cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

БАХТИЁР ОИЛА КАНАЛИ

🍃Админка: @Im_Gulnoza🌸🍃 Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор! (Имом Муслим)

Show more
Advertising posts
107 546Subscribers
-56524 hours
-2 7907 days
-30 44530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Эр учун дуо 🤲 Якинларизга хам улашинг!👇🏻 ➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Show all...
12🔥 1
ФАРЗАНДСИЗГА ФАРЗАНД БЕР Меҳринг билан кўнгиллар лим, лим, Раҳматингдан қилмагин жудо, Тирноққа зор бўлмасин ҳеч ким, Фарзандсизга фарзанд бер худо. Татимайди тилло -ю, зари, Фарзанд эрур кўнгил гавҳари, Ўн саккиз минг олам сарвари, Фарзандсизга фарзанд бер худо. Умр беш кун, ўткинчи ҳаёт, Танҳо ўзинг бергувчи нажот, Ҳар кимсадан қолсин бир зурёд, Фарзандсизга фарзанд бер худо. Куйдирмасин фарзанднинг доғи, Ёндирмасин алам,фироғи, Ўчмасин ҳеч умид чироғи, Фарзандсизга фарзанд бер худо. Фарзларингни қилмаймиз канда, Иймон нури ҳар жон-у,танда, Ота она бўлсин ҳар банда, Фарзандсизга фарзанд бер худо. Ҳеч умрлар ўтмасин беҳуд, Номлари ҳеч бўлмасин унут, Ёт қўлларга қолмасин тобут, Фарзандсизга фарзанд бер худо Кечир билмай қилган гуноҳим, Кўзларимдан томчилар оҳим, Ҳар нарсага қодир Аллоҳим, Фарзандсизга фарзанд бер худо. Якинларизга хам улашинг!👇🏻 ➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Show all...
👍 4😢 2
Синфдошлар гурпасида учрайдигон ҳолатлар😅 Якинларизга хам улашинг!👇🏻 ➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Show all...
👍 4😁 3
💥БУГУН  26➖АПРЕЛЬ. САЙИДУЛ АЙЁМ ЖУМА МУБОРАК ДИНДОШИМ!! 🌹🌼🌹 ✨ Улуғ кунда сўранг не бўлса керак! ✨ Нолаларингиз йиғади фалак. ✨ Аллоҳ рози бўлсин сиздан диндошим, ✨ Жума айёмингиз бўлсин муборак! ✨ЖУМАНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ҚАДИРДОНИМ!!! 🌷 Якинларизга хам улашинг!👇🏻 ➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Show all...
👍 6
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади. Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир. Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир. Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидур. Якинларизга хам улашинг!👇🏻 ➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Show all...
👍 7
ЎГАЙ ОТА ҚЎЛИДА ХЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ😭 (Реал воқия асосида ёзилди) Мен атига икки ёшда эдим. Жуда афсусдаман, энди ҳеч қачон мактабга бора олмаслигимдан, ўқишни, ёзишни ўрганолмаслигимдан... Мен учун энди уч рақами йўқ... Менинг ойимнинг исми Машхура, у мени дунёга келтирганида 17 ёшда эди. Бувим мени жудаям яхши кўрарди, дадам бахтим учун ўз ҳаётини беришга ҳам тайёр эди. Бахтли гўдак эдим... Ойим компютер қаршисида, интернетда кўп вақтини ўтказарди. Мен энди гапиришни ўргана бошлаганимда дадам ва ойим тез-тез ва жиддий жанжаллашиб қолишарди. Ниҳоят ойим дадам билан ажрашди ва кутилмаганда хорижга, қайсидир шаҳарга кетишга қарор қилди. Янги уйимизга келганимизда, мен ўзимнинг «янги дадам» билан танишдим. Бошида у жуда меҳрибон эди. Аммо кейинроқ мени ура бошлади. Мен ундан қўрқардим. Жудаям. У мени ўзининг камари билан катта қила бошлади. Ҳар гал маст вақтида шу камари билан саваларди. Ойим унга қаршилик қила олмасди. У ойим иккимизни кўчага ҳайдаб юбориши мумкинлигини айтиб қўрқитарди. Унинг овозини эшитишим билан крават тагига бекиниб олардим. Лекин у барибир мени топиб оларди. Қўрқиб қочардим. Лекин у барибир тутиб оларди. Ахир мен ташлаган уч қадамим унинг бир одимлашига ҳам етмасди. Бир куни «янги дадам» тоби йўқлиги учун ишга бормади. У бугунги кун менинг тарбиям билан шуғулланиш учун ажойиб имконият эканлигини айтди. Мен девор қоғозига юракча расмини чизгандим. У бундан ғазабланди ва камарини ечиб мени ура бошлади. Оғриқ жудаям кучли эди. Ойим у мени қандай ураётганини шунчаки кузатиб турарди. Мен ҳеч нарса қила олмадим, фақат йиғладим. У ойимга камарни тутқазди ва бақирди: «Ур!» Эй, Худо, ойижон, наҳотки сиз ҳам мени урсангиз?! У яна бақирди: «Агар сен болани қандай тарбиялаш кераклигини билмасанг, иккалангизни ҳам ҳайдаб юбораман» Ойим мени урди. «Яна»,- такрорлади «янги дадам». Яна уришди. Яна... Жажжи танам оғриқларни ҳис қилмай қўйди. Фақат жуда совуқ қотардим. Ойим йиғлаб камарни улоқтириб юборди ва мени бағрига олди. Зўрға унинг юзини силадим ва шавқатсиз дунёда охирги марта гапирдим: «Ойижон, сизни яхши кўраман».... Бугун ўлганимга 40 кун бўлди. Мени ўз юртимизга, ҳақиқий дадамнинг уйи яқинига кўмишди. Дадам ва бувим ҳар кун қабримга келишади. Ўзлари билан жуда кўп гул ва ўйинчоқлар олиб келишади. Афсуски улар б-н гаплаша олмайман.. Ойим қамоқда, жудаям афсусдаман. Барибир ойимни жуда яхши кўраман. Ойижон, мен ҳам сизга ўхшаган гўзал қиз бўлмоқчийдим, энг чиройли расмлар чизмоқчийдим. Кун келиб сиз каби она бўлганимда, фарзандимни камар билан эмас, меҳр билан тарбия қилмоқчийдим. Ойижон, энди осмондаман. Бу ерда жуда кўп фаришталар бор. Фақат сиз йўқсиз... Мен атига икки ёшда эдим. Жуда афсусдаман, энди ҳеч қачон мактабга бора олмаслигимдан, ўқишни, ёзишни ўрганолмаслигимдан... Мен учун энди уч рақами йўқ. Якинларизга хам улашинг!👇🏻 ➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Show all...
БАХТИЁР ОИЛА КАНАЛИ

🍃Админка: @Im_Gulnoza🌸🍃 Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор! (Имом Муслим)

😢 17👍 13 1
#Ҳайрли_тонг Бугуннинг энг катта совғаси бу яшаш неъматига яна бир бор эга бўлганингиздир! Шундай экан шукроналик ҳисси сизни хеч қачон тарк этмасин! Ассалому-алайкум! Бошланаётган кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин. Қадрдоним🤗 Якинларизга хам улашинг!👇🏻 ➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Show all...
👍 13 1
Тақиллатиб уйларига бориб кўринг, Ич қиздириб, юрагини ёриб кўринг, Қўлидаги телефонни олиб кўринг, Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️ Ухлаётган, ширин-ширин тушдамикан? Ёздиришнинг тўғри йўли муштдамикан? Кўчадами, уйидами, ишдамикан? Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️ Қўли синиқ,гипс бўлса қайтиб келинг, Группадошлар келаркан, деб айтиб келинг, Ишингиз йўқ бўлса жичча дайдиб келинг, Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️ Кута-кута ҳавотирдан ўлдикку вой, Ёзмаса ҳам онлайндир у хойнаҳой, Етказинглар ундайларга бизда йўқ жой, Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️ Омонмикан... Ўлип-пўлиб қолмапти? Телефонга мегабайтни солмаптими? Ё бизларни бир тийинга олмаптими? Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️ Админхоним кўп ҳавотир олди денглар, Сизни ўйлаб юракчаси ёнди денглар, Ёзиб-ёзиб, ўзи ёзмай қолди денглар, Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️ Якинларизга хам улашинг!👇🏻 ➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Show all...
👍 24😁 3
Аёл яшашни, яхши яшашни истади. Турмуш ўртоғидан садо чиқмагач, ўзи ҳаракат қилди, сут-қатиқ сотди, бозорга чиқди, ўзини ўтга урди, чўққа урди, битмаган ҳовли жойлар битди, қимматбаҳо гиламлар, нафис дарпардалар уйга ўзгача кўрк бағишлади. "Энди яшайман", деганида бедаво дардга чалингани маълум бўлди, болалари онамлаб қолаверди. Шундоқ ҳовли-жойларга, бойликка эга эркакка ўзидан 25 ёш кичик аёл жон-жон деб турмушга чиқди. Эр энди гапириб юрганмиш "Ҳақиқий аёл бундай бўларкан, олдинги аёлим доим чарчаб юрарди, бор топган-тутганим шуники",-деб. Ҳулоса ўзингиздан. Якинларизга хам улашинг!👇🏻 ➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Show all...
😢 8👍 2
🌸Қариндошлар группасига юбориб қўямиз..😁 Якинларизга хам улашинг!👇🏻 ➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Show all...
👍 17😁 4🔥 3