en
Feedback
Дангаса продюсер & сунъий интеллект

Дангаса продюсер & сунъий интеллект

Open in Telegram

Матбабаев Отабек канали. Экспертларга мижозлари нима учун пул тўлаётганини аниқлашга ёрдамлашаман. Мен билан запускларсиз стабил сотувлар тизимига эга бўласиз. Фойдали материаллар - https://t.me/matbabaev_marketing/269 Мурожаат учун @otabektmuz_bot

Show more
1 160
Subscribers
-324 hours
-137 days
-4630 days
Posts Archive
Блогдаги сотувларни ўлдирадииган асосий хато Машхур психолог Роберт Чалдини хақида эштганмисиз? Уни ўргатган нарсаси бизнесингиз ўлимига сабабчи бўлиши мумкин! Қандай қилиб дейсизми? Гарчи МДҲ давлатларида Роберт Чалдини китоблари машхур бўлсада, бутун дунёда ундай эмас. "Таъсир ўтказиш психологияси" китобида ишлайдиган анча нарсалар ўргатилган бўлсада, хаммаси хам иш бермайди. Инфобизнесда энг машхур бўлган принцип бор, шу одамни китобларидан олинган. Икки тарафлама фойда принципи. "Принцип взаимности". Кўпчилик экспертлар шу принципда юради. Бу тамойил бўйича бошида эксперт аудиторияга жуда кўп фойдали нарсаларни шундай бериши керак, текинга. Бепул файллар, турли бепул чек листлар, гайдлар. Бепул фойдали видеолар. Гўёки бу ишлар билан одамлар сизни материалларизга ўрганиб қолиб, бепулга шунча нарса бераётган бўлса, пуллик нарсалар жуда зўрдир деб югуриб келиб сотиб оладигандай. Назарий жихатдан шундай бўлиши мумкин, лекин аслидачи? Аслида эса бундай ишламаяпди. Тушунтириб бераман. Хозир одамларни асосий тўхтами - хеч ким хеч кимга хеч нарса должен эмас. Шунинг учун олишга олаверяпдику, қайтаришга келганда ОТВЕТ йўқ. Устига устак, бепул нарсаларни беравериш билан сиз уни бепуллик игнасига ўтказиб қўйяпсиз. У бунга ўрганиб қоляпди. Ва пуллик нарса таклиф қилганингизда «эээ, братлигимиз қаерга кетди, ундай эмасда, қанақасига энди пуллик бўлади» реакциясини кузатасиз. Баъзида буни қўпол шаклда хам эшитасиз 🧐 Бошингиздан ўтган бўлса, шу жойига битта лайк 😅 Майли, сотиб олса хам, у харидор бўлади. ДОИМИЙ мижоз бўлиб қолмайди. Очиқчасига гаплашсак, сиз хам охиригача муаммони хал қиладиган нарсани бепулга бермайсиз. Уни сотаман дейсиз. Пулга. Яъни, фақат пуллик махсулотларизи истеъмол қилиб юрадиган мижоз ДОИМИЙ даражасига ўтади. Чунки пул тўлаб, муаммосини хал қиладиган махсулотларингизни олсагина, сизга, махсулотларизга мойиллашиб боради. Шунинг учун хам бепул махсулотлар билан мақсадли аудиторияни мойиллаштириб оламан деган тўхтам бу МИФ, афсона. Воқеликка дахли йўқ нарса. Фикримга қўшилмасангиз, мархамат, текшириб кўринг. Лекин бунинг учун умрингиз анча узун бўлиши керак (хазил). Шунинг учун хам сотиб олмаётган аудиторияга доим акциялар, чегирмалар бериб сотишни, "ке ол энди, шунча бепул нарса бердимку сенга" деб сотишларни кузатяпмиз. Аслида эса, бепул фойдали нарсаларни бериб сотишни йўли бор. Бу хақида доим ёзаман. Контентингизда мана шу 3 та нарса албатта бўлиши керак: 1. Вақти чоғлик 2. Ўргатиш 3. Сотиш Ёзаётган постларингиз, бераётган видеоларингиз бепул фойда бўлса, шу шаклда бўлиши керак. Такрор ва такрор контентингиз вақти чоғлик бериб, ўргатиб, доим СОТИШИ керак. Буни қандай амалга ошираман деяпсизми? Айнан шу шаклда ўргатадиган битта манба йўқ менимча. Бу камчиликни сиз учун хал қилишга уриндим. Ва анча одамларда натижасини кўриб келяпман. Биринчи ўринда ўзимда. "Матнларнинг 10 та турлари" қўлланмада буни йўлини берганман. Биринчи пост турида тиш оғриғи орқали сотув қилиш пости мисолида ўргатилган. Шундай матнни бошидан охиригача қандай ёзиш кўрсатилган. Бу қўлланмам бўйича битта постни 15 дақиқада ёзиб, ундан 2 миллион сотув қилган мижозим хам бор қўлланмани олганлар орасида. Ўзим доим мана шундай матнлар билан ишлаб келаман. Постларимни ўқиб чиқсангиз, буни кузата оласиз. Сотув олиб келмаса ёзармидим? Нархи хамёнбоп. Атиги 69 минг сўм. Фойдаланаман десангиз, пастдаги тугмани босинг. Бот очилади. "Старт" ни босасиз. Кейин ботга "10" рақамини юборасиз. Ботни ўзи нима қилишни айтади. Ёки бошқа йўл тутиб, барибир бепул фойдалар бериб сотаман деган фикрингизда давом этаверинг. Хаммага омад тилаб, Отабек "синалмаган нарсани таклиф қилмайман" Матбабаев 💵 © @matbabaev_marketing Олиш учун пастдаги тугмани босинг.

Запускларда стабил даромад борми? Бу сарлавха билан запусклар бўлмайди ёки бўлади деган бахсни очмоқчи эмасман. Лекин парда ортида турадиган бир нечта жихатларни очиб бермоқчиман. Ўзим ҳам запусклар қилганман. Ўзимда 2022 йилда нормально запусклар бўлар эди уже. Катта тикувчилик брендига нольдан онлайн мактаб қурганимда. Албатта хар бир нарсани ўзини плюслари ва минуслари бор. Запускларни плюслари: — ҳаммасини тўғри бажариш шарти билан биттада катта пул ушлаш имкони бор; — танилиш, тезда оммага чиқа оласиз; — мижозлар кўп бўлгани сабаб маркетинг ва сотувлар бўйича яхшигина инсайтлар олиш имкони; — Одатда қиматроқ, флагман курсларни сотишда яхши самара беради. Запускларни минуслари: — Ўртача запуск даври 1 - 1.5 ойни ташкил қилади, агар 2 ойга чўзилмаса. Яъни команда, курс таёрланиши, продвижениега сарф қилган маблағларингиз шу муддатда қайтади. — Юқоридаги пункт давоми: катта запуск қилиш учун нормально маблағ керак. Хато нархи ҳам шу маблағга тенг бўлади, кетган вақтингизни хисобламасак. Яъни ўхшамаса (ўхшата олмаётганлар кўпайиб боряпди), пулингиз ва вақтингизга куясиз: — Запусклар орасидаги вақт, давр. Курсингиз 4 ой давом этса ўртача йилига 3 та запуск қилишингиз мумкин. Ўзим йилига 2 - 3 та запуск қилар эдим, онлайн мактабимда. Катта пул ушлашингиз тўғри, лекин кўпчилик ўша топган пулни запуск йўқ вақтга бўлиб чиқмайди. 6 ойда 1 марта 100 минг доллар олиб келадиган запуск ойига тахминан 16 минг олиб келади дегани бу. Ярми сарфларга кетса 8 минг қолади. Уни ҳам продюсер ва эксперт арра қилишса 4 мингдан тўғри келади. Бошидаги саволга қайтамиз. Бу стабил даромадми? Ха дейиш мумкин. Агар ўзгаришсиз, тахлил билан, бозордаги холатлар кескин бузилишларсиз ишласа. Лекин хаётда хар хил ишлар бўлади. Қаранг. 100 минг доллар запуск қилган эксперт ўртача ойига 4 минг доллар пул топар экан. Ашинча команда билан, катта риск билан ишлаб. Худди шундай даромадни 1000 - 2000 га яқин обуначиси бор эксперт каналидан стабил топа олади. Бундай стабил даромад қуришни методикаси бор. Сиз экспертмисиз? Заруск қилиб кўрганмисиз? Стабил даромадингиз борми, ёки чиқмоқчимисиз? Яна бир нечта шундай саволларим бор. Бир нарсани аниқ биламан: мусахкам, хақиқий эксперт 1000 та атрофидаги каналидан/блогидан ойига стабил равишда 2000 - 3000 доллар топа олади. Ўша айтган методикам билан. Сизга мана шундай имконият/йўл қизиқ бўлса @otabektmuz_bot га ёзинг. Блог деб. Қизиқ бўлса вазиятингизни ўрганиб чиқаман, маслахат бераман. Қандайдир яна амалий ёрдамим тегиши мумкин бўлади. Хуллас шундай гап. Кимга керак бўлса ботга мархамат. Запусклар бўйича постда қандайдир фойдали маълумот олган бўлсангиз реакция бериб қўйинг. Фойдали бўлган бўлса, запусклардан чарчаган танишингизга юбориб қўйинг. Отабек "запуск қилмасдан ҳам яхшигина пул топиш мумкин" Матбабаев

Юқоридаги берган вазифамни жавоби бўйича подкастча қилиб берайми овозли?
Anonymous voting

Вазифа Иккита сотувчи бор: 1чи сотувчи — харидор хақида ҳамма нарсани билади, маҳсулот хақида эса умуман тасаввури йўқ; 2 чи сотувчи — маҳсулотни сув қилиб ичиб юборган, лекин харидор хақида хеч нарсани билмайди Савол: ким тезроқ сотувни амалга оширади ва нимага? Фикр ва мулохазаларни комментларда кутаман 😉 © @matbabaev_marketing

Доимий, стабил сотув жиҳатлари Кимдадир бу бор, кимдадир йўқ. Лекин ҳамма сотув билан шуғулланаётган одам унда шу нарса бўлишини қаттиқ хохлайди. Мен доимийлик ҳақида айтяпман. Яъни стабил сотувлар ҳақида. Бу сотувлар қандайдир ташқи, сунъий омилларга боғлиқ эмас. Мисол учун запускда қандай омиллар бор? Шов шув, чекланган таклиф, вақт тугаши. Бу омиллар юмшоқ босим бериш эвазига сотув кўрсаткичларига таъсир қилади. Албатта тўғри бажариш шарти билан. Запускни ёмон томони — ўртача маҳсулотни ҳам нормально сотиш мумкин. Лекин бундай ишларни умри қисқа. Шу учун кўп жойларда нархни пастга уриб сотиш, катта совға бонуслар беришларни кузатиб келяпман. Стабил сотувларчи? Улар нимага боғлиқ? Ҳар қандай бизнес 3 та нарсадан иборат. Маҳсулот, уни продвижениеси, сотувлар. Шу 3 та жиҳат пухта ишланса бўлди. Лекин кўп экспертларда бир томонлама иш бор холос. Кўпчилик маҳсулот устида ишлайди. Уни маркетинги, сотувлари бир чеккада қолиб кетади. Нима демоқчиман? Маҳсулотни маркетинги деганда у мижозларга керакми, жозибали қилиб упаковка қилинганми деган нарсалар кириб кетади. Жозибали упаковка бу оффер если чё. Бундан кейин мижозларни жалб қилиш, нималар деб англаш даражасини кўтариш, сотиб олишга тайёрлашдлар кириб кетади. Сўнг эса сотув тадбирлари ишланиши керак. Вебинарми, диагностика орқали сотишми, менеджерлар орқали сотувми — ҳаммаси ёки биттадан қўллаш мумкин. Мана шу 3 та нарса, уларни орасидаги алоқалар тўғри кўрилса ва ишланса — стаби сотувларга чиқилади. Бу ишлар барчасини 10 минглаб обуначиларга эга бўлмасдан, 1000 тагача бўлган блогларда бемалол амалга ошириш мумкин. Сизни каналингиз хали ўсмагандир. Қандай қилиб сотувларни стабил даражага олиб чиқаман деб ўйланяпсиз. Жуда катта эхтимол билан юқорида санаб ўтган нарсаларимда сизда камчиликлар бор. Йўлга қўйишга уриниб кўринг. Ўхшамаса мурожаат қилинг. Блогда нольдан сотувларни стабил даражаг олиб чиқиш йўли бор. Комментларда ёзинг. Жавоб бераман. Отабек "махсулотни ўзи билан сотувлар зўр бўлиб қолмайди" Матбабаев © @matbabaev_marketing

Сотув офферсиз бўлмайди. Бу факт. Чунки бу офферни ўзини маъносида битилган. Оффер деган сўзни маъноси таклиф. Лекин нимани т
Сотув офферсиз бўлмайди. Бу факт. Чунки бу офферни ўзини маъносида битилган. Оффер деган сўзни маъноси таклиф. Лекин нимани таклифи? Кетдик кўриб чиқамиз. Сотув аслида ўзи алмашинув. Нимани нимага алмаштирамиз деяпсизми? Мижозни пулини сотувчи унга берадиган қийматга. Яъни сотувда доим тарози бор. Нарх ва қийматни ўлчайдиган. Мижоз оладиган қиймат тўлайдиган нархидан оғирроқ бўлса — харид амалга ошади. Чунки мижоз оладиган нарсаси шу пулга арзийди деган тўхтамга келади. Гўё 15 минг сўмга ҳам бир порция Тошкент оши, ичида нони, чойи ва салати билан олганингиз каби. Нон, чой ва салатни ўзи 15 минг турадику, ошни бепулга оляпман дейди мижоз. Оладиган қиймати 15 мингдан кўпроқ. Аксинча бўлса харид бўлмайди. Оладиган қиймати тўлайдиган пулидан камроқ кўринса. Оффер при чём бу ерда деяпсизми? При томда. Чунки айнан оффер сизни махсулотингизни, хизматингизни, хуллас сотаётган нарсангизни кўрсатишга хизмат қилади. Шу учун оффер доим сотув билан бирга юради. Соя қуёш билан юргани каби. Оффер пачоқ бўлса — сотувларингиз ҳам пачоқ бўлади. Оффер зўрми? Сотувларингизда қўлингиз қўлингизга тегмайди. Мана шундай гаплар Азизларим. Сохибжонга алохида рахмат, коммент учун 😄 Айтганча, офферингизни ишлаб чиқишга ёрдам берадиган хизматни йўлга қўйяпман. Шарт шароити қизиқ бўлса @otabektmuz_bot га "оффер" деб ёзинг. Биринчи 5 та одамга кааатта чегирма бор. 85% лик. Бу ҳам оффер если чё 😅 Отабек "зўр оффер билан сотув қилиш қийин эмас" Матбабаев © @matbabaev_marketing

Оффер нима эканлигини, уни сотувларингиздаги ахамиятини биласизми?
Anonymous voting

Оддий сув хақидаги 15 миллион просмотр йиғган видео Бир қарашда одддийга ўхшайди, лекин... Бу видеони кўрган одамлар "қаердан олсак бўлади" деган минглаб коментлар қолдирган. Бундай шов шувни сабаби нима деяпсизми? Ҳамма гап оддий, лекин ёрворадиган ғояда: бу сувни қўлда кўтариб юрмаслик мумкин. Батафсил видеода. © @matbabaev_marketing Отабек "нимага шуни ман ўйлаб топмадим а?" Матбабаев 😉 видео маъқулми? реакция билан поддержка қиворинг Азизим, яна шундай нарсалар излаб олиб келиб тураман 😅

Сотувларни 70% - ини йўқотадиган жойингиз Бу пост кўпчилик эътибор бермайдиган, ёки қўл учида бажарадиган нарса хақида. Сарлавхалар. Сотув қилиш учун таклиф бўлиши керак. Мижозингизга махсулотизи таклиф қиласиз. Бу контент дегани. Инстаграмми, телеграмми, ютубми - фарқи йўқ. Қандайдир контент бирлигини ишлаб чиқиб, унда махсулотизи таклиф қиласиз. Сотасиз. Хар бир контент бирлигингиз сотиши керак деган концепциямни биласиз. Бу хақида кўп ёзганман. Ва ёзаман хам. Хар бир сотувингиз мижоз томонидан ўрганиб чиқилиши учун эса уни диққатини ўғирлаб олиш керак. Айниқса хозирги, турли хил рилслару бошқа тиктоклар тўлиб тошиб кетган вақтда. Сотув ичида юрган, анча нарсаларни билганларни фикрича, мижозингиз таклифинигз билан танишиши ёки танишмаслигини 70% га контент бирлигизни сарлавхаси хал қилади. Видеони сарлавхасими, постними - буни ахамияти йўқ. Хали айланмаётган, лекин сарлавхаси қизиқ бўлган рилсни кўрган вақтингизни эсланг. Уни сарлавхасига қизиқиб. Сарлавха билан диққатини ўғирлай олмаган мижозларингизни 70% - и сотув таклифингиз билан танишмайди дегани. Шунча одам постингизни ўқимаса, ёки рилсингизни кўрмаса, қанча сотувларни йўқотаётганингизни тасаввур қилинг. Муаммо шундаки, зўр сарлавхалар келавермайдида, тўғрими? Ўзи зўрға постни ёздиз ёки рилс ишлаб чиқдиз, уни монтаж қилдиз. Уфф, тайёр қилдим, энди қўйсам бўлди деб тезда қўйиб юборасиз. Профил ёки каналингизга. Сарлавха устида бош қотирмай. Ўзим хозир шу постни ёзяпманда, лентага контентлар келяпди. Телеграмда биласиз, озгина қисми кўринади холос. Боши. Хозир кўрганим "Ассалому алайкум" - дан бошланяпди. Жуда катта эхтимол билан у постни ўқимайман. Лекин мени диққатимни ўғирлаб, куйдириб юборадиган даражада қизиқтирадиган сарлавха бўлсачи? Катта эхтимол билан уни ўқийман. Чунки ўқимагунимча тинчимайманда. Мижозларингизни мана шундай холатга соладиган сарлавхалар ёзишингиз мумкин. Услубини билсангиз албатта. Танишинг — Бен Сеттл. Контент орқали сотувларни қилиш бўйича дунёда тан олинган эксперт. Нимаси билан машхур дейсизми? Бу одам "Анти-сотув копирайтинг" услубининг муаллифи. Бу услубда махсулотни мақтамасдан, ёки уни сотиб олишга мажбурламасдан сотув қилинади. Бу осон эмас, тўғрими? Бутун бозор шундай сотаётганда. Лекин шу билан ажралиб чиқган услуб бу. Бундай сотиш учун сотувларнинг хақиқий устаси бўлиш керак. Бен Сеттлнинг яна бир махорати — диққатни бир зумда тортиб оладиган сарлавхаларни ишлаб чиқишда. Ахир у "анти - сотув копирайтинг" услубида ёзилган матнларни ўқитиши керак бўлган. Бунинг учун лол қолдирадиган сарлавхалар ишлаб чиқишни йўлга қўйган. Сизга яхши хабарим бор: Бен Сеттл услуби бўйича сарлавхалар ёзишни ўргатадиган нарса тайёрлаб қўйдим. — 11 турдаги сарлавхалар — Уларда ишлатилган триггерлар бўйича хулосалар — Хар бир турдаги сарлавха учун аниқ мисоллар Қўлланма сизга нима беради? 1. Бозорда унча мунча одам хали билмайдиган сирли, диққатни тортиб, ўқишга мажбур қиладиган сарлавхаларни ишлаб чиқишнинг ноёб услубига эга бўласиз. 2. Ўзингизни мавзуингизга тегишли бўлган маъноларни қўлланмада берилган турларга қўйиб, озгина вақт сарфлаб ноёб ва ўзингизга хос сарлавхалар ишлаб чиқа оласиз. 3. Энди контент бирлигингиз мижозларингиз диққатидан четда қолиб кетмайди. Чунки яхши сарлавха 70% гача кўпроқ одамни диққатини тортиб беради. Таклифизи кўпроқ одам ўқиса, сотувлар кўпроқ бўлади, тўғрими? Бу қўлланмани нархини ўта хамёнбоп қилдим. Битта ўртача обедни пули. 29 минг сўм. Оламан десангиз, пастдаги тугмани босинг. Очилган ботга 11 рақамини ёзинг. Сизга нима қилиш кераклигини айтади. Отабек "сарлавхаларга қаттиқ эътибор берадиган" Матбабаев © @matbabaev_marketing Пастдаги тугмани босинг 👇

Мукаммал воронка тизими муаллифи Перри Белчерни эшитганмисиз? Сотувлар бўйича жуда кучли мутахассис. Мукаммал воронка тизимини ишлаб чиқган. У хақида бир қизиқ нарсани айтиб бераман. Бир вақтлар Перри Белчер, профессионал карьерасини бошланишида, антибактериал совун сотуви билан шуғулланган. Ўша вақтда Америкада чўчқа гриппи кучли тарқалаётган бўлган. Зийрак Перри бу имкониятдан фойдаланган. Совунни одиий совун сифатида сотишдан воз кечган. Буни ўрнига ўша совунни бактерия ва вируслардан химоя деб позиционировать қилиб сотган. Ўша вақтда хам Перри Белчер, хозирги кунда онлайн бизнесларни қуриш бўйича супер мутахассис, махсулотларни матнлар ёрдамида сотишнинг устаси бўлган. Нимага матн хақида гапирдим? Хамма сотувларда, хаммасида матн ишлайди. Сотувчи матн. Кўп йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб, Перри Белчер сотувчи матннинг 21 қадамли формуласини ишлаб чиққан. Бу формулада сотувнинг хар бир жихати, диққатни жалб қилишдан бошлаб то харид қилишга ундашгача ўта деталлашган шаклда ишлаб чиқилган. Сиз учун бу формулани топиб, шархлаб тайёрлаб қўйдим. Бундан ташқари яна 24 та формула хам тайёрланган. Уларни ичида машхур Дэн Кеннеди, Гари Бенчивенга каби матнлари миллионлаб доллар сотувлар олиб келган коприрайтерларнинг хам сотувчи матнлар ёзиш формулалари бор. "25 та сотадиган копирайтинг формуласи" қўлланмам ёрдамида сотувчи постлар, сценарийларни қийналмасдан ишлаб чиқадиган бўласиз. Қўлланма телеграмни ўзида, доим қўл остингизда бўлади. Тўғри, бу формулаларни ўзингиз хам излаб топишингиз мумкиндир. Лекин бунга қанча вақтингиз кетади? Сиз учун буларни бир жойга тўплаб, ўрганишингиз ва ишлатишингиз учун қулай шаклга келтириб қўйдим. Анча аввал бошлаган эдим бу ишни. Тўғри, қўлланма пуллик. Лекин, кўпчилик фойдалана олишлари учун нархини жуда арзон қилдим. Қўлланмани атиги 1️⃣9️⃣ минг сўмга оласиз. Доступ доимийга. Қўлланма телеграмда. Фойдаланиш ўта қулай. Оламан десангиз, пастдаги тугмани босинг. Бот очилади. Стартни босасиз, карта берилади. Қолгани ботда ёзилган. Оламан деганлар пастдаги тугмани босинг. Ботга 25 рақамни юборинг. Кўпчилик сотувчи постларини тушуниб тушунмай бир биридан кўчиришади. Қўлланмам билан оригинал, харидлар олиб келадиган 100 лаб сотувчи постлар муаллифига айланасиз. Уларни тўғри, сотувлар олиб келадиган шаклда ёзиш қандай бўлиши кераклигини билиб оласиз. Отабек "сотувчи постларни ёзиш қийин эмас" Матбабаев © @matbabaev_marketing Қўлланмани олиш учун пастдаги тугмани босинг 👇

Кўпчилик учун мураккаб бўлган оддий нарса
Бир учрашувда савол беришган эди: Отабек ака, мижоз воронкамизга тушгандаги холат тушунарли, лекин унгача бўлган даврдаги мижозлар билан қандай ишласак бўлади?
Жавобини кўриб чиқамиз 👇 Умуман олганда, мижоз сизни сотув воронкангизга нима учун тушади? Тўғри айтасиз, ўзига керак бўлган қандайдир ечимга эга бўлиш учун. Ўзимиз ҳам шуда, бозорга майда чуйда қилгани борсак ҳам камида озиқ овқат олиб қорнимизни тўйдиришни ўйлаймиз, шундайми? Оддий нарсани айтдим, лекин том маънода ҳамма ечимлар ҳам шундайда. Ақлли гапларни гапириб ётмайман. Оддий қилиб тушунтираман. Одам қандайдир ечимга эга бўлиш учун сизни сотув воронкангизга тушгунча ечимни олишгача бир нечта поғоналарни босиб ўтади. Келинг буларни ечим кераклигини англаш поғоналари дейлик. Пайпоғидан нохуш хид келишига эътибор берсада, плей стэйшнда куни ўтадиган йигитлар хали уйланиш хақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Отасини калишига сабзи солиш даражасига етган бўйдоқ йигит уйланиш ечимига эга бўлишга нисбатан анча яқин келиб қолган бўлади 😅 Оддий қилиб айтганда ечимингизни олишга нисбатан одамлар хар хил поғонада бўлади. Энг юқори поғонадагилар тез сотиб олишади, қолганларни ўстириб бориш керак бўлади. Ана шу ўстириб бориш биринчи ўринда маркетингни иши. Обуначиларингиз бўладими, ташқаридаги совуқ бозорми — фарқи йўқ. Аслини олганда реклама, контент, пиар фаолликларини барчаси мана шу маркетинг қолипида ишлаши керак. Хар бир поғонада мижоз диқққатини тортиш керак, уни пишириб бориш керак, унга сотув қилишга уринишлар бўлиши керак. Сотув деганда фақат пул олишни назарда тутганим йўқ. Сизга битта савол — бу нарса хақида бош қотирганмисиз? Жавобингиз йўқ бўлса, демак анча сотувларни, мижозларни бой бериб келяпсиз. Блог орқали сотув қилишда бу айтган нарсаларимни амалга ошириш ўта зарур. Телеграм канал, инстаграм профилингиз, блогингиз бу ишларни амалга ошириш учун жуда идеал жой аслида. Шунинг учун сотувларни пастлиги одамларда пул йўқлигида эмас. Балки сиз бозор билан талаб қилинган даражада ишлай олмаётганингизда. Интенсив қилиш ниятим бор, шу мавзуда. Лекин қачон бўлиши хали аниқ эмас. Шу учун шошиб турганлар бўлса ботимга ёзинг 👉 @otabektmuz_bot Гаплашамиз, қўлимдан келса ёрдам бераман. Отабек "сабзини ҳам маркетингда ишлатса бўлади" Матбабаев 🤣 P.S. Мавзу қизиқ бўлса лайкми, комментми бериб қўйинг Азизим. Жимжитлик мотвацияни йўқ қиладида 😁

Ўлчовли маркетинг концепцияси Адашмасам маркетолог сўзини эшитганда кўпчилик экспертларни энсаси қотади. Лекин "маркетинг йўқ — бизнес йўқ" ибораси ҳам ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмаган. Мана шу икита қарама қаршиликга ойдинлик киритишга уриниб кўраман. Биринчи савол — нимага маркетингга нисбатан бундай салбий қараш шаклланиб қолган? Сабаби — маркетинг ишлари уларни амалга ошира олмайдиган одамларга топшириб қўйилади. Мисол учун кўпчилик экспертлар смм мутахассисига маркетингни, яъни махсулотини сотиб оладиган мижозларни жалб қилишни топшириб қўяди. Бу нотўғрими деган савол чиқдими сизда ҳам? Албатта нотўғрида. Чуни смм чи маркетингни бир қисмини бажарадиган одам холос. Экспертни онлайнда мавжудлигини таъминлайди. Шахсиятини, махсулотини онлайнда танитади. Бир гап билан айтганда. Шу учун смм чи ўзи ишини лайклар билан, охватлар билан ўлчайди. Хақиқий ўлчовли маркетинг эса фалонча пул сарф қилинди, шунча мижоз келди деган рақамлар билан ишлайди. Қайси иш минусга кетдию, қайсиниси плюс келтирди, қанча ва қачон деган нарсани кузатади, тахлил қилади ва кераклисини яхшилайди. Яна бир гап: маркетинг дегани фақат реклама дегани эмас. Маркетинг — мижозингиз рекламада сиз билан контакт қилишидан бошлаб то кассангизга шу мижоздан пул тушишигача барча ишларни ўз ичига олади. Мижозингиз ким, сиз ўзи бозорда кимсиз. Мижозингиз учун ноёблигингиз нимада. Нима деб сотяпсиз ўзи махсулотингизни. Ҳаммаси маркетинг. Сизда мана шу нарсалар ишланганми? Ишланмаган бўлса стабил, доимий сотувлар кутманг. Хатто сотувлар ҳам, том маънода, маркетинг зиммасида туради. Шуларни озгина ёритмоқчи бўлдим. Яна давом этамиз насиб бўлса. Саволлар бўлса, нимадир тушунарсиз бўлган бўлса комментларга мархамат. Қўлдан келганча жавоб бераман. Сотувларни стабил даражага олиб чиқаман десангиз ҳам ёзинг. Гаплашамиз. Шу стабил сотувлар бўйича интенсив машулот ўтказаман деган эдим, ишлар кўпайби қолиб кетди. Лекин эсимда. Ўтказаман деган ният ҳам ўз кучида. Отабек "ўлчовли маркетинг стабил сотувларга олиб келади" Матбабаев © @matbabaev_marketing

омма шу черновик безор қилди... тренд...😅 сизга ҳам надоел бўлдими?

Лидларни йўқолмайдиган қилдим Менимча кўпчиликни бошини оғритадиган холат. Лидлар йўқолиши. Ёки вақтида ишланмаслиги. Бир бизнес учун реклама бошланди. Фейсбукдан лидлар гугл жадвалларга олинадиган қилинди. Лекин жадвалда улар билан ишлаш геморрой, тўғриси. Хозирча CRM йўқ. Яъни лидлар билан ишлашни қулайлаштирадиган инструмент қўлланмаяпди. Лекин буни қисман ечими ишланди. Хозир тугатдим. Фейсбукдан лидлар гугл жадвалга тушади. Кейин ишлаб чиққан инструментим уларни биттадан, текшириб треллога юборади. Юборганда ҳам автоматик равишда треллода тўлиқ лид карточкаси яратилади. Барча керакли маълумотлари билан. Исми, телефони ва хаттоки қайси эълондан келганигача. Энг қизиғи, мени қийнаган нарса, янги келган ва аввалги мавжуд лидларни ажрата олмаётган эдим. Шуни хозир хал қилдим. Энди автоматик равишда лидлар фейсбукдан треллога тушяпди десам бўлаверади. Хеч қандай тўловли сервисларсиз. Ўзимни автоматизациям ёрдамида. Ёш боладай хурсандман. Ҳам бажара олганимга, ҳам ўхшаганига. Энди ишлайдиган бизнесларимга, ортиқча пул сарфлатмасдан, бошланишига мини CRM ишлаб чиқиш қийматини ҳам бера оламан. Отабек "95% нарсани автоматлаштирса бўлади" Матбабаев © @matbabaev_marketing P.S. Бу ҳам "дангасаликдан" бўлса керак, нима дейсизлар? 🤪 P.S.S. Бу катта командалар вақти ўтиб кетяпди дегани аслида...

Билмасанг машина миниб нима қиласан... Тахминан 2 йил аввал Тошкентга боришимга тўғри келди. Учрашув бор эди, бир иккита оилавий ишлар. ГАИ билан бир холат содир бўлди. Сизларга хам айтиб берай дедим, фойдали бўлиши мумкин. Хуллас, Тошкентда область машинасида юриш ўзига яраша битта квест. Анча хушёр туришингиз керак. Харакат интенсив, назорат хам ўзига яраша. Шахар ичида бир йўлда адашиб қолдимда, разворот қилишга тўғри келди. Қайтишга жой хам келди. Светофор. Шундай қайтдим. Йўлни ўртасидан пиёда йўлаги бўйлаб одам юриб келаётган экан. Машинани газини босдимда, йўловчини қўйиб юбормасдан ўтиб кетдим. Не кўз билан кўрайки, йўлни бўйидан ГАИ ходими қизил таёқчаси билан югуриб чиқиб, тўхташимга ишора қилди. — "Ана холос Отабек, Тошкентда ГАИ га тушушинг қолган эди" - дедим ўзимга. Ичимда. Тўхтадим. Ремень қадалган эди. Аниқ билиб турибман, пешеходга тўхтатди. Инспектор келди. Ойнани тушурдим. — "Правангизни кўриб қўяй" — "Мана ўртоқ бошлиқ" дедим Планшетида хужжатимни текширишни бошлади. — "Машина оилангиз номидами?" — "Ха, мана ўзи хам шу ердалар." — "Яхши Отабек ака, пешеходни қўйиб юбормадингиз" — "Ўртоқ бошлиқ, қоида бўйича пешеход юришига халақит қилмаган бўлсам, тўхталиб қолмаган бўлса, нарушение бўлмайди тўғрими?" — "Шундайку я, лекин..." Мен: — "Протокол тузасизми?" — "Ха шундай" — "Ўртоқ бошлиқ, билишимча, қоида бўйича, пешеход билан боғлиқ нарушениеда протокол тузишда пешеходни ўзи хам қатнашиши, халақит берганимни тасдиқлаши ва қўл қўйиши керак, шундайми?" — "Пешеходни олиб кела олмаслигимни билиб шундай деяпсизда" - деб жавоб берди инспектор. Мана шу жавобдан тўғри йўл тутганимни билдим. — "Йўқ, атайлаб гапирмадим, қоида шундай эканлиги учун сўраяпман." — "Хозир номерингизни планшетга киритиб кўрай" - дедида, машина ортига ўтди. Бир дақиқа ўтмасдан қайтиб, правамни қайтиб берди. — "Кетаверайми?" — "Ха" - деди инспектор ва мен протокол тузилмасдан ва штрафга тушмасдан йўлимда давом этдим. Очиғи, нима бўлганини ўзим хам англамадим унчалик. Хаётимда биринчи маротаба бундай бўлиши. Лекин қачонлардир мана шу пешеход билан боғлиқ қоидабузарлик хақида эшитган маълумотларимни амалда қўллаганим учун, Тошкентда ГАИ га тушишдан қутулиб қолдим. Бу ходисадан нима хулоса қилишим мумкин? 1. Албатта билим ўта мухим нарса. Хаётий, касбий, муомалавий бўлсин. 2. Билим амалда қўлланиши шарт. Натижадан қўрқмасдан, таваккул қилиб қўллаш керак. Албатта тайёргарлик билан. Бажариб кўрмагунингча билмайсан. 3. Қандай натижа бўлишидан қатъий назар, унга тайёр туриш керак. Ижобий бўлса, бош айланиб қолмаслиги керак. Уни ривожлантириш керак. Салбий бўлса, тушкунликка тушмасдан, анализ қилиб, яхшилаш керак. Азиз ўқувчим, сизни хам ишингизда, бизнесингизда хар хил холатлар бор. Кейинги қадам кўринмаётгандир. Мархамат, 15 дақиқа сухбат қуришимиз мумкин. Вазиятингизни ўрганамиз. Ёрдам бера олсам, айтаман. Бўлмаса хам айтаман. Қўлдан келганча ёндашамиз. Мурожаат учун @otabektmuz_bot га ёзинг. Ишларда ва йўлларда омад тилайман деб, Отабек "қоидаларга риоя қилувчи" Матбабаев 😅 © @matbabaev_marketing

Мақсадли аудитория ўз нима дегани? Кўпчилик учун бу халигача мавхум нарса. Экспертларни қўяверинг. Хатто маркетологман деб юрган анча мунча мутахассислар ман шу жойига келганда қоқилиб қолади. Мақсадли аудитория бу мақсадли вазифаси бор одамлар. Сиз эса, ечимларни таъминловчиси сифатида, ана шу вазифасини хал қилиб бера оласиз.. Бор гап шу. Лекин бу мақсадли аудиторияни оғриқларидан озгина бошқачароқ нарса. Агар фақат оғриқлардан келиб чиқиб сотаётган бўлсангиз, сотувларда анча проблемалар бўлади. Сиз қайси одамларни олдида турган вазифаларни хал қилиб берасиз? Қандай ечимларни таъминлайсиз? Мана шу жихатдан аудиториялар кўпайиб кетаверади. Ҳаммаси ҳам сотиб олмайди. Бу ҳам яна бир аниқ билиш керак бўлган нарса. Қанчалик аудиториянигзни биласиз? Комментларда жавоб беринг. Хохласез. Ёки ёрдам керак бўлса айтинг. Гаплашамиз. Отабек "ҳамма иш аудиторияни ўзидан кўра яхшироқ билишдан бошланади" Матбабаев © @matbabaev_marketing

Сотувларда муаммолар бўлишининг 3 та асосий белгиси Булар бўлса сотувларда проблемалар бўлишига кафолат бераман!Ишонмасангиз текшириб кўринг 👇 1. Махсулотингиз ноб томонларини ўйлаб топяпсизми? 2. Махсулот сотилиши қийин, одамларга махсулотингиз фойдаларни 100 марталаб қайтаришга тўғри келяпди, ишонтиришга, махсулотни тиқиштиришга тўғри келяпдими? 3. Танлаб олган аудиториянгизга махсулотингиз қийматини аниқ ва тез тушинтириб бера олмаяпсизми? Бирорта пунктга "ҳа" деб жавоб беришингизни ўзи сотувларингиз паст бўлишини кафолатлайди! Бу холатларни ҳаммасини хал қилишни аниқ йўли бор. Қизиқ бўлса комментларга ёзинг. Бўлса саволларни ҳам ёзаверинг Отабек "зўр сотувлар қилиш умуман проблема эмас, йўлини билсангиз бўлди" Матбабаев © @matbabaev_marketing

Ишсизлик кимлар учун хавф туғдиряпди? Куни кеча янгилик ўқиб қолган эдим. Сунъий интеллект анчча одамларни ишини олиб қўяди деган. Ишсиз қоладиганлар орасида таржимонларни ҳам кўрган эдим. Нимага таржимонлар хақида ёзяпман? Ишимда асосан русча ишлайман. Тахлиллар, воронкалар учун матнлар ишлаб чиқиш ва хоказога. Бир нечта таржимонлар билан гаплашган эдим. Хизматлариз неччи пул туради деб. Ўртача бир бет русча матнни 100 минг атрофида таржима қиламиз дейишаг эди адашмасам. Может озгина арзонроқдир, может қимматроқ. Гап бу хақида эмас. Бугун 5 дақиқа вақт ажратиб рус тилидан ўзбек тилига таржима қилиб берадиган ассистент ишлаб чиқдим. Аввал ҳам битта ассистент ишлаган эдим. Таржимаси менга унчалик ёқмаган эди. Бугунги ишлаган ассистенимга бошқача, махсус инструкциялар тайёрладим. Ёки чат гпт ўзгарган, ёки гап инструкцияда — билмадим. Лекин бир деганда 80% га қониқтирадиган натижа беряпди. Таржимон билан ҳам корректировқа қилинишини хисобга олсам, энди таржимон ёлламайман. Менда рус тилидан ўзбек тилига таржима қилиш бўйича таржимонлар иш берувчини йўқотишди. Кимгадир бу ачинарли холат, кимлардир ишсиз қолади. Хақиқатга яқин нарса экан халиги ўқиганим. Ўзим синаб кўрдим. Сиз нима деб ўйлайсиз? Сунъий интеллект қанчалик ёрдам беряпди? П.с. Шунчаки таржимани эмас, профессионал таржимани назарда тутдим. Комментларни кутаман Азизлар. Айтганча, шундай инструкциялар ишлаб чииқшни ўрганишга нима дейсиз? Бундай инструкциялар билан хохлаган ассистентни ишласа бўлар экан, синадим. Отабек "сунъий интеллект катта команда ўрнини боса олади, йўлини билсангиз" Матбабаев © @matbabaev_marketing