cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Назокат Абдуқундузова

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби edu.uz

Show more
Advertising posts
2 087
Subscribers
-324 hours
-1077 days
-2 02830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

30 апрель куни Минск шаҳридаги Миллий кутубхона биносида Биринчи Ўзбекистон-Беларус профессионал таълим форумини расмий очилиш маросими ва пленар йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Беларус Республикаси таълим вазири Андрей Иванец, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Беларус Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Раҳматулла Назаров очиб бердилар. Беларусь Республика касб-ҳунар таълими институти ректори Валерий Голубовский «Кадрлар тайёрлаш тармоғи касбий таълим сифатини таъминлаш механизми сифатида» мавзусида, Ўзбекистон Республикаси Касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти директори Зайниддин Худойбердиев «Ўрта касб-ҳунар таълими соҳасида ҳамкорлик аспектлари: истиқбол ва имкониятлар» мавзусида, Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети ректори, Беларусь Республикаси олий таълим муассасалари ректорлари республика кенгаши раиси Вадим Богуш«Информатика ва радиоэлектроника соҳасида турли малака даражасидаги мутахассисларни тайёрлаш интеграцияси» мавзусида, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Бахтиёр Маҳкамов«ИТ соҳасида касб-ҳунар ва олий таълим интеграциясининг устувор йўналиши» мавзусида чиқишлар қилдилар. Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Show all...
#forum 29 апрель куни Беларусь Республикаси пойтахтида академик М.С.Висоцкий номли Минск давлат автомеханика коллежида бўлиб ўтган биринчи Ўзбекистон-Беларусь профессионал таълим форумининг секция йиғилишидан ___ Видео с секционного заседания Первого Узбекско-Белорусского форума профессионального образования, состоявшегося 29 апреля в Минском государственном автомеханическом колледже имени академика М.С.Высоцкого. Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Show all...
👍 1
#forum 29 апрель куни Ўзбекистон-Беларусь профессионал таълим форумининг секция йиғилиши бўлиб ўтди Беларус Республикаси пойтахтида Академик М.С. Висоцкий номли Минск давлат автомеханика коллежида Форумнинг секция йиғилиши ўтказилди. Унда юртимизнинг турли ҳудудларидаги 14 та профессионал таълим муассасаларининг директорлари ҳамда уларнинг Беларусдаги ҳамкорлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Профессионал таълимни ривожлантириш институти вакиллари, Беларус Республикаси Профессионал таълим институти мутасаддилари, икки давлат вазирликлари ходимлари қатнашдилар. Иштирокчилар таълим муассасаси фаолияти, ўқув лабораторияларида яратилган шароитлар, шунингдек, ўрта бўғин кадрларини тайёрлашда хорижий ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Секция йиғилиши давомида Ўзбекистоннинг 14 та инновацион туманида Беларусь тажрибаси асосида электротехника ва қайта тикланувчи энергетика, қурилиш ва коммунал хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат технологиялари, машинасозлик ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мутахассисликлари бўйича янги таълим дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Show all...
👍 1
#халқаро_форум Жорий йилнинг 29 апрель–1 май кунлари Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Биринчи Ўзбекистон-Беларус профессионал таълим форуми иштирокчилари Минскка етиб келди. Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Show all...
👍 5
#so‘ragan_edingiz Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг @eduuzuniversalbot мурожаатлар платформаси орқали Академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари педагогларини аттестациядан ўтказиш тартиби бўйича фуқаролардан энг кўп берилаётган саволларга жавоблар билан танишинг. 00:26 Профессионал таълим ташкилотининг педагог кадрлари неча йилда мажбурий аттестациядан ўтказилади? 00:44 Университетни тугатиб техникумда ўқитувчи бўлиб ишлаётганимга 6 ой бўлди, мен бу йили ўтказиладиган аттестация имтиҳонларига қатнаша оламанми? 01:16 Олий тоифали ўқитувчиман 15 йилдан бери физика фанидан академик лицейда дарс бераман, бу йил ўтказиладиган мажбурий аттестацияда қатнашишим керакми? 02:06 Академик лицейда олий тоифали ўқитувчи бўлиб ишлайман, туғруқ таътилдан чиққанимга 4 ой бўлади, бу йил ўтказиладиган аттестация имтиҳонларига қатнаша оламанми? 02:40 Касб-ҳунар мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайман, мажбурий аттестация имтиҳонидан ўтганимга 2 йил бўлади, ўз хоҳишимга кўра навбатдан ташқари аттестация имтиҳонларига қатнашишим мумкинми ва бу малака тоифамга таъсир қилмайдими? 03:20 Университетни тугатиб бу йил академик лицейга ўқитувчи бўлиб ишга кирдим, аттестация имтиҳонларига қатнашишимга қадар менга қандай малака тоифаси берилади? 03:46 Олий тоифали ўқитувчиман. 2 та жойда ишлайман. Асосий ишим академик лицейда, мактабда ўриндош сифатида дарс ҳам бераман. Асосий иш жойимдан аттестациядан ўтаганман, қўшимча иш жойимдан ҳам ўтишим керакми? 04:31 Педагогларнинг аттетациядан ўтказиш йилда неча маротаба бўлади? 05:16 Аттестация қандай шаклда ўтказилади? Тартиби, баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил маълумот бероласизми? 07:55 Аттестация натижаларидан норози бўлган талабгор, кимга қай тартибда мурожаат қилиши керак? 🎞HD variantda ko‘rish 👉Matn shaklida o‘qish Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Show all...
👍 1
#milliy_qadriyatlar_sayli Адиблар хиёбонида “Миллий қадриятлар сайли” адабий-маърифий ҳафталиги бўлиб ўтди! Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 23–25 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги барча олий таълим муассасалари иштирокида ташкил этилган ушбу байрам сайлида 50 мингга яқин талаба-ёшлар ва ўқувчилар қамраб олинди. Уч кун давомида ташкил этилган тадбирларда талабалар томонидан фолклор, халқ оғзаки ижодидан чиқишлар, адиблар ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари, ҚвЗ жамоалари чиқишлари намойиш этилди. Караоке ва “Эркин микрофон” лойиҳалари ташкил қилинди, куй-қўшиқлар жаранглади, шунингдек, республикамиз ҳудудларининг миллий урф-одат, анъана ва қадриятлари тараннум этилди. Айниқса, марказлашган ҳолда ташкил этилган Заковат интеллектуал турнирлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди, адреналин улашди. Энг асосийси, ушбу байрам сайли барча талаба-ёшларга ва пойтахтимиз меҳмонларига бирдек манзур келди. Videoni YouTube orqali ko‘rish Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Show all...
2024/2025-ўқув йили учун профессионал таълим муассасаларида қабул жараёнларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида брифинг. Матн: https://gov.uz/edu/news/view/10426 Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Show all...
#ijodiy_uchrashuv алабаларни китоб мутолаасига жалб этиш ҳамда бадиий саводхонлик даражасини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Show all...
👍 8
#matbuot_anjumani 26-апрел куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ўтказиладиган “Битирувчи ва талаба ёшлар-2024” лойиҳасига старт берилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуман давомида тадбирнинг мақсади, имкониятлари ҳамда уч ой давомида пойтахтимиз ёшлари учун ташкил этиладиган лойиҳалар ва фаолликлар ҳақида маълумот берилиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарилди. Лойиҳа доирасида интеллектуал танловлар, спорт турларидан мусобақалар, турли акция ҳамда фестиваллар, таниқли ёзувчи ва шоирлар, театр, кино актёрлари билан учрашувлар, талабалар театр студиялари томонидан саҳналаштирилган спектаклларнинг намойишини ташкил этиш каби 35 дан ортиқ йирик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Лойиҳада иштирок этиш учун ёшлар телеграм тармоғида talaba_bitiruvchi_bot ҳаволаси орқали ботда рўйхатдан ўтиши лозим. Батафсил: https://gov.uz/edu/news/view/10458 Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Show all...
👍 1
#эълон Бугун, 26 апрель куни Олий таълим фан ва инноваицялар вазирлиги иштирокида жамоатчилик ва ОАВлар учун қуйидаги тадбирлар ўтказилади: БРИФИНГ Мавзу: 2024/2025-ўқув йили учун профессионал таълим муассасаларида қабул жараёнларини ташкил этиш ҳолати Вақти: 14:00 Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Манзил: АОКА, Навоий кўчаси, 30 МАТБУОТ АНЖУМАНИ Мавзу: «Битирувчи ва талаба ёшлар-2024» лойиҳасига старт берилиши муносабати билан Вақти: 14:00 Иштирок этади: Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков ва бошқа мутасаддилар Манзил: АОКА, Навоий кўчаси, 30. Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Show all...