cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ALRISALAH | ibratli kanal

«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙 📌 BIZNING KANALIMIZDA: 🎞 IBRATLI VIDEOLAR 🎥 TA'SIRLI MARUZALAR 💽 AJOYIB NASHIDALAR 📝 HIKMATLI MAQOLALAR

Show more
Advertising posts
2 045
Subscribers
-124 hours
-127 days
-5530 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
#Тиловат ▶️ Ихлос сурасини ёш талабалар чиройли қилиб ўқишди машаоллоҳ. ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ Янги туғилган чақалоқнинг қулоғига “Сураи Ихлос”ни ўқиш ҳам суннатдир. Баъзи олимлар бунинг хосияти ҳақида шундай дейдилар: “Туғилганида қулоғига “Сураи Ихлос” ўқилган киши умр бўйи зино қилмайди” “Шарҳул иқноъ” ҳошияси, 4-ж, 342-бет. 📌 ИХЛОС СУРАСИ (Кирилл) Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 1. Қул ҳуваллоҳу аҳад. 2. Аллоҳус сомад. 3. Лам ялид ва лам ювлад 4. Ва лам якуллаҳу куфуван аҳад. 📌 ИХЛОС СУРАСИ (ТАРЖИМА) Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. 1. Айт: «У Аллоҳ ягонадир. 2. Аллоҳ–Cомаддир. 3. У туғмаган ва туғилмаган. 4. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган». 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
857Loading...
02
🇰🇿 24 май куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Сеитжан Қори Эсжанули номидаги мегаполисдаги энг катта масжиднинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги масжид ҳақида қизиқарли фактлар: ▪️Масжид 12 гектар майдонда жойлашган. ▪️Бино Чимкентдаги барча масжидлардан кўлами ва меъморчилиги билан ажралиб туради. Минораларнинг баландлиги 63 м, бош гумбазнинг баландлиги 56 м. ▪️Масжид 12 минг нафаргача ташриф буюрувчини сиғдира олади, кириш эшиги олдидаги майдонда эса 10 минг нафаргача киши намоз ўқиши мумкин. ▪️Муҳими, масжид зилзила хавфини ҳисобга олган ҳолда қурилган. Бино зилзилага юқори даражада чидамли. ▪️Масжидда 20 метрлик соябонли чодирларни очиш тизими мавжуд бўлиб, улар вентилятор ва намлагичлар билан жиҳозланган. ▪️Масжид ҳудудида фитнес маркази мавжуд. ▪️Лифт ва эскалаторлар мавжуд. ▪️Мажмуада, шунингдек, аёллар таълим маркази, мадраса, ўқув зали бўлган кутубхона, телевизион марказ, ошхона мавжуд. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1094Loading...
03
#Савол_жавоб ​​АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ ❓1269-CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган: تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم    “(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади.    Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз. " وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح)    “Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Модобо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
893Loading...
04
Султон Хорун ар-Рашид ўз хузурига кирган девона Баҳлулнинг саломига алик олмабди. ⸺ Қаердан келаяпсан, эй девона?! ⸺ дебди у камига кибр билан. ⸺ Гўристондан! ⸺ деб жавоб берибди Баҳлул унга маънодор жилмайиб. Султон ажабланибди: ⸺У ернинг нимаси қизиқ экан? ⸺ Шуниси қизиқки, мен гўристонда чириб ётган жасадларни бир-бир қараб чиқдим. Лекин султон жасадининг қулникидан, бой суягининг камбағаникидан фарқ қиладиган бирор жойини сира тополмадим! 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
814Loading...
05
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: 🕋 Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб: "Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилувчилар, (ибодатда) қоим турувчилар ҳамда рукуъ, сужуд қилувчилар учун поклагин. Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда ва озиб кетган уловлар устида узоқ-узоқ йўллардан келсинлар..." (Ҳаж сураси, 26-27-оятлар). 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
692Loading...
06
#албатта_ўқинг КЎП ЎҚИШ КЕРАК БЎЛГАН ҚУРЪОНИЙ ДУО «Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн». «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим». (Анбиё сураси, 87-оят). Баъзи солиҳлар ушбу оят ҳақида шундай дейишган: «Бунда тавҳид, тасбеҳ ва истиғфор бор». Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни шу дуони қилганларидан сўнг балиқнинг қорнидан ташқарига чиқариб, нажот берган. Шунинг учун ғамга ботган, бошига мушкул тушган, иши битмаётган кишиларга шу дуони кўп айтиш тавсия қилинган. ♻️Бошқаларга ҳам юборинг! Улашувчи ҳам амал қилганли савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
733Loading...
07
ТАВБАДА ДАВОМ ЭТИНГ!    Гоҳида гуноҳ ортидан гуноҳ қилиб қўясиз...    Тавба қиласиз...яна гуноҳ қилиб қўясиз. Яна тавба қиласиз...сўнгра яна гуноҳ қилиб қўясиз. Ҳатто бу зарбанинг охири йўққа ўхшаб кўринади...    Ўзингизни сўкасиз: Заифман...ҳақирман...ўзгара олмайман...қўлимдан келмайди...!    Бўйсунманг: "Шайтон сизни фақирликдан қўрқитади, сизни фаҳшга буюради!".    Эсланг:  "Аллоҳ сизга Ўз ҳузуридаги мағфиратни ва фазлини ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли ўта билувчи Зотдир!".    Шайтонга сулҳ байроғини кўтарманг, тавбада давом этинг! 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
745Loading...
08
«Оғзини юмган балиқни ҳеч ким овлай олмайди. Оғзингни юм, чунки кўпчилик хатоларинг туфайли сени тузоғига туширишни истайди». 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
764Loading...
09
ПОРАХЎРЛИГИНИ ЮЗИГА АЙТИШ ДИЛОЗОРЛИКМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Мен университетда ўқийман. Порахўр домлаларга порахўр эканлигини юзига айтиш дилозорликми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бирор кишини гуноҳ қилаётганини кўрсангиз унга чиройли йўл билан насиҳат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1521Loading...
10
ҚАЙ ҲОЛАТДА ЭРГА ИТОАТ ҚИЛМАСЛИК МУМКИН? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Аёл қай ҳолларда эрига итоат қилмаслиги мумкин? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр аёлини гуноҳ ишга буюрган вақтда унга итоат қилмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1532Loading...
11
Инсон касал ҳолида ҳам намозларни ўтириб ўқиб бўлмайдими? Muhammad Ayyub domla HOMIDOV 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1871Loading...
12
Одамлар китобга ўхшайди. Баъзиларидан кўплаб ҳикмат ва яхшилик топасан. Баъзиларининг эса фақат ғилофи чиройли бўлади, холос. Минг афсуски, бунақалар жуда кўп. Ҳикматлар китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2404Loading...
13
#Қироат 📖 ФИЛ сураси (Маккада нозил бўлган, 5 оятдан иборат) 🎙 Хуршид қори Аҳлиддин ўғли Мир Араб олий мадрасаси талабаси 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1942Loading...
14
«Бу ерда боқий ва гўзал нарса йўқ,ҳаммаси ўткинчи. Ўз саройинг ва қасрингга мағрур бўлма, кибр отига ўтириб, беҳуда чопма. Агар бирор киши сендан қўрқиб сенинг ишларинг ва феълингдаги нуқсонларни айтмаса, сенинг аҳволингга вой!» "Мантиқ ут- тайр"дан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1861Loading...
15
БИТТА НАМОЗ ЮЗ МИНГ НАМОЗ ЎРНИГА ЎТАДИМИ? #намоз ❓263-CАВОЛ: Макка ва Мадина ҳарам масжидларида намоз ўқилганда юз минг ва минг баробар савоб берилиши эътибори билан юз мингта қазо намози ўрнига Масжидул ҳарамда битта намоз ўқиш кифоя қиладими? Илтимос, шу ҳақида жавоб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар бир қазо қилинган намозни худди ўзидек қилиб ўқилмагунча банданинг зиммасида қолади. Бунинг устига намозни вақтидан кечиктиргани учун тавба ҳам қилади. Албатта, бошқа жойларга нисбатан Масжидул ҳарамда ўқилган намозлар 100 000 (юз минг) ва Масжидун набавийда ўқилганлари 1000 (минг) намознинг савобига тенг бўлади. Бу дегани 100 000 (юз минг)та ёки 1000 (минг)та қазо намознинг ўрнига битта намоз кифоя қилади дегани эмас. Балки битта намоз битта намоз ўрнига ўтади, лекин савоби минглаб марта кўп бўлади. Бу мавзуда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: صلاة في مسجدي هذا خير من ألف صلاة فيما سواه إلا المسجد الحرام (متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه) яъни: “Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир. Фақат Масжидул ҳарамда ундай эмас” (Муттафақун алайҳ). Бу ҳадисни Аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай шарҳлаганлар: (خير) أي من جهة الثواب لا من جهة الإجزاء فالتضعيف يرجع إلى الثواب ولا يتعدى إلى الإجزاء بإتفاق العلماء كما نقله النووي وغيره ، فلو كان عليه صلاتان فصلى في أحد المسجدين صلاة لم تجزه إلا عن واحدة яъни: “Масжидун набавийда ўқилган битта намоз бошқа жойларда ўқилган 1000 (минг)та намоздан савоб жиҳатидан яхшироқдир, ўрнига ўтиш жиҳатидан эмас. Уламоларнинг иттифоқи билан 1000 (минг) баробар устун бўлиш, ўрнига ўтишга эмас, балки савобга тегишли бўлади. Буни Имом Нававий ва бошқ уламолар ҳам нақл қилишган. Агар бир кишининг зиммасида иккита ўқилмаган намоз бўлса ва икки ҳарамдан бирида битта намоз ўқиса, фақат биттасининг ўрнидан ўтади” (“Мирқотул мафатиҳ” китоби). Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади: الصلاة في المسجد الحرام بمائة ألف صلاة والصلاة في مسجدي بألف صلاة والصلاة في بيت المقدس بخمسمائة صلاة (رواه الامام الطبراني عن أبي الدرداء رضي الله عنه) яъни: “Масжидул ҳарамдаги намоз юз минг намозга, Менинг масжидимдаги намоз минг намозга, Байтул мақдисдаги намоз беш юз намозга тенг келади” (Имом Табароний ривоятлари). Бу масжидларнинг фазилат маълум ва машҳур: Масжидул ҳарам энг биринчи ибодат учун қурилган масжид, Масжидун-набавий севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қурдирган ва доим ўша ерда турган масжидлари, Байтул мақдис ҳам қадимдан кўплаб пайғамбарлар намоз ўқиган, Пайғамбаримиз ўша ердан меърожга кўтарилган масжиддир. Демак, муборак масжидларда ўқилган битта қазо намози биттага ўтса ҳам, ҳеч тушкунликка тушмаслик керак. Зеро у муборак жойларда ажру савобларнинг минглаб марта кўпайтириб берилиши ҳақида саҳиҳ хабарлар кўп. Аллоҳ таолонинг марҳамати билан юқорида зикр қилинган учта муборак масжидларга ҳаж, умра ёки зиёратга борган мўмин-мусулмонлар у масжидларда турли ибодатларни кўпайтиришга ҳаракат қилиши керак. Албатта, Аллоҳ ва Расули рост сўзлайди, ваъдасига хилоф қилмайди, ихлос билан амал қилсак, ваъда қилинган улуғ ажрлар шубҳасиз берилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2005Loading...
16
ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИКНИНГ ҲУКМИ #ҳалол_ҳаром ❓264-CАВОЛ: Мен пластик жарроҳман. Инсонларни вақт ўтиб қариши натижасида пайдо бўлган нуқсонларини ва туғма орттирилган жароҳатлар ва бошқа таъсирлардан сўнг келиб чиққан нуқсонларини жарроҳлик йўли билан ўзгартирамиз. Бу билан беморларни жамиятга қайтишига ва ўзида кўрган камчиликларни йўқотишга ёрдам берамиз. Илтимос, жавоб берсангиз, диний томондан бунга қандай қаралади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Пластик жарроҳликнинг жоиз ва ножоиз турлари бор: 🔹Жоиз турига туғма ёки ҳаёт давомида орттирилган нуқсонларни кетказиш ва даволаш киради. 🔹Ножоиз турига мўътадил, соғлом аъзони янаям чиройли қилиш мақсадида катта ё кичик қилиш ёки бошқа шаклга киритиш киради. Пластик жарроҳликнинг ножоиз тури шариъатимизда катта гуноҳ бўлиб, Аллоҳ таоло яратган хилқатни ўзгартириш ҳисобланади. Бу ишни қилган ҳам, қилдирган ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам томондан ланатлангандир. Зарурат юзасидан қилинадиган пластик жарроҳликка таъна аъзосини ўз вазифасига қайтариш, моддий ёки маънавий зарар бўлса, ортиқча бармоқни олиб ташлаш ёки ёпишиб қолган бармоқларни ажратиш, қийшиқ бурунни тўғрилаш, соч экиш ва шунга ўхшаш амалиётлар киради. Бундай нуқсонлар куйиш, касаллик ва бошқа сабаблар билан пайдо бўлган бўлса ҳам, уни пластик жарроҳлик йўли билан даволаш жоиз. Чунки даволаниш ҳанафий ва моликий мазҳабида мубоҳ иш бўлса, шофеъий ва баъзи ҳанбалийлар наздида мустаҳабдир (“Фатҳу бабил иная” китоби ва “Кувайт фиқҳ энциклопедия”си). Шу каби зарарли ортиқча вазнни камайтиришнинг жарроҳликдан бошқа йўли қолмаса, инсонга безарар бўлиш шарти билан пластик жарроҳлик жоиз бўлади. Аъзоларнинг асли ҳолига келтириш эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига тўғри келади: لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ яъни: “Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик” (Тин сураси, 4-оят). Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Аржафа ибн Асъад разияллоҳу анҳунинг урушда бурни кесилиб кетганида кумушдан, кумуш мос келмагач тиллодан бурун қилиб олишга рухсат берганлар (Имом Термизий ривоятлари). Жоиз бўлган жарроҳликда ҳам, бошқа аъзоларга зарар етмаслиги ёки кутилган фойдадан каттароқ зарар келмаслиги керак. Бу амалиётлар беморнинг рухсати билан ўз соҳасининг моҳир кишилари томонидан амалга оширилади. Соғлом аъзоларни ҳою-ҳавасга берилиб, ўзгаларга тақлид қилиб юз шакли ёки рангини ўзгартириш, бурун, лаб ёки кўкракни катта ёки кичик қилиш каби ишлар шаръан жоиз эмас. Зеро шайтон инсонларга Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ўзгартиришга буюради, Қуръони каримда шундай дейилади: وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا яъни: "(Шайтон айтди:) “Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар”. Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 119-оят). Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан бу мавзуда шундай ривоят қилинади: يلعن المتنمصات والمتفلجات والموشمات اللاتي يغيرن خلق الله. (رواه الامام احمد) яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом қош тердирувчи, тишларини орасини очувчи, баданига игна билан расм чиздирувчи; Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчи аёлларни лаънатлаганларини эшитдим” (Имом Аҳмад ривоятлари). Шуни таъкидлаш керакки, бу ҳадисда зикр қилинган ношаръий ишларни эркаклар ҳам қилиши мумкин эмас. Касаллик бўлмасдан, одатий ҳолатда юзга ажин тушишини пластик жарроҳлик ёки укол билан кетказиш жоиз эмас. Қизлик пардаси зўравонлик ёки бахтсиз ҳодиса сабабли йиртилса, уни тикиш жоиз бўлади. Лекин зинокорлигини ёпиш учун бўлса, жоиз эмас (“Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми” мавзусида Халқаро ислом фиқҳи академияси қарори). Диққат қилинса, юқорида косметик жарроҳлик ҳақида гап кетди. Жарроҳликка алоқаси бўлмаган косметика алоҳида бир мавзу бўлиб бу ҳақида қуйида батафсил ўқишингиз мумкин: 101-саволда бор жавоби. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1871Loading...
17
ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ИМОНДА ЎТИШГАНМИ? #ақида ❓265-CАВОЛ: Пайғамбаримиз саллаллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари имонда ўтишганми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аҳли сунна вал жамоанинг кўпчилик уламолари Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари "фатрат замони" – икки пайғамбар келган пайт ўртасидаги узилиш даврида ўтганлар дейдилар. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида шундай марҳамат қилган: مَّنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدي لِنَفْسِهِ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولاً۝ яъни: «Ким ҳидоятга юрса, ўзи учунгина ҳидоятга юрадир. Ким залолатга кетса, ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас. Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз» (15-оят). Ушбу ояти карима расул юборилмаганлар азобланмас-лигига қатъий далолат қилмоқда. Ҳазрати Исо алайҳиссалом ва Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик даврлари оралиғида яшаб ўтган инсонлар “фатрат аҳли” – узилиш даврида яшаганлар, деб номланади ("Тафсири Олусий" китоби). Аллоҳ таоло Моида сурасида Пайғамбарлар ўртасидаги узилиш даврига ишора қилиб шундай дейди: يا أَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ عَلَىٰ فَتْرَةٍ مِّنَ الرُّسُلِ أَن تَقُولُوا مَا جَاءَنَا مِن بَشِيرٍ وَلَا نَذِيرٍ ۖ (19) яъни: "Эй аҳли китоблар! Сизларнинг: "Бизларга на башоратчи ва на огоҳлантирувчи (пайғамбар) келмади" деганингиз учун сизларга Расулимиз (олдинги) пайғамбарлардан бир муддат ўтгач, баён этувчи бўлиб келди" (19-оят). Ушбу оятдаги "пайғамбарлардан бир муддат ўтгач" иборасининг тафсирини машҳур тобеин Заҳҳок раҳимаҳуллоҳ: "Исо ва Муҳаммад алайҳимуссалом ўртасидаги узилиш тўрт юз ўттиз йилдан ортиқроқ бўлган", деганлар ("Тафсири Табарий" китоби). Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Фиқҳул акбар”да ушбу масалага тўхталиб “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-­оналари куфрда вафот этмаганлар”, – деганлар. Ўтган асримизнинг машҳур муҳаққиқ олимларидан бири Шайх Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳимаҳуллоҳ “Фиқҳул акбар”нинг қадимий ва ишончли нусхаларидан бирида: وابوا النبى صلى الله عليه وسلم ماتا على الفطرة яъни: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-­оналари фитрат (исломий табиат)да вафот этганлар”, — дейилганини таъкидлаганлар. Имом ас-Суҳайлий, Муртазо Забидий, Шайх ал-Қирофий каби кўплаб олимлар бу ҳақида алоҳида китоблар ёзишган. Айниқса, Жалолиддин Суютий бир эмас, учта рисола тасниф қилиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари нажот топувчилардан эканликларига батафсил тўхталиб ўтганлар. Умуман олганда баъзи муҳаққиқ уламолар ушбу масалани фақат одоб билан зикр қилиш лозимлигини таъкидлашган. Чунки буни билмаслик мўмин бандага зарар қилмайдиган, қабрда ёки Қиёматда сўралмайдиган масалалардан саналади ("Раддул муҳтор" китоби). Тавфиқ Аллоҳдан. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2202Loading...
18
#Ҳадис_169 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади» ✍Абу Довуд ривояти (Оиша (розияллоҳу анҳудан) 👇👇 @ALRISALAH_UZ
2034Loading...
19
17 Zul-qada 1445-yil hijriy 2024 yil 25-May Shanba☘️ milodi #KUN_HADISI Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлимдан ушлаб: «Аллоҳ таоло тупроқни шанба куни яратди. Тоғларни якшанба куни, дарахтларни душанба куни, ёмон нарсаларни сешанба куни, нурни чоршанба куни, ўрмалаб юрувчи нарсаларни пайшанба куни, Одам алайҳиссаломни жума куни асрдан кейин барча махлуқларни яратиб бўлиб, кундузининг охирида, аср билан кечқурун орасида яратгандир», дедилар”(Имом Муслим ривоятлари).    👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2479Loading...
20
​​“МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБХАНАЛЛОҲ”...  УШБУ ВА БОШҚА СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ? Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз.  “Бисмиллахир Роҳманир Роҳим” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси: “Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”. “СубханАллоҳ”(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”. Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир. “МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”... “Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!” Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади. “Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”.  “ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади.  “Хасбуналлоҳ” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”.  “Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”. “Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”. Мусулмон киши аксирганда “Алхамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди.  “СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади.  “Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2836Loading...
21
Қиёмат куни сени аҳволинг қандай бўлади? • Сен вақтингни беҳуда кетказганингга афсусланасан! • Сен кераксиз нарсалар билан банд бўлганинг учун афсусланасан! • Сен вақтида ўранмаганинг учун афсусланасан! • Сен кўзингни тиймаганинг учун афсусланасан! • Сен намозни адо этмаганинг учун афсусланасан! • Сен рўза тутмаганинг учун афсусланасан! • Сен Аллоҳни ҳар бир сония зикр этмаганинг учун афсусланасан! • Сен ўша гуноҳни тарк этмаганинг учун афсусланасан! • Сен ҳақнинг ортида эргашмагинг учун афсусланасан! • Сен Қуръон ва Суннатга риоя қилмаганинг учун афсусланасан! • Сен илм олмаганинг учун афсусланасан! • Сен қодир бўла туриб, Қуръоннинг хеч бўлмаса бир жузини ёд олмаганинг учун афсусланасан! • Сен афсусланасан! • Аллоҳга қасамки, сен афсусланасан! 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2669Loading...
22
УМАР ХАТО ҚИЛДИ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу масжидда аёллар маҳрини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари маҳридан ошириб юбормаслик ҳақида ўз фикрини баён қилди. Шу маҳал бир аёл баланд овоз билан халифанинг сўзига қарши чиқди. Бутун жамоат жим бўлиб қолди. Аёл эса аниқ ва равшан далиллар ила халифанинг хатоси ва ўзининг сўзи тўғрилигини исботлаб берди. Унинг аниқ далилларига ҳеч ким эътироз билдира олмади. Балки тўғри айтилган фикрга барча итоат қилди. Умар розияллоҳу анҳу эса аёлнинг ҳақ ва ўзининг ноҳақ эканини билганидан кейин машҳур сўзини айтди: – Аёл тўғри айтди, Умар эса хато қилди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2432Loading...
23
👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2372Loading...
24
ФАРЗ НАМОЗИДАН КЕЙИН ШУ ИШНИ ҚИЛСАНГИЗ ЖАННАТГА КИРАСИЗ✅ 🎙ШАЙҲ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2819Loading...
25
ФОЛБИНГА БОРИШ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Фолбинга бориш гуноҳ дейилган. Агар одам ўзини сеҳр-жоду қилинганини билиш учун борса ҳам гуноҳми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фолбинга бориш гуноҳдир. Унинг гапларини тасдиқ қилиш эса диндан чиқариши мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
32812Loading...
26
ТОВУҚЛАРНИ МАХСУС УСКУНАДА СЎЙИШ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Бир дўстимнинг товуқ фермаси бор. Уни айтишича бир нечта товуқларни махсус ускунага териб ҳаммасига бирданига пичоқ тортаркан. У ерда минглаб паррандалар бор уларнинг ҳар бирига бисмиллаҳни айтиш керакми ёки аппаратдаги бир нечтасига бир марта айтса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар бир товуқ учун алоҳида “бисмиллаҳ”ни айтиш шарт. Бўлмаса товуқларни ейиш мумкин бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2934Loading...
27
Ота-онангни сенга қилаётган дуолари сени ҳар куни (турли бало ва зиёнлардан) қутқараётган “яширин қўл” бўлиши мумкин. Изоҳ: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзанди учун қилган дуоси”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
28011Loading...
28
Тишларни махсус лакка бўяшнинг таҳоратга таъсири борми? Muhammad Ayyub domla HOMIDOV 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2691Loading...
29
#Қироат 📖 ҚУРАЙШ сураси (Маккада нозил бўлган, 4 оятдан иборат) 🎙 Хуршид қори Аҳлиддин ўғли Мир Араб олий мадрасаси талабаси 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2894Loading...
30
Саловот айтишни унутманг! 🇺🇿 «Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти Саловот: 🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2492Loading...
31
#Кун_ояти يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوۡمِ ٱلجُمُعَةِ فَٱسعَوۡاْ إِلَىٰ ذِكرِ ٱللَّهِ وَذَرُواْ ٱلبَيعَۚ ذَٰلِكُمۡ خَيرٞ لَّكُمۡ إِن كُنتُمۡ تَعلَمُونَ Жума_сураси 9 📖 «Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни, азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (яъни, Аллоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир». 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2742Loading...
32
#Кун_ҳикмати. Алий ибн Абу Толиб айтдилар: Туққанларингиз тупроққа, Қурганларингиз харобага, Жамғарганларингиз саробга, Амалларингиз эса ҳисоб кунига (жазо ёки мукофот учун) китобга битилгусидир. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
3426Loading...
33
#Кун_ҳикмати Ўликлар уч қават кафанга ўралган бир динда, тирикларнинг ўралмай юриши ақл олмас бир ишдир. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2987Loading...
34
Хайрли_тонг Ким тонг отган вақтда уч маротаба: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамдулиллаҳи роббил аъламина ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи деб айтса Аллоҳ таъало у инсонни етмиш хил бало офатдан сақлаб қўяди. У етмиш хил балонинг энг кичкинаси ғамгинликдур… дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ассаламу Алайкум! Гўзал тонг муборак бўлсин! 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2859Loading...
35
Кун ҳадиси: وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ وَحِينَ يُمْسِي: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ مِائَةَ مَرَّةٍ لَمْ يأْتِ أَحَدٌ يَوْمَ القِيَامَةِ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ، إِلاَّ أَحَدٌ قَالَ مِثْلَ مَا قَالَ أَوْ زَادَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб юз марта айтса, Қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби айтса ёки ундан зиёда қилса афзал бўлади холос», дедилар». Имом Муслим ривоятлари 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2444Loading...
36
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ЎРНИ #намоз ❓262-CАВОЛ: Баъзи кишиларнинг намоздан кейинги зикрларни фарз билан суннат ўртасида қилаётганини кўрамиз. Шу тўғрими? Аниқлик киритиб берсангиз, илтимос! Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари намоздан кейинги зикрларни фарз ва суннат ўртасида эмас, балки намознинг охирида ўқиш суннатга мувофиқ бўлишини таъкидлайдилар. Бунга Оиша онамиздан нақл қилинган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَقْعُدُ إلَّا بِمِقْدَارِ مَا يَقُولُ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْك السَّلَامُ تَبَارَكْت يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ (رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ وَالامام التِّرْمِذِيُّ) яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам (фарз намозининг охирида) салом берганларидан кейин фақат “Эй Аллоҳ! Сен саломсан, салом сендандир, Сен муборак бўлдинг, эй жалол ва икром эгаси!” дейдиган миқдорича ўтирардилар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари). Бошқа ўринда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: عجلوا الركعتين بعد المغرب ليرفعا مع العمل (رواه الامام البيهقي عن حذيفة رضي الله عنه) яъни: “Фарз намози билан бирга кўтарилиши учун шомдан кейинги икки ракаатни шошилтиринглар” (Имом Байҳақий ривоятлари). Қуйидаги ҳадис ҳам юқоридаги маънони қўллаб қувватлайди: من صلى بعد المغرب ركعتين قبل أن يتكلم كتبتا في عليين ( رواه الامام عبد الرزاق عن مكحول مرسلا) яъни: “Ким шомдан кейин (одамлар билан) гаплашишдан аввал икки ракаат (суннат) намоз ўқиса, ўша икки ракаат Иллийинга ёзилади” (Имом Абдурраззоқ ривоятлари). "Иллийин" - аршга осилган, яшил забаржаддан бўлган лавҳ. Унга бандаларнинг амаллари ёзилади. ("Тафсири Қуртубий" китоби, Ибн Аббосдан ривоят қилинган). Бу ҳадисни шарҳлаб Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “гаплашишдан аввал” ибораси зикрми, одатий сўзларми ҳаммасини ўз ичига олади (яъни, фарздан кейин туриб дарҳол суннат ўқиш керак, деган маъно келиб чиқади). Лекин юқорида Оиша онамиздан ривоят қилинган миқдорда фарз ва суннат ўртасини бўлиш истисно қилинади (яъни, жоиз бўлади). Фарз ва суннатнинг ўртасини ажратиш мазкур миқдордан ошиб кетса, мана шу ҳадис сабабли ман қилинади. Агарчи ҳадис шом намозининг суннати ҳақида хос бўлиб келган бўлса ҳам, унинг ҳукмига пешин ва хуфтон намозларининг суннатлари ҳам қўшилади. Чунки суннат намозларининг умумий ўхшашлиги бор, у ҳам бўлса фарзни тўлдирувчи сифатида унга тобеъ (эргашувчи) қилиб қўйилганидир” (“Эълоус-сунан” китоби, “Саломдан кейинги бурилиш ва унинг кайфияти, намоздан кейинги дуо ва зикрнинг суннатлиги” боби). Бу мавзуда Аллома ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: وَأَمَّا مَا وَرَدَ مِنْ الْأَحَادِيثِ فِي الْأَذْكَارِ عَقِيبَ الصَّلَاةِ فَلَا دَلَالَةَ فِيهِ عَلَى الْإِتْيَانِ بِهَا قَبْلَ السُّنَّةِ ، بَلْ يُحْمَلُ عَلَى الْإِتْيَانِ بِهَا بَعْدَهَا ؛ لِأَنَّ السُّنَّةَ مِنْ لَوَاحِقِ الْفَرِيضَةِ وَتَوَابِعِهَا وَمُكَمِّلَاتِهَا فَلَمْ تَكُنْ أَجْنَبِيَّةً عَنْهَا ، فَمَا يُفْعَلُ بَعْدَهَا يُطْلَقُ عَلَيْهِ أَنَّهُ عَقِيبَ الْفَرِيضَةِ . яъни: “Намоздан кейинги зикрлар ҳақидаги ҳадисларда уларни суннатдан аввал қилиш кераклигига далолат йўқ. Балки у ҳадисларни суннатдан кейин зикр қилиш деб тушунилади. Чунки суннатлар фарзларга қўшилувчи, эргашувчи ва уларни мукаммал қилувчидир. Суннатлар фарзлардан айро эмас. Суннатдан кейин қилинган зикрларни ҳам, фарздан кейин бажарилган ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби). Баъзи ҳадисларнинг зоҳиридан тушинилган фарз намозларидан кейин дарҳол зикрлар қилиш масаласини уламоларимиз юқоридаги кўринишда, суннатдан далил келтириб ҳал қилганлар. Бу каби масалаларда фуқаҳоларимиздан ҳеч ким ҳадисни қўйиб, ўз фикрини олға сурмаган.👇🏾
2130Loading...
37
Шундай экан, фарзу суннатларни тугатгандан кейин зикр қилиш ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларию феълларига мос келиб турганда, одамлардан ажралиб қолиб, улар суннат намозини ўқишга турганда анчагина ўтириб қолиш, натижада турли тушунмовчиликлар, ихтилофлар келтириб чиқариш ибодатнинг савобини кетказиб қўяди. Бу масалада нафсу хоҳишимиз билан эмас, балки суннатга мувофиқ йўл тутсак, айни муддао бўлар эди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2180Loading...
38
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРНИНГ ҲУКМИ #намоз ❓261-CАВОЛ: Намоз тугагандан кейин Оятал курси ва ундан кейинги зикрлар ҳақида маълумот беринг. Қилмаса гуноҳкор бўладими? Олдиндан раҳмат. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намоздан кейин ўқиладиган Оятал курси ва зикрлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга қилган тавсиялари бўлиб, мустаҳаб даражасидаги амаллардир (Мустаҳаб ҳақида бу ерда ўқинг: 259-саволди жавобида бор. Уларга доимий амал қилиб юриш катта ажрлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Лекин унга амал қилмаган киши катта имтиёз ва савоблардан қуруқ қолса-да гуноҳкор бўлмайди. Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар: مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه) яъни: “Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккаю ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари). Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, юқоридаги зикрларнинг адад ва иборалари турли ҳадисларда турлича келган ва уларнинг ҳар бирига амал қилиш мумкин. Юртимизда эса намоздан кейин мазкур ҳадисда келтирилган зикрларни қилиш урфга айланган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарз намозлардан кейин "Оятал курсий"ни ўқишнинг фазилати ҳақида шундай дейдилар: من قرأ آية الكرسي في دبر الصلاة المكتوبة كان في ذمة الله إلى الصلاة الأخرى (رواه الامام الطبراني عن الحسن بن علي رضي الله عنه) яъни: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиса, кейинги намозгача Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлади” (Имом Табароний ривоятлари). Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади: من قرأ أية الكرسي دبر كل صلاة مكتوبة لم يمنعه دخول الجنة إلا أن يموت (رواه الامام النسائي عن أبي أمامة رضي الله عنه) яъни: “Ким ҳар бир фарз намознинг ортидан Оятал курсини ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради” (Имом Насоий ривоятлари). Хулоса қилиб айтганда зикру тасбеҳлар ҳеч қандай харажат талаб қилмайдиган, инсонга машаққат юкламайдиган амаллардир. Лекин улар тилга осон бўлишига қарамай, қиёмат куни амаллар тарозусини тўлдириб, оғир босади. Бу Аллоҳ таолонинг биз Ислом умматига берган катта имтиёзи ва марҳаматидир. Диёримизда қадимдан ушбу гўзал Набавий тавсияларга амал қилиб келинмоқда ва бунинг баъзилар даъво қилгани каби шариатимизга зид келадиган жойи йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2282Loading...
39
АМАЛЛАРНИНГ ҚАБУЛ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ #ақида ❓260-CАВОЛ: Аҳли сунна вал жамоа наздида солиҳ амалларнинг қабул бўлиш шартлари нималар? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Солиҳ амалларнинг қабул бўлиш шартлари қуйидагилар: 1. Солиҳ амал уни бузувчи риё ва ужб каби айблардан холи бўлиши керак. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Риё солиҳ амалга аралашса, унинг ажрини йўққа чиқаради. Ужб (киши ўзидан фахрланиши) ҳам – риё кабидир”. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ яъни: “...Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур” (Моида сураси 27-оят). 2. Амал тўғри бўлиши керак, ботил эмас. Амалнинг ботил бўлишига куфр ва муртадлик сабаб бўлади. Шунинг учун куфр келтирган ёки муртад бўлгандан кейин қилинган солиҳ амаллар қабул бўлмайди. Солиҳ амаллар имон билан бирга бўлсагина фойда беради. 3. Солиҳ амаллар соҳиби дунёдан имон билан ўтиши керак. Ким кофир ва муртад бўлиб дунёдан ўтса, унинг амаллари қабул бўлмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُورًا яъни: “(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз” (Фурқон сураси, 23-оят). 4. Мазкур амал Ислом шариатига мувофиқ бўлиши керак. Зеро, Набий алайҳиссаломнинг шариатларига мувофиқ бўлмаган барча амаллар – солиҳ амаллар қаторида бўлмайди. Балки улар ботил ва бехуда амал саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда кофирларни қоралаб шундай дейди: أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ شَرَعُوا لَهُمْ مِنَ الدِّينِ مَا لَمْ يَأْذَنْ بِهِ اللَّهُ “Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шериклари борми?!" (“Шуро” сураси, 21-оят.) Ушбу оятдан Аллоҳ таоло Ўзининг шариатида изн бермаган амалларни жорий қилиш ботил эканига ишора бор. Қолаверса, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ" (رَوَاهُ الإمام البُخَارِيُّ وَالإمام مُسْلِمٌ). яъни: “Ким бизнинг динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Демак, амаллар динимиз кўрсатмаларига мос ҳолда ихлос билан бажарилиши керак. Бу жараёнда амални бузувчи риё, ужб ва миннат каби омиллар бўлмаслиги ва савобли амалларини эгаси бу дунёдан имон билан охиратга олиб кетиши керак. Тавфиқ Аллоҳдандир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2410Loading...
40
#Ҳадис_168 📚Инсонга берилган нарсалар ичида энг яхшиси нима?, деган саволга, Расулуллоҳ ﷺ “Чиройли хулқ”, дедилар ✍Ибн Ҳаббон ривояти 👇👇 @ALRISALAH_UZ
2502Loading...
00:44
Video unavailableShow in Telegram
#Тиловат ▶️ Ихлос сурасини ёш талабалар чиройли қилиб ўқишди машаоллоҳ. ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ Янги туғилган чақалоқнинг қулоғига “Сураи Ихлос”ни ўқиш ҳам суннатдир. Баъзи олимлар бунинг хосияти ҳақида шундай дейдилар: “Туғилганида қулоғига “Сураи Ихлос” ўқилган киши умр бўйи зино қилмайди” “Шарҳул иқноъ” ҳошияси, 4-ж, 342-бет. 📌 ИХЛОС СУРАСИ (Кирилл) Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 1. Қул ҳуваллоҳу аҳад. 2. Аллоҳус сомад. 3. Лам ялид ва лам ювлад 4. Ва лам якуллаҳу куфуван аҳад. 📌 ИХЛОС СУРАСИ (ТАРЖИМА) Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. 1. Айт: «У Аллоҳ ягонадир. 2. Аллоҳ–Cомаддир. 3. У туғмаган ва туғилмаган. 4. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган». 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Show all...
00:10
Video unavailableShow in Telegram
🇰🇿 24 май куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Сеитжан Қори Эсжанули номидаги мегаполисдаги энг катта масжиднинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги масжид ҳақида қизиқарли фактлар: ▪️Масжид 12 гектар майдонда жойлашган. ▪️Бино Чимкентдаги барча масжидлардан кўлами ва меъморчилиги билан ажралиб туради. Минораларнинг баландлиги 63 м, бош гумбазнинг баландлиги 56 м. ▪️Масжид 12 минг нафаргача ташриф буюрувчини сиғдира олади, кириш эшиги олдидаги майдонда эса 10 минг нафаргача киши намоз ўқиши мумкин. ▪️Муҳими, масжид зилзила хавфини ҳисобга олган ҳолда қурилган. Бино зилзилага юқори даражада чидамли. ▪️Масжидда 20 метрлик соябонли чодирларни очиш тизими мавжуд бўлиб, улар вентилятор ва намлагичлар билан жиҳозланган. ▪️Масжид ҳудудида фитнес маркази мавжуд. ▪️Лифт ва эскалаторлар мавжуд. ▪️Мажмуада, шунингдек, аёллар таълим маркази, мадраса, ўқув зали бўлган кутубхона, телевизион марказ, ошхона мавжуд. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Show all...
#Савол_жавоб ​​АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ ❓1269-CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган: تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم    “(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади.    Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз. " وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح)    “Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Модобо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Султон Хорун ар-Рашид ўз хузурига кирган девона Баҳлулнинг саломига алик олмабди. ⸺ Қаердан келаяпсан, эй девона?! ⸺ дебди у камига кибр билан. ⸺ Гўристондан! ⸺ деб жавоб берибди Баҳлул унга маънодор жилмайиб. Султон ажабланибди: ⸺У ернинг нимаси қизиқ экан? ⸺ Шуниси қизиқки, мен гўристонда чириб ётган жасадларни бир-бир қараб чиқдим. Лекин султон жасадининг қулникидан, бой суягининг камбағаникидан фарқ қиладиган бирор жойини сира тополмадим! 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Show all...
00:30
Video unavailableShow in Telegram
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: 🕋 Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб: "Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилувчилар, (ибодатда) қоим турувчилар ҳамда рукуъ, сужуд қилувчилар учун поклагин. Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда ва озиб кетган уловлар устида узоқ-узоқ йўллардан келсинлар..." (Ҳаж сураси, 26-27-оятлар). 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Show all...
#албатта_ўқинг КЎП ЎҚИШ КЕРАК БЎЛГАН ҚУРЪОНИЙ ДУО «Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн». «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим». (Анбиё сураси, 87-оят). Баъзи солиҳлар ушбу оят ҳақида шундай дейишган: «Бунда тавҳид, тасбеҳ ва истиғфор бор». Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни шу дуони қилганларидан сўнг балиқнинг қорнидан ташқарига чиқариб, нажот берган. Шунинг учун ғамга ботган, бошига мушкул тушган, иши битмаётган кишиларга шу дуони кўп айтиш тавсия қилинган. ♻️Бошқаларга ҳам юборинг! Улашувчи ҳам амал қилганли савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Show all...
ТАВБАДА ДАВОМ ЭТИНГ!    Гоҳида гуноҳ ортидан гуноҳ қилиб қўясиз...    Тавба қиласиз...яна гуноҳ қилиб қўясиз. Яна тавба қиласиз...сўнгра яна гуноҳ қилиб қўясиз. Ҳатто бу зарбанинг охири йўққа ўхшаб кўринади...    Ўзингизни сўкасиз: Заифман...ҳақирман...ўзгара олмайман...қўлимдан келмайди...!    Бўйсунманг: "Шайтон сизни фақирликдан қўрқитади, сизни фаҳшга буюради!".    Эсланг:  "Аллоҳ сизга Ўз ҳузуридаги мағфиратни ва фазлини ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли ўта билувчи Зотдир!".    Шайтонга сулҳ байроғини кўтарманг, тавбада давом этинг! 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
«Оғзини юмган балиқни ҳеч ким овлай олмайди. Оғзингни юм, чунки кўпчилик хатоларинг туфайли сени тузоғига туширишни истайди». 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Show all...
ПОРАХЎРЛИГИНИ ЮЗИГА АЙТИШ ДИЛОЗОРЛИКМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Мен университетда ўқийман. Порахўр домлаларга порахўр эканлигини юзига айтиш дилозорликми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бирор кишини гуноҳ қилаётганини кўрсангиз унга чиройли йўл билан насиҳат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Show all...
ҚАЙ ҲОЛАТДА ЭРГА ИТОАТ ҚИЛМАСЛИК МУМКИН? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Аёл қай ҳолларда эрига итоат қилмаслиги мумкин? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр аёлини гуноҳ ишга буюрган вақтда унга итоат қилмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Show all...