Iffatli ayol
Open in Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Show more1 849
Subscribers
-524 hours
-177 days
-6330 days
Posts Archive
1 849
Assalomu alaykum Ziyoda opa.Hayitingiz muborak boʻlsin.Ikki dunyo saodatini tilayman.
1 849
Assalomu alaykum Rahmatullohu va Barakatuh hayrli kech Hoji onajon yaxshimisiz sogʻ salomat boʻling Hoji onajon bugungi Qurbon hayitingiz muborak boʻlsin har yil shu kunlarga yetkazganiga shukrona aytib duo qilib farzandlaringizni nevaralargiz ini bahti kamolini koʻrish nasib qilsin Hoʻji onajon va hamma shogirdlargizga ham Qurbon hayit bayrami bilan tabriklab qolaman hammasi zoʻr qoʻyilib borayotgan postlar zoʻr sizlarga kattakon rahmat
1 849
🥳🥳🥳🥳
🧕Мен учун Қадри баланд қадрли фарзандларим
Сизларни муборак Ҳайит байрами, билан табриклайман!
Аллоҳим Икки дунё саодатини ато қилсин!🤲
🫰Сизларни жудаям яхши кўраман болажонларим
1 849
АЛЛОҲГА СУЮКЛИ ХОНАДОН
Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.
Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
🌸🌼🌺🌸🌼🌺🌸🌼🌺🌸
🌿Хаётдан завқланинг.....😊🤗
🌺Хар бир ўтаётган кунингизга шукрона ила яшанг.....
🌿Гўзал табиатдан бахраманд бўлиб турганимиздан, нафас олаётганимиздан, осмонимиз мусаффолигига шукрона қилайлик.....
🌺Ўзингизни севинг, ардоқланг, хафа қилманг.....
🌿Ўзингизга вақт ажратинг... Чунки ўзингизга хали кўп керак бўласиз.....
🌺Ўзини хурмат қилган инсон албатта атрофдаги инсонлар хурматига лойиқ бўлади.....
🌺Хаётга табассум билан боқинг.....😊
Шунда хаёт хам сизга уз зиёсини таратади🥰
Аллохимнинг етказган хар бир кунига минг шукр🙏
АЛХАМДУЛИЛЛАХ.....
Хайрли кун азизларим!
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
Кун давомида :.........🌸🍃
Қалбингизни гўзаллик,
Юрагингизни хотирижамлик,
Қадамингизни омад,
Лабингизни табассум,
Юзингизни нур,
Ниятларингизни поклик,
Тарк этмасин дилга яқинларим !
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Реакция босиб,🥰💋👍🔥
Яқинларингизга улашишни унутманг➡️➡️
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
Жаннат башорати берилган саҳобия аёллар
Аксарият мусулмонлар жаннат башорати берилган ўнта эркак саҳобийни (Ашараи мубашшара) яхши танийдилар. Бироқ, жаннат башорати берилган аёллар ҳақида кўпчилик етарли маълумотга эга эмас. Қуйида Аллоҳ таоло рози бўлган ўша саодатли аёллар билан танишиб чиқамиз:
💢 1.Мўминлар онаси Хадича розияллоҳу анҳо.
У зотга жаннат башорати берилганига далил: Жаброил алайҳиссалом Набий ﷺ ҳузурларига келиб: "Унга Роббисидан ва мендан салом айт ва уни жаннатдаги ичида шовқин-сурон ҳам, чарчоқ ҳам бўлмаган, дурдан ясалган уй билан хушхабарла", дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).
💢 2.Фотима розияллоҳу анҳу
Пайғамбар ﷺ айтдилар: "Фотима жаннат аҳли аёлларининг саййидасидир".
💢 3.Умму Сулайм розияллоҳу анҳо
Пайғамбар ﷺ у зот ҳақида: "Жаннатга кирдим ва бир қадам товушини (ёки шитирлашини) эшитдим. «Бу ким?» деб сўрадим. Улар: «Бу Румайсо бинт Милҳон — Анас ибн Моликнинг онаси», дейишди", дедилар.
Бу саҳобия Набий ﷺ Мадинага ҳижрат қилиб келганларида, камбағаллиги туфайли совға қилишга ҳеч вақо топмай, ўғли Анас ибн Моликни у зотга умрбод хизматкор бўлиши учун туҳфа қилган аёлдир.
💢 4.Умму Зуфар(қора танли аёл) розияллоҳу анҳо.
У Набий ﷺ ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули, мени тутқаноғим тутиб, очилиб қоляпман, Аллоҳга дуо қилинг", деди. Расулуллоҳ ﷺ:"Агар хоҳласанг, сабр қиласан ва сенга жаннат бўлади, агар хоҳласанг, Аллоҳга дуо қиламан, сенга шифо беради", дедилар. У:"Сабр қиламан,лекин очилиб кетмаслигим учун дуо қилинг", деди. Расулуллоҳ ﷺ унинг ҳақига дуо қилдилар.У Аллоҳнинг тақдирига сабр қилгани учун жаннат башоратини олди.
💢 5.Умму Ҳаром бинт Милҳон розияллоҳу анҳо...
У Анас ибн Моликнинг холасидир. Расулуллоҳ ﷺ: "Умматимдан денгиз орқали ғазотга чиқадиган биринчи қўшинга (жаннат) вожиб бўлди", деганларида, Умму Ҳаром: "Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳам уларнинг ичидаманми?"деб сўради. У зот: "Ҳа, сен уларнинг ичидасан",дедилар.
💢 6.Умму Умора Нусайба бинт Каъб ал-Ансория розияллоҳу анҳо.
У зот Уҳуд жангида ўғли билан бирга Расулуллоҳ ﷺни ҳимоя қилиб, собит турганларида, Пайғамбаримиз ﷺ: "Аллоҳим, уларни жаннатда менга ҳамроҳ қил!" деб дуо қилганлар.
💢 7.Рубаййиъ бинт Муаввиз розияллоҳу анҳо....
У Ансор аёллардан бўлиб, Ризвон байъатида иштирок этган икки аёлдан биридир. Расулуллоҳ ﷺ: "Дарахт остида байъат қилганлардан бирортаси дўзахга кирмайди", деб марҳамат қилганлар.
💢 8.Сумайя бинт Хайёт розияллоҳу анҳо.
Исломдаги илк шаҳида, Ёсир розияллоҳу анҳунинг аёли ва Аммор ибн Ёсирнинг онаси. Расулуллоҳ ﷺ улар ҳақида: "Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! Сизларнинг ваъдалашилган жойингиз жаннатдир", деганлар.
💢 9.Оиша бинт Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳо....
Жаброил алайҳиссалом яшил ипак парчасида у зотнинг суратини Набий ﷺга келтириб: "Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам сенинг жуфтингдир", деганлар.
💢 10.Умму Рўмон розияллоҳу анҳо.
Расулуллоҳ ﷺ у зот ҳақида: "Ким ҳурул-айн (жаннат ҳурлари)дан бўлган бир аёлга қарашни хоҳласа, Умму Рўмонга қарасин", деганлар. У зот Абу Бакр Сиддиқнинг аёли, Оиша ва Абдураҳмоннинг онасидир.
💢 11.Фотима бинт Асад розияллоҳу анҳо.
Али ибн Абу Толибнинг онаси. У зот вафот этганида Расулуллоҳ ﷺ ўз кўйлакларини унга кафан қилиб бердилар ва қабрига тушиб: "Жаброил алайҳиссалом менга Роббимдан хабар келтирдики, у жаннат аҳлидандир", дедилар. Расулуллоҳ ﷺ уни: "Онамдан кейинги онам", деб эъзозлардилар.
💢 12.Ҳафса бинт Умар розияллоҳу анҳо...
Расулуллоҳ ﷺ Ҳафса онамизни талоқ қилмоқчи бўлганларида, Жаброил алайҳиссалом келиб: "Уни талоқ қилма, чунки у кўп рўза тутувчи (соима) ва кўп намоз ўқувчи (қоима) аёлдир ва у сенинг жаннатдаги жуфтингдир", деган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ ﷺ ерга тўртта чизиқ чиздилар ва: "Бу нима эканини биласизларми?" деб сўрадилар. Саҳобалар: "Аллоҳ ва Расули билувчироқ", дейишди. У зот: "Жаннат аёлларининг энг афзаллари: Хадича бинт Хувайлид, Фотима бинт Муҳаммад, Фиръавннинг аёли Осиё бинт Музоҳим ва Марям бинт Имрондир", дедилар.
«Ким вафотидан кейин амали тўхтаб қолмаслигини истаса, илм тарқатсин».
«Ва эслатгин..Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур». (Зориёт сураси,55-оят).
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
🥳🥳🥳🥳❤️
🧕Группамизнинг гўзал
Мехрибон кизлари
Қурбон хайит
айёмингиз муборак
бўлсин!
➡️Яқинларга юбориб қўямиз
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
Repost from Iffatli ayol
✅🆘✅🆘🔘🆘🔘🆘✅🆘
Ассалому алайкум азиз саҳоватли биродар ака ука, опа сингилларимиз, 6-ёшли
Жўрабоева Ясинахон Сиз азизларни моддий ёрдамингизгамухтож!
11- май кундан бери Асакадаги Тўртошда касалхонада реанимация бўлимида кома холатида ётибти.
Домини подъезини зинапоясида оғзи ва қулоқларидан қон оқиб ётган холатида хушсиз холда онаси кўриб қолган, хозирда текширувлар натижасида қизча 2-этаждан тушиб кетган деб тахмин қилинябти чунки бош мия суяги синиб анчагина лат еган. Кислород орқали сунъий нафас берилябти. Ахволи оғир шунинг учун сиздан ёрдам сўраябмиз.
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
#Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir.
A’rof surasi (56 - oyat)
@SAXIYLAR_UZ
🖱🖱🖱
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ⬅️
Ashurova Z.
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487 👈
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403 👈
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17 🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
1 849
Эй қалбларни бир-бирига боғловчи Меҳрибон Роббим. Бугун улуғ Кунда ҳаётимнинг мазмуни, суянчигим ва жуфти ҳалолим учун Сендан чин юракдан сўрайман.
Аллоҳим, турмуш ўртоғимнинг тан жонини ҳамиша соғ-саломат қилгин. Умрларига, вақтларига ва ҳалол ризқларига чексиз барака бер. Ишларига омад улашиб, юзларини икки дунёда ёруғ қилгин, меҳнатларини машаққатли қилма. Хонадонимиз устуни бўлган инсонимни кўзга кўринмас бало-қазолардан ва ёмон назарлардан ўзинг паноҳингда асра.
Я Роббий, орамиздаги меҳр-муҳаббатни, ҳурмат ва хотиржамликни абадий қилгин. Бизни Жаннатда ҳам бирга бўладиган гўзал оилалардан қил. Ниятларимизни, режаларимизни ўзинг хайрлиси билан ушалтир. Амийн.
🤲🤲🤲🌺🌺🌺🌺🌺
1 849
Хадиги бор онангман
Қўшиқ муаллифи Нилуфар Мўминова.
🎤ижрочиси Зарифа Алимқулова
👈
Кўришмасакда биз шу ердамиз
