cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

NBK Norma-tov

Ushbu kanal orqali huquq, iqtisod, moliya, bank, byudjet, soliq va boshqa sohalar bo'yicha tahliliy ma'lumotlarni kuzatib borishingiz mumkin. NBK. O'zingizni qiziqtirgan savollar bo'lsa, murojaat uchun @Enbekibot

Show more
Uzbekistan37 895The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
339
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Cолиқ аудити – катта ҳажмдаги оборотларда юқори даражада рискка эга бўлган солиқ тўловчи томонидан солиқ қонунларига риоя этилишини ҳар томонлама ўрганиш. Солиқ аудити солиқларни тўлашдан бўйин товлаш хавфи омилларини таҳлил қилиш асосида танланган солиқ тўловчиларда ўтказилади. Солиқ аудити натижаларига кўра қўшимча солиқлар ҳисобланиши ва молиявий санкциялар қўлланилиши амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга, қуйидагича тартиб жорий этилади, унга мувофиқ 2022 йил 1 январгача давлат солиқ хизмати органлари солиқ аудити тайинланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қиладилар.
Show all...
Савдо-саноат палатаси 2021 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари тоифасини аниқлашнинг қуйидаги тартибини таклиф қилмоқда: https://regulation.gov.uz/uz/d/24720
Show all...
Ўрта корхоналарни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

ДСҚ изоҳи:👩🏻‍🎓👨🏻‍🎓контракт тўловларига жорий этилган солиқ имтиёзлари ❇️Ижтимоий тармоқларда олий ўқув юртларида таълим олиш учун контракт тўловига йўналтирилган даромадларга жорий этилган солиқ имтиёзлари борасида тушунмовчиликлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 🎙Ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради. 📘Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзанди ёки эри (хотини)нинг таълим олиши учун йўналтирилган қисми даромад солиғидан озод этилиши белгиланган. Солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтирилган маблағларнинг, шу жумладан, таълим кредити ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қайтариш учун йўналтирилган маблағларнинг қуйидаги қисмлари бўйича қўлланилади: 👉 солиқ тўловчининг ёшидан қатъи назар ўзининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар; 👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар; 👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар.
Show all...
⚡️16 ноябрдан талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ, барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.
Show all...
⚡️Солиқ кодексига қандай ўзгартиришлар киритилди? Жорий йил 9 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-646-сонли Қонуни қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан солиқ қонунчилигига оид бўлган норматив-ҳуқуқий хужжатлар мувофиқлаштирилмоқда. Қонуннинг 12-моддасига асосан, эндиликда: - Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига маблағларни депозитга жойлаштиришдан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 344-моддаси иккинчи қисми). - давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмайди (Солиқ кодексининг 369-моддаси 7-банди). - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия, экология жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан ташкил этилган бошқа жамғармалар томонидан кўрсатилган ёрдам: Уставда назарда тутилган фаолият доирасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар; даволаш ва тиббий хизматлар қиймати, ногиронларни профилактика ва реабилитация қилиш учун техник асбоб-ускуналар олиш; жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб, товарлар ва хизматларни етказиб берувчидан олиш; хайрия мақсадида бошқа шаклларда қўллаб-қувватлаш (бундан пул шаклида қўллаб-қувватлаш мустасно) солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 369-моддаси иккинчи қисми). - фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар, шунингдек пул маблағлари тарзидаги ёрдамнинг бошқа турлари, солиқ даври мобайнида ўн беш миллион сўмдан ошмаган қисми жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади. (Солиқ кодексининг 378-моддаси 20-банди). Ушбу қоидалар 2020 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади. Шунингдек, - “Тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг таҳрири Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тадбиркорлик субъектларида текширувларни ўтказишга оид меъёрлар (текширувларнинг ўтказиш муддати ва қоидалари) билан мувофиқлаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Show all...
Сурхондарё вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарийб 3 млрд сўмлик қимматбаҳо автомобиллари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 1 млрд 194 млн сўмга 3 та Traiblazer (1; 2; 3.), 115,6 млн сўмга битта ласетти харид қилган. Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси 398 млн сўмга Traiblazer, 380 млн сўмга Пикап Isuzu D-MAX (IRBIS-AT) харид қилган. Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси 349 млн сўмга Equinox харид қилган. Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси 398 млн сўмга Traiblazer харид қилган.
Show all...
🇬🇧 Truthful words are not beautiful; beautiful words are not truthful. ⓒ 🇷🇺 Верные слова не изящны. Красивые слова не заслуживают доверия. ⓒ 🇺🇿 Тўғри сўзлар латофатли бўлмайди. Латофатли сўзлар ишончга лойиқ бўлмайди. ⓒ Лао Цзи
Show all...
2020 йил 9 ой давомида 🇺🇿 Ўзбекистон Давлат бюджети ♻ даромадларининг 80% га яқини солиқ тўловчилар маблағлари ҳисобига шакллантирилди. Булар қуйидаги солиқлар: 🔹ҚҚС – жами даромадларнинг 23,6 %; 🔹Фойда солиғи – 20,6 %; 🔹ЖШОДС – 11,6 %; 🔹Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – 12,7 %; 🔹Акциз солиғи – 9,1 %. P/s: Солиқ тўловчилар бу халқ. Бюджетнинг 80%и солиқ тўловчилар ҳисобига экан. Хулоса ўзингиздан.
Show all...
Янги таҳриридаги Солиқ кодексида ягона солиқ тўлови ўрнига айланмадан олинадиган солиқ жорий қилинди. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича фаолият турларидан келиб чиққан ҳолда турлича солиқ ставкалари белгиланган. Жумладан, иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар учун 4 фоизли умумий ставка белгиланган. (СК-467-мод.) Солиқ тўловчилар амалга ошираётган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда белгиланган ставка асосида айланмадан олинадиган солиқни тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Show all...
Haqiqiy do‘st — bu sen haqingda qanday o‘yda bo‘lsa, sening o‘zingga o‘shani barchasini aytadigan, boshqalarga esa seni ajoyib inson ekanligingni ta’kidlaydigan odamdir.» ⓒ Umar Hayyom
Show all...