Iffatli ayol
Open in Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Show more1 905
Subscribers
-324 hours
-157 days
-5030 days
Posts Archive
1 899
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки бир мусулмоннинг ҳаққини ёлғон қасам билан тортиб олса, Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади ва жаннатни ҳаром қилади”.
Шунда бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, агар у нарса арзимас бўлса-чи?” деб сўради.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳатто (мисвок қилинадиган) арок дарахтининг бир чўпи бўлса ҳам”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
https://t.me/iffatli_ayol
1 899
ЯХШИ ГАПЛАР ЭКАН;
Тўрт нарсани тарк эт, тўрт нарсага эришасан (муваффақ бўласан):
1. Ортиқча (беҳуда) қарашни тарк эт.
Хушуъга (қалб хотиржамлиги ва тақвога) эришасан.
2. Ортиқча (беҳуда) гапиришни тарк эт.
Ҳикматга эришасан.
3. Ортиқча (бемеъёр) таом ейишни тарк эт.
Ибодатга (қувват ва иштиёқ билан) эришасан.
4. Одамларнинг айбларини пойлашни (айб қидиришни) тарк эт.
Ўз айбларингни кўриш ва уларни тузатишга эришасан...
https://t.me/iffatli_ayol
1 899
МУЛК (таборак) СУРАСИ ФАЗИЛАТИ
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, (ушбу сура у банданинг) гуноҳлари мағфират қилингунича шафоат қилади. У “табаарокаллазий бийадиҳил-мулк” (сураси)дир” (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва Байҳақий ривояти. Ҳадис лафзи Ибн Можага тегишли ва унинг ривояти санади саҳиҳ).
Таборак сураси мусулмон орасида “шафоатчи” номи билан машҳур. Шу сабаб аксарият диёрларда, хусусан бизнинг юртда маййит дафн қилингандан кейин унинг ҳаққига Таборак сураси қироат қилинади.
Саҳобалар ҳам бу сурасин “қутқарувчи, асровчи” деб атаганлар. Таборак сураси бандани шафоат қилиши ҳақида жуда кўп ривоятлар келган.
Анас розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини ривоят қилади: “Қуръондаги ўттиз оятдан иборат бир сура соҳибини жаннатга киритгунча у ҳақида тортишади. У Таборак сурасидир” (Табароний ва Зиё Мақдисий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
“Тортишади” деганда, ҳужжат келтиради, уни ҳимоя қилади, шафоат қилади каби маънолар кўзда тутилади.
“Соҳиби” эса Таборак сурасини доим тиловат қилувчи, уни тадаббур билан ўқувчи қоридир.
Уламолар Таборак сурасининг шафоатини замон жиҳатидан иккига бўлганлар:
1. Бандани қабрда шафоат қилиши;
2. Қиёмат куни шафоат қилиши.
Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Таборак сураси қабр азобидан тўсувчидир”, деб айтганлар” (Ибн Мардавайҳ ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Бу ерда айтилишича, Таборак сураси бандани қабр азобидан сақлайди. Демак, мазкур сура бандани қабрда ҳам, охиратда ҳам шафоат қилади, уни азобдан ҳимоя қилади. Шу сабаб қабристон зиёратига борганлар у ерда Таборак сурасини ўқишлари мустаҳабдир.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бири чодирини қабр устига қўйди. Лекин у ўша ер қабр, деб ўйламаганди. Шунда қабр ичида бир инсоннинг Таборак сурасини охиригача ўқиганини эшитди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб, “эй Расулуллоҳ, мен чодиримни қабр устига қурдим, лекин у ер қабр, деб ўйламагандим. Мен у ерда бир инсоннинг Мулк сурасини охиригача ўқиганини эшитдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У тўсувчидир, у қутқарувчидир. У (сура бандани) қабр азобидан сақлайди”, дедилар” (Термизий, Байҳақий ва Баззор ривояти. Ривоят санади заиф).
Бу ривоятда Таборак сураси бандани қабр азобидан сақлаши айтилмоқда. Мазкур ривоятдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Таборак сурасини ўқиш қабрда ётган маййит учун манфаат келтиради. Бунга шубҳа йўқ.
«Ҳар куни "Мулк" сурасини ўқиган инсони уйида ғарибчилик бўлмагай».
«Ҳар кеча "Мулк" сурасини ўқиган инсондан Аллоҳ таоло қабр азобини йўқ қилгай».
https://t.me/iffatli_ayol
1 899
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Муфлис кимлигини биласизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Биз муфлис деганда на дирҳами, на матоси бор кимсани тушунамиз», дедилар. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Умматим ичидаги муфлис шуки, қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келади, аммо бировнинг молини еган, бировни зинода айблаган, бировнинг қонини тўккан, бировни урган бўлади. Шунда унинг ҳасанотларидан унисига ҳам, бунисига ҳам олиб берилади, зиммасидагилар битмай туриб, ҳасанотлари тугаб қолса, уларнинг гуноҳларидан олиниб, бунга юкланади ва кейин дўзахга улоқтирилади», дедилар».
(Муслим, 2581)
https://t.me/iffatli_ayol
1 899
☝️- Қайта-қайта узр сўрайвериш гуноҳни қайта-қайта эслатишдир.
- Бир одамга ҳамманинг олдида насиҳат қилиш уни сўкишдир.
- Жазавага тушиб, «дод-вой» солиш сабр қилишдан кўра кўпроқ толиқтиради.
- Ўзига керак бўлмаган нарсани талаб қилган одам ўзига керакли нарсани бой беради.
- Ғийбат тинглаган одам икки ғийбатчининг биридир.
«Унванул баян» китобидан.
https://t.me/iffatli_ayol
1 899
Тўрт нарсани айтган тўрт нарсадан омонда бўлади
1. Кимки: “Машааллоҳу лаа қуввата илла биллаҳ”, деса, кўз тегишидан омондан бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “...ажаб эмаски, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса” деган. Каҳф сураси, 40-оят.
2. Кимки: “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”, деса, шайтоннинг макридан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила ўзларига ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигини изладилар”, дейди.
Оли Имрон сураси, 147-оят.
https://t.me/iffatli_ayol
1 899
#ажойиб_ибрат
Албатта ўқинг☝
Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан сўраб туришди.
Ҳеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
— Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди.
Aли розияллоҳу анҳу:
"Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир", деганлар. Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим.
Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг ҳам қалби жунбушга келди. Ҳали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қаташмоқчилигини ва 8 минг доллар ажратганини, унинг 4 минги беморга, қолган 4 минги эса ҳалиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5 минг доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга ҳам анча пул ўтказилди.
Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга ҳар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув ниҳоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.
Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло шундай дейди:
"Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади".
https://t.me/iffatli_ayol
1 899
Repost from ИБРАТ ВАҚТИ
"УНУТМА! Шайтон бир саждани инкор қилган эди, Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди. Бенамоз эса ҳар куни етмиш икки саждани инкор қилади".
Шайх Зулфиқор Аҳмад
Нақшбандий ҳазратлари.
☝️ ДУНЁДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ умрингиздан баракани айириб қўяди.
2) Намоз ўқимас экансиз, юзингиздан зулмат аримайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, ҳар бир қилган яхши амалингиз учун Аллоҳнинг ажридан умидвор бўлманг.
4) Намоз ўқимас экансиз, дуоларингиз осмонга кўтарилмайди.
5) Намоз ўқимас экансиз, дунё халойиқлари сиздан нафратланади.
☝️ ЎЛИМ ЁҚАСИДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, камситилиб ўласиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, очликда (оч қолиб) ўласиз.
3) Намоз ўқимас экансиз, сувга ташна бўлиб (чанқаб) ўласиз.
☝️ ҚАБРДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, қабрингиз торайиб, қовурғаларингиз бир-бирини ичига кириб, оғриқдан азобланасиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, куну тун қабрингиз устингиздан ёниб, куйиб кулга айланади.
3) Намоз ўқимас экансиз, сизга ҳар куни беш маҳалдан, илон билан бирга бўладиган вақтлар берилади. Бомдод намозини тарк этганингиз учун, бомдоддан пешингача сизни азоблайди. Пешин намозини ташлаб қўйган бўлсангиз, пешиндан асргача сизни азоблашда давом этади...
Бу илоннинг ҳар битта зарбаси ерга етмиш қулоч (метр) шўнғитиб юборади.
☝️ ҚИЁМАТ ҚОИМДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, оловли кул юзингизга тортиб юборилади.
2) Намоз ўқимас экансиз, ҳисоб китоб маҳал Аллоҳ сизга ғазаб назари билан қарайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ таоло ҳисоб китобингизни шиддатли қилиб, дўзаҳга киришингизга буюради.
Шуларни билганингиздан кейин ҳам намоз ўқимайсизми?
🌸Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм.🌸
https://t.me/ibrat_vaqt
Available now! Telegram Research 2025 — the year's key insights 
