en
Feedback
Араб тили фонетика дарслари

Араб тили фонетика дарслари

Open in Telegram

Неъматларни шукр билан, илмни ёзиш билан жиловлаб олинг.

Show more
369
Subscribers
+124 hours
+117 days
+830 days
Posts Archive
@bintusodiq 005. Ҳарфларнинг махражлари Нотиқ: Абдулбосит Абдуллажонов Тайёрловчи: Иброҳим Мадияров

@bintusodiq 04. Қуръони Каримни тиловат қилиш ва тинглаш одоблари Нотиқ: Абдулбосит Абдуллажонов

@bintusodiq 04. Қироат рукнлари Нотиқ: Абдулбосит Абдуллажонов Муаллиф:Одинахон Муҳаммад Юсуф

@bintusodiq 03. Тажвид илми ҳақида Нотиқ: Абдулбосит Абдуллажонов Муаллиф:Одинахон Муҳаммад Юсуф

@bintusodiq 02. Биз қайси қироатда ўқиймиз Нотиқ: Абдулбосит Абдуллажонов Муаллиф:Одинахон Муҳаммад Юсуф t.me/bintusodiq

@bintusodiq 01. Қироатнинг фазилати Нотиқ: Абдулбосит қори Абдуллажонов Муаллиф:Одинахон Муҳаммад Юсуф @bintusodiq

t.me/bintusodiq Муқаддима Нотиқ: Абдулбосит қори Абдуллажонов Муаллиф:Одинахон Муҳаммад Юсуф @bintusodiq

Repost from Bintu Sodiq
📚Ўқув йилини бошлаганлар учун 🌸Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо 1️⃣-дуо رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي * وَيَ
📚Ўқув йилини бошлаганлар учун 🌸Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо 1️⃣-дуо رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي * وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي * وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي * يَفْقَهُوا قَوْلِي «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар» (Тоҳа сураси, 25–27-оятлар). 2️⃣-дуо رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا «Роббим, илмимни зиёда қилгин» (Тоҳа сураси, 114-оят). 3️⃣- дуо اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَاوَزِدْنِي عِلْمًا “Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил! Бизга фойдали нарсаларни билдир! Илмимизни зиёда қил!” Термизий ва Ибн Можа ривояти 4️⃣-дуо اَلَّلهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً “Аллоҳим! Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман”. Ибн Можа ривояти t.me/BintuSodiq

Ҳаётда ёқтирмайдиган нарсаларимдан бири тасвирга тушиш, ҳох сурат, ҳох видео бўлсин ёқтирмайман. Аммо опа-сингилларимизга хайрни илинганим учун ёқтирмасамда, бу ишга ўзимни мажбурлаб келмоқдаман. Видеолардан манфаат олишсин, дейман. Расмларни кўриб, фаолиятлар билан танишишсин, дейман. Учрашувларга ҳам асосан улар учун кўнаман. Ўзимга қолса, бунга ҳам узр билдирган бўлардим. Лекин шуларга қарамай, борига кифояланмай, учрашув-суҳбатлар асносида қўл телефонларида суратга олишга ошиқишлари мени ранжитади. Баъзилар суҳбатнинг бошиданоқ юзимга телефонини қаратиб туради. Шу сабаб ёрдамчилар ёки ўзимиз ҳар доим бу ишни қилмасликларини илтимос қилишга мажбур бўламиз. Шундан кейин ҳам беркитиб суратга оладиганлар топилади. Ёки узр айтишингизга қарамай, бирга суратга тушишни қайта-қайта илтимос қиладиганлар ҳам бор. Хўп, сўрашингиз мумкин, олсак нима бўлибди? Ҳозирги ҳолатда бу оддий ишку, деб. Жавоблар қуйидагича: 1. Аввало бирор бир шахсни ўзининг изнисиз суратини олишга, гапираётган гапини ёзиб олишга ҳақли эмас. Бу учун сурат ва гап эгасининг изни керак. Эҳтимол у шу мажлиснинг ўзини кўзда тутиб, уларга хос гапни гапираётгандир. 2. Аёл киши суратга тушиш масаласида эркак киши каби бемалол эмас. 3. Кўпчиликка маълум, одатда суратга ён томоним билан тушаман. Сиз боримча бемалол оладиган бўлсангиз, шунчадан бери қилиб келаётган саъю-ҳаракатимни ҳабата қиласиз. 4. Агар каминани илм аҳлидан деб ҳисобласангиз, бу тоифа кишиларни суратга олавериш уларга нисбат ҳурмат ҳисобланмайди. 5. Қолаверса, сурат нима қилиб беради? Ҳеч нарса! Фақатгина ўша киши билан кўришганингиз исботи бўла олади холос. Бундан кўра ўша учрашувдаги айтиладиган гапларга, қилинадиган хулосаларга эътибор бериш лозим. Шундай экан муҳтарам опа-сингиллар, сизлардан илтимос, мени суратга олманглар! Чунки мен бу ишни ёқтирмайман. Аллоҳ умр берган бўлса, юзма-юз кўришамиз ҳали, иншааллоҳ. Сизларни ардоқловчи ходимангиз Бинту Содиқ! P.C: Мен ҳам айни шу нарсани илтимос қилган бўлардим. Аллоҳ хайрларингни берсин.

Соъ (Абу Ҳанифа (ра) наздида) = 4,125 л. Оғирлиги = 3,264 кг (8 ироқий ратл). Мудд - икки ҳовуч Соъ - 4 муддга тенг.
+2
Соъ (Абу Ҳанифа (ра) наздида) = 4,125 л. Оғирлиги = 3,264 кг (8 ироқий ратл). Мудд - икки ҳовуч Соъ - 4 муддга тенг.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг муддлари. Мудд (катта ҳовуч миқдори) = 0,6875 л. Оғирлиги = 544 гр (1,33 ироқий ра
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг муддлари. Мудд (катта ҳовуч миқдори) = 0,6875 л. Оғирлиги = 544 гр (1,33 ироқий ратл).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Кишилар биринчи мевани кўрсалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олиб: اَللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي ثَمَرِنَا وَبَارِكْ لَنَا فِي مَدِيْنَتِنَا وَبَارِكْ لَنَا فِي صَاعِنَا وَبَارِكْ لَنَا فِي مُدِّنَا «Аллоҳумма баарик ланаа фии самарина ва баарик ланаа фии мадинатинаа ва баарик ланаа фии соъинаа ва баарик ланаа фии муддинаа», деб айтиб, сўнгра энг кичик болани чақириб, ўша мевани унга берар эдилар. Маъноси: «Аллоҳим, меваларимизга барака бер. Шаҳримизга барака бер. Соъ ва муд ўлчовларимизга барака ато қил». Имом Муслим ривояти. http://e-hilolnashr.uz/zikrduodownload

Азиз биродарим, мен сизга ўзимга қулай вақтда хат ёзаман. Сиз ҳам ўзингизга қулай вақтда жавоб бераверинг. Сиз ҳам менга ўзингизга қулай бўлган вақтда хат ёзасиз. Мен ҳам ўзимга қулай бўлганда жавоб ёзай. Агар жавоб ёзишни унутсангиз, мен эслатиб қўяман. Ёмон гумон қилмайман иншааллоҳ. Агар мен жавоб ёзишни унутсам, эслатиб қўйинг, ёмон гумон қилманг. Агар жавоб ёзмасангиз, сизни маломат қилиб, сизга адоват қилиб юрмайман. Биламанки, бошқа муҳимроқ ишларингиз бор. Агар жавоб бермасам, шундай қилинг. Шунда иккаламиз ҳам Аллоҳ таолонинг Аъроф сурасида қилган амри: خذ العفو "Авфни олинг" яъни, одамлар ўзидан ортиниб сизга тақдим қила олганча нарса (вақт, пул, эътибор, меҳр ва ҳоказолар)ни олиш билан қаноатланинг, деган буйруқни бажарган бўламиз. Валлоҳу аълам. К Ў Ч И Р И Л Д И