Iffatli ayol
Open in Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Show more1 908
Subscribers
-524 hours
-97 days
-4730 days
Posts Archive
1 904
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
📌Сабзи шарбатини ичиш учун 10 та сабаб
1. Жисмоний чарчоқдан мушакларнинг оғриғини бартараф этишга ёрдам беради.
2. Ўпкани мустаҳкамлайди.
3. Юрак хуружининг олдини олади.
4. Иммунитетни оширади.
5. Жигар, буйрак, ошқозон ости бези касалликларининг олдини олишда илғор ўринда туради.
6. Саратон ҳужайралари ривожланишини олдини олади ва уларнинг ўсишини тўхтатади.
7. Кўриш ўткирлиги учун яхши.
8. Клаграмни йўқотишга ёрдам беради.
9. Юқори қон босимини туширишга ёрдам беради.
10. Қабзиятни бартараф қилади.
1 904
ТОНГ САХАРДАН ТИЛАК ТИЛАДИМ!? 🤲
Тонг сабосин, йўлладим сизга ,
Аллаласин, истиғфор бирла.
Айласинда,гўзал бир кунга,
Куним ўтсин,қувончга тўла.
Тонг сахардан,тилак тиладим,
Дўстларимга соғлик- омонлик.
Хасталарга соғлик сўрадим,🤗🤲
Юртимда хеч бўлмас ёмонлик .
Эрта тонгдан мехр сўрадим,
Мехрсизга улашайин деб.
Қахрлига инсоф тиладим,
Юртим ишқин куйлашайин деб.
Мусофирда юрган дўстларим,
Омон бўлсин,соғ омон бўлсин.
Опа сингил,барча жигарим,
Омадлари доимо кулсин.
Эрта тонгда айтилган тилак,
Оқибатин биз хам кўрайлик.
Ижобати бўлиши керак,
Юртимиз тинч,омон бўлайлик!
Муаллифдан Аллох рози булсин.
1 904
Кунингиз баракали ва хайрли бўлсин.
Аллоҳ сизни ва яқинларизни ўз паноҳида асрасин.
1 904
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!
1 904
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.
ҲАЙРЛИ КУН!
Мол-дунёни яхши кўрсанг, ҳисоб-китобни ҳам унутма!
Қасрларни яхши кўрсанг, қабрларни ҳам унутма!
Маъсият ва гуноҳларни яхши кўрсанг, тавбани ва гуноҳларни кечирувчини ҳам унутма!
Махлуқни яхши кўрсанг,
Холиқни ҳам унутма!
Дунёни яхши кўрсанг,
охиратни ҳам унутм
1 904
❤️ Севингу, севилинг...
Севгингиздан очилсин гуллар.
Факат ишк хакида куйласин тиллар...
Мухаббат богида яшнасин диллар.
Садокатингиз куриб хавас билан...
Шоирлар битсинлар энг гузал шеърлар.
Бир - бирингизга туймай, уйкусиз утсин...
Бу каро, зулматли тунлар...!
___✍ Холидахон.
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
1 904
Кўришмасакда кўнгилга яқин инсонларим борлигига шукур, дўстларим сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман 🤲!
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 904
« УСТОЗНИНГ ҚАРҒИШИ – ЎҚ!»
(Бўлган воқеа)
...2012 йил солиқ коллежида директор эдим. Катта курс курсантларни якшанба куни Янгийўл туманига кунлик пахта теримига ҳашарга олиб бордик. Далани айланиб юрсам, болаларни тўдалашиб югурганига кўзим тушди. Ўша ерга мен ҳам чопиб бордим. Бориб қарасам, иккита 3-курс курсант 70 ёшга кирган генерал унвонидаги домлани урибди, яна уни камига тепишган. Домлани лаби ёрилган. Болалар югуриб бориб, уларни ажратибди. Дарҳол ўша ердаги навбатчи милицияга баённома ва билдирги ёздириб, ишни судга оширдим.
Эртасига болаларнинг оталари келишди. Худони зорини қилишди, судланмасин, шунча ўқигани бир пул бўлади, деб ялинишди. Болалар ҳам йиғлаб, кечирим сўрашди. Сабаби, участка милиция нозири, агар директор аризасини қайтиб олса, иш судга ошмайди, келишинглар, – дебди. Мен:
– Агар иккита бола ўзаро муштлашса майли эди, яраштирардик, булар устозига қўл кўтарди. Домлаларни орасида ҳам сўкадигани, урадигани бор, агар ўшалар бўлгандаям майли эди. Сўранг-чи, шу домла бирорта болани сўкиш тугул, сан деб гапирган эканми? – дедим. Домла ҳақиқатан ҳокисор, камтар ва хушхулқ инсон эди. Шундаям генерал устоз менинг олдимга кириб: – Кечира қолайлик, – дейди.
Кўзини кўкаргани кетмаган, лабини шишгани ҳам. "Йўқ!", – деб туриб олдим. Судда айбдорлардан жарима ундириш ҳақида ҳукм чиқарилди. Генерал домла кейин нафақага кетиб қолдилар.
Орадан 6 йил ўтиб, ишхонамда ўтирсам, ёрдамчим собиқ битирувчилардан бири кирмоқчи эканлигини айтди. Мен билан Олий мажлис депутати ва яна бир сенатор ўқитувчи. Конституция кунига бағишланган тадбир ҳақида маслаҳатлашаётган эдик. Тадбирдан кейин кирсин, деб чиқиб кетдим.
Бўшаганимдан сўнг, уни чақиртирдим. Шунда ўринбосарим Мавлон ака:
– У кетди. Ўқишни тамомлаб, Россияга бориб ишлабди. Ёғоч тилиш цехида. Шунда 4 та бармоғини станок ямлаб кетибди. Бир қўлида 4 та бармоғи йўқ, ногирон бўлиб қолибди. Кеча 3-гуруҳ ногиронлигини 2-гуруҳга ўтказиш учун ҳужжат топширибди. Ўшанда далада: "Домлани урган қўлларинг синиб, ногирон бўлиб қолгин", - деб қарғаган экансиз. Ўшанда қилган қилмишидан пушаймон. Домладан кечирим сўрашдан аввал сизданам сўрай, деб келган экан. Кетиб қолди, бошқа куни келаркан, – деди.
Баданимдан муздай тер чиқди... Аллоҳ учун уни кечирдим, дедим.
Хеч қачон устозни оғринтириб бўлмайди...
•┈┈┈┈•🌸••✾••🌸•┈┈┈┈•
https://t.me/iffatli_ayol
•┈┈┈┈•🌸••✾••🌸•┈┈┈┈•
Available now! Telegram Research 2025 — the year's key insights 
