cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Усманова Дилбархон - Олий Мажлис Конунчилик Палатасини Депутати

УзЛиДеп

Show more
Uzbekistan76 815The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
158
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Законодательная палата одобрила закон «О государственном языке» Сохранено право физических и юридических лиц на обращение в государственные органы и другие организации на других языках, помимо государственного. 👉 https://kun.uz/ru/58689774 Официальные страницы Kun.uz Telegram | Facebook | Instagram
Show all...
Тиббиёт сифатини янада яхшиловчи янги ислоҳотлар бошланди Ҳар бир инсон умри мобайнида тиббий хизматга, шифкорлар ёрдамига эҳтиёж сезади. Соғлиқни сақлаш тизимининг жамиятимиздаги аҳамияти беқиёс. Шу боис Президентимиз мазкур соҳага ниҳоятда катта эътибор қаратяпти. Кейинги тўрт йил мобайнида мамлакатимизда тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва бу янгиланиш жараёнлари кундалик ҳаётимизда самара бераётгани барчамизга аён ҳақиқат. Ижобий ўзгаришлар шу қадар кўпки, уларнинг ҳаммасини баён қилиш учун ўнлаб мақолалар ёзиш керак бўлади. Шу сабабли бир-икки ёрқин мисолни келтириш билан чекланаман. Сўнгги бир йилда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришга ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга кўпаймоқда. Бу йил соҳага бюджетдан 21 триллион сўм, яъни 2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп маблағ ажратилди. Лекин бу йўналишда самарадорлик ва аҳолига қулайликларни ошириш бўйича ҳали кўп иш қилиниши керак. Жойларда ўтказилган сўровларда бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётдаги ижобий ўзгаришларни сезаётганини айтган. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида эришилган натижалар қайд этилиши баробарида ана шу танқидий фикрлар ҳам очиқ-ойдин айтилди. Мажлисда давлатимиз раҳбари тиббиёт тизимида 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шарт эканини таъкидлади. Йиғилишда ушбу вазифаларни бажаришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Кечиктирилмай амалга оширилиши зарур чора-тадбирлар белгиланди. Президент масъулларга тегишли кўрсатмалар, топшириқлар берди. – Соғлиқни сақлаш тизимига ҳар йили бир неча триллионлаб маблағ ажратилади, халқаро кредитлар жалб қилинади. Ушбу ажратилаётган маблағлар самарасини халқимиз сезиши керак, – деди давлатимиз раҳбари. Хулоса қилиб айтганда, тиббий хизмат самарадорлиги ва сифатига баҳо беришдаги талай мезонлар янгиланмоқда, тиббиёт тизими янада такомиллаштирилишига хизмат қилувчи янги ислоҳотлар бошланмоқда. Натижада барча соғлиқни сақлаш муассасалари замон билан ҳамнафас ишлашига эришилади, халқимиз тиббий хизматдан рози бўлади. Дилбар УСМОНОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.
Show all...
НОГИРОНЛИГИ БОР ШАХСЛАР БАРЧА ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРДАН КАМСИТИШЛАРСИЗ ФОЙДАЛАНИШЛАРИ ЛОЗИМ Жамият бахтсиз ҳодисалар, турли кўнгилсизликлар ва табиий офатлардан ҳоли эмас. Бу каби ҳолатларнинг келиб чиқишига қарши кескин кураш олиб борилишига қарамасдан уларни тўла тўкис бартараф этишнинг имкони йўқ. Шу жумладан ногиронли бор шахсларнинг мавжудлигини ва улар ҳам жамиятимизда барча ҳуқуқ ва эркинликлардан тўла тўкис фойдаланишга ҳақли эканини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш ҳақида (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь)”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан кўзланган мақсад ҳам юртимиздаги ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқларини халқаро миқёсда ҳимоя қилиш тизимига қўшилишга қаратилгандир. Албатта, Конвенция йигирма биринчи асрда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги биринчи шартнома эканлиги катта аҳамиятга моликдир. Ушбу ҳужжатда ногиронларнинг ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари, хусусан, уларнинг яшаш, фуқаролик, ҳуқуқий ҳимояланиш, таълим олиш, саломатликларини сақлаш, бошқалар билан тенг равишда меҳнат қилиш, дам олиш ва спорт билан шуғулланишда иштирок этиш, ўзлари ва оиласи учун етарлича турмуш шароитига эга бўлиш ҳамда ижтимоий ёрдам ҳуқуқлари эътироф этилган ва уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолатлари белгиланган. Яна шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2006 йил 13 декабрда қабул қилинган ва 2008 йил 3 майда кучга кирган. Конвенция билан бир пайтда унга Факультатив протокол қабул қилинган ва кучга кирган. 2021 йил февраль ҳолатига кўра Конвенцияга 182 давлат, шунингдек, 98 давлат Факультатив протоколда иштирок этмоқда. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация килиш орқали юртимиздаги ногиронлиги бор шахсларни ҳар қандай камситишлардан ҳимоя қилишнинг самарали тизими шакллантирилади, ногиронликнинг миллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш модели яратилади, ногиронлиги бўлган шахсларнинг инсон салоҳиятини ҳар томонлама ва адолатли ривожлантириш имконияти кенгаяди. Бир сўз билан айтганда, ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқларини, шу жумладан ногиронлиги бўлган қизлар, аёллар ҳуқуқларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш учун кенг йўл очилади. Дилбар Усмонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси.
Show all...
Тошкент вилоятида томорқадан фойдаланиш бўйича водийлик деҳқонлар тажрибаси ўрганиляпти 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9074 ➖Қибрай туманидаги “Жарбоши”, “Миришкор”, “Чинор”, “Геофизика”, “Дўстлик”, “Боғишамол”, “Мевазор”, Зангиота туманидаги “Чорбоғ, “Жалойир”, “Хонободтепа”, “Қорасув”, “Сохибкор”, Ўрта Чирчиқ туманида “Бектемир”, “Янгихаёт”, Юқори Чирчиқ туманидаги Гулбоғ, Йикота маҳаллаларида кўргазмали семинарлар ташкил этилди. ➖Ишчи гурух аъзолари жойларда 467 та аҳоли хонадонларида бўлиб, 16 минг сабзавот кўчатлари, 280 кг сабзавот уруғлари тарқатилган ҳолда эктириш жараёнлари кўрсатиб берилди. Шунингдек, 31 та хонадондаги 42 сотих томорқа ер майдони “Томорқа хизмати” корхоналари томонидан мотокултиваторлар билан хайдаб берилди. #uzlidep #Xaitov #ToshkentViloyati Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Show all...
Янгиликлар 24 | Парламентлараро ҳамкорлик бўйича онлайн мулоқот #13may #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Show all...
Парламент..13.00_edit.mp418.24 MB
Ўзбекистон ва Швеция: парламентлараро алоқалар юксак даражага кўтарилмоқда Сиёсатшунослар парламентни мамлакатнинг уриб турган юрагига қиёслашади. Бу фикрда ҳеч муболаға йўқ. Чунки парламент томонидан қабул қилинган қонунлар мамлакат тараққиёти ва истиқболини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан айтиш жоизки, мамлакатимизда парламент дипломатиясини ривожлантириш, халқаро парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида янги қадамлар ташланмоқда. Бунда хориж давлатлари парламентлари билан дўстлик гуруҳлари имкониятларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани диққатга сазавордир. Бу борада яқинда Олий Мажлис ва Швеция Риксдаги парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи ўртасидаги видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувнинг ҳам аҳамияти жуда катта. Учрашувда дўстлик гуруҳига аъзо депутатлар, Швеция Риксдагининг Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан ҳамкорлик гуруҳи раиси Ханна Вестерен бошчилигидаги дўстлик гуруҳлари аъзолари қатнашишди ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик соҳаларида мунтазам тажриба алмашиб боришга келишиб олдилар. Мулоқотларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси асосида бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида ҳамда палата фаолияти, сиёсий партиялар фракциялари ҳақида батафсил фикр юритди. Энг қувонарли томони шундаки, Швеция парламенти вакиллари Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган хамкорликни қўллаб-қувватлашини билдиришди. Бу албатта, икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш билан бирга халқаро миқёсдаги имкониятларимизни кенгайишига хизмат қилади. Дилбар Усмонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси.
Show all...
Узбекистанцам разъяснили, почему в русских классах узбекский язык будут преподавать как иностранный В последние годы родители критиковали методику обучения языку, назвав ее наточенной на грамматику. https://nova24.uz/news/31795 @nova24uz | #Новости
Show all...
📉​Тиббиётда ислоҳотлар изчил давом эттирилади. “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги 2021 йил 5 майдан Президент Фармонига кўра: 👉 Ўрта тиббиёт ходимлари учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта, 2022 йил 1 январдан эса яна қўшимча 10 мингта штатлар ажратилиши белгиланган. Бундан асосий мақсад оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалар томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтиришдир; 👉2021 йил 1 июнга қадар оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ҳамда туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалар эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларнинг янгиланган штат нормативларини тасдиқланади; 👉 Ўрта тиббиёт ходимларининг мақомини ошириш вазифалари белгиланган. Хусусан 2021 йил 1 августга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва етакчи хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, ўрта тиббиёт ходимлари мақомини ошириш нуқтаи назаридан уларнинг малака талаблари, вазифалари, ваколатлари, жавобгарлиги, ихтисослик йўналишларини кенгайтириш, лавозимларини, шунингдек, ўқув дастурлари ва режаларини тўлиқ қайта кўриб чиқилади; 👉 Шу йил 1 июлдан бошлаб ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Бунда ҳамширалик иши фаолиятини фақат ўрта тиббийёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар амалга оширади; 👉2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобиль тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш,  ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этишга рухсат берилди. ❗️Фармонда белгиланган тадбирлар мамлакатимиз тиббиётини ислоҳ қилиб: 🔸 аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, 🔸 тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш, 🔸 соҳада рақобат муҳитини ривожлантириш, 🔸 нодавлат ташкилотлари иштирокини  кенгайтиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. @a_xaitov
Show all...
Издана книга «Парк Победы: философия мужества и стойкости» Накануне празднования в нашей стране Дня памяти и почестей вышла книга академика Акмала Саидова «Парк Победы: философия мужества и стойкости». Изданная на узбекском и русском языках книга стала достойным подарком к первой годовщине торжественного открытия мемориального комплекса «Парка Победы». В книге рассказывается история, содержание и значение создания мемориального комплекса «Парка Победы», созданного по инициативе и идее Президента Республики Узбекистан. Мнения и суждения автора подкреплены точными фактами и цифрами, историческими документами, посвященными теме стихотворными строками и произведениями изобразительного искусства.
Show all...
Издана книга «Парк Победы: философия мужества и стойкости»

Накануне празднования в нашей стране Дня памяти и почестей вышла книга академика Акмала Саидова «Парк Победы: философия мужества и стойкости». Изданная на узбекском и русском языках книга стала достойным подарком  к первой годовщине торжественного открытия мемориального комплекса «Парка Победы».

Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.