Дангаса продюсер & сунъий интеллект
Open in Telegram
Матбабаев Отабек канали. Экспертларга мижозлари нима учун пул тўлаётганини аниқлашга ёрдамлашаман. Мен билан запускларсиз стабил сотувлар тизимига эга бўласиз. Фойдали материаллар - https://t.me/matbabaev_marketing/269 Мурожаат учун @otabektmuz_bot
Show more1 157
Subscribers
-224 hours
-147 days
-4530 days
Posts Archive
Отабек ака эфир ўтказаман деган эди, йўқолиб қолди чё то деб ўтиргандирсизлар.
Ўзимча йўқолиб қолганим йўқ, шу кунларда уйда тадбир ўтказдим. Қариндош уруғлар билан йиғилиб бизникида сумалак солдик.
Расмда дам еган сумалакни очиилган холати.
Қалай бўлибди?
Лекин сумалак солиш ҳам анча иш экан 😅
Аввал, ёшроқ бўлган вақтимда жаа бунчалик чарчамас эдим 😄
Ўзи маркетинг ичида бўлсамда, уйда кочегарлик қилдим, шунга чарчаб қолдим шекелли...
Сумалак солганлар борми?
Сотувларда қилган рекордингиз: тизимми ёки тирик қолганлар хатосими?
Ойни ёпдингиз. Режа ортиғи билан бажарилди. Ичингизда ёқимли илиқлик бор: " Бўлар эканку, йўлини топдим энди. Энди газини босаман."
Бу бош айланиб қолиши эмас, балки сокинлик берадиган қалб хотиржамлиги. Омад қушини ушлаб олганизи ифодаси.
Кейин эса ҳаммаси пастга қараб кетишни бошлайди. Бунда эса вахима деган мехмонни кутиб оласиз.
Бунда кўпчилик экспертлар критик хатога йўл қўйишади. Аслида тўғрилаш талаб қилинмаган нарсаларни созлашга тушишади. Оффер ўзгартирилади. Контентда "шов шув" кўпайтирилади. Охватлар учун жанг бошланади.
Лекин хеч ким "Тўхтачи, аввал ўзи нима сабабдан ўхшаган эди сотувларим?" деагн энг мухим саволни бермайди.
Интуиция даражасида эмас, "одамларга маъқул келди" деган даражада эмас. Балки хирург операция қиладиган вақтдаги аниқлик даражасида. Айнан қайси маъно таъсир қилди? Қайси касание хал қилувчи бўлди? Бу пуллар ўзи қаердан келди?
Бу саволларга аниқ жавоб олмас экансиз — учиб кетган кетмонингиз лотереяда ютуқ чиққан омадли билетга ўхшайди.
Ёқадими? Албатта! Бу асосда хаётингизни, стратегиянгизни қурса бўладими? Асло қуриб бўлмайди.
Даромади бор, лекин кўзларида қўрқуви бор нечта нечта экспертларни кўрганман. Чунки уларда аниқлик йўқ. Барқарорлик йўқ. худди рус рулеткасига ўхшайди, револьвер отиш ёки отмаслигини билмайсан.
Шундай адреналин хайинчалаклардан чарчаган бўлсангиз, эфиримга қатнашишингиз шарт.
Ўтказадиган учрашувимда "сизни қўлингниздан албатта келади" деган мотивация, энергифлар бўлмайди. Наоборот, назорат, режали ва ўсадиган даромад олиш йўлларини, механикаларини кўриб чиқамиз.
Чунки даромад қилиш бу махорат. Уни қандай қилиб амалга оширганингизни тушуниш, уни қайта ва қайта амалга ошириш — бизнес.
Эфирда:
— харидга олиб келган чабаб билан сотув шакли ўртасидаги фарқга тўхталамиз
— нима учун бизнес ичида бтуриб буни кўра олмаслигингизни ёритамиз
— омадли сотувларни қайтариладиган модель қилиш йўлларини тушунтириб бераман
Сизга бу эфирим керак бўлиши мумкин. Лекин каналимда постлар чиқиши хақидаги хабарни ўчириб қўйган бўлишингиз мумкин.
Хабар келишини ёқиб қўйинг. канални кузатиб боринг. Эфиримни қўйиб юборманг яна деб,
Отабек "бутун дунёда ўзгармас тартиб бўлгани каби, даромад қилишни ҳам тартиби бор" Матбабаев
© @matbabaev_marketing
Сотувлар мантиқи қаерда бузилади?
Холат — эксперт сотувларини аввалдан прогноз қила олмаяпди. Яъни запускми, марафонми уюштиряпди. Лекин тахминан бўлса ҳам қанча сотув бўлишини билмаяпди.
Керак бўлса сотувлар ўзи бўладими йўқми — шуни ҳам билмайди.
Сизда ҳам борми шундай оғриқ? Тогда ўқишда давом этинг 👇
Бундай холатга тушган тэксперт биринчи бўлиб нима қилади? Пастда санайман:
— упаковкам тўғри қилнганми ўзи дейди (канал, оффер, курс ва хоказоларни)
— контентдан гумон қилишни бошлайди (прогревим чатоқ бўлса керак деган тўхтам ана шу жойига тушади)
— воронкам ишламаяпди дейди (рекламам, сайтим, вебинарим ва хоказо кетма кетликлар ишламаяпди дейди)
— трафик чатоқмикин дейди (лидлар чаток, рекламани бошидан олишим керак, таргетолог чатоқ экан — ҳаммаси шу жумладан)
Да, бу нарсалар ҳам бузилади, гап йўқ. Лекин аксар холларда муаммо бошқа жойда.
Мижоз харид қилиш қарорини қабул қиладиган нуқта, момент бузилади.
Бизесингиз ичкарисидан т уриб бу нарсани кўра олиш ҳам ўзи муаммо. Нимага дейсизми? Қаранг:
Запуски ўхшаган экспертни эсида нималар туради:
— қандай қилиб запуск қилгани
— нима ишлар бажаргани
— қандай форматда сотгани
Лекин шу жойда эксперт мижоз учун хал қилувчи фактор нима бўлганини кўра олмайди.
Оқибат нима бўлади? Мохият алмашиб қолади.
"Мендан ўзи нима учун сотиб олишган эди?" деган саволни ўрнига "Сотиш учун нималар қилган эдим?" деган савол билан ёндашилади.
Бундай ёндашувдан эса шакл масштаб қилинади: запуск формати давом эттирилади, воронка структураси бўлса ўзгармайди, контент ўша ўша қолаверади.
Мижоз эса холатидан, триггер бўлиб берган вазиятдан келиб чиқиб харид қилиш қарорини қабул қилган бўлади.
Тўғри, прогревда нималар дейиш, вебинар кетма кетлиги ҳаммаси бор нарса. Буларни устида бош қотириш керак. лекин бош қотиришни мижоз хақида ёзган нарсаларимдан келиб чиқиб қилинади.
Чунки сиз эксперт сифатида:
— махсулотингизга ўта яқинсиз, ундан таъсирланиб қолгансиз
— аслида қандай бўлиши керакглигини биласиз
— ва барча нарсаларни, ишларни ана шуларга боғлайсиз, мослатасиз, хатто ўзингиз билмаган холда
"Бозор ўзгаряпди", "Бу сафарги сотувларга энергиям етмади", "вебинарда яна ҳам харизма билан сотишим керак" деган тўхтамлар ана шу сабаб пайдо бўлади.
Аслида эса сизда мана бу мантиқ йўқолган, бузилган:
Ким, қандай холатда ва нима учун тўлашга тайёр.
Мана шу мантиқни қуриб чиқмас эакнсиз, сотувларингиз натижаси тасодиф бўлиб қолаверади.
Эфирга тайёргарлик кўришни бошладим. Унда:
— қандай қилиб харид сабабини сотув шаклидан ажратиб олишни
— топишмоқларни ечмасдан, хақиқий масштаб нуқтасини топиш хақида гаплашамиз
Эфирни кутаётган бўлсангиз, реакция аяманг 🔥👍😎
Отабек "стабил соутвлар қуриш учун чуқурлашиб туриш керак" Матбабаев
© @matbabaev_marketing
Ишим кўпайиб айтган нарсамни хали бермадим. Лекин бир оомондан фойдали ҳам бўлибди.
Майли, жами босилган оловчаларни хисоблайман. 19 та бўлибди деб қабул қилдим 😎
Юқоридаги постдаги айтган нарсамни ёритаман. Кутинглар
© @matbabaev_marketing
Сиз бандмисиз ёки даромад қиляпсизми?
Даромадида аниқлиги йўқ эукспертлари аслида бекорчилик қилаётганлари йўқ.
Аслида улар:
— ўзларини распаковка қилишади
— "упаковкаларини" яхшилашади
— контентни созлашади
— янги "форматларни" ўйлаб топишади, яна нимани "чёткийроқ" қилсамикин деб юришади
Лекин шунча ишларни бажариб, битта оддий саволга жавоб бера олишмайди: Нимага мендан аввал сотиб олишган, энди эса сотиб олишмаяпди?
Мана шу нимадир қилиш билан бизнес ўртасидаги хақиқий фарқ.
Чунки нимадир қилиш бу:
— асосий фокусингиз инструментларда
— бозорга реакция билдирасиз
— бошқаларда "ўхшаган" нарсани копи қиласиз
— бу сафар омадим келади деб умид қиласиз
Бизнес эса:
— айнан нима учун сизга пул т ўлашаётганини биласиз
— мижозингиз сиздан сотиб олишга тайёр бўлганини аниқ биласиз
— фол очиб ўтирмасдан натижани яна юзага келтира оласиз
Тажрибали экспертларни энг кўп ўзларини алдайдиган холатларини айтайми?
"Ҳаммасини тўғри қиляпманку, демак муаммо энергияда / бозорда / алгоритмларда" деган тўхтамда бўлишлари.
Аслида эса муаммо бошқа жойда. Мижоз харид қилганини сабабини ўргнамайсиз. Буни ўрганмасдан туриб сотув шаклини масштаб қилишга уринасиз.
Бу нарса аниқланмас экан — хар қандай контент, запуск ёки сотувларни хар қандай шакли тасодифий бўлиб қолаверади.
Агар қизиқ бўлса, кеййнги постимда сотувлар мантиқи қаерда бузилаётганини разбор қилиб бераман. Ва нима сабабдан сиз ичкаридан туриб буни кўра олмаслигингизни ҳам ёритаман.
Постим маъқул бўлса, давоми бўлсин десангиз, оловча қўйинг. Керак бўлмаса реакциялар ичидан оловчани излашга вақтингизни сарф қилиб ўтирманг.
Отабек "қоидаларга риоя қилиш натижани таъминлайди" Матбабаев
© @matbabaev_marketing
Юқоридаги инсайтни ёритиб бериш бўйича битта прямой эфир керакми?
Курслари сотувини кўпайтираман деб юрган экспертлар учун ИНСАЙТ
Биласизларми нима сабабдан аксар экспертларда курсларини кўпроқ сотаман деганда сотувлар ўхшамайди?
Асосий сабаб шундаки, сотувлар нима сабабдан бўлганлигини мохияти ўрганилмайди. Балки соутвлар қандай қилиб амалга оширилгани масштаб қилинади.
Бу қадамда эса бозор умуман бошқача ишлайди. Аудитория сотиб олганлигини асл сабаблари аниқланмагани боис.
Очилдими?
Отабек "мижозингиз махсулотни сиз хаёлингизга келтирмаган сабабданҳам сотиб олиши мумкин" Матбабаев
© @matbabaev_marketing
Илхомингизни зўрламанг: 15 дақиқада контент ишлаб чиқиш учун 10 та лупа услуби
"Нима хақида ёзишни билмаганим учун пост ёза олмайман, контент ишлаб чиқа олмайман."
Менимча, телеграм канал ёки бошқа ижтимоий тармоқ орқали сотув қиламан деган одамлар мана шундай холатда.
Бу ерда "билмайман" деган сўз даромадингизнинг асосий душмани. Бу сўз контент алдамчи нарса, уни ўйлаб топиш керак, ёки илхомни "зўрлаб" ишлаб чиқиш керак дегани.
Бундай ёндашув блог юритиш оғир мажбурият деган хулосага олиб келади.
Аслини олганда экспертнинг контенти ўйлаб топилмайди. У хужжатларштирилади. Яъни, қоғозга тушурилади.
Милтиллаб турган курсорга термулиб ўтириб илхом парисини кутиб турган вақтингизда, атрофингизда жўш уриб турган хаётт қулоғингизга тайёр мавзулар билан бақираётган бўлади:
— мижозингиз билан бўлган мураккаб сухбат
— янги чиқган экспертда кўрган хатоингиз
— бугун хис қилган қандайдир эмоциянгиз: хурсандчилик, ғазаб ва хоказо
— хатто индамай туришингиз, ғоялар йўқлиги ҳам контент шаклига келишга хаққи бор
Профессионал тажрибангизнинг хар бир сонияси пост, контент учун хомашё. Муаммо шундаки, сизга уни кўра олиш махорати етишмаяпди. Фактлар кўзингиз олдида, лекин сиз уларда маъноларни кўрмаяпсиз.
Мен бу тизимли хатони тузатаман.
Сизга шаблонлар бермоқчи эмасман. Чунки шаблонлар сабаб инфомайдон сифатсиз контентга тўлиб тошди. Мен сизга фикр юритишингиз учун унсурлар, инструментларни тақдим қиламан.
Бу "Матнларнинг 10 тури" бўлиб, керакли нарсаларни қабул қиладиган фильтр каби ишлайди. Улар 10 та лупа каби хар қандай оддий нарсани ҳам сотувчи контент шаклида кўрсатиб бера олади.
Бу қўлланмамдан фойдаланиб сиз:
1. Илхом парисини кутиб ўтиришдан қутиласиз
2. Бировларнинг контентига қараб хулоса қилишни бас қиласиз
3. 1 та контентга ярим кун эмас, 15 - 30 дақиқа сарф қиладиган бўласиз.
Қийналиб ўйлаб топишга чек қўйинг. Эътибор беришни ўрганинг.
"Матнларнинг 10 турлари" қўлланмамда ғояларни қийнмалмасдан аниқ топиш, уларни 10 хил кетма кетликда ифодалаш инструментларига эга бўласиз.
Асосийси, хар бир матн турига яққол аниқ мисол берилган. Қандай қилиб матн ишлаб чиқилгани кўрсатиб берилган.
Қўлланма нархи 69 минг сўм. Хали шундай. Доступ доимийга.
Оламан десангиз пастдаги кўк рангдаги ёзувни босинг, очилган ботга стартни босгандан кейин "10" рақамини юборинг. Нима қилиш айтилади.
Бу ёзувни устига босинг 👉 "Матнларнинг 10 турлари" қўлланмани оламан
Ҳаммага омад тилаб, Отабек "илхом парисин хохлаганда чақира оласиз" Матбабаев
© @matbabaev_marketing
ИИ агент ишлаб чиқдим бугун.
Асосий иши — экспертни бошини қотиради ва сотадиган махсулотини упаковка қилиб беради. Энг қизиғи — бу упаковкада эксперт махсулоти тафсилоти керак бўлади.
Мижозлар хақида сўрайди. Ва методолог маркетолог сифатида махсулотни атомларга ёйиб беради.
Қайси жихатдан дейсизми?
Мижозларга махсулотингизни сотиб берадиган маънолар жихатдиан очиб беради.
Яъни бу агент ёрдамида махсулотни аслида сотиб берадиган қилиб кўрсатиб бера оласиз. Мижозингизга.
Мижозингиз ўрнида туриб, сотиб олгунчаолиб борадиган маънолар устида ишлаб беради.
Қизиққанлар борми? 😉
© @matbabaev_marketing
Сотув бўлиши учун нечта "касание" бўлиши керак?
Хали ҳам 7 та "касание" етади деб юрган бўлсагнгиз, постни ўқинг.
Бу Отабек яна нима хақида ёзяпди деб ўтирган бўлсангиз:
Касание — потенциал мижозингиз билан контакт қилишингиз. Реклама, пост, вебинар, хар қандай контент, сотув менеджерингиз гаплашиши.
Мана шуларни барчаси маркетинг ва сотувлаор оламида "касание" дейилади. Аудиториянгиз билан алоқа қилишингиз.
Онлайн сотувлар, умуман бизнес хақида курслар бошланганида мижоз харид қилиши учун 7 та касание бўлиши керак деган фикр хукмрон эди.
Баннер, автобуслардаги реклама, телевизордаги роликлар — ҳаммаси бўлиб мижозингизга махсулотингиз ёки хизматингиз борасида 7 маротаба маълумот беришингиз керак эди.
Турли хил маркетинг йўллари қўллайверилди. Интернет ривожланди. Телефонларда интернетдан фойдаланиш кўпайди. Инстаграм, Ютуб одамларда "баннер кўрлиги" ривожланишига олиб келди.
7 та касание етарли бўлмай қолди. 3 баробар кўпроқ, яъни 21 та касание керак деган фикр юзага чиқди.
Кўпроқ реклама, кўпроқ касаниеларга уринишни бошлади бизнес. Бозорда контент тошиб кетди.
Хозир одамларда, ҳаммамизда рекламана нисбатан "иммунитет" ишлаб чиқилган. Миямиз "реклама" деган биттагина белгини англаса, сразу диққатни ўчиради.
Бундай информацияга куч сарфлашни тежай бошлайди. Устига устак бозорда маркетинг қилинишига нисбатан хосил бўлган "ишончсизликни" ҳам қўшинг.
Қўлтиқдаги қовунларингизни тушуриш ниятим йўқ, лекин хозирги кунда 21 та касание ҳам иш бермай қолди.
Эсласангиз Дин Джексон исмли маркетологни тадқиқоти хақида ёзган эдим.
Базангизга йиғган мижозларингиз қанча вақтда харид қилишини тадқиқ қилган. 85% базангиздаги одамлар 90 кундан кейин сотиб олишади деган хулосани олган, чуқур тахлил ўтказиб.
Бу нима дегани?
1 чи 90 кунда сотиб олишга тайёрлар олади. 15% фоиз база. Уларга 7 тадан 21 тагача касание етарли.
7 баробар кўпроқ мижозларга эса хозирги кунда сотув қилиш учун 108 та касание қилиш керак бўляпди! 😳
Юқоридаги 15% бор эдику, 7 тадан 21 та касание билан сотиб оладиганлар. Улар ҳам катта эхтимол билан сиздан аввал рақобатчиларингизни касанриеларига тушиб чиқишган.
Сизникилар 108 тани тўлдирган. Улар учун сиз "сўнгги дўкон" бўлгансиз. Касаниеларга хурмачалари тўлиб сиздан сотиб олишган.
Энди савол: 108 та касание қилмаётган сизни базангиз бошқа жойдан уларни тўлдириб рақобатчиларингиздан сотиб олаётганини биласизми?
Етарли касание қилмасдан нечта мижозни рақобатчиларингизга "подарка" қилганизи хисоблаганмисиз?
Касаниер фақат реклама эмас. Хозирги кунда мижозингиз харид қилиши учун сифатли контент билан касание қилиш керак.
Сифатли деганда вақти чоғлик берадиган, қандайдир янигликга ўргатадиган ва албатта сразу сотадиган контентни назарда тутяпман.
Доимий суъратда бундай контент бермаяпсизми? Сизни "табриклайман".
Мижозингиз бўлиши мумкин бўлган 7 баробар кўпроқ одамни рақобатчиларингизга "етиштириб" беряпсиз.
Буни олдини олиш мумкинми? Албатта. Дорисини тайёрлаганман.
"Матнларнинг 10 турлари" қўлланмам. Вақти чоғлик, янгилик, сотув ичида бўлган матнлар ёзиш кўрсатиб берилган.
Ғояларни қаердан олиш, уларни қандай қилиб матнга айлантиришни 10 хил тури кўрсатилган. Мисоллари билан.
Бу қўлланма билан 7 эмас, 21 эмас, 100 лаб контент бирликларини қийналмасдан ишлаб чиқасиз. Желание бўлса бўлди.
Оламан деганлар учун нархи ўша ўша. 69 минг сўм. Доступ доимийга. Олиш учун пастдаги тугмани босинг.
"Старт" тугмасини босгандан кейин ботга "10" рақамини ёзиб юборинг. Ботим нима қилишни айтади.
Ҳаммага омад тилаб, Отабек "контент билан мехр бермасанг, мехр олмайсан" Матбабаев
© @matbabaev_marketing
Курс сотишми ёки натижами?
Юқорида "парадокс" хақида ёзган эдим. Шу бўйича фикрлар. Ўзи аслида курслар кам сотилаётганини сабаби нимада?
Менимча, эришилаётган натижаларга нисбатан курслар сони кўпайиб кетди. Кеча ниманидир ўрганиб олган одам курс сотишга ўтиб кетяпди.
Маълумот эса аввалгидай қиймат бўлмай қолди. Чунки у жуда кўп. Ишонмасангиз бир кунда дунёда қанча контент ишлаб чиқилаётгани хақида бир изланиб кўринг.
Жараён ҳам қийматли бўлмай қолди. "Модуллар", "2 ойлик курс" ва хоказолар узоқ ва кафолати йўқ ваъдалар бўлиб қолган.
Аслида одамлар курсингизга билимни деб келмайди. Улар ўз воқелигини ўзгартириш учун пул тўлашади.
Муаммо шундаки, ҳамма натижани хохлайди лекин унга боришга вақт ва куч сарфлашни хохламаяпди.
Бу ерда гап дангасаликда ҳам эмас. Одамлар чарчаб боряпди. Аввал ўрганиш керак, лекин натижа кейин бўлиш бўлмаслигини кафолатламайман деган шаблонларга ишонч қолмаганидан.
Тўғри, натижа бўлиши учун албатта харакат бўлиши керак.
Лекин хозир вақтни қисқартирганлардан, "сув"- ни олиб ташлаганлардан, ўқувчи ишларини бир қисмини ўзига олганлардан сотиб олишяпди.
Шунинг учун ҳам курс эмас, натижа сотилади.
Сиз 2026 йилда сотяпсизми ёки 2019 йиладми? Текшириб кўринг:
Ўзингизга рост жавоб беринг, белгиланг, қанда сотаётганингизни:
1. Мен ўқиш программасини жмас, натижани сотаман (+ / -)
2. Мижозим нима ўрганишини эмас, хаётида инма ўзгаришини тушуниб етади (+ / -)
3. Натижага бориш йўли максимал даражада қисқартирилган (+ / -)
4. Мижозимга "бошлаш" учун кучли ирода керак эмас (+ / -)
5. Мен шунчаки билим бермайман, мижозим харакати учун жавоб бераман (+ / -)
Агар учта минус (-) бўлса, демак гап рекламада ёки нархда эмас. Муаммо нима сотаётганингизда.
Агар бу постимдан кейин ўзгаришларни эмас, билимлар сотаётганингизни англаган бўлсангиз - олдизда 2 та йўл бор.
Борича қолдирасиз ёки бир мартага ҳаммасини хал қилишга киришасиз. Ростманасига.
Хал қилиш қандай бўлишини биламан десангиз @otabektmuz_bot га "натижа" деб ёзинг.
Вазиятизи ўрганиб чиқаман, керак бўлса консультациямни таклиф қиламан.
Пастдаги тугмани боссангиз ботим очилади.
Айтганча, курсларини сотувларида проблемалдари бор танишингизга юбориб қўйинг постимни. Зора холатини ўзгартириб, яхши сотувларга чиқса.
Отабек "нимани кимга сотаётганизи аниқ билсангиз, сотув қилиш қийин эмас" Матбабаев
© @matbabaev_marketing
Киссангиз тешик бўлса, унга пул солиш тўғрими?
Бу юқоридаги сўровномадан хулоса.
Жавоб бергналарнинг яқин 60% - и шу тўхтамда экан. Менимча ҳам шундай.
Ўзи сотувлар қандай амалга оширилади, пул қаерда йўқотилади?
1. Пул сарф қилинадиган биринчи ўрин бу реклама. Бунда қандай пул йўқотиш мумкин:
— махсулотингизга, ечимларингизга қизиқмаган одамларга мурожаат қилиш
— аслида мос келадиган аудиторияга нотўғри месседжлар билан мурожаат қилиш
2. Рекламага қизиқиб келганлар билан талаб қилингандай ишламаслик:
— вақтдан ютқазиш
— сотув олиб келадиган қилиб ишламаслик
— уларга сотув қилишга етарли даражада ёндашмаслик
Бу иккинчи пунктда қаерда пул йўқотиляпди дейишнгиз мумкин. Ўзингиз сотув қилсангиз пул тўлаб олиб келган лидларни йўқотяпсиз. Бу юқоридаги пунктга тегишли.
Кимнидир ишлатсангиз, сотувингиз нотўғри қурилса, ойликда, ходимларга бериладиган хизмат хаққини ҳам йўқотишларга ёзаверасиз.
Шунинг учун ҳам, менимча, пул келишини ўстиришдан аввал тешикларни ёпиш керак. Агар улар бўлса.
Проблема шундаки сотувларингизни қаерида пул йўқотаётганингизни билмайсиз.
Чунки буни билиш учун маркетинг, сотув бўйича махоратлар, тажрибаларни аралаштириб ёндашиш керак.
Мисол:
Бир бизнес эгасига юритилаётган реклама ёқмаяпди. У маркетинг бўйича директорга шуни айтяпди. Маркетинг директори бизнес эгасини рекламани айлантиришда давом этишга кўндиряпди.
Орадан 6 ой ўтиб бизнес эгаси рекламани ўчиртиряпди. Сотувлар эса қандай бўлса, ўша даражада қоляпди.
У ерда проблема шундаки, бизнес ойига 2 миллион доллар сарф қилган рекламага. 6 ойда 12 миллион кетган. Реклама ўчирилиши сотувларга таъсир қилмаган.
Хулоса: 12 миллион доллар прсто так оқиб кетган. Тешикка.
Сизни сотувларингизда ҳам пул оқиб кетаётган мана шундай тешиклар бўлши мумкин.
Мабодо тешик бор йўқлигини аниқлайман, уларни ёпаман десангиз ёрдамим тегиши мумкин.
Кимга қизиқ бўлса @otabektmuz_bot ботимга "Диагностика" деб ёзинг. Гаплашамиз. Ёрдам бера олсам кейинги қадамаларни айтаман нима қилишни.
Ҳаммага омад тилайман деб, Отабек "сичқондай тешикдан филдай совуқ киради, иссиқ эса чиқиб кетади" Матбабаев 😁
© @matbabaev_marketing
Одамлар дарслардан, курслардан безор бўлгандай, сизга ҳам шундай туйиляпдими?
Ҳаммага натижа керак. Яна тезда бўлиши керак.
Парадокс 🧐
Сизнингча биринчи бўлиб нимани хал қилиш керак, қайси мухимроқ? Пастда жавобингизни танланг
«Уларни ўқишга мажбурланг»
Аслида ҳамма гап рекламада!
Шокка тушириб қўядиган статистика: телевизорда 1 соат деганда камида 12 дақиқа реклама томоша қилишга тўғри келяпди.
Бу дегани мия 1 кунда 5.000 дан ортиқ реклама кўради дегани.
Оқибатда нима бўлди? Одамлар рекламаларни игнор қилишни ўрганди. Миямиз рекламаларни "кўрмайдиган" бўлиб олди.
Яъни мия: "эххе, бу рекламаку" дейдида кейинги каналга олиб ўтиб кетади бизни.
Кўзларимиз ўз ўзидан:
— логотипларни "ўтказиб" юборяпди
— баннерларни "кўрмаяпди"
— инстаграмдаги рекламаларни панжаларга буйруқ бериб суриб юборяпди
Аввалгидай "бақириб" жалб қиладиган сарлавхалар ишламаяпди. Агрессив ранглар ўзига тортмаяпди. "Зудлик билан сотиб олинг" чақириқлари иш бермай қолди.
Нима қилиш керак деяпсизми?
Сизга янги стратегия таклиф қиламан: рекламангизни диққатни тортмайдиган қилинг.
Қандай қилиб дейсизми?
Невидимка, яъни "кўринмас" бўлиб олинг:
✅ Рекламани контент шаклида беринг
✅ Воқеалар, историялар айтиб беринг
✅ Фойдали бўлинг
Буни қандай қилиб амалга ошираман деяпсизми яна?
«Бармен эффектини» қўлланг:
⚡️ Дўст бўлиб гаплашинг
⚡️Сирлар билан бўлишинг
⚡️Ишонч хосил қилишга интилинг
Юқорида анча нарсаларни бердим. Лекин шунда ҳам сизга буларни аниқ, биттама битта амалга ошириш кетама кетлиги керак бўлиши мумкин.
Контентни юқорида айтилгандай ишлаб чиқишга хизмат қиладиган қўлланмам бор. "Матнларнинг 10 турлари".
Бу қўлланмада йўқ жойдан қизиқарли воқеалар ёзиш учун 100 лаб ғоялар олиш йўллари кўрсатилган. Ундан ташқари бундай контентни ёзиш кетма кетлиги, 10 хил структуралира берилган.
Энг қизиғи эса — хар бир матн турига самара берган мисолларни келтириб кетганман.
Бу қўлланма билан 100 лаб контентларни қийналмасдан ишлаб чиқа оладиган бўлиб оласиз.
Нархи 69 минг сўм хали ҳам. Битта тўлайсиз, доимий фойдаланасиз.
Олиш учун пост тагидаги тугмани босиб очилган ботга "10" рақамини юборишингиз керак бўлади. "Старт" - ни босганингиздан кейин.
Рекламаларга нисбатан шаккланган "иммунитетни" айланиб ўтиш йўли шу.
Отабек "маркетинг мия билан ишлашни ўргатади" Матбабаев
© @matbabaev_marketing
нимагадир комментлар очилмабди, шунга ким разборга қизиқан бўлса, каналингизни, саволларингизни ботимга юбориб қўйинг 👇
👉 @otabektmuz_bot 👈
албатта керак бўлса 😉
яна бир гап — разборга жойлар чекланган, 2 - 3 та жой холос
Хизмат сафарида бўлиб қолдим. Шу сабаб юқорида айтилган сўровнома натижалари чўзилиб қолди.
Кимга каналини разбор қилиб беришим қизиқ бўлса, пастда комментларда каналингиз хаволасини, шу билан бирга холатни ва запросингиз нимадан иборат эканлигини, саволингизни ёзиб қўйинг.
Сотувлари, канали бўйича ҳам худди шу гап.
Холатга қараб иш тутаман. Вақтим камлиги сабаб 2 - 3 та канални кўриб берарман. Хулласи калом холатга қараб иш тутаман.
Разбор вақтини ҳам кейин эълон қиламан. Онлайн ўтказиш ният бор, шу каналда бевосита эфир қилиб.
Ҳаммага омад. Комментларда канал хаволасини, саволларни кутаман.
Отабек "разборчи" Матбабаев 😅
© @matbabaev_marketing
Янги форматни синаб кўрмоқчиман. Бир нечта каналларни, ёки сотув воронкаларни разбор қилиб бераман. Тайёрлар борми? Қизиқми? Бевосита эфирда разбор қилмоқчиман.
Кимгадир кулгили бўляпди шекелли бу ёзган нарсаларим
Шу кулаётганларга, агар хақиқатдан ҳам кулаётган бўлса - бир саволим бор:
мижоз билан алоқа тиклашни 19 та қадамини биласизми?
Хали сотув хақида гап кетаётгани йўқ. Оддий алоқа тиклашни сўраяпман. Бир ўйлаб кўрингчи.
Чунки битта оддий 5 чи қадамни бажариш мижозни сизга скотч билан ёпиштириб қўйгандай боғлаб қўяди. Тўғри бажариш шарти билан.
Алоқа тиклашни 19 та қадамини тепадаги постда айтилган «Алоқа тиклаш махорати» деб номланган 40 минутлик дарсда очганман.
Энг қизиғи, бу 5 қадамда кўрсатилган ишни хатто крутой экспертларни сотув менеджерлари бажармаслигини гувохи ҳам бўлдим.
Отабек "энг мазза қилиб ким ва қачон кулиши эсингиздами" Матбабаев
Оловча қўишга хали вақт бор если чё 😎
