cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

EKOLOGIYA HUQUQI ( TSUL Ecolaw)

Assalom alaykum Hurmatli kanalimiz a'zolari! Biz sizga shu kanal orqali Ekologiya, yer va agrar huquqiga oid ma'lumotlarni berib boramiz.

Show more
India141 541The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
170
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни “Соғлиғи учун нима фойдали эканини одамнинг ўзидан яхшироқ биладиган шифокорни топиш қийин”. 📍 http://uza.uz/posts/361932 🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ❗️Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (810 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ☑️ Агар бу ҳолат ҳайвонларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваригача (13 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин. Манба ☘️ Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot
Show all...
​​Кўчада юрган бир болакай еб турган нонини ёнига келган итга берди. Буни кўрган онаси: - Нега нонингни итга бердинг? Мен ўзим емай сенга берсам, сен итларга берасан. Сен бола одам бўлмадинг, бошимга бало бўлдинг, - деб койиди. Шу атрофда буваси билан айланиб юрган кичкина бола буни кўриб бувасидан сўради: - Бува, одам бўлиш учун нима қилиш керак? - Туғилиш керак. - Ит ҳам туғилади, у одамми? - Йўқ, тушунмадинг, одам бўлиб туғилиш керак. - Одам бўлиб туғилиб, кейин одам бўлмай қолиш мумкинми? - Мумкин, - деди буваси ўйланиб туриб. - Анави бола энди одам эмасми? - Ҳозирча одам, лекин онаси унинг одам бўлишини хоҳламаяпти. ☘️ Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot
Show all...

Photo unavailableShow in Telegram
#Bilasizmi 💰Qonunchilikka ko'ra, boquvchisini yo'qotgan ko'p bolali oilalar jismoniy shaxslardan olinadigan yer solig'idan ozod qilinadi. ❗️Ota-onasidan biri yoki ota-onasi vafot etgan hamda oilada o'n sakkiz yoshga to'lmagan to'rt va undan ortiq bolalari bo'lgan oilalar soliq solish maqsadida boquvchisini yo'qotgan ko'p bolali oilalardir. 📃 Mazkur imtiyoz Byudjetdan tashqari pensiya jamg'armasi tuman (shahar) bo'limining ma'lumotnomasi asosida beriladi. Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/Husan_Jalolov_yurist
Show all...
Битта сиз ташлаган пластик идишнинг йўли. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, сиз ташлаган битта баклажка, политилиэн пакетнинг сиз ишлатиб бўлгандан кейин тақдири қандай? Subektiv жамоаси ана шу йўлни кўрсатиб беришга ҳаракат қилишган. https://youtu.be/l9RLq4X6s8g
Show all...
Har bir o'zbek ko'rishi shart bo'lgan video | SUBYEKTIV | O'zbekistonda chiqindi muammosi

Dolzarb mavzularga qo‘l uramiz. Ularga subyektiv munosabatimizni bildiramiz. Ishoning, biz bilan zerikib qolmaysiz. "Subyektiv"ning birinchi sonida bir qaras...

​​Савол: Ассалому алайкум. Мен кўчамга дарахт эккан эдим. Қўшним тонгда доимо шу ердан қўйларини ҳайдаб ўтади. Улар кўчатларни кемириб ташлашди. Бир неча марта огоҳлантирсам ҳам, эътибор бермаяпти? Унинг шу қилмишига нисбатан бирор жазо борми? Жавоб: Албатта, сиз ишчки ишларга мурожаат қилган ҳолда, қўшнингиз устидан арз қилишингиз мумкин. Унинг бу қилмиши Маъмурий жавобгарлик тўғисидаги кодекснинг 79-моддаси, яъни “ 79-модда. Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. P/S. Сурат интернетдан олинди ☘️ Каналимизга уланинг https://t.me/ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot
Show all...

ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларга белгиланган тартибда пул мукофотларини тўлаш; соҳага оид ҳуқуқбузарликлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва статистик маълумотлар базаси билан танишиш; ➡ содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳужжатлари (баённома ва қарорлар)ни электрон шаклда тузиш орқали ушбу ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни Ички ишлар вазирлигининг “Е-mа’muriy ish” тизимига киритиш; ➡мобиль иловалар орқали тақдим этилган фото ва видео материаллар бўйича масъул органлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан ҳуқуқбузарларга аввал берилган мажбурий кўрсатмалар ва талабномалар бўйича амалга оширилган бошқа зарур чора-тадбирлардан хабардор бўлиш; ➡ ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар кесимида ахборот тизимига келиб тушган хабарлар орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотларни жорий этиш ҳамда юритиш.
Show all...
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини фото ва видеога олиб жўнатганларга пул тўланади Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат экологик назоратини амалга ошириш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Давлат экология қўмитаси, Бош прокуратура ҳамда Туризм вазирлиги томонидан атроф-муҳитни ва моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва экологик назорат соҳасида фуқароларнинг иштирокини таъминлашга қаратилган “Эконазорат” ва “Маданий мерос назорати” ахборот тизимлари ишлаб чиқилган. Экология қўмитаси: 👉ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати ва Миллий гвардиянинг патрулликка жалб этилган бўлинмалари ва Давлат экология қўмитаси давлат инспекторларидан иборат экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича “Экологик патруль” ишлаш тизимини жорий этиш бўйича қўшма тадбирларни ишлаб чиқади; 👉2022 йил 1 апрелдан бошлаб “Экологик патруль” ишлаш тизимини жорий этиш орқали доимий равишда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари ижроси сўзсиз таъминланишини назорат қилишда ўзаро яқиндан ҳамкорликни ўрнатади ҳамда қўшма профилактик тадбирларни ўтказиш амалиётини йўлга қўяди; 👉аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантириш (шу жумладан, кўча, йўлкалар ва турар-жойларни озода сақлаш) бўйича тарғибот ишларини олиб боради, давлат назорати билан бир қаторда жамоатчилик назоратини кучайтиради; 👉Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Давлат экология қўмитаси тизимидаги мавжуд автотранспорт воситаларини махсус товуш чиқарувчи, ёритувчи ускуналар ва ажратувчи белгилари билан жиҳозлаш чораларини кўради. 👆Давлат экология қўмитаси, Бош прокуратура ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг: ➡ахборот тизимларини 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ишга тушириш; экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно) бўйича фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахсларни ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг ўн беш фоизи; ➡дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳолатлари тўғрисидаги фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахсларни ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантириш; ✅моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсларни: 1⃣ маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланганда – суднинг маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарорига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида; 2⃣ жиноят аниқланганда – суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилади. 📶Ахборот тизимидаги мобиль иловалар қуйидаги имкониятларни назарда тутади: ➡давлат экологик назорати объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолияти, дарахтлар ва буталар кесилишининг олдини олиш, чиқиндилар ва моддий маданий мерос объектлари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш; ➡ жисмоний шахслар томонидан аниқланган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, шунингдек, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни (фото ва видео материалларни) Ички ишлар вазирлиги, Давлат экология қўмитаси ҳамда Маданий мерос агентлигига манзил (географик) белгилари бўйича юбориш; ➡ соҳага оид
Show all...
Полиэтилен пакетлар қачон пайдо бўлган? 1957 йилда AҚШ олимлари нонни қадоқлашга мўлжалланган полиэтилен пакетни ихтиро қилишди. 9 йил ўтгач, полиэтилен пакетлар тобора оммалашиб, қоғозни ўрнини деярли эгаллаб олди. 70 -йилларда Европа ҳар йили 12,5 миллион пакетлар ишлаб чиқаришни бошлайди. 1982-йилда биринчи тутқичли полиэтилен пакетлар чиқарила бошланди. МДҲ мамлакатларида ҳатто 90- йилларда рангли полиэтилен пакетлар жуда кам бўлиб, улар ғайриоддий нарса сифатида қабул қилинган. Ҳозирги кунда эса дунёда пластик истеъмоли йилига 4-5 триллиондан ошади. Замонавий дунёда биз пластик ва полиэтиленга яқинларимизга қараганда кўпроқ тегинамиз. Статистик маълумотларга кўра, полиэтилен пакетдан ўртача фойдаланиш 15-20 дақиқани ташкил қилсада, табиатга зарари беқиёс бўлиб, 200 йил ва ундан кўпроқ вақт мобайнида чирийди. Полиэтилен пакетлар бугунги кунда табиатни энг ифлослантирувчи, қушлар, балиқлар, ҳайвонларнинг ҳаётига хавф солувчи чиқиндидир. Агарда сиз оз бўлсада табиатимиз учун, ўзингиз, оилангиз ва фарзандларингиз келажаги учун қайғурсангиз, харидни полиэтилен пакетларда қилманг. Унинг ўрнига оддийгина, кўп марта ишлатишга мўлжалланган латта сумкалардан фойдаланинг! ☘️ Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 📍 http://uza.uz/posts/358275 🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.