XALQ_DARDI
Халқ муаммолари, раҳбарларга оид муаммолар, долзарб мавзулар учун. Эслатма: Канал ҳеч қандай мансабдор шаҳсларга бўйсунмайди!!! Шахсингиз 💯% сир сақланади. Мурожаат: @Otabek_Xamidov Facebook: https://www.facebook.com/groups/921079441752553/?ref=share
Show more- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Data loading in progress...
<p>Ijtimoiy tarmoqlarda “Maktabgacha va Maktab Ta’limi Vaziri 2024-yil 30-yanvardagi “2024-2025-o‘quv yili uchun Ta’lim darajasi yuqori bo‘lmagan MAKTABlar RO‘YXATini shakllantirish MЕZONlarini tasdiqlash to‘g‘risida"gi 24-sonli BUYRUG‘I bor, unga yana qo‘shimcha qilib 2024-yil 26-mart kunigi 95-son BUYRUG‘I ham chiqdi, xo‘sh NATIJA qani?” deyilgan murojaat yuzasidan quyidagilar ma’lum qilinadi.</p> <p> </p>
-#--#--#--#--#--#--#--#--#--#--#--#-
Ассалому алайкум!!
Ҳурматли ,,
Халқ дарди'' каналининг мухбири
Отабек Ҳамидов .
Мен 2023 йилнинг декабрь ойидан то бугунги кунга қадар (10.05.2024 йил ҳолатида) Қашқадарё вилояти МИБ ва прокуратурасига бир неча бор мурожаат этишимга қарамасдан, аммо ушбу органлар суд қарорларини ижрога қаратиб, мени бузилган ҳуқуқларимни тиклай оладиган бирорта “қонун ҳимоячи”сини топа олмаганимдан сўнг сизнинг расмий каналингизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.
Шу давр мобайнида шахсан ўзим бир неча маротаба Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи О.Паяновга ва Қарши шаҳар МИБнинг бошлиғи М.Сафаровларга ўчрашиб, суднинг қарорида кўрсатилган “иш ҳақларимни дарҳол ундириб беришларини” сўраган бўлсамда, лекин ҳеч қайси бир мансабдор мени илтимосимни бажаришда амалий ёрдам бермасдан келишмоқда.
Мен ушбу мансабдорларни ўз лавозимига ёки ўтирган амал столига мутлақо нолойиқ деб ҳисоблайман!
ФИБ Қарши туманлараро суди томонидан чиқарилган
(14.12.2023 ва 26.02.2024 йилдаги) “ойлик иш хақи, меҳнат таътили ва етказилган маънавий зарарлар тўловларини” ундириш ҳақидаги суд бўйруғи ва суднинг қарори ДАРҲОЛ ИЖРОга қаратилиши кўрсатилган бўлишига қарамасдан, орадан 5 ойдан ортиқ вақт ўтган бўлсада на
Вилоят Тоза Ҳудуд ДУКнинг раҳбари Дилшод Аъзимовга, на бош ҳсобчиси
Бердимурод Рўзиевга нисбатан МЖтКнинг 198-2-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жавобгарлик масаласи нима сабабдан МИБнинг Қарши шаҳар мансабдорлари ёки вилоят прокуратураси томонидан ҳал этилмаяпди?
(қарздор корхонадан қандай манфаатдорлик борки, уларга нисбатан ҳеч қандай таъсир чораси қўлланилмайди)
Вилоят Тоза Ҳудуд ДУКнинг ҳисоб рақамларига (билишимча 2 та) туманлар кесимида аҳолига кўрсатилган хизматлар учун улар томонидан ҳар ойлик тўловлар ўз вақтида тўлаб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Нима сабабдан МИБнинг Қарши шаҳар мансабдорлари ёки вилоят прокуратураси масъуллари ушбу ҳисоб-рақамларга тушаётган туловларга инкасса қўймасдан, қарздор корхонага имконият яратиб бермоқда? (аҳоли томонидан тўланаётган тўловлар қайси ҳисоб рақамга ёки кимнинг манфаатига хизмат қилмоқда)
(бундай ҳолатни нима деб тушуниш мумкин)
-#--#--#--#--#--#--#--#--#--#--#--#-
АНТИКОРРУПЦИЯ ОАВ Махсус Мухбири Отабек Хамидов.
Бизни кузатишда давом этинг.
👇👇👇👇👇👇
@xalq_dardiuz
http://t.me/antikorruz