cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Salomatlik Maslaxatlari

🌿Сурункали касалликлардан азият чекаётганлар. 🌿Дори-дармон, укол, операциялардан зада бўлганлар. 🌿Саломатлик мавзусига оид билимларга қизиқадиганлар учун изланамиз. Мурожаат учун: 📩 @ ☎️Qayta ishka tushadi....

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
2 797
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
ИБН СИНО БОДРИНГ ҲАҚИДА Буюк аллома Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” китобида бодринг борасида, айниқса ёввойи бодринг хусусида қуйидагича таъриф берган: “...унинг илдизи, барги ва меваси тозалайди ва шимдиради. Ёввойи бодрингни ўзидан, илдизидан, баргларидан олинган шира сариққа фойда қилади. Унинг қуруғидан қилинган толқон эса яра битган ўриндаги қора изларни йўқотади ва юз чиркларини тозалайди. Агар унинг илдизини арпа унига аралаштириб боғланса, барча шиллиқли эски шишларни шимдиради. Агар унинг қуруғини майдалаб, қўтир ва темирўткиларга сепилса фойда қилади. Бўғимлардаги оғриқларга фойда қилади. Уни сирка билан аралаштириб, ниқриз(подагра)га қарши қўйиб боғлайдилар. Унинг ширасини асал билан ва зайтун мойи билан қўшиб, балғамли томоқ оғриқда танглайга суртилади...”. @Salomatlik_Maslaxatlari
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
✔️Оёқларини деворга кўтариш оёқларнинг шишишини камайтиради. Чарчаган оёқ синдромини енгиллаштиради, овқат ҳазм қилиш ва уйқуни яхшилайди. Асаб тизимини тинчлантиради. @Salomatlik_Maslaxatlari
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
МАККАЖЎХОРИ ПОПУГИ ГИЖЖАЛАРНИ ҲАЙДАЙДИ Гижжа — инсон организми ҳисобига яшовчи зараркунандадир. Агар уларни йўқ қилмасангиз, кишини анча нохуш вазиятларга солиши турган гап. Гижжаларни ҳайдаш учун маккажўхорининг яхши қизариб пишган попуги териб олинади. Сўнг соя жойда бироз қуритилади. Қуритилган попугининг бир чойқошиғи ярим литр қайноқ сувга дамлаб қўйилади. Дамламани овқатдан олдин кунига 3-4 марта 100 г.дан ичиш керак. Бу дамлама кучли ўт ҳайдовчи ва ўт қопини тозаловчи ҳисобланади. Шу билан бирга, гижжаларни ҳам ҳайдаб чиқаради. @Salomatlik_Maslaxatlari
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🍯Совуқ сув билан аралаштирилган асалнинг фойдали хусусиятлари 🔸асал суви овқат ҳазм қилишини нормаллаштиради; 🔸иммунитетни оширади. Сурункали тумов, бронхитни даволайди, суюқ ва шилимшиқ балғамни ўпкадан ҳайдайди; 🔸паразитлардан ҳимоялайди; 🔸антибактериал, вирусга қарши таъсирини кучайтиради; 🔸йўғон ичак ишини нормаллаштиради; ✅Тиббий ва профилактик мақсадда асал сувини эрталаб оч қоринга ичиш керак. Бир ютишда бир стакан асал сувини ичинг. Бу жуда муҳим. Ошқозон сфинктери дарҳол очилади ва суюқлик ичакка киради, шундан кейин у қонга сингиб кетади. @Salomatlik_Maslaxatlari
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
АСАЛ ВА БОДМОН - ИНФАРКТНИ олдини олиш учун кучли восита. 🔻 Бодом қондаги холестерин миқдорини сезиларли даражада камайтириши исботланган ва бу, ўз навбатида, юрак хуружи хавфини камайтиради. 🔻Асал бир стакан сувда суюлтирилган (тахминан 100 г ёки 3 ош қошиқ) қондаги антиоксидантлар даражасини оширади. Бу шуни кўрсатадики, асал ҳам юрак хасталикларининг олдини олади. ✔️ Хулоса: асалли бодом нафақат нафис нозиклик, балки юрак хуружидан ўзингизни ҳимоя қилишнинг ажойиб усули ҳисобланади. @Salomatlik_Maslaxatlari
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
ҚОН ТАҲЛИЛИ ТОПШИРИШ ТАРТИБЛАРИ Қон таҳлили топширишдан аввал қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим: 1️⃣. Таҳлил учун қонни қорин оч пайтида топшириш керак. Охирги овқат қабул қилинганидан кейин камида 12 соат ўтган бўлиши лозим. Қон таҳлили топширишдан олдин 2-3 кун давомида ўзингизни ёғли овқатдан тийинг. 2️⃣. Таҳлилдан олдин бир сутка давомида спиртли ичимлик истеъмол қилманг. Ҳеч қандай иссиқлик муолажаларини ҳам ўтказманг (ҳаммом, саунани кейинга қолдиринг). Шу билан бирга оғир жисмоний юкламаларни ҳам бажарманг. 3️⃣. Ҳар хил муолажалар (массаж, укол, рентген), дори воситаларини қабул қилиш мумкин эмас. 4️⃣. Шифокор кўригига навбат кутаётганда тезроқ таҳлил топширишга ошиқманг. Таҳлил топширишдан олдин 5-10 дақиқа дам олинг. @Salomatlik_Maslaxatlari
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
НАМОЗДАГИ ҲОЛАТЛАРНИНГ ЖИСМОИНЙ ФОЙДАЛАРИ ✅Қиём - Тик туриш: ➖Белдаги оғриқларни 25% камайиши. ➖Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши. ➖Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши. ➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши. ✅Рукуъ холати: ➖Белдаги оғриқларни 18% камайиши. ➖Тоз бўғимларидаги оғриқларни 31% камайиши. ➖Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши. ➖Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши. ➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши. ✅Сажда холати: ➖Белдаги оғриқларни 24% камайиши. ➖Кафтдаги оғриқларни 27% камайиши. ➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% амайиши. ➖Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши. ➖Билаклардаги оғриқни 28% камайиши. ✅Қаъда холати: ➖Белдаги оғриқларни 37% камайиши . ➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши. ➖Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши @Salomatlik_Maslaxatlari
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
ЮЗ ҚУЁШДА ҚОРАЙМАСИН 🥚 Тухумининг оқи кўпиртирилади, кейин юз соҳа – бўйинга суртилади. 3-5 дақиқа ўтгач, илиқ сув билан ювиб ташланади. Тухум оқи қуёш нурларидан асрайди, тери пўст ташлашининг олдини олади. 🍥 Ширин бодомли ниқоб офтоб нури таъсирини камайтиради. Бунда 1 ош қошиқ майдаланган бодомга 1 ош қошиқ қатиқ қўшилиб, омухта қилинади. Бу ниқоб кечқурун юзга суртилади ва 15 дақиқадан кейин чайилади. ☘ Петрушка кўкати яхшилаб майдаланади. Ундан 1 ош қошиқ олиб, 1 ош қошиқ қатиқ билан аралаштирилади. Кечки пайт, яъни қуёш ботганидан кейин юз, бўйин, қўлларга суртилади. Бу малҳамли ниқоб терини оқартириб, юмшатади, майинлик бахшида этади. @Salomatlik_Maslaxatlari
Show all...