🇺🇿 BOJXONA QO'MITASI BOJXONA INSTITUTI . . 🇺🇿 Customs Institute . . .
Show more
1 689
Subscribers
-224 hours
+157 days
+3830 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
“30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан Божхона институтида божхона органларида ташкил этилган “Қизларжон” клубининг ҳисобот йиғилиши ҳамда мазкур ўқув муассасасини имтиёзли тамомлаб, бугунги кунда тизимда намунали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Унда Божхона қўмитаси марказий аппарати масъуллари, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ИБК ҳамда Миллий кинология марказида хизмат қилаётган ва Божхона институтида таҳсил олаётган ёш ходимлар иштирок этишди.
Тадбир аввалида Божхона қўмитаси Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши Раиси У.Пирмухаммедова сўзга чиқиб, тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларни ҳар томонлама етук, билимли ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталди. Шунингдек, семинар давомида “Қизларжон” клуби ҳамда божхона органларининг Олима аёллар кенгаши фаолиятининг ҳисоботлари тингланди.
Тадбир давомида “Божхона органларида хизмат қилаётган аёл ходималарнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг долзарблиги” мавзусида иштирокчиларга ҳуқуқий билим ва кўникмалар берилди. Унда таъкидланганидек, бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшлар, ҳусусан, хотин-қизларга магистратура ва бошқа йўналишларда бепул таълим олишлари учун имтиёзлар яратилаётган бўлиб, ёш кадрлар ушбу имкониятлардан унумли фойдаланишлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Йиғилишда куни кеча Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган божхона ходими Бахтиёржон Қобулов ҳам сўзга чиқиб, барча ёшларни байрам билан қизғин қутлади ва нутқ сўзлаб иштирокчиларга ўзига хос мотивация берди.
Бугунги кунда божхона органларида ёш ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишлари ва илмий фаолиятга бўлган интилишларини рағбатлантириш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Семинар давомида бу борадаги ишлар таҳлилига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклиф ва фикрлар билдирилди.
👍 3
Божхона институти курсантлари армрестлинг бўйича Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилган мусобақада иштирок этишди
🇺🇿Жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент ахборот технологиялари университетида спортнинг армрестлинг тури бўйича Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.
🇺🇿Қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақада курсантлар турли вазн тоифасида чап ва ўнг қўлда учта учинчи ўринни эгаллаб, тегишли диплом ва медаллар билан тақдирланишди.👍👍👏👏👏👏👏
video_2024-07-01_08-27-14.mp410.39 MB
video_2024-07-01_08-24-00.mp49.60 MB
👍 5
Repost from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ёшларига байрам табриги
—
Праздничное поздравление молодежи Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Repost from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ёшлар куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорига мувофиқ, мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол ёшлар «Келажак бунёдкори» медали ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланган эди.
Бугун Кўксаройда ана шу мукофотларни топшириш маросими бўлди.
—
В преддверии Дня молодежи согласно указу и постановлению Президента Республики Узбекистан группа активной молодежи, вносящая достойный вклад в развитие нашей страны, была награждена медалями «Келажак бунёдкори» и государственной премией «Мард ўғлон».
Сегодня в резиденции “Куксарой” состоялась церемония вручения этих наград.
#Mirziyoyev #marosim #yoshlar #mukofot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍 6🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 40🔥 2
Choose a Different Plan
Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.