Badr_uz
Open in Telegram
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Бухоро вилоят Когон шаҳар "Алишер Навоий" жоме масжиди расмий телеграм канали Badr_uz Шиоримиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннат
Show more1 203
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-830 days
Posts Archive
1 203
Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди:
ㅡ Синган кўнгил яна сева оладими?
Мавлоно жавоб берди:
ㅡ ҲА , СЕВА ОЛАДИ!
ㅡ Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми?
Мавлоно эса нимтабассум билан:
ㅡ Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми..?! деди.
Кечиримли бўлиш яхши..
Сиз дилингизни оғритган инсонни яхшиликларини ўйланг...
Қанча яхши кунларингиз бўлган у билан...
Майли сабаб топмаяпсизми кечиришга...
Аллоҳ учун кечиринг...
Шунда ўзингиз ҳам хотиржам бўласиз...
🍃
Хайрли тун!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌
1 203
Бир киши бошқа бир кишини сўкса, иккинчи киши жавоб қилмай турса, гуноҳ кимга бўлади?
📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
1 203
НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ
1. «Такбири таҳрима» («Аллоҳу акбар»)да қўлнинг бармоқларини ўз ҳолида очиқ тутиб қулоққа теккизиш, сўнг қўлларни киндик остида боғлаш;
2. Такбирдан сўнг «Сано» ўқиш;
3. «Сано»дан сўнг «Аъуузу биллаҳ...» ва ҳар ракатда Фотиҳадан олдин «Бисмиллаҳ...» айтиш;
4. Фотиҳа сураси тугагач, махфий тарзда «Омин» дейиш;
5. Имомнинг рукуъдан кейин «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», иқтидо қилганларнинг эса «Роббана лакал-ҳамд» дейишлари (намозни ёлғиз ўқиганлар иккаласини ҳам айтади);
6. Намозда рукнларнинг биридан иккинчисига ўтаётганда «Аллоҳу акбар», дейиш;
7. Рукуъда қўл бармоқларини ёйиб, икки тиззани маҳкам чангаллаш ва камида уч марта «Субҳана роббиййал ъазийм» дейиш (бунда аёллар бармоқларини тизза устида жипс тутишади, тиззаларини бироз букишади);
8. Саждада пешонани қўллар орасига олиш, бармоқларни жипслаб, бош бармоқни қулоқ тўғрисида ушлаш;
9. Саждада эркакларнинг оёқлари, тиззалари, қўллари, пешонаси, бурни ерга тегиб туриши, билакларини ерга ҳам, қовурғасига ҳам теккизмай тутиши (аммо аёллар бу айтилганларга қўлларини теккизиб, йиғилиброқ сажда қилишади);
10. Эркакларнинг чап оёқ устига ўтириши, ўнг оёғини тиклаб, бармоқларини қиблага қаратиши (аёллар эса икки оёғини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига ўтиради);
11. Қаъдада салавот, «Роббана аатинаа...» каби дуоларни ўқиш;
12. Аввал ўнг, сўнгра чап томонга салом бериш;
13. Фарз намозларини жамоат бўлиб ўқиш.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌
1 203
САЖДА!
Aллоҳ таоло Одамни (алайҳиссалом) яратиб, малоикаларга унга сажда қилишни амр этди. Барча фаришталар амрга мувофиқ, Одамга (алайҳиссалом) сажда қилдилар. Фақат иблис бу амрга қарши бош кўтарди. Яъни сажда қилмасдан лаънатланди ва жаннатдан маҳрум бўлди.
Маълумки, унда сажда Одамга (алайҳиссалом) эди. Ҳолбуки, кунда беш марта қилиниши керак бўлган, яъни амр этилган сажда барча оламлар Парвардигори Aллоҳгадир, бу эса намоз билан адо этилади. У ҳолда намозини тарк этган бир кимсанинг аҳволи Иблисдан баттарроқ бўлмайдими?! Бундан Aллоҳнинг Ўзи асрасин!
“Имом Ғаззолий ўгитлари” китобидан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌
1 203
МИНБАРНИНГ ЖОЙИ
#минбар
❓ САВОЛ: Минбар меҳробнинг ўнг тарафида туриши керакми? Баъзилар чап тарафига қўйиш макруҳ, дейишаяпти.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Минбар намозхонлар қиблага юзланиб турган ҳолатида меҳробнинг ўнг томонида туриши мустаҳаб саналади. Буни суннат деган уламолар ҳам бор. Аммо чап томонда турса, макруҳ бўлади, деган гап фиқҳий манбаларда учрамайди. Агар масжид биносининг ҳолати шуни тақозо қилса, чап томонга қўйишнинг зарари йўқ, аммо энг яхшиси ўнг томонга қўйишдир. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бери шу кунгача мусулмонлар минбарни меҳробнинг ўнг томонига қўйиб келишган.
Бадриддин Айний айтадилар:
وَيُسْتَحَبُّ أَن يَكُونَ الْمِنْبَرُ على يَمِين الْمِحْرَابِ مُسْتَقْبلَ الْقِبْلَةِ
“Минбар қиблага қараб турганда меҳробнинг ўнг тарафида бўлиши мустаҳабдир” (“Умдатул қорий шарҳи Саҳиҳи Бухорий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌
1 203
Ғаззолий «Қабиҳ саналган нарсани очиқ-ойдин сўзлар билан ифодалашдир» деб нимани назарда тутганлар?
📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
1 203
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «ما إستفاد المومن بعد تقوي الله خيرا له من زوجة صالحة، إن امرها اطاعته و إن نظر إليها اسرته و إن اقسم عليها ابرته و إن غاب عنها نصحته في نفسها و ماله». رواه ابن ماجة
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мўмин киши тақводан кейин солиҳа аёлдан ҳам яхшироқ неъматга эга бўлолмади. Солиҳа аёлга эри буйруқ қилса итоат қилади; назар қилиб боқса кўзни қувнатиб шод этади; унга боғлиқ қасам ичса эрнинг қасамини буздирмайди; эр уйда йўқлигида ўзи ва эрининг бойлигига қўриқчи бўлади”.
Ибн Можа ривояти.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌
1 203
“ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР"
(Раъд сураси 28-оят.)
🕋
Тўғрисўзлик - Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба - далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси 152-оят).
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🍂Хайрли_тонг 🍂
Янги кунга етказди
#Алҳамдулиллаҳ
🤲Аллоҳим! Фақирликдан, иймонсизликдан, ҳаёсизликдан, золим бўлишдан ва ҳорликдан ёлғиз Ўзингга асра! Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.
🤲Аллоҳим! Дуоларни ижобат этувчи юксак шаънинг ила қилган дуоларимни Ўзинг ижобат айла! Амин!🤲🏻🤲🏻🤲🏻
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌
1 203
18 ёшга етганингда, бошқаларнинг сен ҳақингдаги фикрларини ўйлаб тушкунликни ҳис этасан.
🌸
40 ёшга кирганингда, сен ҳақингда ким нима деб ўйлашига эътибор бермай қўясан.
🌺
60 ёшга кирганингда, аслида сен ҳақингда ҳеч ким ҳеч нарса ўйламаганига, сенинг ҳаётинг ҳақида фикрлаш ҳеч кимга керак бўлмаганига амин бўласан.
🍃
Кел, ўзимиз учун вақтни қисқартириб, олтмишга кирганда идрок қилинадиган нарсани ҳозирдан идрок қилайлик.
✍️Айман Ёғий
Оқшом хайрли ўтсин! Ота-онангиз, оилангиз, яқинларингизни қадрланг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌
1 203
БЕШ МАҲАЛ НАМОЗДА – ЕТТИ ОСМОНДА АДО ЭТИЛГАН ИБОДАТ АЖРИ БОР
Китобларда зикр этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исро ва Меърож кечаси осмонларга кўтарилдилар. Биринчи осмонда яратилганидан бери зикр қилаётган фаришталарни кўрдилар. Иккинчи осмонда бошларини саждадан кўтармайдиган фаришталарни кўрдилар. Уларга салом берган эдилар, бошларини кўтариб алик олдилар-да, яна саждага кетишди. Шундан буён то қиёматгача икки марта сажда қилиш одат бўлди. Учинчи осмонда руку қилаётган фаришталарни кўрдилар. Тўртинчи осмонда ташаҳҳудда ўтирган фаришталарни кўрдилар. Бешинчи осмонда тасбеҳ айтаётган фаришталарни кўрдилар. Олтинчи осмонда яратилганидан бери таслим ҳолатида турган фаришталарни кўрдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматига ҳам шундай ибодат жорий этилишини орзу қилдилар. Аллоҳ таоло Расулининг бу иштиёқини билиб, етти осмонда адо этиладиган ибодатни намозда жамлаб, туҳфа қилди. Шу боис кимки бир кунда беш маҳал намоз ўқиса, етти осмон фаришталарининг ибодатини қилган ва шунча ажрга эга бўлади.
манба: mehrob.uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌
1 203
— Агар тузган режангнинг самарасини 1 йил кўрмоқчи бўлсанг, гуруч эк.
— Агар тузган режангнинг самарасини 10 йил кўрмоқчи бўлсанг, мевали дарахт эк.
— Агар тузган режангнинг мевасидан 100 йил баҳраманд бўлмоқчи бўлсанг, болаларга таълим бер.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌
1 203
ЎН БЕШ КУНДАН КАМ МУДДАТГА КЕЛГАН МУСОФИРНИНГ НИЯТИ ЎЗГАРСА, НАМОЗИГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?
#мусофир
❓ САВОЛ: Мусофир 15 кунга қолмасдан юртига қайтишни ният қилиб сафарга чиқсаю, маълум бир сабаб билан сафари 15 кундан ортиб кетса, ўша 15 кундан бошлаб намозни тўлиқ ҳолда ўқийдими? Аввалги кунларнинг қазосини ўқиб қўядими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масаланинг бироз тафсилоти бор. 15 кундан кам муддат туришни ният қилган мусофир эртага кетаман, индинга кетаман деб турадиган кунлари чўзилиб кетса, бу ҳолатда намозини қаср қилиб ўқишда давом этади.
Агар 15 кундан кам муддатни ният қилиб келгандан кейин яна маълум кунлар қолиши аниқ бўлиб қолса, шу аниқ бўлган вақтдан юртига қайтадиган кунгача бўлган муддатни ҳисоблайди. Агар қоладиган кунлари 15 ва ундан кўп бўлса, аниқ бўлган вақтдан бошлаб намозларни тўлиқ ўқишни бошлайди. Аввалги қаср қилиб ўқиган намозларини қазосини ўқимайди.
Агар қоладиган кунлари 15 кундан кам муддат бўлса, гарчи келган вақтдан бошлаб ҳисоблаганда 15 кундан ошиб кетса ҳам, қаср ўқишда давом этаверади. Масалан, 12 кун тураман деб ният қилиб келгандан кейин ўнинчи куни яна 10 кун қолиши аниқ бўлиб қолди. Бу ҳолатда кейинги кунлар 10 кун бўлгани учун қаср ўқишда давом этади. Чунки қоладиган кунлари 12 кунни ташкил этмоқда. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌
