cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🕌🌙Bushro Jannah🌙 🕋🕊

Tunni yorutguvchilar ko'p, sen qalbni yorutguvchi bo'l... Qo'llarni o'pguvchilar ko'p, sen qalblarni o'pguvchi bo'l. Javlon Muhammad Nur

Show more
Advertising posts
295
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-1230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

01:25
Video unavailableShow in Telegram
📌Istanbul fotihi Fotih Sulton Mehmedxon haqida... @Bushro_jannah_obuna
Show all...
01:05
Video unavailableShow in Telegram
📹Quroniy fol haqida.... @Bushro_jannah_obuna
Show all...
00:32
Video unavailableShow in Telegram
01:23
Video unavailableShow in Telegram
​​#Энди_ривожланиб_кетамиз! Заифалар ечди рўмолин, Эркаклар ҳам, даюс, бетамиз. Тўйиб ерлар етимнинг молин, Энди ривожланиб кетамиз! Энди Европадан ўзамиз Ривожда Ню-Йоркка етамиз. Ташлаб намоз, буздик рўзамиз, Энди ривожланиб кетамиз. Тиқилгандек суяк томоқда, Нафас ололмасак нетамиз? Нашид тинглаганлар қамоқда, Энди ривожланиб кетамиз. Дил тубидан армон топилди, Наҳот шундоқ бахтсиз ўтамиз? Охир азон.уз ҳам ёпилди, Энди ривожланиб кетамиз. Наҳот бу мусулмон ўлкани, Мушрикларга тақдим этамиз? Силкитиб йиғлаймиз елкани, Энди ривожланиб кетамиз. Озодликда яшаймиз чўчиб, Зиндон тушсак қонлар ютамиз. Не оқиллар кетдилар кўчиб, Энди ривожланиб кетамиз. Токайгача биздек заифлар, Абобил қушларин кутамиз? Наҳот юзга авлодлар туфлар, Энди ривожланиб кетамиз. Афсуски ҳаммамиз латтамиз, Кичикдан тортиб то каттамиз. Дин бўғилган мамлакатдамиз, Энди ривожланиб кетамиз! @A_meshayan 17:25-05.08.2023 Абдураҳмон Мешаян
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳазрати ибн Муҳаммад Жаъфари Содиқ Абу Ҳанифа ҳазратларидан: – Оқил кимдир? – деб сўради. Айтди: – Оқил улдирки, яхшилик билан ёмонликни фарқлай олгай. Шунда Содиқ айтди: – Яхши нарса билан ёмон нарсани ҳайвонлар ҳам ажрата олади. Уларни урмоқчи бўлсанг ёки олдига ем-хашак қўймоқчи бўлсанг, ем-хашак билан таёқнинг фарқига боради. Абу Ҳанифа айтди: – Сизнинг наздингизда оқил ким? – Оқил икки яхшилик ва икки ёмонлик орасини фарқлай олувчи кишидир. Токи икки яхшиликдан энг яхшисини танлай олсин ва икки ёмонлиқдан энг ёмонинини фарқлай олсин. "Тазкират ул-авлиё"дан. Форс тилидан Мирзо Кенжабек таржимаси. @Bushro_jannah_obuna
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#ajab_bopti
Show all...
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ✅ Эслатма! 2023 йилнинг 19 июль куни – янги 1445 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2023 йилнинг 28 июль, жума кунига тўғри келади. 🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. Магба: @mehrob_uz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🎉 Янги (ҳижрий 1445) йилингиз муборак бўлсин! 🌙 19-июль Ислом оламида Янги йил куни! ☪️ Буни кўпчилик билмайди, яқинларни табриклаб эслатиб қўйинг! @Bushro_jannah_obuna @Bushro_jannah_obuna @Bushro_jannah_obuna
Show all...