cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

Show more
Advertising posts
2 248Subscribers
-924 hours
-237 days
-8130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Маърифий суҳбатлар: Тинчлик – улуғ неъмат
Show all...
👍 3
Маърифий суҳбатлар: Фолбинларга алданманг
Show all...
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ Жума айёмингиз муборак бўлсин Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳнинг наздида намозларнинг энг афзали жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидир" (Имом Байҳақий ривояти). Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад https://t.me/tuhur
Show all...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 12
Маърифий суҳбатлар: Муҳтожларга ёрдам бериш улуғ фазилат
Show all...
👍 7
Тавбанинг фазилатлари 1.Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор этади. Аллоҳ таоло айтган: إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلتَّوَّٰبِينَ وَيُحِبُّ ٱلْمُتَطَهِّرِينَ "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади" (Бақара сураси, 222-оят). 2.Нажот топишга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло айтган: وَتُوبُوٓا۟ إِلَى ٱللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَ ٱلْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ "Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" (Нур сураси, 31-оят). 3.Банданинг амаллари қабул бўлиши ва гуноҳлари авф этилишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло айтади: وَهُوَ ٱلَّذِى يَقْبَلُ ٱلتَّوْبَةَ عَنْ عِبَادِهِ ۦ وَيَعْفُوا عَنِ ٱلسَّيِّـَٔاتِ وَيَعْلَمُ مَا تَفْعَلُونَ "Унинг Ўзи бандаларидан тавбани қабул қилур, гуноҳларини афв этур ва нима қилаётганингизни билур" (Шўро сураси, 25-оят). 4.Жаннатга кириш ва дўзахдан нажот топишга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло айтади: فَخَلَفَ مِنۢ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا ٱلصَّلَوٰةَ وَٱتَّبَعُوا ٱلشَّهَوَٰتِ ۖ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا. إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَٰلِحًا فَأُوْلَٰٓئِكَ يَدْخُلُونَ ٱلْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْـًٔا. "Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар" (Марям сураси, 59-60-оятлар). 5.Мағфират ва раҳматга савобор этади. Аллоҳ таоло айтади: وَٱلَّذِينَ عَمِلُوا ٱلسَّيِّـَٔاتِ ثُمَّ تَابُوا مِنۢ بَعْدِهَا وَآمَنُوٓا۟ إِنَّ رَبَّكَ مِنۢ بَعْدِهَا لَغَفُورٌ رَّحِيمٌ "Гуноҳ ишларни қилганлар, ундан кейин тавба қилсалар ва иймон келтирсалар, албатта, Роббинг ундан сўнг мағфират қилгувчи ва меҳрибон зотдир" (Аъроф сураси, 153-оят). 6.Гуноҳларни савобларга алмаштирилишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло айтади: وَٱلَّذِينَ لَا يَدْعُونَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ وَلَا يَقْتُلُونَ ٱلنَّفْسَ ٱلَّتِى حَرَّمَ ٱللَّهُ إِلَّا بِٱلْحَقِّ وَلَا يَزْنُونَ ۚ وَمَن يَفْعَلْ ذَٰلِكَ يَلْقَ أَثَامًا. يُضَٰعَفْ لَهُ ٱلْعَذَابُ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِ ۦ مُهَانًا. إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَٰلِحًا فَأُوْلَٰٓئِكَ يُبَدِّلُ ٱللَّهُ سَيِّـَٔاتِهِمْ حَسَنَٰتٍ ۗ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا. "Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб) да хор бўлиб абадий қолур. Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир" (Фурқон сураси, 68-70-оятлар). 7.Ҳамма яхшиликларга сазовор этади. Аллоҳ таоло айтади: فَإِن تُبْتُمْ فَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ "Бас, агар тавба қилсангиз, у ўзингиз учун яхшидир" (Тавба сураси, 3-оят). 8.Имон ва буюк ажрга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло айтади: إِلَّا ٱلَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَٱعْتَصَمُوا بِٱللَّهِ وَأَخْلَصُوا دِينَهُمْ لِلَّهِ فَأُوْلَٰٓئِكَ مَعَ ٱلْمُؤْمِنِينَ ۖ وَسَوْفَ يُؤْتِ ٱللَّهُ ٱلْمُؤْمِنِينَ أَجْرًا عَظِيمًا "Магар тавба қилиб, солиҳ амаллар қилган, Аллоҳни маҳкам ушлаган ва Аллоҳ учун динга ихлос қўйганлар–ана ўшалар мўминлар ила биргадирлар. Аллоҳ, албатта, мўминларга улуғ ажр берур" (Нисо сураси, 146-оят). 9.Осмондан баракалар нозил бўлиши ва куч-қувватнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло айтади: وَيَٰقَوْمِ ٱسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوٓا۟ إِلَيْهِ يُرْسِلِ ٱلسَّمَآءَ عَلَيْكُم مِّدْرَارًا وَيَزِدْكُمْ قُوَّةً إِلَىٰ قُوَّتِكُمْ وَلَا تَتَوَلَّوْا۟ مُجْرِمِينَ "Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга осмондан барака ёмғири юборади ва қувватингизга қувватни зиёда қилади. Жиноятчи бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманг" (Ҳуд сураси, 53-оят).
Show all...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 12
10.Тавба қилганлар ҳақига фаришталар дуо қилади. Аллоҳ таоло айтади: ٱلَّذِينَ يَحْمِلُونَ ٱلْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ ۥ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ ۦ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ ءَامَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَىْءٍ رَّحْمَةً وَعِلْمًا فَٱغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَٱتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ ٱلْجَحِيمِ "Аршни кўтариб турадиганлар ва унинг атрофидагилар Роббларига ҳамд ила тасбиҳ айтурлар, Унга иймон келтирурлар ва иймон келтирганларга мағфират сўраб: «Эй Роббимиз, раҳматинг ва илминг ила ҳар бир нарсани қуршагансан, бас, тавба қилиб, йўлингга эргашганларни мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин" (Ғофир сураси, 7-оят). 11. Аллоҳнинг иродасини амалга ошириш. Аллоҳ таоло айтган: وَٱللَّهُ يُرِيدُ أَن يَتُوبَ عَلَيْكُمْ "Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни хоҳлайдир" (Нисо сураси, 27-оят). 12.Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан суюнади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар: "Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганда жуда қаттиқ хурсанд бўладики, агар бирортангиз саҳрога улови билан чиқиб адашиб қолса, устига озуқаси ва суви ортилган улови қочиб кетса, уни кетидан ахтариб топа олмагач, умидсизликдан бир дарахтнинг остига келиб ўтирса ва уйқуга кетса, сўнгра кўзини очганда устига озуқаси ва суви ортилган уловини турганини кўрса, хурсанд бўлганидан қичқириб юборади ва адашиб: Эй Аллоҳим, сен бандамсан, мен эса сенинг раббингман", деб юборади (Имом Муслим ривояти). Бандаси тавба қилганда Аллоҳ таоло бунданда қаттиқроқ суюнади. https://t.me/tuhur
Show all...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 17
Одамлар ичида солиҳ аммо, динни тўғри тушунмайдиган кишилар ҳам бор. Улуғ зотлардан бир айтганидек: биродарларим ичида дуосидан умидвор бўлса бўладиган, аммо гувоҳликлари қабул қилинмайдиганлари ҳам бор, деган кишилар шулар бўлса ажаб эмас. Дарҳақиқат, диндорлар ичида фатволари қабул қилинмайдиган, ҳудди хаворижларга ўхшаганлар топилади. Чунки, улар кўнгиллари пок бўлгани билан хикматдан бебаҳрадирлар. Билган илмларига тўғри амал қила олмайдилар. Чунки, улар фиқҳни билмайдилар. Муҳаммад Ғаззолий. https://t.me/tuhur
Show all...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 11
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ Жума айёмингиз муборак бўлсин Аллоҳ таоло Куръони каримда шундай деб марҳамат қилган: وَرَبُّكَ يَخْلُقُ مَا يَشَآءُ وَيَخْتَارُ "Ва Роббинг хоҳлаганини яратиб, хоҳлаганини ихтиёр қилур" (Қасас сураси, 68-оят). Аллоҳ таолонинг жума кунини бошқа кунлардан афзал қилганлиги ҳам Унинг ихтиёридан бири саналади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қуёш чиққан кунларнинг ичида энг афзали жума кунидир. У кунда Одам алайҳиссалом яратилганлар, шу кунда жаннатга киритилганлар ва шу кунда ундан чиқарилганлар. Қиёмат куни ҳам жума куни қоим бўлади" (Имом Муслим ривояти). Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. https://t.me/tuhur
Show all...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 18
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким Рамазон рўзасини тутса, сўнгра кетидан Шаввол ойидан ҳам олти кун тутса, бир йил рўза тутгандек бўлади" (Имом Муслим ривояти) Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. https://t.me/tuhur
Show all...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 10🙏 3
Маърифий суҳбатлар: Рамазон ҳайити ҳақида
Show all...