cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Show more
Advertising posts
310
Subscribers
-124 hours
+97 days
+2830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​#Солиҳлар_гулшани ИНСОН ҚАНДАЙ ЎЛСА, ЎША ҲОЛАТДА ТИРИЛАДИ Бир юртда ака-ука яшарди. Ака ибодатда, ука эса тўғри йўлдан озган эди. Бир куни ака умрининг ибодатда ўтказган йиллари ҳақида ўйлаб ўтириб, қилган тоат-ибодатлари кўзига кўпдай кўриниб кетди. Шайтон васваса қилиб, хаёлига гуноҳ ишлар қилиш келди. Ўзича: «Укамнинг олдига бориб, нафсу ҳаво лаззатларига бироз шерик бўламан. Кейин тавба қилиб, қолган умримни яна Аллоҳга ибодатда ўтказарман», деб ўйлади. У шу ниятда укасининг уйига қараб йўлга тушди. Укаси эса: «Гуноҳлар қилиб, умримни беҳуда совурдим. Акам жаннатга киради, мен эса дўзахга. Аллоҳга қасамки, энди тавба қиламан. Акамнинг олдига бориб, қолган умримни ибодатда ўтказаман. Шояд, Аллоҳ мени мағфират қилса», деди. У тавба қилиш ниятида акасининг уйига отланди. Йўлда иккиси ҳам вафот этди. Қиёмат куни ака гуноҳ қилиш ниятида, йўлдан озган ука эса тавба қилиш ниятида тирилади. ✍️ Ҳоний ал-Ҳаж 📚 "Солиҳлар гулшани" китоби 🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻 https://t.me/xonaqoh_uzb
Show all...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

ҚИШЛОҚДАН ТУРИБ АМАЛ ҚИЛАВЕР! Бир аъробий Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб ҳижрат қилмоқчи эканлигини айтди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар: -Ҳолингга вой бўлсин! Ҳижрат иши қийин. Сенинг туянг борми? Аъробий деди: -Ҳа! -Унинг закотини берасанми? -Ҳа! -Уни бировларга бериб турасанми? (яъни, закотдан ташқари уни бировларга сутини соғиб ичиши ва бошқа нарсаларда ишлатиши учун бериб турасанми?) -Ҳа! -Унда қишлоқдан туриб амал қилавер. Аллоҳ таоло сенинг амалингни камайтириб қўймайди! Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди: “Аъробий сўраган ҳижратдан мақсад, саҳрода  аҳли-аёлини ташлаб Мадинада Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга яшашдир. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам аъробийларнинг ватанини соғинишини билганлари учун унинг бу ишга сабри етмаслигидан, бунинг ҳаққини адо қила олмаслигидан қўрқдилар!”. Бундан мақсад шуки, инсон уйида яшаса ҳам Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига ҳижрат қилганнинг савобини олиши мумкин экан. Кишининг қаерда яшаши, ким билан яшаши муҳим эмас. Муҳими унинг нима қилиши, қандай ибодат қилиши ва унинг қалбининг қандай бўлишидир! Мунофиқ Убай ибн Салулга Мадинада яшаши, бомдодни масжидда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида ўқиши фойда бермади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўзи билан кўриш дунёдаги энг буюк хазина бўлсада, ўша пайтда араб саҳроларида яшаган, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирган қариялар ва кампирларга Мадинада яшамаганлиги зарар бермаган! Инсон ўзининг солиҳлиги ёки бузуқлигини ўзи яшаб турган маконга боғламаслиги лозим. Тўғри, атроф-муҳит жуда муҳим. У инсонни тоатга ёки маъсиятга ундайди. Аммо савоб нафсга қарши курашишдадир! Бу сайёрада шунақанги вақтлар бўлдики, ер юзида Аллоҳга фақатгина Иброҳим алайҳис саломнинг ўзлари Аллоҳга ибодат қилдилар. Мусо алайҳис саломнинг вақтларида Фиръавннинг аъёнларидан бир киши иймонини яшириб Мусо алайҳис саломни ҳимоя қилган эди! Биз ўзимизнинг солиҳ ёки бузуқ бўлишимизни бирга яшайдиган кишиларга боғламаслигимиз керак. Фиръавн “Мен сизнинг олий роббингизман!”, дер эди. унинг ёнидаги хонада хотини Осиё эса Аллоҳга сажда қилиб “Субҳана Роббиял аъло”, дер эди. Азиз синглим! Турмуш ўртоғингиз қанчалар маъсиятга ботган бўлмасин, унинг гуноҳлари Фиръавннинг гуноҳ денгиз олдида бир томчидир. Тўғри, солиҳ эр хотинига тоатда ёрдамчи бўлади, аммо сизнинг гуноҳ қилишингиз учун осий эр сабабчи деб бирор киши айтган эмас. Баҳона қилманг! Аллоҳнинг пайғамбари бўлмиш Нуҳ алайҳис саломнинг хонадонида кофира аёл бор эди. Аллоҳнинг пайғамбари бўлмиш Лут алайҳис саломнинг хонадонида ҳам кофира аёл бор эди. Бу аёллар икки буюк пайғамбарни тоатдан чалғита олмаган эди. Ҳатто тарихдаги энг машаққатли вазифа бўлмиш пайғамбарлик ва таблиғ вазифасидан ҳам чалғита олмаган эди! Хотинингиз қанчалар ёмон хулқли  ва осий бўмасин, Нуҳ ва Лут алайҳис саломларнинг хотинига ета олмайди. Куфрдан ўтадиган гуноҳ йўқ. Баҳона қилманг! Тўғри, солиҳа хотин тоатга ёрдамчи бўлади. Аммо унинг нуқсони сизга ҳам нуқсонни мубоҳ қилади деб ким айтди?! Охирги нуқта: Дунёдаги ҳар-бир оилада солиҳ ва осий бор. Осиёнинг золим эри бор эди. Нуҳ ва Лут алайҳис саломларнинг кофира хотинлари бор эди. Иброҳим алайҳис саломнинг кофир оталари бор эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Абу Лаҳаб исмли амакилари бор эди. Аллоҳ таоло уни қуръони каримда ёмонлаган. Биз бошқаларни қариндошлари билан айбламаслигимиз лозим! https://t.me/xonaqoh_uzb
Show all...
Honaqoh Jome Masjidi

TO‘RAQO‘RG‘ON TUMAN "XONAQOH" JOME‘ MASJIDI. AGAR BILMASANGIZ ZIKR AHILLARIDAN SO‘RANG BU GURUHDA O‘ZINGIZNI QIZIQTIRGAN DINIY SAVOLLARNI SO‘RASHINGIZ MUMKIN.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! 🌺🍃🤲🏻Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга: 🌼Яхшилик эшикларини, 🌼Омонлик эшикларини,   🌼Соғлик эшикларини    🌼Неъмат эшикларини     🌼Барака эшикларини,      🌼Куч-қувват эшикларини,       🌼Дўстлик эшикларини,         🌼Раҳмат эшикларини,          🌼Ризқ эшикларини,           🌼Илм эшикларини            🌼Мағфират эшикларини             🌼Муҳаббат эшикларини              🌼Жаннат эшикларини                  сиз ва биз  учун очсин! https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My
Show all...
Xoja_Azizon

📍Бухоро вилоят Ромитан туман "Хожа Али Ромитаний" жомеъ масжиди расмий канали

Тарозу Бева бир аёл тирикчилик дардида бир дўконга сариёғ қилиб сотарди. Дўкон эгаси у эса унинг сарёғини тортмасдан олиб қолиб пулини берарди. Шу тариқа анча вақтлар ўтди. Бир куни дўкон эгасининг хаёлига нимадир келгандек бўлди-ю, аёл олиб келган сариёғни тортиб кўрди. Қараса 1 кг деб берилган сариёғ 900 гр чиқди. У дарғазаб бўлиб аёлга бақира кетди: “Сен нега мени алдамоқчи бўлдинг? 1 кг деб 900 гр сариёғ берармидинг? Худодан қўрқмайсанми?” Аёлнинг юзи уятдан қип-қизил бўлиб кетди. Сўнг дўкон эгасига аста шундай деди: “Жаноб, менинг уйимда сизникидек тарози йўқ, бир амаллаб қўлбола тарози қилиб олганман. Унинг бир палласига сиздан сотиб олган шакарни қўйиб сариёғнинг оғирлигини ўлчайман... ". Каналга аъзо бўлиш: https://t.me/xonaqoh_uzb
Show all...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

РИЗО НЕЪМАТИ Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Рамазон кунларининг бирида шомдан сал олдинроқ уйга қайтаётган эдим. Йўлда мени кўринишидан фақир бир киши тўхтатди. У менинг масжиддаги дарсларимга келиб турар экан. У менга шунақанги ҳаяжон билан салом бердики, кўзларимдан ёш чиқиб кетди. У деди: - Аллоҳ учун сўрайман, бугун менинг уйимда ифторлик қилсангиз! Шайх айтади: "Унинг ҳаяжони тилимни тугиб қўйди. Унинг рағбати бўйнимдан боғлаб олди. Қалбимда мени қасам ичишга ундайдиган бир ҳолат пайдо бўлиб дедим: - Биродар! Аҳлим мени кутиб турибди. Шароитим боришга изн бермайди, аммо... Қарасам ўзим билмаган ҳолда унга эргашиб кетаяпман. Шомга жуда қисқа вақт қолган. Аксига олиб унинг уйидаги шароитни билмайман. Унинг уйига етиб бордик. Унинг уйи битта хона, ошхона ва кичкинагина ҳовлидан иборат бўлиб, хона баланд супада қурилган. Унга икки кишини кўтара олмайдиган ёғоч зинапоя билан чиқилади. Ёғочлари синиб кетай деяпти. Уй соҳибининг қалби шодликка тўла, оғзидан шукр ва миннатдорчилик иборалари тушмайди. У менга деди: - Қаранг саййидим! Бу уй менинг мулким. Ер юзида менда ҳаққи бор бирор-бир инсон йўқ. Қаранг, қуёш эрталаб хонамга киради, иккинчи томонидан ботади. Шу ерда тонгдан олдин ва шомдан кейин қуръон ўқийман. Хотинимдан Аллоҳ рози бўлсин, мени тинглайди. Дераза олдида ўтириб мен учун Аллоҳга дуо қилади. Саййидим! Мен гўё жаннатда яшаётгандекман! Шайх айтади: "Бу гапларнинг барини мен синиб кетай деб турган зинапоядан чиқаётиб, синиб кетмасмикин дея ҳадик билан эшитдим. Хонага етиб бориб ўтирдим. У хотинининг ҳузурига кетди. Улар гаплашишди. Мен эшитиб турибман. Эр хотинига деди: - Ифторлик тайёрла. Бугун шайх бизникида ифторлик қилади. - Аллоҳга қасамки, бизда ловиядан ўзга нарса йўқ! Шом азонига ҳам ярим соат қолди. Пиширадиган ҳеч нарсамиз йўқ. Бўлганида ҳам вақтимиз етмас эди! Мен уларнинг суҳбатларини эшитдим. Уй эгаси келгач унга дедим: - Биродарим! Менинг бир шартим бор. Мен шомга азон айтилиши билан сув ва хурмо билан оғиз очаман. Менда хурмо бор. Овқатни одатда ярим соатдан сўнг, сув ва хурмони ҳазм қилиб, вирдларимни бажариб бўлиб  ейман. Қайнатилган ловия ва картошкани яхши кўраман. Уй эгаси: - Хўп бўлади саййидим!-деди. Мен картошкани ҳам қўшиб айтдим. Сабаби ҳар қандай фақирникида картошка бўлар эди. Сўнг мен унга дедим: - Ундай бўлса мени Роббим билан озгина вақт холий қўй! Хуллас, шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ у фақирникида ифторлик қилиб, унинг қалбини сурурга тўлдириб қайтиб кетади. Шайх айтади: "Мен у фақирникидан чиқар эканман, бутун борлиғим саодатга ва шодликка тўлди. Оғзидан Аллоҳнинг неъматларига шукр ўлароқ, фақирона уй-жойга эга қилганидан миннатдорлик рамзи сифатида ҳамду-сано тушмайдиган бу кишининг сўзлари сабаб дунёни севиб қолдим. Сўнгра бир неча кундан кейин бир қанча обрўли кишилар билан бир бой тижоратчининг уйига ифторликка чақирилдим. Унга Аллоҳ мол, обрў, ҳасаб, насаб, бола-чақа ва бошқа неъматларни тўкиб ташлаган эди. Зиёфат кўм-кўк яйловда ташкил қилинган, яйлов ўртасида қасрнамо бино қурилган эди. Ёнида бассейн, отхоналар, отхоналарда наслдор отлар бор эди. Ифторлик тугаб қайтаётганимда уй эгаси ўзимни бир чеккага тортиб ҳаётнинг торлигидан, савдодаги муаммолардан, бола-чақасидан, хотинининг хулқидан, атрофидагиларнинг тамагирлигидан, барчани рози қилиш учун қилаётган катта харажатларидан шикоят қилиб бу ҳаётдан тўйиб кетганини, ўлимни орзу қилаётганини айтди. Мен унинг давозасидан токи машинамга келгунимча дунёни кўзимга қоронғу қилиб ташлади. Нафасим сиқилди, ҳаво етмагандек бўлди. Машинамга минар эканман самога боқиб дедим: "Ризо неъмати учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!". Каналга аъзо бўлиш: https://t.me/xonaqoh_uzb
Show all...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

ЭҲТИМОЛ БУ НАЖОТДУР... 🌿Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🌱Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт. Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур... 🍀Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🍃Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🌿Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🌱Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🍃Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🍀Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур... 🌱Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... ☘️Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🍃Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🌿Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... 🌱Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... ☘️Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар: «Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди. Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга киритганингни кўрасан.» (Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулсий) Каналга аъзо бўлиш. https://t.me/xonaqoh_uzb
Show all...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Photo unavailableShow in Telegram
🌷 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ! 🌹 Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга: 🍃 Яхшилик эшикларини,🚪 🍃 Омонлик эшикларини,🚪 🍃 Соғлик эшикларини,🚪 🍃 Неъмат эшикларини,🚪 🍃 Барака эшикларини,🚪 🍃 Куч-қувват эшикларини,🚪 🍃 Дўстлик эшикларини,🚪 🍃 Раҳмат эшикларини,🚪 🍃 Ризқ эшикларини,🚪 🍃 Илм эшикларини,🚪 🍃 Мағфират эшикларини,🚪 🍃 Муҳаббат эшикларини 🚪 🍃 Жаннат эшикларини сиз учун очсин!🚪        ☀️ ХАЙРЛИ  ТОНГ! 🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲 https://t.me/xonaqoh_uzb
Show all...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

📝Ибратли хикоя. Бир аёлнинг эри вафот этди. Икки кизи етим колди. Бу мусибат сабаб факирлик, мухтожлик унинг боши узра айлана бошлади. Уйнинг эгаси ижара хаккини сурар, дилбандларининг очликдан силласи куриб борарди. Маблаг йуклиги туфайли уйдан чикариб юборилди. Хар хил гап сузлар - у, ёмонларнинг зараридан кочиб, бегона шахарга кетди. У шахарда кахратон совук хукм сурарди. Кизларини эски - вайрона масжидда колдириб, емак топиб келиш максадида ташкари чикди. Мусулмон, викорли, шахар зодагонларидан бири булган кишига дуч келди. Ахволини тушунтириб ёрдам суради. Аёлнинг гапларини эшитиб булгач бой: — Гапларинг ростлигини исботла! Далил келтир менга!— деди. Аёл: — Сизга кандай исботлай, бу шахарда хеч кимим йук булса, мени кимса танимайдики сизга келтириб суйлатсам, — деди. Мусулмон киши унга ишонмади, юзини угириб кетди. Аёлнинг шундок хам гам кучган калби, баттар синди. Иложсизликдан йиглай бошлади. Шу пайт унинг ёнидан ёши улуг, кекса бир киши утиб кетаётганди. Аёлнинг холи унинг диккатини жалб килди. — Тинчиликми, кизим? Нимага йиглаяпсиз? — деб суради. Аёл ахволини, бояги кишининг унга ишонмаганлигини айтиб йиглади. Чолнинг унга рахми келиб уйидан аёл - кизларини жунатди. Улар аёл ва унинг масжидда колган кизларини келтиришди. Едириб - ичириб, ювинтириб чиройли кийимлар беришди. Олий даражада иззат - икром килишди. Чол ва унинг оиласи насронийлар эдилар. Тун ярмига чукканда, аёлни ночор холида колдирган мусулмон киши туш курди. Унда, киёмат коим булганди. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам ва Уларнинг ортларида байроклари хилпираб тик турарди. Шунда бойнинг нигохи ям - яшил зумраддан курилган чиройли касрга тушди. Унинг айвонлари дур ва ёкутдан, куббалари марварид, жавохир - у маржонлардан ясалган, ута нозик ва хашаматли эди. Бой Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан каср кимга тегишли эканлигини суради. У Киши: — Тавхидли мусулмонники, — дедилар. Бой: — Эй Аллохнинг элчиси, менман уша Аллохнинг ягона, Сизни хак Пайгамбар эканлигингизга иймон келтирган, тавхидли мусулмон, — деди. У киши: — Кани, далил - исботинг, гапинг ростлигини тасдикла?! — дедилар. Унинг аклига чакмокдек аёл билан утган сухбат келди. — Сен аёлдан далил сурадинг - ку?! «Гапларинг ростлигини исботла!» дединг - ку! — дедилар. У куркиб уйгониб кетди. Килган ишидан жуда афсусланди. Эртаси кунидан бошлаб аёлни шахар буйлаб ахтара бошлади. Ахири уни насронийнинг уйда эканлигини билди. Бориб: — Аёл ва унинг кизларини менга беринг! — деди. — Бунинг иложи йук, улар уйимга келгандан бери шунака барака ёгила бошладики, тасаввур килолмайсиз, — деди чол. — Мен сизга минг дийнор бераман, уларни менга беринг! — деди, бой. — Йук, — деди, насроний. — Беришингиз шарт! — деди бой. Насроний: — Сиз хохлаётган нарсага сиздан кура мен хаклирокман. Тушингизда курган каср, мен учун курилган. Аллохга касам, уйимга аёл ва кизлари келгандан сунг, унинг кулида мен ва оилам исломни кабул килдик, кейин сиз курган тушни мен хам курдим. Расулуллох: — Аёл ва унинг кизлари сеникидами? — деб сурадилар. — Ха, шундай, эй Росулуллох, дедим. У киши: — Бу каср сен ва оилангники, дедилар, — деди. Бу гапларни эшитган бой шу даражада надомат килдики, умри буйи хеч нарсага бунчалик афсус килмаганди! https://t.me/xonaqoh_uzb
Show all...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

#Солиҳлар_гулшани Нечун йиғламайсиз? Бир куни Ҳасан Басрий одамларга ваъз қиларди. Одамлар унга яқинроқ бўлиш учун сиқилишиб ўтиришарди. Ҳасан Басрий: «Эй биродарларим! Менга яқин бўлиш учун сиқилишяпсизлар. Эртага қиёмат куни тақводорлар Аллоҳга яқинлаштирилиб, золимлар Аллоҳдан узоқлаштирилганда ҳолимиз қандай бўлар экан?» деб, ҳўнграб йиғлаб юборди-да, беҳуш йиқилди. Ҳамма ўтирганлар юм-юм йиғлашарди. Ҳасан Басрий ўзига келиб, яна одамларга юзланди ва шундай нидо қилди: «Дўзахдан қўрқиб йиғламайсизларми? Билиб қўйинглар, ким Аллоҳнинг жамолини кўриш шавқида йиғласа, агар охиратда Аллоҳ таоло раҳмати ва мағфиратини дариғ тутмаса, уни Ўзига қарашдан маҳрум қилмайди. Осийларга эса Унинг азоби қаттиқдир. Эй биродарларим! Қиёмат кунидаги чанқоқликдан қўрқиб йиғламайсизларми? У кунда барча махлуқотлар тўпланади. Лаблар сувсизликдан бир-бирига ёпишиб қолганда Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан бошқа ҳеч қандай сув топилмайди. Ундан ҳам маълум бир қавмгина ичади, бошқаларга ундан ичиш ман қилинади. Билиб қўйинглар, ким ўша куннинг чанқоғидан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унга Фирдавс булоқларидан ичишни насиб қилади. Агар қиёмат куни Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан сув ича олмасам, ҳолимга вой!» Сўнг Ҳасан Басрий йиғлаганча бир воқеани сўзлаб берди: «Бир куни бир ибодатгўй аёлнинг олдидан ўтиб қолдим. У: «Илоҳим, Сенга бўлган шавқимдан бу ҳаётдан зерикиб кетдим», дер эди. Мен унга: «Амалинг билан нажот топишингга ишончинг комилми?» дедим. Аёл: «Аллоҳга бўлган муҳаббатим ва Унга етишишга бўлган шавқим билан овунаман. Мен Уни яхши кўра туриб, У мени азоблайди деб ўйлайсанми?» деди. Мен унга шундай деб турганимда, олдимга ўз аҳлимдан бир ёш бола келиб қолди. Мен болани кўтардим, қучоғимга олиб, юзидан ўпдим. Аёл менга: «Бу болани яхши кўрасанми?» деди. «Ҳа», дедим. Аёл йиғлаб: «Агар одамлар эртага уларни нималар кутаётганини билганларида эди, кўзлари қувонмас, қалблари дунёдаги бирор нарса билан лаззатланмас эди», деди. Шу пайт аёлнинг ўғли келиб қолди. Унинг исми Зоғим эди. Аёл унга: «Эй Зоғим, эртага қиёмат куни Маҳшарда онам мени кўради деб ўйлайсанми?» деди. Йигит қаттиқ бақириб юборди-да, ҳушидан кетиб йиқилди. Мен унинг юраги ёрилиб кетди деб ўйладим. Онаси ҳам унинг тепасида йиғлай бошлади. Унинг йиғлашини кўриб, мен ҳам йиғлаб юбордим. Йигит ўзига келгач, онаси: «Эй Зоғим!» деди. Йигит: «Лаббай, онажон», деди. Онаси: «Ўлимни яхши кўрасанми?» деди. У: «Ҳа», деди. Онаси: «Нима учун, ўғлим?» деди. Йигит шундай деди: «Сиздан яхшироқ Зотга етишиш учун. У раҳмлиларнинг раҳмлисидир. У Зот мени сизнинг қорнингизда, зулматдалигимда озиқлантирди. Мени тор йўл орқали чиқарди. Агар хоҳлаганида, ўша тор йўлдан чиқаётганимда ҳам мени ўлдириши мумкин эди. Оғриқнинг зўридан сизни ҳам ўлдириши мумкин эди. Лекин Ўзининг лутфу марҳамати туфайли менга ҳам, сизга ҳам осон қилди. Аллоҳ азза ва жалланинг «Бандаларимга хабар бергинки, Мен Ғофуру Роҳимман… Азобим эса аламли азобдир…» деганини эшитмаганмисиз? Кейин у «Шўрим қурсин, агар эртага Аллоҳнинг азобидан нажот топмасам, ҳолимга вой!» деб, йиғлаб-йиғлаб, охири ерга йиқилди. Онаси унга яқинлашиб, бошини силай бошлади. Бола эса ўлиб бўлган эди. Онаизор: «Оҳ Зоғим ўғлим, оҳ Мавлосининг қурбони!» деб тинмай йиғлайверди, ниҳоят, бир марта қаттиқ оҳ тортиб, ерга йиқилди. Бориб, уни қимирлатиб кўрсам, у ҳам жон таслим қилибди. Уларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!» «Солиҳлар гулшани» китобидан http://t.me/xonaqoh_uzb
Show all...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov