cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Xalq — LIVE

Тез кунда!

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
443
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Yoshlar! Kun.uz'ga yaqinroq keling, siz uchun maxsus loyihaga start beramiz. ✅ San'at, sport va kino, ✅ qahramonlaringiz, ✅ qiziqishlaringiz, ✅ muammolaringiz, ✅ va sizning ovozingiz – endi Kun.uz'da! Bizda oʻzingizni toping! Kun.uz'ning yoshlarga mo'ljallangan Telegram-kanaliga obuna bo'ling.  @KunUZ Yoshlar uchun
Show all...
📲 Kanalga a'zo bo'ling!
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев "Талабалар шаҳарчаси"да, сайловчилар билан учрашувда таълимга оид бир қанча ваъдалар берди: - Фарзандини хусусий боғча ва мактабларга берган ота-оналарга солиқ имтиёзлари берилади; - ҳар бир талабага 5 гигабайтдан бепул интернет берилади; - 25 минг ўринли кампуслар ташкил этилади; - 20та олийгоҳ халқаро аккредитациядан ўтказилади; - 10та янги олийгоҳ ташкил этилади; - "Заковат" биноси қурилади, "Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси" барпо этилади; - магистратурага Тошкент шаҳридаги хорижий ва нодавлат олийгоҳларга 200 грант, хотин-қизларга 500 грант ажратилади; - Олимларнинг тадқиқотларига 100 млн доллар, 70 млн доллар илмий ишланмалар ва стартапларга ажратилади; - Айти парк негизида илмий инновациялар маркази ташкил этилиб, унга ҳар йили 30 млрд сўм ажратилади. Ёзиб қўйинглар. @xalqlive
Show all...
​​Битта 100 сўмлик - 4 минг сўм... Амир Темур хиёбонига бир айланиб борсангиз, Зарафшон кўчасида бир қанча антиквар нарсаларни сотиб турган кишиларга кўзингиз тушади. Журналистлигим тутиб, бир сотувчини суҳбатга тортдим. "Кўпчилик, бундай нарсаларни эски-туски деб эътибор бермайди. Бир воқеани сизга айтиб берсам, бир рус аёл уйидан уйидан эски суратни чиқариб ахлатга ташлаган. У ахлатга ташлаган асари 100 минг долларлик асар эканлигини билмаган; бизга ўхшаган антикварларга қизиқувчи одам уни нималигини тушуниб, ахлатдан олиб, сотган", - деди сотувчи амаки. Кечаги кунгача уйимизнинг қаерларидадир эскириб, кераксиз бўлиб ётган 100 сўмликлар антикварчилар расталарида донаси 4 минг сўмдан сотиляпти. СССР давридаги орден ва медаллар 200 долларгача баҳоланяпти. Маркалар, эски тангалар албоми - минг, икки минг доллар. Сотувчи амакига кўра, энг кўп бундай товарларни руслар сотиб оларкан - 50 фоиз, 30 фоиз ўзбеклар. 20 фоиз бошқа давлатлардан келган туристлар. СССР давридаги эски-туски кимга қизиқ дерсиз, лекин исталган эски нарса тарихингиз билан боғлиқ бўлса, қизиқиб сотиб олгингиз келаркан. Шунча товар ичидан менга 1992 йилда чиқарилган бир ва беш сўмликлар (1 расмда) эътиборимни тортди. Бу бизнинг тарихимиз, кечамиз, Мустақиллигимизнинг илк йилларидаги, ҳали "ҳеч ким"лигимиздаги миллий пулимиз. Пулни илк марта қўлимда ушлаб кўрдим, оддий босмадан чиқарилган қоғоздек туйилади. Ҳозирги пулларимиздан анча фарқ қилиши табиий. Эҳтимол бундан 25-30, эҳтимол 50 йиллардан кейин Мустақиллигимизнинг илк йилларидаги уйимиздаги идишлар, пулларимиз, тангаларимиз эҳтимол метро жетонлари, чинниларимиз, сопол идишларимиз шундай антиквар товарлар қаторида сотилар, биз, мустақилликдан кейин туғилган авлод бееътибор ўтиб кетмасмиз. Антикварчи амаки, Акмал акага бир ва беш сўмлик пуллар учун миннатдорчилик билдираман, энг зўр совға бўлди. Пул доим қизиқ-а:) @xalqlive
Show all...

​​Тўғриси ҳамда! @xalqlive
Show all...

👍 18
👎 1
❤️ 2
​​Диққат савол! Болалигимдаги мен учун энг ғаройиб овоз: диққат савол дея "Заковат"да билимдонларга савол берадиган ва жавобни интригалар билан эълон қиладиган бошловчининг овози эди. Бухорода бўлиб ўтган "Заковат" финалида Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан "Заковат" асосчиси Абдурасул Абдуллаевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" унвони берилибди. Бугуннинг энг яхши хабари. Илм қадрланиши, илм учун ҳисса қўшган одамлар муносиб тақдирланиши келажакка умид беради. @xalqlive
Show all...

❤️ 12
Кеча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига сёмка учун бордик. Директор ўринбосари Насиба опа жуда яхши аёл экан. Ходимлари сёмка учун бир дунё бюрократик тўсиқлар туфайли суратга олишимиз мумкин эмаслигини айтишди, бироқ уларнинг ёрдами билан ишимиз осон битди. Кутубхонада исталганча суратга олдик. Кадр ортида бир қизиқ гаплар бўлди. Ўзингиз учун билиб олинг-да: - Ҳамма ҳудудда бўлганман, ҳокимларнинг кутубхонага муносабатини ҳам биламан. Энг ёмон аҳвол Тошкент шаҳрида. Яккасарой туман кутубхонаси ачинарли аҳволда; - Миллий кутубхонада 40та вакант ўрин бор. Чунки ойлик жуда кам. Пастроқ лавозимдаги ходимлар 1,5 миллион сўм, ўртача ойлик 2-3 миллион олади, баъзан шунга ҳам етмайди. - Ўзбекистонда 2006 йилдан бошлаб кутубхоналар кескин камайиб кетди. Чунки кутубхоналар АРМларга айлантирилиб, коллеж лицейлар таркибига қўшилди. Аҳоли ва кутубхона ўртасида катта бўшлиқ юзага келди. АРМларга аҳоли кира олмасди, турникетлардан коллеж ва лицейлар ўқувчи ва ходимлари кирган. Аҳоли кутубхонадан узиб қўйилди. - 2019 йилда янги қарор чиқди. Ҳамма ҳудудда кутубхоналар ташкил қилиш белгиланди. Лекин жуда қийналдик. Ҳокимларнинг китоб ўқигани бор, ўқимагани бор. Кутубхоналар ташкил этиш ҳокимларга боғлаб қўйилди. @xalqlive
Show all...
Кўп қаватли уйларда (Тошкент шаҳрида) 15 октябрдан иситиш бошланаркан. Унгача захга яна 3 кун чидаш керак. Уйлар совуқ, жуда совуууқ... Шаҳарда яшайдиганлар 1-2 кун чидар, қишлоқдаги одамларимиз, сизларга 5 ой сабр... @xalqlive
Show all...
Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари очиқ эмас, чунки у давлат сири... Айни шу мазмундаги мақолам эълон қилинмаган. Доим бюджетнинг ҳар бир сўми ҳисобли бўлиши, қаерда ёпиқ харажатлар бўлса, очилиши керак деб ҳисоблайман. Статқўм Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари давлат сирини ташкил этишини билдирган. Бироқ Жаҳон банки охирги марта 2018 йилда бу харажатлар 407 трлн сўмни (йилига) ташкил қилишини маълум қилган. SIPRI (Stockholm International Peace Research Institute) жаҳон мамлакатлари ҳарбий харажатлари тўғрисидаги ҳисоботида Марказий Осиё давлатларидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистоннинг маълумотлари йўқлигини кўриш мумкин, бошқа қўшниларники бор. 😅 Охирги марта Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари (ЯИМнинг 1,4 фоизи) ҳақида маълумот 2003 йилда чиққан бўлса, Туркманистонга оид статистика (ЯИМнинг 15 фоизи) эса 1999 йилда маълум қилинган. Менга шу савол қизиқ: ҳарбий харажатларимиз давлат сири бўлса, Жаҳон банки бу маълумотларни 2018 йилда қаердан олди? Айнан шу маълумотлар давлат сирини ташкил қилса, бу қачондан кучга кирган? SIPRI 2003 йилгача бу маълумотларни эълон қилган, ўшанда ҳам бу давлат сиримиди? Давлат сири тўғрисидаги қонун 1993 йилда қабул қилинган. Хуллас, халқнинг пули ҳисобланган бюджетдан сарфланадиган бир тийин ҳам очиқланиши шарт. Бироқ бу фикрлар ҳарбий харажатлар кам ёки кўплигига кўра танқид қилиниши лозим деган маънода билдирилди деб қабул қилинмаслиги керак. Ёпиқ маълумотлар доим шубҳали бўлган, гарчи шубҳали ҳеч нимаси бўлмаса ҳам... @xalqlive
Show all...
Меҳрсизлик қалбан ўлдиради (кўрганларим туркумидан) Кимдир ёзиб қолди. Сиз кун.узда ишлайдиган "Палонча"мисиз? Агар ўша қиз бўлсангиз, бир илтимосим бор эди. Яқинда "Болалар уйи"дан тайёрланган интервюни кўрдим. Ўша болаларга ёрдам бергим келди. Менимча, сиз тез-тез бориб турасиз у ерга ёки сизда уларнинг контакти бўлиши мумкин деган ниятда сизга ёзишга қарор қилдим. Безовта қилганим учун минг бор узр. Уларга озгина бўлса ҳам ёрдамим тегса хурсанд бўлардим (матн ўз ҳолича берилмоқда)". Бу сўзларни ёзган одам болаларга нималар кераклигини, қандай ёрдам бериши мумкинлигини сўради. Унга қандай жавоб беришни билмадим. (Шундай бўлса ҳам, қалбида ҳали шафқат, меҳр бўлган одамларимиз борлиги хурсанд қилади) Ҳали ҳам мурғак болаларнинг ҳикоялари, йиғилари қулоғим остида... Эшитиб жуда қийналгандим. "Мен ўз отамни кўришни ҳам хоҳламайман. Чунки кичкиналигимда отам ўз опамни зўрлаб кетмоқчи бўлган ва шу ишни қилган ҳам. Опам шундан бери юзимга ҳам қарамайди. Ундан нега бундай қилаётганини, мен уларга "қанчалик талпинсам, шунчалик итаряпсизлар, айбим нима" деб сўрадим. Опам "борган сари дадангга ўхшаб кетяпсан, сенга қараш менга оғир ботяпти" дедилар. Отам шу ишни қилган бўлса менда нима айб, у шу гуноҳни қилган бўлса, мен қилмадим-ку?!", - деб ҳикоясини йиғлаб айтиб берганди 16 ёшли Самир... Уни онаси ташлаб кетган, бола онасининг қаердалигини ҳам, кимлигини ҳам яхши билади. Менга шу лавҳадан кейин жуда кўпчилик уларга ёрдам бермоқчилигини айтди. Лекин, ишонинг, уларга ўз ота-онаси керак. 80 фоизи етим эмас, ота-онаси бор, минг афсуски, бор. Фаолиятимда бундай лавҳа тайёрламаганман ҳеч қачон. Илк ва охиргиси бўлса керак. Чунки бу болаларнинг нигоҳлари, қўлимдан ҳеч нарса келмаслигини ўйлаб эзилиш...осон эмас... Тўлиқ видеони истасангиз, мана бу ерда кўришингиз мумкин. Ҳеч ким ота-она меҳрига зор бўлмасин, инсонни очлик, йўқчилик жисмонан ўлдирар, меҳрсизлик қалбан ўлдираркан... @xalqlive
Show all...
​​Меҳрсизлик қалбан ўлдиради (кўрганларим туркумидан) Кимдир ёзиб қолди. Kun.uz'да ишлайдиган "Палонча"мисиз? Агар ўша қиз бўлсангиз, бир илтимосим бор эди. Яқинда "Болалар уйи"дан тайёрланган интервюнгизни кўрдим. Ўша болаларга ёрдам бергим келди. Менимча, сиз тез-тез бориб турасиз у ерга ёки сизда уларнинг контакти бўлиши мумкин деган ниятда сизга ёзишга қарор қилдим. Безовта қилганим учун минг бор узр. Уларга озгина бўлса ҳам ёрдамим тегса хурсанд бўлардим" (матн ўз ҳолича берилмоқда). Бу сўзларни ёзган одам болаларга нималар кераклигини, қандай ёрдам бериши мумкинлигини сўради. Унга қандай жавоб беришни билмадим. (Шундай бўлса ҳам, қалбида ҳали шафқат, меҳр бўлган одамларимиз борлиги хурсанд қилади) Ҳали ҳам мурғак болаларнинг ҳикоялари, йиғилари қулоғим остида... Эшитиб жуда қийналгандим. "Мен ўз отамни кўришни ҳам хоҳламайман. Чунки кичкиналигимда отам ўз опамни зўрлаб кетмоқчи бўлган ва шу ишни қилган ҳам. Опам шундан бери юзимга ҳам қарамайди. Ундан нега бундай қилаётганини, мен уларга "қанчалик талпинсам, шунчалик итаряпсизлар, айбим нима" деб сўрадим. Опам "борган сари дадангга ўхшаб кетяпсан, сенга қараш менга оғир ботяпти" дедилар. Отам шу ишни қилган бўлса менда нима айб, у шу гуноҳни қилган бўлса, мен қилмадим-ку?!", - деб ҳикоясини йиғлаб айтиб берганди 16 ёшли Самир... Уни онаси ташлаб кетган, бола онасининг қаердалигини ҳам, кимлигини ҳам яхши билади. Менга шу лавҳадан кейин жуда кўпчилик уларга ёрдам бермоқчилигини айтди. Лекин, ишонинг, уларга ўз ота-онаси керак. 80 фоизи етим эмас, ота-онаси бор, минг афсуски, бор. Фаолиятимда бундай лавҳа тайёрламаганман ҳеч қачон. Илк ва охиргиси бўлса керак. Чунки бу болаларнинг нигоҳлари, қўлимдан ҳеч нарса келмаслигини ўйлаб эзилиш...осон эмас... Тўлиқ видеони истасангиз, мана бу ерда кўришингиз мумкин. Ҳеч ким ота-она меҳрига зор бўлмасин, инсонни очлик, йўқчилик жисмонан ўлдирар, меҳрсизлик қалбан ўлдираркан... @xalqlive @xalqlive
Show all...