en
Feedback
Qanoat.uz

Qanoat.uz

Open in Telegram

Шиоримиз: 1.Аҳли сунна вал жамоа асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. 3.Илм маърифат таратиш. 4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш. Мурожаат учун @QanoatUz_bot

Show more
464
Subscribers
No data24 hours
-67 days
-1730 days
Posts Archive
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтдилар: “Аллоҳ таоло тақдир қилиб ёзган бир иш ҳақида «Кошки, бу иш бўлмаганида эди»,
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтдилар: “Аллоҳ таоло тақдир қилиб ёзган бир иш ҳақида «Кошки, бу иш бўлмаганида эди», деб айтганимдан кўра, совуқ темирни тишлаб туришим мен учун яхшироқдир.” ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

🍃Қурʼон ёдлашни осонлаштирувчи омиллар... 1. Холис ният. 2. Дуо. 3. Истигъфор айтиш ва маʼсиятларни тарк қилиш. 4. Сабр ва у
🍃Қурʼон ёдлашни осонлаштирувчи омиллар... 1. Холис ният. 2. Дуо. 3. Истигъфор айтиш ва маʼсиятларни тарк қилиш. 4. Сабр ва улкан қатʼият. 5. Ёдлаш учун муайян бир вақт ажратиш. 6. Дунё билан камроқ машгъул бўлиш. 7. Ёдлаш учун кунлик тартиб. 8. Қироатни бардавом қилиш, узиб қўймаслик. 9. Ёдлашда ерталабни танлаш ва тиловатни мудом қилиш. 10. Қурʼон аҳлини дўст тутиш ва қориларга ўқиб бермоқ. 11. Ортиқча вақтларда қироатни кўпайтириш. 12. Ёдланган қироатни намозда қўшиш. 13. Ёдланган сураларни фарз ёки нафлга зам қилиш. 14. Доимий равишда ёд олинган оятларни қайтариб, такрорлаб туриш. 15. Масжид ва илм мажлисларига бориш. ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

Кимки жоҳиллар билан ҳамнишин бўлса, қийлу қол (миш-миш ва деди-деди гаплар)га тайёр турсин. Али ибн Абу Толиб. ☪Qanoat.uz ♻️
Кимки жоҳиллар билан ҳамнишин бўлса, қийлу қол (миш-миш ва деди-деди гаплар)га тайёр турсин.   Али ибн Абу Толиб. ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

🍃Ассаламу алайкум ва Раҳматуллоҳ! 🌷Якшанба тонги хайрли бўлсин! Ҳаётнинг ҳар куни — неъмат, лекин сешанба — ҳаракат ва изланишда бардавомлик куни. Кеча бошлаган яхши ниятларингизни бугун яна бир қадам олға силжитинг. 🌺Энг буюк натижалар кичик, лекин қатъий саъй-ҳаракатлардан бошланади.💫 🌺Ҳар тонг – янги имконият, ҳар нафас – янги ҳаёт демакдир. Тонги ибодатлар, зикр ва дуоларингиз қабул бўлсин! Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин! ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ Каналга уланиш учун босинг! 👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbs0VDbxqvxFI

Солихлар айтадилар: Аллоҳ таолога чин дилдан суянмоқ — ҳақиқий тавассулдир. Зеро, ўзини бутунлай Роббисига топширган инсон уч
Солихлар айтадилар: Аллоҳ таолога чин дилдан суянмоқ — ҳақиқий тавассулдир. Зеро, ўзини бутунлай Роббисига топширган инсон учун ҳар доим Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади. Аллоҳ таоло шундай дейди: «Ким Аллоҳдан қўрқса (такво қилса), Аллоҳ унинг учун ҳар қандай ғам-ташвишдан чиқиш йўлини пайдо қилади ва уни ўзи ўйлаб ҳам кўрмаган томондан ризқлантиради». (Талоқ сураси, 2–3-оятлар) ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

Мустаҳаб Ассалому алайкум! Ел чиқарганда мустаҳаб қилиш керакми? Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Аввало истилоҳларни ўз ўрнида т
Мустаҳаб Ассалому алайкум! Ел чиқарганда мустаҳаб қилиш керакми? Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Аввало истилоҳларни ўз ўрнида тўғри ишлатишни ўрганайлик. Сиз мустаҳаб деганда истинжони, яъни сув билан покланишни назарда тутяпсиз. Истинжо мустаҳаб амаллардан бири бўлгани учун халқ орасида хатто бу истилоҳ фақат «истинжо» сўзи ўрнида қўлланиладиган бўлиб кетган. Бу эса нотўғридир. Аслида мустаҳаб амаллар жуда кўп. Саволингизга келсак, истинжо шарт эмас. Валлоҳу аълам. #Савол_жавоб Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

#Тарқатинг #Дуо 🤲 Бу шундай дуоки, фаришталар савобини ёзишдан ожиз қолади Шайх Алижон қори ☝️Дуони устоз билан бирга такрорлаб ёдлаб олинг! ㅤㅤㅤㅤ ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, азиз диндошим! 🌸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: "Икки неъмат борки, кўп одамлар ундан бехабардирлар (яъни қадрига етмайдилар): булар — соғлик ва бўш вақтдир"(Бухорий ривояти). Шу ғанимат тонгда соғ-омон уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Бугунги кунингизни фойдали амаллар ва яхши сўзлар билан безанг. Яқинларингизга улашинг! Албатта яқинларингизга ҳам юборинг ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

Солихлардан бири айтади: — Эй Роббим! Инсон Сени таниб туриб, яна Сендан ўзгадан умидвор бўлиши мумкинми?! Сени таниб туриб,
Солихлардан бири айтади: — Эй Роббим! Инсон Сени таниб туриб, яна Сендан ўзгадан умидвор бўлиши мумкинми?! Сени таниб туриб, яна Сендан бошқадан ёрдам сўраши мумкинми?! Бир солих киши биродарининг ҳолига ёзиб юборди: — Аммо баъд, модомики Аллоҳ сен билан экан, нимадан хавотир оласан?! Агар Аллоҳ сендан юз ўгирса, айт-чи, кимдан умидвор бўласан?! ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

Asmo binti Abu Bakr roziyallohu anhoning turmush o'rtog'i qaysi jannatiy sahoba edi? «Hadis va hayot» 23-juz
Anonymous voting

#Фойдали Мусулмон олими, ватандошимиз Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий асос солган араб рақамларини бугунги кунда Ғарбдаҳам айна
#Фойдали Мусулмон олими, ватандошимиз Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий асос солган араб рақамларини бугунги кунда Ғарбдаҳам айнан ўша кўринишида ишлатилади. У рақамларнинг ҳарбирининг ўзига тегишли бурчаклари бор. Масалан, 1 рақамида - битта бурчак. 2 рақамида - иккита бурчак. 3 рақамида - учта бурчак. 4 рақамида - тўртта бурчак. 5 рақамида - бешта бурчак. 6 рақамида - олтита бурчак. 7 рақамида - еттита бурчак. 8 рақамида - саккизта бурчак. 9 рақамида - тўққизта бурчак. 0 рақамида бирорта ҳам бурчак йўқ.

​​Eridan javobimni bering yoki talog'imni bering deydigan ayyolar uchun. ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

photo content

МУСҲАФНИ ПАСТРОҚ ЖОЙГА ҚЎЙИШ #мусҳа 2178-САВОЛ: Баъзи масжидларда Қуръони карим ва бошқа диний китобларни ерга яқин махсус жавонларга қўйилган ҳолатга кўзимиз тушади. Биз Мусҳафни киндикдан юқорида туриши керак, деб эшитгандик. Шу ҳолатга динимизда қандай муносабат билдирилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда Мусҳафни ердан қанча масофа юқорида ушлаш ёки қўйиш бўйича махсус кўрсатмалар келмаган. Балки уни ҳар қандай камситиш ва таҳқирлашлардан қайтарилган. Аммо одоб юзасидан Мусҳафни киндикдан юқорида ушлаш тавсия қилинган бўлиб, бу Мусҳафни ўқувчи кимсанинг ҳолатига боғлиқ бўлади. Яъни ўқувчи ерга ўтирган ҳолда тиловат қилмоқчи бўлса, гарчи тик турган одамга нисбатан пастроқда бўлса ҳам, Мусҳафни ўзининг белидан юқорида ушлаган ҳолда ўқиса, жоиз бўлаверади. Шунга кўра саволдаги каби баъзи масжидларда Мусҳаф ва бошқа диний китобларни ерга яқин махсус жавонларга қўйилиши жоиздир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

#Бу_суннатдир Жума кунининг суннатлари: 🔺 Ғусл қилиш; 🔺 Хушбўйланиш; 🔺 Мисвок ишлатиш; 🔺 Энг яхши кийимни кийиш; 🔺 Каҳф
#Бу_суннатдир Жума кунининг суннатлари: 🔺 Ғусл қилиш; 🔺 Хушбўйланиш; 🔺 Мисвок ишлатиш; 🔺 Энг яхши кийимни кийиш; 🔺 Каҳф сурасини ўқиш; 🔺 Салавот айтиш; 🔺 Масжидга эрта бориш Бу куннинг барокати сизга бўлсин! ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

Тўй қилишга қурби етмаса, никоҳ ўқитиб олиш Ассалому алайкум! Икки ёш бир-бирини севиб колса-ю, турмуш куриш талабида юрса, а
Тўй қилишга қурби етмаса, никоҳ ўқитиб олиш Ассалому алайкум! Икки ёш бир-бирини севиб колса-ю, турмуш куриш талабида юрса, аммо тўй қилиш учун имконият бўлмаса, ота-она розилиги билан никоҳ ўқитиб, сўнг бирга яшамаса-да, гаплашиб, кўришиб юрса бўладими? Никоҳдан сўнг анча вақтдан кейин тўй қилса? Айрим одамлар: «Никоҳ ўқитгандан сўнг бирга яшаш керак, алоҳида яшаш мумкин эмас», дейишади. Шунга тўғри йўл кўрсатсангиз. Жавоб: Никоҳ ўқитиб қўйиб, гаплашиб юришни тавсия қилмаймиз. Шундай қилганларнинг кўпчилиги яқинлик қилиб қўйиб, кейин йигитлар қизларни ташлаб кетяпти. Катта тўй қилиш шарт эмас. Енгил тўй қилиб, бирга яшайдиган бўлгандагина никоҳ ўқитиш лозим. Валлоҳу аълам. #Савол_жавоб Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

Эй молида барака камлигидан шикоят қилувчи инсон, сенга тўрт тавсия: Биринчиси: Аллоҳнинг тоатида амал қилиш ва маъсиятни тарк қилиш;  “Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик”, Аъроф сураси, 96-оят. Иккинчиси: Сабабларни тутган ҳолда Аллоҳга таваккул қилиш; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда, оч кетиб, тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлар эдингиз”, дедилар». Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Хоким ривояти. Учинчиси: Гуноҳларингдан тавба қилмоғинг ва истиғфор айтмоғинг; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турлик ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч бир ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди», дедилар. Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти. Тўртинчиси: Силаи раҳм-қариндош уруғчилик алоқаларини ушлаш; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни ризқи кўпайиши ва умрига барака берилиши хурсанд этса, силаи раҳм (қариндошлари билан борди-келди) қилсин”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. Мол-дунё ҳар қанча ортиб кўпаймасин, токи банда унинг сабабларини ушламас экан, баракага эришолмайди. Шайх Ҳомид ибн Ҳомис Жунайдий. ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

Ибн Қоййıм роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Агар Қиёмат кунида одамларнинг амаллари савоби устидан парда кўтарилса, савоби (улуғлиги) жиҳатидан зикрдан афзалроқ амални кўрмайдилар. Ўша пайтда одамлар: «Биз учун (ҳаёти дунёда) зикрдан ҳам енгилроқ амал йўқ эди», дея ғамга ботадилар”. ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot

Tolha ibn Ubaydulloh roziyallohu anhu Madinaga hijrat qilganlarida kim bilan Islomiy birodar bo'lganlar?
Anonymous voting

•Аллоҳ хайр истаган бандаларига ўз нуқсонларини кўрсатади. Басирати очиқ инсон ўз камчиликларини кўришдан қўрқмайди. Чунки ки
•Аллоҳ хайр истаган бандаларига ўз нуқсонларини кўрсатади. Басирати очиқ инсон ўз камчиликларини кўришдан қўрқмайди. Чунки кимки ўз нуқсонларини кўрса, уни тузатиш имкониятига эга бўлади. ©Имом Ғаззолий Қуддиса Сирруҳу ☪Qanoat.uz ♻️Yaqinlaringizga ulashing! https://t.me/QanoatUz Murojaat uchun; @QanoatUz_bot