cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

✅ Косонсой тумани ҳокимлигининг расмий канали Сайт: kosonsoy.uz Telegram: https://t.me/kosonsoyhokimligi Facebook: https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/ Instagram: https://instagram.com/kosonsoyhokimligi 👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot

Show more
Advertising posts
5 194Subscribers
+224 hours
-387 days
-15230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#uzbekiston24 📺 Ахборот 24 | За последние 6 лет объём привлечённых инвестиций в промышленность Узбекистана увеличился в 7 раз 📍Касансайский район 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Show all...
🔰 Нонушта қилмаслик инсульт хавфини ошириши маълум бўлди ▫️Вақт етишмаслиги ёки стресс туфайли тез-тез нонушта қилишни ўтказиб юбориш инсульт хавфини ошириши мумкин ва кечки соат 20:00 дан кейин таом истеъмол қилиш юрак хуружи хавфини кўпайтиради. Кардиолог Ксения Ерусланова бу ҳақда огоҳлантирди. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Show all...
#Ўзбекистон24 📹 Ахборот 24 | «Янги нафас» югуриш марафони 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Show all...
Show all...
Наманган вилоятида бир йилда 1200 тонна қулупнай етиштирилади

ФОТОРЕПОРТАЖ

☀️ Нега баҳор офтобидан сақланиш керак? ▫️Баҳор офтоби танамиз учун қанчалик ёқимли ва ҳузурбахш туюлмасин, мутахассислар бу мавсумда қуёш тиғи остида узоқ қолмасликни тавсия этади. Мутахассислар фикрича, баҳорда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси ошиши кузатилади. Оқибатда бўйин, қўл соҳалари ва кўкракнинг юқори қисмида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади. Айни сабабдан баҳорнинг офтобли кунларида соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик, агар зарурат туғилса, бош кийим кийиш ёки соябон тутиш, кўзойнак тақиш ва имкон қадар ёпиқ либослар кийишни тавсия этамиз. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Show all...
👍 4
🔰 Кунига 10 000 қадам юриш жисмоний ва руҳий саломатлик учун жуда кўп фойда келтиради: 1️⃣ Юрак-қон томир саломатлигини яхшилайди: Мунтазам юриш юракни фаолиятини мустаҳкамлайди, қон босимини пасайтиради ва қон айланишини яхшилайди, юрак хасталиклари ва инсулт хавфини камайтиради. 2️⃣ Вазнни меъёрлаштиради: Юриш калорияларни йўқотиш ва соғлом вазнни сақлашнинг ажойиб усули ҳисобланади. 3️⃣ Руҳий ҳолатни яхшилайди: Юриш стресс, ташвиш ва депрессияни камайтиришга ёрдам берадиган танадаги табиий кайфиятни кўтарувчи эндорфинларни чиқаради. 4️⃣ Энергия даражасининг ошиши: юриш каби мунтазам жисмоний фаоллик билан шуғулланиш чидамлилик ва энергия даражасини яхшилайди, бу сизни кун бўйи сергак ва диққатни жамлагандек ҳис қилишингизни таъминлайди. 5️⃣ Кучли мускуллар ва суяклар: Юриш мушакларни, жумладан, оёқ, сон мушакларини кучайтиришга ёрдам беради, шу билан бирга суяк зичлигини оширади ва остеопороз хавфини камайтиради. 6️⃣ Яхшиланган уйқу сифати: юриш каби мунтазам жисмоний фаоллик уйқу ва уйғониш даврларини тартибга солиш ва уйқусизлик аломатларини камайтириш орқали яхши уйқуга ёрдам беради. 7️⃣ Яхшироқ овқат ҳазм қилиш: 10000 қадам юриш овқат ҳазм қилишни кучайтиради ва ичак ҳаракатини тартибга солишга ёрдам беради, метаболизмни рағбатлантиради. 8️⃣ Иммунитетни кучайтириш: касаллик хавфини камайтиради ва умумий саломатликни яхшилайди. 9️⃣ Узоқ умр кўриш: Тадқиқотлар шуни, мунтазам жисмоний фаоллик, жумладан, юриш узоқ умр кўришни таъинловчи омиллардан бири ҳисобланади. 🔟 Ижтимоий алоқа: Дўстлар, оила ёки уй ҳайвонлари билан юриш ижтимоий фаолият бўлиши мумкин, бу умумий фаровонлик учун муҳим бўлган боғланиш ва ижтимоий алоқа учун имконият яратади. 🔆 Кундалик тартибингизга пиёда юришни киритиш ва кунига 10 000 қадамни мақсад қилиб қўйиш саломатлик учун катта фойда келтириши ва соғлом, фаол турмуш тарзига ҳисса қўшиши аниқ. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Show all...
👍 4
🔰 Наманган вилоятида тол дарахтига шикаст етказган фуқаро 8,5 млн сўм жарима тўлайди ▫️Косонсой туман Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари томонидан ҳудудларда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, ноқонуний дарахт кесиш ва шикаст етказишнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган рейд тадбири давомида туманнинг Озод маҳалласида яшовчи фуқаро У.М. ариқ бўйида ўсиб турган тол дарахтига тегишли рухсатномаларсиз ўсишдан тўхташ даражасида шикаст етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқаро У.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 8 500 000 сўм жарима тайинланди.
Show all...
💔 1
#Online Қишлоқ хўжалигида бугунги кунлар ғанимат. Эътиборсизлик, боқибеғамлик ҳосилдорлик пасайишига, ернинг умри бехуда ўтишига олиб келади. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қишлоқ хўжалигидаги долзарб вазифаларга бағишланган муҳокама ўтказди. Тўрақўрғон туманидаги Маданият марказида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят, туманлар секторлари, соҳага дахлдор ташкилотлар мутасаддилари, ғўза ва ғалла экинлари ривожланишдан орқада қолаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар. Дастлаб вилоят ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан туманларда ўтказган ўрганишлари бўйича тайёрланган фототанқид ва бошқа маълумотлар қолоқ фермерлар кесимида бирма бир кўриб чиқилди.
Танқидий рухда ўтган йиғилишда вилоят раҳбари ғўза ва буғдой ниҳоллари парваришини ўз ҳолига ташлаб қўйган фермерлар ва бу борада назоратни етарли даражада йўлга қўймаган мутасаддилардан масъулият талаб қилди. Уларга ишда йўл қўйган хато ва камчиликларини зудлик билан бартараф этиш юзасидан қисқа муддатли синов белгиланди.
Йиғилишда баҳорнинг ҳар кунидан унумли фойдаланиш, ғўзани культивациялаш, чуқур чопиқ қилиш, ягоналаш,  маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, зараркунандаларга қарши курашиш, ғаллачиликдаги долзарб юмушларни ўз вақтида бажариш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Якунда кун тартибидаги масалалар бўйича соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари,  тавсиялари тингланди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Show all...
👍 3
🔰 Кимлар ўқитувчилик қилиши мумкин эмас? ▫️Олий таьлим ва бандлик вазирларининг қарорига кўра, энди Педагогнинг мақоми тўғрисидаги Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган, яъни қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди: —қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар; —қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар; —педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар; —психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар. Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.
Show all...
🔰 Боланинг тезроқ равон гапириши учун - педиатр маслаҳатлари 📌 Бунинг учун: Бола билан ҳомиладорлигингиздан бошлаб суҳбатлашишни бошланг. Бола тилида суҳбатлашманг. Бола 6 ойдан ўтгач у билан оғизни чўччайтириб "ширингина" гапиришнинг фойдаси йўқ. Боланинг кўзларига қараб гапиринг. Ота-она гапираётганида бола унинг лаб қимирлашини кузатади, шу йўл билан унинг тили чиқиши осонлашади. Болага кўп савол беринг. Бола жавоб бера олмаган тақдирда ҳам, унга савол беришга одатланинг. Болага кўп эртак ўқинг. Китобдаги янги сўз ва иборалар болани тили чиқишида муҳим аҳамиятни касб этади.
Show all...
👍 1