cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

5_11 INFORMATIKA

Siz izlagan qidirgan yagona kanal tashrif buyuring kerakli ma‘lumotlarni oling Admin. @teacher0411

Show more
Uzbekistan65 156The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
180Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Подключиться к конференции Zoom https://us02web.zoom.us/j/8364031194?pwd=cWNmR3hiRURIdEV2ZTdNSVhENFZvUT09 Идентификатор конференции: 836 403 1194 Код доступа: ScEY8U
Show all...
Join our Cloud HD Video Meeting

Zoom is the leader in modern enterprise video communications, with an easy, reliable cloud platform for video and audio conferencing, chat, and webinars across mobile, desktop, and room systems. Zoom Rooms is the original software-based conference room solution used around the world in board, conference, huddle, and training rooms, as well as executive offices and classrooms. Founded in 2011, Zoom helps businesses and organizations bring their teams together in a frictionless environment to get more done. Zoom is a publicly traded company headquartered in San Jose, CA.

Ассалому-алейкум! Ҳурматли устозлар! Бугун соат 12:00 да Кундалик тизими буйича семинар- тренинглар бўлиб ўтади (Zoom ссилка оркали).
Show all...
SOQQAKASH O'QITUVCHILAR😜😂🤨 (hammahammas) https://t.me/Ismailov_dublyaj
Show all...
Дарслик учун ижара тўловларини уйдан чиқмасдан амалга ошириш имконияти яратилди Эндиликда умумтаълим муассасаларининг дарсликлари учун ижара тўловларини исталган жойдан туриб “Payme” ва “Paynet” тўлов тизимлари ёрдамида амалга ошириш имконияти яратилди. Бунинг учун “Payme” ва “Paynet” тўлов тизимида “Китоб жамғармаси” бўлимига ўтиш орқали фарзандингиз таҳсил олаётган таълим муассасаси жойлашган ҳудуди, муассаса номи (рақами), таълим тили, синфи ва гуруҳини танланган ҳолда ўқувчининг “Фамилияси, Исми, Отасининг исми” киритилади. Шундан сўнг тегишли таълим тили ва синфига қараб ижара тўлови миқдори автоматик тарзда пайдо бўлади. Тўловдан олдин киритилган барча маълумотларни текшириш ва “ТЎЛОВ” тугмасини босиш билан тўлов амалга оширилади. Электрон тўловлар бўйича саволлар ёки муаммолар вужудга келган ҳолларда Республика Мақсадли китоб жамғармасининг (71) 239-14-91 ёки (71) 239-44-57 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. @uzedu
Show all...
ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРГА МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИДА ЯНА НИМАЛАР НАЗАРДА ТУТИЛГАН? Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 572-сонли қарори имзоланди. Мазкур қарор билан ўқитувчиларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинди. Ушбу қарор билан тасдиқланган низомда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог ходимлар рўйхати ҳам тасдиқланди. ❗️Демак қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди: 👉фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар; 👉таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар; 👉педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар; 👉педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар; 👉ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; 👉ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; 👉педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар; 👉узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида; 👉республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар; 👉ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур юқлридаги бандларда кўрсатилмаган бошқа педагог кадрлар ҳам навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилиниши мумкин. Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин. https://t.me/informatika_8_9_10_11
Show all...
Informatika va AT

Birovlarning fikrini tanqid qilish emas, Birovlarning fikrini tahlil qilish kerak

#Сўраган_эдингиз СИНФ РАҲБАРИ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ УЙИГА БОРИШГА МАЖБУРМИ? #Савол Ўқувчиларнинг ижтимоий ахволини билиш мақсадида улар яшаётган уйга бориб ҳолат билан танишиш синф раҳбарларининг вазифасига кирадими? #Жавоб Синф раҳбарлари ўқувчиларнинг ижтимоий ахволини билиш мақсадида улар яшаётган уйга бориши ҳусусида “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомда аниқ бир банд келтириб ўтилмаган. Фақат мазкур низомнинг бир бандида синф ўқувчиларининг давоматини назорат қилиш, сабабсиз дарсга келмаган ўқувчиларнинг ота-оналари билан телефон орқали боғланиб, дарсга келмаганлик сабабларини ўрганиш, натижалари бўйича мактаб раҳбариятига ахборот киритишлари лозимлиги айтилган. Лекин, синф раҳбари таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан бири сифатида ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этиши лозим. Шунингдек: ✅Синф раҳбарлари ўқувчиларнинг ўсиб-улғайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат этиш, ёрдамга муҳтож ўқувчиларга якка ҳолда ёндашишлари; ✅“Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши фаолиятини кенг тадбиқ этиш, аниқ белгиланган режа асосида синф ота-оналар мажлисларини ўтказиб бориши; ✅Ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, жумладан, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ота-она қаровисиз қолган, васийлик ва ҳомийликка берилган вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари лозим. Шу сабабли синф раҳбарлари ўқувчиларни ижтимоий ахволини билиш мақсадида таълим муассасаси раҳбарияти орқали вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишлари лозим. Юқоридагиларга қўшимча сифатида шуни айтишимиз мумкинки, ўқувчиларнинг ривожланишидаги (ақлий, жисмоний, ҳиссий), турли кўринишдаги ижтимоий ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни психологик-педагогик жиҳатдан тузатиш ишларини амалга ошириш мактаб психологининг вазифаси ҳисобланади. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак синф раҳбари ўқувчиларининг ижтимоий ахволидан ҳам хабардор бўлиб туриши лозим. Бу ишларни МФЙ ходимлари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда ёки телефон орқали амалга ошириши синф раҳбарининг ўз иш услубига боғлиқ. Муҳими ўқувчиларнинг ижтимоий ахволидан хабардор бўлиб, ўларга яқиндан ёрдам бериш ҳисобланади. Бизнинг канал 👇👇👇 https://t.me/informatika_8_9_10_11
Show all...
Informatika va AT

Birovlarning fikrini tanqid qilish emas, Birovlarning fikrini tahlil qilish kerak

⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРГА МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш тўғрисида янги тартибдаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланди. 🔰2022 йил 1 январдан бошлаб ўқитувчиларга малака тоифасини беришда қўйидаги янги тартиб жорий қилинади: ❕Педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади; ❕Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш педагог кадрлар томонидан давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки мустақил равишда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Таълим инспекцияси расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади; ❕Педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттесгациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади; ❕Педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини (лавозимини) тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф сгавкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади. https://t.me/informatika_8_9_10_11
Show all...
Informatika va AT

Birovlarning fikrini tanqid qilish emas, Birovlarning fikrini tahlil qilish kerak

Xalq ta‘limi Info | #Сўраган_эдингиз ЎҚУВЧИНИ ДАРСДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ МУМКИНМИ? #Савол Ассалому алайкум. Бизни мактабимизда тўрт нафар 10 синф ўқувчилари мактабга формасиз келяпти, улар ўқув-қуролларини ҳам олиб келмайди, баъзида эса дарсларга ҳам кеч қолиб келишади. Ўзим тарих фани ўқитувчисиман ва шу синфга раҳбарлик ҳам қиламан. Аёл киши бўлганим учун айрим ўқувчиларим менга бўйсунишмаяпти. Яқинда уларни дарсдан чиқариб юборгандим, директоримиздан гап эшитдим. Саолим шундан иборатки, мактаб тартиб қоидаларига бўйсинмайдиган ўқувчиларни дарсдан чиқариб юборишга ҳаққим борми? #Жавоб Ўқувчиларни дарсларга кечиккани ёки мактаб формасининг йўқлиги учун дарсдан чиқариб бўлмайди. Ўқув режасига кирмаса, уларни бошқа ишлар учун дарсдан қолдириб ҳам бўлмайди. Мактабга келган ўқувчини дарс вақтида қаровсиз қолдириб, уларни кечиккани, ўқув қуролларининг йўқлиги ёки мактаб формасининг йўқлиги учун дарсдан ҳайдаб чиқариб юбориш ҳақида меъёрий ҳужжатларда қайд этилмаган. Дарсга кечикиш, ўқувчилар томонидан ўқув-қуролларини олиб келинмаслиги ёки мактаб формасининг йўқлиги ўқувчини дарсга киритилмаслигига асос бўлмайди. Таълим муассаларидаги ўқув жараёни «қонунийлик, демократик, камситишга йўл қўймаслик ва ҳурмат» принципларига асосланиши керак. Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 май кунги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”га кўра, ўқитувчилар жамоа аъзолари ва бошқаларинг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиши, ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш ёки киритмаслиги ҳамда “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириши мумкин эмас. ❗️Ҳўш унда мактаб ичики тартиб қоидаларига бўйсунмаган ўқувчиларга қандай чора кўрилади? Ўқувчилар ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузганида уларнинг қоғоз ёки электрон кундалигига танбеҳ ёзиш, қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда эса ўқувчини мактаб ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш, бу ҳам фойда бермаса қоида бузган ўқувчинини бошқа синфга ўтказиш, синф жамоаси орасида муҳокама қилиш, ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни мактабга таклиф қилиш, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши доирасида муҳокама қилиш мумкин. Мазкур қоидаларга риоя этмаганлик ҳолатлари таълим муассасасидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари ва мактабнинг кузатув кенгашларида ҳам муҳокама қилиниши мумкин. https://t.me/informatika_8_9_10_11
Show all...
Informatika va AT

Birovlarning fikrini tanqid qilish emas, Birovlarning fikrini tahlil qilish kerak