en
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

Open in Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

Show more
1 898
Subscribers
-324 hours
-157 days
-5030 days
Posts Archive
sticker.webp0.33 KB

🌹Бир - бирингизга шундай Меҳр берингки... 🌹Хаёлингиз хам, 🌹хаётингиз хам, 🌹 саволингиз хам, 🌹жавобингиз хам Меҳр бўлсин...! 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 Аёллар учун фойдали канал 👇 ╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗   ❀          @Iffatli_ayol❀  ╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝

sticker.webp0.23 KB

АЁЛ! 📌 Аёл эрининг қариндошларини, улар аёлга зулм қилганларидан кейингина ёмон кўриб қолади. 📌 Эркак ўзининг эркаклигини у
АЁЛ! 📌 Аёл эрининг қариндошларини, улар аёлга зулм қилганларидан кейингина ёмон кўриб қолади. 📌 Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл "эркаклашади". 📌 Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади. 📌 Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди. 📌 Уйининг масъулиятини ва ғамларини ўз зиммасига олган, раҳбарликни ҳам қўлига олган аёл бахтли аёлдир деган гапга ишонманглар! Аслида ҳар қандай аёлнинг қалб тубида уни ҳимоя қиладиган, уйининг масъулиятларини кўтарадиган эркакка эҳтиёж, елкасига бошини қўйишга истак бор. 📌 Аёл, ҳатто дунё тўла бойликка эга бўлса ҳам, севган эридан ҳадя олса, қувонади. 📌 Агар аёл унинг меҳнатини, хизматини қадрлайдиган инсонни топгудек бўлса, керак бўлса хафтасига етти кун, суткасига 24 соат ишлаши мумкин. ‼️ Азиз эркаклар, аёлларни қадрланг! Улар  Аллоҳ таолонинг омонати эканини унутманг!

sticker.webp0.34 KB

#кучли_аёллар_номидан Бугун мен ўқиган постлар орасида энг реал, ҳақиқатдан баҳс этган фикрлар шу бўлди (туркчадан ўгирдим):
#кучли_аёллар_номидан Бугун мен ўқиган  постлар орасида энг реал,  ҳақиқатдан баҳс этган фикрлар шу бўлди (туркчадан ўгирдим): "Кучли аёл деб гапира-гапира бизни Маҳмут оғага айлантирдингиз, Аллоҳ жазоингизни бермасин. Ахир, аёл дегани нозик бўлади, ҳассос бўлади.  Жисми заиф, руҳи наиф бўлади. Қалби мўрт бўлади.  Йиғлайди. Аразлайди. Чарчайди. Ёрдамга, ҳимояга, севгига эҳтиёж сезади. Қаердан чиқардингиз  кучли аёл деган гапни. Ўзи юкимиз оғир эди, янаям оғирлаштирдингиз... Бизни зўриқтирдингиз. Бизга аёллигимизни унуттирдингиз! " Мен бу фикрларга қўшимча қилиб, яна  шундай деган бўлардим. Ҳеч бир аёл ўз-ўзидан кучли бўлиб қолмайди. Чунки фитратан кучли бўлиб туғилмайди аёл. Нозик, ожиза бўлиб туғилади. Жамиятдаги кучли аёлларни уларнинг атрофидаги ожиз эркаклар "яратади". Аслида ҳар бир ва ҳар қандай аёл кучли эмас, бахтли  бўлишни истайди... ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

AnimatedSticker.tgs0.17 KB

#Латоиф Шифокор кўрикдан сўнг эрни хонадан чиқариб юбориб, хотинига деди: "Эрингиз иш ва уйдаги муаммолардан хатарли тушкунли
#Латоиф Шифокор кўрикдан сўнг эрни хонадан чиқариб юбориб, хотинига деди: "Эрингиз иш ва уйдаги муаммолардан хатарли тушкунлик (депрессия) гирдобида қолган". Ва аёлга қилиши лозим бўлган ишларни баён этган: "Хоҳлаган пайтда уйқудан уйғонишига қўйиб беринг. Сўзларини кесманг, қаршилик қилманг. Енгил ва лаззатли таомлар пишириб беринг. Уй ишлари билан безовта қилманг. Арзимас нарсалар учун жанжаллашиб тушкун ҳолатини кучайтирманг. Муаммолардан чалғитадиган нарсаларга қизиқтиринг. Уйга кеч келса ҳам очиқюз ва табассум билан кутиб олинг. Доим бошингизда кўтариб юринг". Шифокор тавсияларини қуйидаги сўзлар билан якунлади: "Агар шу йўсин яшашга бир хафта чидаб берсангиз, аниқ ишонаманки, эрингиз батамом тузалиб кетади. Аммо бундай қилмасангиз, у бир ойда ўлиб қолади". Эр-хотин тиббий кўрикдан чиқишлари билан эр хавотир ила: "Шифокор нима деди?", дея сўради. Хотин эса шундай жавоб қилди: "Бир ойда ўлар экансиз...😅😅😅 ╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗   ❀          @Iffatli_ayol❀  ╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝

sticker.webp0.37 KB

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 22-ҚИСМ ЎТМИШ Севда Аслида қаттиқ берилиб кетмаслигим керак эди дедим ўзимни койиб. Сафо келаман деб келмагани сабаб хаёлим паришон бўлиб қолди. Вада берган кунидан ҳам уч кун ўтди. Ойнадаги аксимга қарадим. Оппоқ, чиройли қиз эмасдим. Ҳатто баъзида тўғри келган, лекин ўзимга қулай бўлган кийим кийиб кетаверардим. Фақатгина истисно қилиб, "келаман" деган кун бироз пардоз қилиб, яшил рангли унча калта тиззамдан пастга турадиган, кенг бўлмаган франсуз услубидаги кўйлак кийгандим. — бўлди ишла! - дедим овоз чиқариб. Хаёлларимни қувиб юбормоқчиман. Лекин шу вақт эшик очилиб, кимдир кирганини сездим. Одатда ҳеч ким келмасди. Нариги тарафдан ўтиб, қарамоқчи бўлганимда, кимдир оғзимни ёпиб, ён томонга бурчакка олди. Типирчилайвердим — жим. Бу менман! - Сафо эканини овозидан билдим. У пичирлаб гапирарди. Эшик ташқарисида бирдан шовқин кўтарилди: — қаерга кетди? Қаерга? Қочирдингларми? Шовқин тингач, секин бўшатди. Мен ҳам уни қўлини олиб ташладим. — беркинишга бошқа жой топ эди. - жаҳл қилдим. — сен бор-ку, нега бошқа жойдан паноҳ топаман? - деди ўйноқи табассум билан менга пастдан қараб. Кейин бирдан қўлини кўзим олдига тушган соч толасига олиб бориб, қулоғим ортига оътказди. Бу шу қадар тез содир бўлди-ки, англолмай қолдим. Мийямга сигнал келиб ишлаганда эса, уни кўксидан итариб юбориб, "кет" дедим-да пол артишга тушдим. — Севдаааа. Араздамисан? - деди ёнимга келиб, ҳеч нима бўлмагандек Жавоб бермадим. — мен ишлаяпман. Қоч ҳалал беряпсан! - атай уни оёғига пол латтани силкитиб олиб бордим. — жаҳлинг ёмон-ку а? - деди яна. — кўп гапирма. Сен кимсан менга, сендан аразласам?! — кимманми? - кулди У. — ҳа кимсан? Аразда эмасман. Шунчаки тинч қўй. Бўлди. Кет. Овоз келиши тўхтаб, эшик очилиб ёпилди. Тезда ортимга қарадим. — вой чиндан кетиб қолдими? - дедим ҳайрат билан. — аблах. Кет деса кетаверар экан-да. — шу ердаман. - бирдан ортимдан овоз келди. Қайрилиб қараганим боис, орамиздаги масофалар қисқарди. — эшик ўзи очилиб ёпилди. — Сафо яна жимликни бузди.

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 21-ҚИСМ Ҳозирги кун. Сафонинг уй эшиги олдида бирдан шовқин кўтарилди. — келди - деди ўзига. Қулоғидаги қулоқчиндан қўриқчиларга "Қўйиб юборинг" деб буйруқ берди. У дераза олдидан нари кетиб, ётоқдаги қизга қаради. У ҳамон ўша-ўша: буғдойранг юз, қора сочлар, узун-узун киприклар, чиройли қошлари тепасидаги хол. Худди шундай холдан лаби четида ҳам бор эди. Лекин лаблари рангсиз. Бу ҳушсизлигидан бўлса керак. Фақат қиз янада гўзаллашиб, жозибадорлик ҳам қўшилганди. — Умар? Севда? - пастдаги баланд овоз сабаб Сафо ҳушёр ҳолатга келди. Дадил қадамлар билан эшикдан чиқиб, зиналар бўйлаб туша бошлади. Бир пайтлар У бундай уйда яшашини билмасди. Ҳатто орзу қилмаганди. Қоронғу соядан юзи кўрингач, чақираётган инсон бир зум тўхтади. — Сафо?! - дея олди зўрға. — кутмагандинг-а эгизим? Кутмагандинг. - Сафо эркин гапириб залдаги диванлардан бирига жойлашди. Қўлларини бирлаштириб, тиззаси устига қўйди. — сен...Севда...Умар...- Ризо сўз тополмай қўлидаги кичик қоғозга қаради. Унда фақат манзил ёзилганди. Хотини ва ўғлини уйга келмаганидан хабар топгач эса манзилни кўрибоқ "нимадир" бўлганини сезди. Иккиланмай манзилга етиб келди. — Севда?! - Сафо Ризонинг овозига тақлид қилди. — демак Севда. Мен айтганимда бошқачароқ жарангларди. Ризо унинг гапларини эшитиб, қўлидаги қоғозчани ғижимлади. Кўзларини маҳкам юмди. — улар қаерда? Соғ–омонми? Мени эшит фақат. Ҳаммаси сен ўйлаганингдек эмас. Уларга зарар бера кўрма. Сафо шу гапдан сўнг кулиб юборди. — зарар?! Зарар дейсанми? Мен сен эмасман, ўз укасига қасд қилган. Шуни унутма!

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 20-ҚИСМ — буни ҳам ўғирладингми? — кел шуни "вақтинча олдим" га ўзгартирамиз! Севда энса қотириб, кўзларини сузиб қўйди. — мен ўзимга ҳайронман? Қандай қилиб сен билан юрибман? — оёқларинг билан юрибсан. Ёки қўл билан юрганларни кўрганмисан? Севда жавоб ўрнига машина ойналарини очиб, юзини тутди. Сафо кизга каради-йу, жилмайиб тезликни оширди. — уйга ҳайдамаяпсан-ку! - Севда машина бошқа томондан хайдамагани боис, сўради. — айт-чи? Эртага бир кунингни мен билан ўтказасанми? — нима қиламиз? Ўғриликми? — йўқ, гул тергани борамиз. Гул - Сафо ҳам қизни гапларига худди ўзи каби жавоб қайтарди. — мен ҳеч қаерга чиқмайман. - машина уй олдида тўхтагач, Севда тезда тушиб ичкарига кириб кетди. — чиқмасанг, чиқарамиз! - Сафо гарчи қиз кетган бўлса ҳам, шундай деб машинани ҳайдади. Севда чиқмайман дейишга деди-ку, лекин бир хаёли Сафода қолди. Эртасига эса уни жуда кутди. Аслида тунда анча пайт юргани ҳисобига кундузи ухлаши керак эди. Бироқ кўзига уйқу келмай уни кутарди. — нега кутяпман? - дерди-ю, дераза олдидан кетолмас, кўзларини узолмасди. Кун чўкиб, тун киргач эса ҳатто йиғлаб ҳам олди. У шунчаки ишониб бир ўғрини кутганди. Шунчаки ишонганди.

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 19-ҚИСМ Бу сафар ҳам биринчи чарчаган Севда скамейкага ўтирди. Ёнидан Сафо жой олди. У ҳатто қиздан рухсат сўраб ўтирмай, бошини қизни қўйнига қўйиб, оёқларини скамейкага узатиб юлдузларга термулди. — ҳей, нима қиляпсан? Нима қилганинг бу? Турсангчи? — беш дақиқа жим тур! Ухлашга ҳалал беряпсан. — уйинга бориб ухла. Тур. - Севда қанча қаршилик қилса ҳам, Сафо жойидан умуман жилмади. — ўғри - деди пичирлаб. Кейин нигоҳини осмонга қаратди. Дарахт шохлари орасидан юлдузлар кўринарди. Севда уларга тикилди. Кейин бирдан Сафога қаради. — ҳей қаерга қараяпсан? - деди жаҳли чиқиб — боя нега йиғладинг? - Сафо мавзуни умуман бошқа жойга бурди. Севдани юзи уйда бўлган воқеани эслаб ҳомуш тортди. Аммо жавоб бермади. — уйга кетишим керак - деди. Сафо ўрнидан турди. — менга бир кун ажрат! - деди илтимосга ўхшамасди бу. Кўпроқ буйруқдек эди. — нима қиламиз? Ўғриликми? - Севда скамейкага суяниб кулди. — бундан ҳам ажойибини. - кулди Сафо. — уйинггача кузатиб қўяман. Севда шундоқ ҳам қоронғида ўзи кетиш истаги йўқ эди. Шу сабаб индамай ўрнидан турди. — ўзим етиб оламан - Севда яна қўшнилар нишони бўлишдан бош тортиб рад этди. Сафо индамай яна кетиб қолди. Севда елка қисиб такси тўхтатишга тушди. Биринчи тўхтаган машинага миниб, уй манзилини айтди. — биламан - деган овоз келгач, сапчиб тушди. — сен?! - Севда эшикни қайта-қайта очишга уриниб, бесамар кетгач, ўриндиққа суянди.

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 18-ҚИСМ — тураверасанми мени томоша қилиб, ёки эшик ташқарисидан чиройли кўринаманми? - Сафо шундай деб юзини икки ёнга қаратди. Севда бошини силкиди-да телефонни ўчириб, Сафони қаршисига чиқди. — нима? Нима керак? Мени безовта қилаётган сен эканлигингни билгандим аслида. - деди У сир бермай. Аслида хаёлида буткул бошқа нарса бор эди. Икки кун ўтгач, Сафо безовта қилмагач, "қутулдим" деб ўйлаганди. — қаршинга чақирган сенсан! — гапинг бўлса гапирда, асабни бузмай. Бир ҳафтадан буён ейилган асабларимни еб ташладинг. — биласанми? Ҳозир хаёлимга бир фикр келди. — қандай? - деди Севда очиқ турган эшикни ёпиб, — сени ўғирлаш! Сафо уни гапиришига қўймай, қўлидан тутганча олиб кета бошлади. — ҳой, тентакмисан сен? Нима қиляпсан? — қарама ортингдан ит келяпти! Севда қарашга улгурмай, чиндан ҳам югуришга тушди. У энди қаршилик ўрнига кулиб қочаётган эди. — қарама дедим. - Сафо такрорлади. — алдаётган бўлсангчи? Шу пайт чиндан уларни ортидан ит аккилади. Бироқ қувмаётган Сафо алдаган эди. У югуриш баробарида қизга қарар, келаётган кулгусини эса зўрға тўхтатарди.

👤SOYA Муаллиф: Sevara 17-ҚИСМ Севда кўз ёшларини артиб, йўлда кетиб борарди. — ало - деди нечанчи мартадир жиринглаётган телефони жонига тегиб. Яширин рақам эканлигини кўрганди. — нима дейсан? - деди йиғи аралаш. — бир ҳафтадан буён телефон қиласан, лекин ҳеч нима демайсан! Кимсан? Нимасан? Ёки ўйнашга ўйинчоғинг бўлмагани сабаб мазах қиляпсанми? Гапир! - қарши томондан жавоб бўлмади. Севда йиғлаган кўйи ишхонасига етиб келди. Бугун жавоб олганди. Лекин энди ишлайди. У доимий калит турадиган жойдан калитни олиб, ҳиққилаб эшикни очишга тушди. Бироқ кўз ёшлари сабаб, эшик қулфи яхши кўринмасди. Шу пайт кимдир қўлидан калитни олиб, эшикни очди. Севда бу қўл эгаси Сафо эканини кўриб, тезда калитни тортиб олди. — агар нимадир ўғирламоқчи бўлсанг бу ерда ҳеч нарса йўқ. Ўғирласанг ҳам мен йўқ пайтда кел. Тушиндингми? - деди зарда қилиб, бор аламини ундан олганча. Сафо индамади, бироқ телефонини олиб, қизга қўнғироқ қилди. — эй - деди ичкарига кириб, стол устига уст кийимини ташлаган Севда гўшакни кўтариб. — гапинг бўлса қаршимга чиқ дедим сенга. — шундоқ ҳам қаршингдаман. Қара! - Сафо шундай деб бўй баробар келадиган эшик ойнасига ҳаво пуфлаб, унга смайлик чизди. Қизнинг юзи ўзгармади, бироқ кўз ёшларини артиб ташлади. Ундан кейин Сафо яна ҳаво пуфлади-да, беўхшов айлана чизиб, тепасига кокиллар қўйди-да, хафа ҳолатда қўйиб қўйди: — бу эса сен! - деди ҳали ҳам қулоғига телефон тутиб турган Севдага. — энди йиғлаяпсан қара! Энди эса безраябсан. — бўлди қил! - Севда телефондан деди — бу ойналарни артиш учун қанча вақт кетишини биласанми? Бир неча дақиқа аввалгидан кўра юзида бироз мулойимлик билан бирга кичик табассум бор эди.

sticker.webp0.44 KB

Эркак бой бўлиши учун аёл дам олиши керак 🥰

Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингизни олиб кетади.... Бировлар дардингиздан фойдаланади, биров меҳрингиздан.... Кимдир чорасизлигингизни фурсат билади, яна кимдир ишончингизни... Кемтилганингиз, ранжиганингиз билан бировнинг иши йўқ... Биров орқангиздан пичоқ уради, биров қалбингиздан... Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигингизни ва инсонлигингизни унутманг...

Repost from Iffatli ayol
✅🆘✅🆘🔘🆘🔘🆘✅🆘 Ассалому алайкум  азиз саҳоватли биродар ака ука,  опа сингилларимиз, 6-ёшли  Жўрабоева Ясинахон Сиз азизларни моддий ёрдамингизгамухтож! 11- май кундан бери Асакадаги Тўртошда касалхонада реанимация бўлимида кома холатида ётибти. Домини подъезини зинапоясида оғзи ва қулоқларидан қон оқиб ётган холатида хушсиз холда онаси кўриб қолган, хозирда текширувлар натижасида қизча 2-этаждан тушиб кетган деб тахмин қилинябти чунки бош мия суяги синиб анчагина лат еган. Ахволи оғир шунинг учун ёрдам сўраябмиз. #Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ  рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин. @SAXIYLAR_UZ        🖱🖱 KARTALARI Xamkor bank Uzkard 👇👇 5614 6818 1370 2556 ⬅️ Ashurova Z. 👇👇 Хамкор банк Хумо 9860 1601 2070 2487 👈 Ashurova Z. nomida Агро Банк 👇👇 4073 4200 5525 1403 👈 Ashurova  Z. PAYNET RAKAM 👇👇 +998 77 702 37 17  🖱 Uz Mobail Exson xisobot 👇👇 ⬅️🖱 @Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!! @Saxiylar_uz rasmiy. @AZAN_UZZ 05.06.2026 ПУЛ ОЛДИ 👇👇✅➖ https://t.me/Shifoiy_uz/27094

Абедд килайотган дустлар га йокимли иштаха келилар билла билла Абедд киламиз 👌👌👌👌