1 317
Subscribers
No data24 hours
-67 days
-3130 days
Posts Archive
1 315
Repost from Zafarbek Solijonov
15 миллион фуқароларимизнинг шахсий маълумотлари darknetʼда тарқагани айтиляпти. Darknet шундай жойки, у ерда бу маълумотлардан наркотик савдоси, қора бозор, қонунга хилоф бўлган хизматлар, фирибгарлик мақсадларида фойдаланиш мумкин. Сал аввалроқ видеокамералардаги ёзувлар ҳам шундай тарқаганди.
Мазкур ҳолатлар шуни кўрсатмоқдаки, бирор иш қилишдан аввал (аҳолини рўйхатга олиш ва бошқалар) унинг хавфсизлигини таъминлаш керак. 21 асрда яшаяпмиз ахир. Нега барчасининг ҳисобини олмагансизлар? Ёки лойиҳа учун ажратилган маблағ етарли бўлмаганми? Ёки бўлмаса, етарли бўлса ҳам маблағ "арра" қилинганми? Бунақада давлатга нега ишонишимиз керак? Нега шахсий маълумотларимизни унга беришимиз керак? Нега ишлар кучли мутахассисларга топширилмаган?
Жаноб президент, бу иш доирасидаги барча масъулларга сиёсий жавобгарлик кўришингизни сўрайман. Қизиғи, ташкилотлар бу бизнинг функциямиз эмас деб тўпни бир-бирига отиши бошланди. Жуда ёмон ишлар бўляпти.
👉 @Zafarbek_Solijonov
1 315
Repost from platforma.uz
+2
15 миллион ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари сиздирилгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида ҳукумат тизимларидан камида 15 миллион нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари ўғирлангани ва «Dark Web»га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқдаМаълумотларга кўра, сиздирилган базада фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи маълумотлар ва бошқа шахсий ахборотлар бўлиши мумкин. Бирорта расмий нима бўлаётганига изоҳ бериши лозим. @platformauzb
