SAIDA_AZIZ IJODI
Open in Telegram
Ижод ва илҳом Аллоҳдан! Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг! Журналист, сценарист, психолог Саида ҚОРАБОЕВА https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot Инстаграмда: saidakarabaeva
Show more6 313
Subscribers
-224 hours
-617 days
-23930 days
Posts Archive
6 313
#янги_кун
Ўзимизни англаб, кимлигимизни, мақсадимизни, қарашларимизни тушунишни билмас эканмиз, ҳеч кимдан ўзимизга нисбатан ҳурмат ёки эътиборни талаб қилишга ҳақли эмасмиз...
Авволо, ўзимизни ҳурмат қилишни бошлайлик, қолгани қалбимиздек акс этади.
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракотух!
Қадрдон, бошлаган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi
6 313
Repost from "НАСТАРИН ИФОРИ" Аёллар учун...
Ана.. шуниям билмисизлара😉😁
https://t.me/nastarin_iforim
6 313
🌱🌱🌱
Сизда гўзалликларни кўра оладиган кўз, ёмонликларни кечира оладиган кўнгил, яхшиликлар ҳақида тафаккур қиладиган ақл ҳамда орзулар тўла қалбнинг борлиги сизнинг бахтиёр эканингиздир!
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
Қадрдон, бошланган янги кунингиз омадли ва барокатли бўлсин!
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi
6 313
#ТУНЧИРОҚ
Менинг ёнимдадек омондадурсан, Яманда ҳам мен-ла замондадурсан. Ёнимда бўлсанг ҳам мен-ла бўлмасанг, Мендан олисдасан - Ямандадурсан. Абусаййид Абулхайр (967-1049) Форс тилидан Шерзод Комил Халил таржимасиЁнингиздагилар сиздан олислашмасин! Қалбан ва жисман ҳам сизла бўлишсин! Осуда тун соатларини тилаймиз! https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi
6 313
Қизиқ бўлса, бирор кун ушбу каналда ҳам шу мавзуда аудио чат ўтказамиз, ИнШаАллоҳ!
6 313
Дарс жуда қизиқ бўлди. Биз кимни кечиролмаяпмиз? Бизга оғриқ берганларними? Бир инсонними ё у берган озорними? Хафалик ортида аслида нима ётади? Бугун мана шу саволларга жавоб топишга уриндик. Бу мавзу жуда катта бўлгани учун, давомини эртага ўтамиз.
Мавзу сиз учун ҳам қизиқми?
6 313
Мана шу онлайн курсим тугагунча, янги асар ёзолмасам мендан хафа бўлмай турасизлар😊😉
6 313
Айни пайтда онлайн курснинг яна бир дарсини тамомладик. Бугун "Кечиримлилик" мавзусини ўтдик.
6 313
Очиқ хат
Бандаман, сўрадим: озиғим не деб,
Руҳим банди бўлган қозиғим не деб,
Ёзғириб не қилдим ёзиғим не деб,
Ҳар неки изнингла содир, Художон!
Сен севиб яратган бўлсанг начора,
Бу севги дастидан қолдим бечора,
Изҳор этмасамда ҳар кун беш бора,
Ишқинг юрагимда жодир, Художон!
Улар эл устига солмишдир отлар,
Бу ҳолдан не ғариб, ночорлар додлар,
Фақат мен ёмон... сен сийлаган зотлар,
Бари азиз, бари нодир, Художон!
Сен ҳукм айласанг тараф қайдадир,
Муҳрингни урмасанг салаф қайдадир,
Исён айлаганга шараф қайдадир,
Шундан қадларимиз ё(й)дир Художон!
Кўчсам, манзилимга кўчим етмади,
Меҳриму нафратим, ўчим етмади,
Менинг ҳеч нарсага кучим етмади,
Ўзинг барчасига қодир, Художон!
Баъзан ҳаёт сийлаб улоқни олдик,
Ёвуз ёв қўлидан байроқни олдик,
Ўзинг эгасисан, жонимни ол, лек,
Ўзимни ўзимда қолдир, Художон!!!
Гулжамол Асқарова
✨✨✨✨✨✨
Хайрли оқшом, Яхшилар!
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi
6 313
ФИДОЙИЛАР
📝
Ўчирғич қаламга деди: «Ҳолинг нечук, дўстим?»
Қалам ғазаб билан жавоб қайтарди: «Мен сенинг дўстинг эмасман. Сени ёмон кўраман».
Ўчирғич даҳшатга тушиб, маҳзун ҳолда деди: «Нечун?»
Қалам деди: «Чунки сен менинг ёзганларимни ўчирасан!»
Ўчирғич деди: «Мен фақат хатони ўчираман».
Қалам деди: «Хато бўлса, сенинг нима ишинг бор?»
Ўчирғич айтди: «Мен ўчирғичман, менинг ишим шу!»
Қалам айтди: «Шу ҳам иш бўлибдими?»
Ўчирғич деди: «Сенинг ишинг каби фойдали иш».
Қалам деди: «Сен хатокор, мағрурсан. Ўчиришдан кўра ёзиш афзал»
Ўчирғич деди: «Хатони ўчириш тўғрини ёзиш билан тенг».
Қалам жим бўлиб қолди. Сўнгра бироз маҳзунлик билан сўради: «Нима учун кундан-кунга кичрайиб боряпсан?»
Ўчирғич деди: «Чунки ҳар гал бир хатони ўчирганимда ўзимни қурбон қилиб бораман».
Қалам бўғилган овозда деди: «Ўзим ҳам аввалгидан қисқариб бораётганимни сезяпман».
Ўчирғич қаламни юпатиб, «Ўзимизни бировларга фидо қилмагунимизча уларга фойда бера олмаймиз», деди. Сўнгpа унга меҳр билан назар солиб, «Ҳалиям мени ёмон кўрасанми?» деди.
Шунда қалам табассум қилиб, «Қандай қилиб сени ёмон кўрай, ахир иккимиз ҳам фидойилар эканмиз-ку», деди.
🕊
🥀 Дўстим, бировлар қалбига шодлик ёзадиган қалам бўла олмасанг, ғамларни ўчирувчи ўчирғич бўлгин. Уларнинг қалбига «Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади», деган орзу-умидларни, яхшиликка ишончни тарқатгин. Ризоларига эришмасанг-да, уларга яхшилик тақдим этавергин!
Одинахон Муҳаммад Содиқ
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi
6 313
#мотивация
Ҳаётдаги ягона бахт - бу доим олға интилишдир!
Яхшисига интилинг, ўзгаринг, ўсинг, нимадан қўрқсангиз шуни қилинг, шундагина сиз хаёт таъмини сезасиз.
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi
6 313
#янги_кун
Шундай ғалабалар борки, сизни боши берк кўчага элтади; баъзи мағлубиятлар эса янги йўллар очади.
Паскаль Брюкнер
💐
Ҳаётнинг турфа йўлакларидан юриб ўтаркансиз, билмайсизки, қай бири бизни мақсад сари олиб боради. Баъзан бир жойда айланиб қолгандек бўламиз. Қанча одимламайлик, фақат ўша тўнка ёнидан чиқиб келаверамиз.(Мультфильмдаги йўлбарс ёдингиздами? Ўрмонда адашиб, фақат бир жойдан чиқиб қолаверади.) Сабаби, ана шу ҳолатдан олишимиз керак бўлган дарсимиз бор. Шошмасдан, мушоҳада қилиб кўриш, бироз тин олиб, хотиржам вазиятни қабул қилиш, сўнг янги қарорлар билан яна йўл босиш керак. Ана ўшанда кимдир албатта сизга йўлни кўрсатиш учун етиб келади. Роббим албатта ҳаётингизга йўлбошловчи юборади. Фақат ишонинг, тамом!
Янги бошланган ҳафта яхшиликлар ила яхши инсонлар қуршовида бошланиб, якун топсин!
💐
Хайрли Душанба, Яхшилар!
💐
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi
