан, мен эса осийман. Сен Роҳимсан, мен бўлсам жиноятчи. Ҳузурингда итоат қилиб турганим ва хорлигимга раҳм қил!”. “Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” китобидан 👉
4412Loading...
26
Отангизни тўйиб-тўйиб қучоқлаб олинг, маслаҳатини олинг, дуосини олинг, хизматини қилиб хурсанд қилинг… Чунки у бирдан йўқолиб қолиши мумкин, отамга ўхшаб… 👉
79312Loading...
27
​​Ким гуноҳ ишни кам қилади Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима? Жавоб берди: сукут ва яна сукут... ➖➖➖ Сўради: Хўш бу нени англатади? Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир. ➖➖➖ Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз? Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди... ➖➖➖ Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади? Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали... ➖➖➖ Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин? Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади... ➖➖➖ Сўради: Вафоли ёр ким? Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон. ➖➖➖ Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз? Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади... ➖➖➖ Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар? Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир. “Фарзанднома” китобидан. 👉
4241Loading...
28
Хожи ака бўламан деб, намозини унитиб қўяётганлар... 🎤 Шукуруллоҳ домла. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
6735Loading...
29
​​АЛЛОҲ ҲАР БИРИНГИЗНИ СЎРОҚҚА ТУТАДИ Нега паришонсан, ҳаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан бекитди! Маҳшарга чорланаëтган сас қулоғингга чалинмаяптими? Агар билсанг, бу гуноҳларингга кифоя қилгулик қўрқинчдир. Тасаввур қил, пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титроқда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга тикилган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади. Аллоҳ субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо килади: "Эй Одам фарзанди, яқин кел!” Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир аҳволда яқинлашасан. Бирон нарса қолдирилмасдан ёзилган номаи аъмолинг берилади. Эвоҳ! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан-қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари! Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатлик ишлар ва Ўзидан ўзгадан қўрқоқликлар! Қанчадан-қанча чекинишлар ва ўринсиз ожизликлар! Кошки, Аллоҳнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай аҳволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди! Кейин гуноҳларинг бирма-бир, ошкора эслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?! "Эй бандам! - дейди ўшанда Аллоҳ. - Мендан ҳаё қилмай, қабиҳ амалларга бош урдингу, Мен халқ этган маҳлуқотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени неъматлантирмадим-ми? Нима сени алдаб кўйди? “Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма-юз бўлиш йуқ" деган гумонга бордингми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ сизларнинг ҳар бирингизни ҳеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади” (муттафақун алайҳ). «Фазилатли амаллар» китобидан. 👉
8935Loading...
30
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун...☝️🏻 ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
4622Loading...
31
​​Розилик Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди. – Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади. – Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди. – Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар. – Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди. – Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди. – Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди. – Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди. Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга: “Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди. Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! 👉
4622Loading...
32
📹 Қаср номози қандай ўқилади? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллох 👉
4331Loading...
33
☝️Вақтимиз қанча қолганини билмаймиз. Билганимиз шуки, намоз вақти тезда ўтади! Намозга шошилинглар! Нажотга шошилинглар! Дўстларингизга ҳам улашинг! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
6463Loading...
34
​​☝️ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА! ✔️1)Калимаи тоййиба.! 👉 Лаа илааҳа иллаллооҳу Муҳаммадур росуу луллооҳ. ✍Тўғри сўз: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир.Муҳаммад (с.а.в) Аллоҳнинг расулидир.! ✔️2) Калимаи шаҳодат. 👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ. ✍Иқрорлик сўзи:. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг банда-си ва расули эканига иқрорман. ✔️3)Калимаи тавҳид.! 👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмиту ва ҳува ҳайюл лаа ямуту, бияди ҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир. ✍Танҳолигига иқрорлик сўзи: Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир! ✔️4) Калимаи раддил куфр . 👉 Аллооҳумма иннии аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам. Ва астағфирука лимаа лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб. ✍Куфрни қайтариш сўзи: Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан. ✔️5) Калимаи истиғфор .! 👉 Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъаалаа мин кулли занбин азнабтуҳуу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъалаанияҳ. Ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб . ✍Гуноҳларни кечишини сўраш сўзи: Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гунохларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайб-ларни билгувчи Зотсан. ✔️6) Калимаи тамжид .! 👉 Субҳааналлооҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил-ъалиййил ъазиийм. Маа шаа Аллооҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун. ✍Улуғлаш сўзи: Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлақ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди. ✔️ИЙМОНИ МУЖМАЛ. 👉 Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳива арканиҳи. ✍Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим. ✔️ИЙМОНИ МУФАССАЛ 👉 Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъал`а вал баъси баъдал мавт. ✍Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.!! 👉
4585Loading...
35
Минг ракаът нафлдан афзал амал... 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg
4604Loading...
36
▫️Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу. ▫️Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу. ▫️Агар кипригингиз силаса уйқу. ▫️Сизга хайрли ТУН, хайрли УЙҚУ! ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!🌙 ➥Линкни босиб расмий "НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
5844Loading...
37
Австралияда қадоқланадиган маҳсулот этикеткасига *“Оқиб турган дарё бўйида бўлсанг ҳам, сувни исроф қилма!”* деб ёзилиб, остига “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам” деб имзо қўйилган. Ҳадиснинг асл матни мана бундай: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳунинг таҳорат олаётиб сувни меъёридан ортиқ ишлатганларини кўриб қолдилар. - Ҳой, Саъд! Бу қандай исрофгарчилик? – дедилар. - Эй Аллоҳнинг Расули, таҳоратда ҳам исроф бўлурми? – сўради Саъд разияллоҳу анҳу. - Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёнинг ёқасида бўлсанг ҳам, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам. 👉
7328Loading...
38
УШБУ МАЪЛУМОТ СИЗНИ ТУНДА ИККИ РАКАТ БЎЛСА ҲАМ ТАҲАЖЖУД ЎҚИШГА УНДАЙДИ ИНШААЛЛОҲ Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар. НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
4571Loading...
39
НАМОЗНИ УНУТИШ Абдулазиз домла 👉
7185Loading...
40
​​#Биласизми ЖАННАТГА ЗАНЖИРЛАР БИЛАН КИРУВЧИ ИНСОНЛАР Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: Раббимиз азза ва жалла жаннатга занжирларда олиб борилувчи қавмдан ажабланди” (Имом Абу Довуд ривояти). Қандай қилиб инсон ўзи хоҳламаган ҳолида жаннатга киргизилади? Бу ҳадис дунёда имон йўлига ўзи хоҳламаган ҳолда олиб борилган бир неча тоифаларни ўз ичига олади. Биринчи тоифа – урушда асир тушган кофирлар. Улар аввалда занжирлар билан мусулмонлар жамоасига олиб келинади. Улар чиройли ҳолда имонга тарғиб қилинади. Фикрлаш натижасида имонни қабул қиладилар. Сўнг солиҳ амаллар қилиб жаннат аҳлидан бўлдилар. Иккинчи тоифа – ўзи хоҳламай мажбур ҳолда илм ва зикр мажлисларига борган инсонлар. Мисол учун, кўзи ожиз бир отахоннинг фарзанди бор. Отахон масжидга бориб намоз ўқиш ва у ерда мавъиза эшитишни хоҳлайди. Фарзанд ўзи истамаса-да, отасини олиб боради ва мавъиза эшитади. Натижада Аллоҳ уни ҳидоят қилади. Бу ҳол уни имон келтириб, солиҳ амаллар қилишига сабаб бўлади. Шу каби ўзи хоҳламаган ҳолда бирор сабаб билан ҳидоят йўлига кирган инсонлар мазкур ҳадис зимнига кириб, жаннатга занжирлар билан олиб борилувчи мўминларга ўхшайдилар. “Ҳеч қандай солиҳ амал қилмаган инсон ҳам жаннатга кириши мумкинми?” – деган саволга уламоларимиз, ҳа, деб жавоб беришган. Мисоли – бир киши имон келтириб, мусулмон бўлди, сўнг шу заҳоти бирор сабаб билан вафот топди. У жаннатга киради. Жаннат аҳли дўзах аҳлига нисбатан минг кишига битта тўғри келиши айтилган. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Аллоҳ таоло: “Эй Одам!” деб нидо қилади. Одам (алайҳиссалом): “Лаббай, ё Раббим! Яхшиликлар сенинг измингда”, дейди. Аллоҳ таоло айтади: “Дўзахга юборилувчиларни чиқар”. Одам (алайҳиссалом): “Дўзахга юборилувчилар ким?” деб сўрайди. Аллоҳ таоло: “Улар ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси”, дейди. Шунда Одам (алайҳиссалом) ҳузуридаги ёш бола (қўрқинчдан) қариб қолади. “...ва ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни маст ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир” . “Ё Расулуллоҳ, ўша битта қайси биримиз?” деб сўрашади. Шунда у зот: “Хурсанд бўлинглар, сизлардан бир киши. Яъжуж ва Маъжуждан эса, мингта”, дедилар. "Жаннат ва дўзах сифатлари" китобидан. 👉
6926Loading...
​​Тамакининг "фойда"си Савдогарлар биринчи марта бозорга тамаки олиб келишганида бир донишманд одамларга қарата: - Тамаки соғлиқ учун кони зарар - чека кўрманг, - деган экан, ҳеч ким тамакига қайрилиб қарамай, тамакининг бозори касод бўлибди. Бундан норози бўлган савдогарлар донишманднинг ҳузурига бориб, ўз фикрини ўзгартиришини илтимос қилишибди. Шунда донишманд одамлар олдига чиқиб: - Халойиқ! Тамаки чекканларни ит қопмайди, уларнинг уйига ўғри тушмайди, кашанда сира қаримайди, - дебди. Одамлар ҳайрон бўлиб сўрашибди: - Бу қанақаси? Аввал тамаки кони зарар - зинҳор чека кўрманг! - деб огоҳлантирган эдингиз. Энди буни аксини айтаяпсиз. Донишманд ўз фикрларини шундай изоҳлабди: - Тамаки чеккан киши ҳассага таяниб қолади - ҳассалик кишига ит яқинлашмайди. Кашанда туни билан йўталиб чиқади - уй эгаси ухламаган экан, деб ўғрилар қайтиб кетади. Чекувчи кишига кўпинча бахтли кексалик гаштини суриш насиб этмайди - у ёш ўлиб кетади. ️👉
Show all...

01:02
Video unavailableShow in Telegram
Ёмонликнинг асли учтадир: кибр; очкўзлик; ҳасад. – кибр туфайли Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортди. – очкўзлик туфайли Одам жаннатдан чиқарилди. – ҳасад туфайли Одам фарзанди ўз инисини ўлдиришга журъат қилди. 👉
Show all...
​​ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти). Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор. Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади. Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради. Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди. Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди. Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин. Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир. 👉
Show all...

00:24
Video unavailableShow in Telegram
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹 ➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ» КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Show all...
00:39
Video unavailableShow in Telegram
Зулм қилаётганлар қачон жавоб беришади? Абдукарим Мирзаев ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Show all...
​​ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб: — Сен ким бўласан? — деб сўрабди. — Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди. — Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом. — Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди. Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб: — Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди. — Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди. 🌷 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий). "Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан. 👉
Show all...

00:44
Video unavailableShow in Telegram
ФАРЗАНДГА БЕРИЛАДИГАН ЭНГ ОЛИЙ ТУҲФА Шайх Нуриддин домла Холиқназаров ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Show all...
​​Тунда Қуръон ўқиш фазилати Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиѐфасида кутиб олиб: – Мени танидингми? – дейди. Банда айтади: – Сени танимайман. – Мени танимайсанми? – Ҳа. – Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан. Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси): – Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади. – Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади. Кейин (Қуръон соҳибига): – Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади. У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади. (Имом Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривояти) (“Қуръон - қалблар шифоси”) 👉
Show all...

01:00