en
Feedback
Madina Zarif

Madina Zarif

Open in Telegram

Ёзиш мен учун ишқ; Сўз мен учун севги; Жумла мен учун муҳаббат. Каналда келтирилган текст ва расмлар @MadinaZarif томонидан ёзилган ва суратга олинган.

Show more
249
Subscribers
-124 hours
-37 days
-3030 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '24
September '24
+7
in 0 channels
August '24
+617
in 1 channels
Get PRO
July '240
in 0 channels
Get PRO
June '240
in 1 channels
Get PRO
May '240
in 5 channels
Get PRO
April '240
in 0 channels
Get PRO
March '240
in 0 channels
Get PRO
February '240
in 0 channels
Get PRO
January '24
+37
in 0 channels
Get PRO
December '230
in 0 channels
Get PRO
November '230
in 0 channels
Get PRO
October '230
in 0 channels
Get PRO
September '230
in 0 channels
Get PRO
August '230
in 0 channels
Get PRO
July '230
in 0 channels
Get PRO
June '230
in 0 channels
Get PRO
May '230
in 0 channels
Get PRO
April '230
in 0 channels
Get PRO
March '230
in 0 channels
Get PRO
February '230
in 0 channels
Get PRO
January '230
in 0 channels
Get PRO
December '220
in 0 channels
Get PRO
November '220
in 0 channels
Get PRO
October '22
+7
in 0 channels
Get PRO
September '22
+41
in 0 channels
Get PRO
August '220
in 0 channels
Get PRO
July '220
in 0 channels
Get PRO
June '220
in 0 channels
Get PRO
May '22
+4
in 0 channels
Get PRO
April '22
+2
in 0 channels
Get PRO
March '22
+51
in 0 channels
Get PRO
February '220
in 0 channels
Get PRO
January '220
in 0 channels
Get PRO
December '210
in 0 channels
Get PRO
November '210
in 0 channels
Get PRO
October '210
in 0 channels
Get PRO
September '210
in 0 channels
Get PRO
August '210
in 0 channels
Get PRO
July '210
in 0 channels
Get PRO
June '210
in 0 channels
Get PRO
May '21
+183
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
25 September0
24 September0
23 September0
22 September0
21 September0
20 September0
19 September0
18 September0
17 September0
16 September0
15 September0
14 September0
13 September0
12 September0
11 September0
10 September0
09 September0
08 September0
07 September0
06 September+1
05 September0
04 September+2
03 September+2
02 September0
01 September+2
Channel Posts
​​Madame Claude - Қайси мамлакатдан келгансан? - Ўзбекистон. Қаршимдаги аёл турли мамлакатлар харита китобини олиб чиқди. - Кўрсат, қаерда жойлашган сенинг Ватанинг. Сўнгра мен кўрсатган нуқтага узоқ узоқ тикилиб қушни мамлакатлар ҳақида ҳам бироз сўради. - Мен 85 йилларда Россия – Москвага боргандим, қайтаётганимда поезддагиларни видеокамерага олганим сабабли полицияга ҳам тушгандим, ўша пайт ҳамма тасмаларни олиб қўйишганди. Суҳбатимиз унинг Америка саёҳатига уланади. - Ўқигани, тил ўргангани боргандим... У бу саёҳати ҳақида нималардир ҳақида айтиб бериб бошлаганда, менинг ҳаёлларим аллақачон бошқа жойларга кетиб бўлганди. - Шунча ўқиган, шунча тил ўрганган, аммо нимага йиллар давомида оддий дазмол қилувчи бўлиб ишлаган? – деган савол ақлимдан кетмасди. Ахир бой бўлиш, яхши жойда ишлаш, катта ойлик олиш учун ўқилмасмиди?.. Унинг исми Claude, у француз. Илк бора уйига келганимда уйдаги китоблар сонини кўриб ҳайратлангандим. 2 хона ўртасида юриш учун кичик йўлка қолдирилган ва қолган барчаси китоблар, тарихий расмлар ва яна алламбалолар билан тўла. - Бу ердаги китобларни барчасини ўқиганмисиз? - Деярли барчасини ўқиганман. Ўқишни жуда ҳам яхши кўраман. Ётоғи ёнида ҳам токча ҳам тўла китоб. - Зерикмайсизми ёлғиз? Телевизорингиз ҳам йўқ. - Ҳозир ҳаммаси бошқача, телевизор кўришни истамайман. Китобларим бор, баъзан француз радиоларини эшитаман. Ҳаётдан хабардор бўлиш учун газета ўқийман. Шу менга етарли. - 19 январда докторга боришингиз керак. Эслатиб қўяйми? – дейман кетар чоғим. - Адашяпсан, 29 январда бор шифокор билан учрашувимиз, - дейди у тоза немисча аммо французча акцент билан. Ўта назокатли, ўтириши, туриши, гапиришига диққат этиши сабабли мен уни Madame Claude дейман. У 85 ёшда, озғин танаси баъзан туришга ҳам мажолсиз бўлсада, аммо хотираси ва тиниқ фикрлари билан мени ҳар сафар кўрганимда ҳайратга солади. Ўтган гал хайрлашиб кетар чоғимда: - Эркин ҳаётингдан завқ ол, - дея кузатди. Мен қариб кетяпман, дея ўз ўлғайишимни қабул қила олмаётган бир пайтда Madame Claude гаплари малҳам каби келади. Билмадим мен унга қай даражада дармон бўла олаяпман, аммо у менга жуда кўп кўп нарсаларни ўргатмоқда. Китоб ўқишни канда қилма, Мадина!

2
​​Бу аёл Дилек Гурсой (Dilek Gürsoy) – германиялик, миллати эса турк. У илк бор Европада сунъий юрак амалиётини амалга оширган аёл жарроҳ ҳисобланади. Бугун унинг иштирокида подкаст эшитдим. Ва бу аёлнинг ҳикояси мени руҳлантирди. Аслида мен унинг ҳикоясини тинглар эканман, мен учун бу ҳикоянинг бош қаҳрамони - Дилекнинг онаси бўлди. Унинг ота онаси кўпгина турк оилалари каби Германияга гастарбайтер бўлиб келади. Фақат онаси кўпгина турк оилаларда бўлгани каби мактабга юборилмаган ва ўқиш ёзишни мустақил ўзи ўрганган. Илк туғилган фарзандларининг ўлими, кўп ўтмай турмуш ўртоғининг вафот этиши ҳам – аёл дард алам ичида ёнса ҳам ҳаётини давом этишга ўзида куч топа олган. Тил билмаслигига қарамай у Германияда иш топиб ишга киради ва 3 фарзандини катта қилади. - Аслида онам бир фабрикада оддий ишчи. Шунча қийинчиликни бошидан кечирганига қарамай ҳаётдан завқланиб яшайди, - дейди Дилек. – Бугунги мувафаққиятим учун онамга қарздорман. Чунки у отамдан сўнгра турмушга чиқмади ва бутун ҳаётини бизга бағишлади. Ўша пайт бунинг қийматини била олмаган бўлсамда, ўлғайганимдан сўнгра бунинг қай даражада фидокорлик эканини англадим. Дилекни тинглар эканман, Германиядек мамлакатда бўлсада ҳеч бир мақсадга осон эришиб бўлмаслигини ва доим кишидан максимал ирода, меҳнаткашлик талаб қилишига яна бир бор амин бўлдим. Шу билан бирга бу аёлга ҳавас қилдим. Меҳнати, ҳаракати, фикрлари ва ҳаётга қарашлари билан кўнглимда илиқлик ўйғотди. - Илк қилинган сунъий юраклар ҳам эркаклар тарафидан эркаклар учун яратилган, дейди Дилек. – Чунки юрак қон томир касалликлари асосан эркаклар оғрийдиган касаллик деб қараларди. Ва бу касаллик билан оғриган аёллар учун қийинчилик туғдиради, чунки аёлларнинг кўкрак қафаси эркакларники каби кенг ва катта эмас ва бу асбоблар аёллар танасига катталик қилади. Ва бу муаммо. Ва суньий юрак бу фақатгина шифокорларнинг иши эмас, бу сунъий органлар технологлар билан биргаликда ишлаб чиқарилади. "Бунга фақат бу касалликнинг эркакларга хослиги эмас, балки бу соҳаларда аёл мутахассисларнинг камлиги ҳам бўлса керак", - деган фикр кечди ҳаёлимдан. Хуллас, Дилекнинг суҳбатини эшитиб: Бир аёл, бир она агар ўзи мактаб кўрмаган бўлсада, катта лавозим ёки касбларда ишламасада: катта ишлар қила олувчи авлод етиштириши мумкин, дедим. Фақат у илмга, фанга, ҳаётга ошиқ бўлсин. Бу борада Дилек Гурсойни ҳам, унинг Онасини ҳам тақдир этдим. Шифокор мутахассис қизларимиз кўпайиши тилаги билан Madina Zarif. P.S/ Расмда Dilek Gulsoy, онаси билан. Расм Дилек хонимнинг инстаграм саҳифасидан олинди.
0
3
​​СОВҒАМ Узоқ йиллик уринишлардан сўнг ваниҳоят Германияда ўз ҳайдовчилик гувоҳномамни олдим. Фақат олдингда ўқитувчи билан ҳайдаш бошқа, ўзинг ёлғиз қолиб ҳайдаш умуман бошқа нарса эканини илк бор машинамга ўтириб билдим. Орқадан келаётган машиналар, ёнингдан зувиллаб ўтаётган велосипедистлар, шошилмай ўз йўлидан ўтишга одатланган яёвлар. Ва ҳали автоулови билан "тил" топишмаган ва уни светофорга келганда "ўчириб"қўяверадиган қўрқоқ, хавотирга тўла мен. Бу хавотирларимни кўрган ҳамкасбим: ёнингда ўтираман, ҳайдайсан секин аста. Ҳаммада бўлади бунақа қўрқув, деганча бир неча кун "тажриба қуёни" бўлиб берди. Охир оқибат тонг саҳарида туриб машинамга ўтирдим. Кунлардан якшанба бўлгани боис кўча ҳам бўм-бўш. Ухлаётганларга ҳалал бермай, деб мозорликнинг парковкасига йўл олдим. Мозорда ётганлардан ҳам минг узр сўраганча бироз машқ қилдим. "Дебрияждан бироз оёқ кўтарамиз, газни бироз кўпроқ босамиз, юра бошлагач дебрияжни тинч қўямиз". Билмадим бу сўзларни неча бор ўзимга такрорладим. Иккала оёғим бири кўтарилиб, бири босилиб ишлашга, мушакларим хотирасига бироз ёзилгандек бўлди. Кечга эса бутун жасоратимни йиғиб болаларни машинага ўтирғиздиму... бир қишлоқчамизни айлантириб "катайся" қилиб келдик. Бугун ўғлим қизариб терлаган куйи қўлида музқаймоқ билан уйга келди. - Сенга олдим, мама буни! Сен яхши кўрган музқаймоқдан олдим. - Нега? Ўзинг синфдошларинг билан музқаймоқхўрлик қил, деб бергандимку?! - Мен эса сени хурсанд қилгим келди, чунки сен кеча машинани жуда яхши ҳайдадинг! Мен сен билан фахрланаман. Болашим, мен ҳам бугун ўзимга сенинг кўзларинг билан боқдим ва Сенинг Онанг билан фахрландим. ❤️
0
4
​​Илк севгимдек хотирлайман сени. Дўстликмиди ёки... билмадим. Айни ёшда эдик балки сен билан, балки сен бироз каттароқдирсан... Ўша уйга илк келганимда ҳали кичик навниҳолдинг, аммо бўйинг меникидан узунроқ эди. Билмадим нега, ўша ҳовлида энг кўп сени эслайман. Қора болалик кунларимни ёритган, уларга бир навза ранг берганинг учундир балки. Илк мевангни тотган ҳам мен бўлгандирман. Баҳор келганда қайта қайта сенга тикилардим. Гулларингни санашга ошиқардим. Бевафо шамоллардан ҳар бир чечагингни асрагим келарди. Бир йили 15 дона мева туккандинг. Балки сендирсан иродамни тарбиялаган. Ўзимни зўрға тутардим меваларингни эрта узишдан. Ўсмирлардек бесўнақай, узун, аммо нимжон эдинг аввалига. Кейин йўғонлашдинг, кучга кирдинг. Бемалол тирманиб энг тепада мен учун сақлаган меваларингга узанардим. Ҳар куни ўзимга 3 дона мевангдан олиб ейишга рухсат берардим. Айри бир ҳаяжон билан кутардим бу вақтни. Аввал қай бирини олсам дея чамалардим. Яшил, аммо оз-моз сарғайганлари эди энг маззалиси. Аммо шошмасдим уларни егани, аввал қўлимда айлантирар, тикилиб томоша қилардим. Сип силлиқ, азза-базза жигарранг нуқтали, баъзан думчали... Сўнгра... китобимни олардим тиззаларимга, тўхтаган саҳифамни очгач, саҳифалардаги матн хаёлимда жонлангачгина тишлардим. Онлик, аммо ҳаяжони узун бўлган бахтим. Тишларим орасидан сизиб чиққан шўртак, бироз ширали, довчаликдан ўтгану, ҳали ҳануз пишиб етилмаган худди мендек ўсмир залдори. Пишгунинггачан ҳеч кутмаганман... ҳеч ким мен каби баҳра олмагандир сенинг меваларингдан, сенинг ўша ҳовлида борлигингдан... Билмадим ҳозир ҳам ўша ердамисан ёки йўқ... Мен сени жуда кўп соғинаман, эски қадрдонимдек.
0
5
Германиядаги дарахтларни ҳам кесишмоқчи…
Германиядаги дарахтларни ҳам кесишмоқчи…
0
6
​​ТРУМАН ШОУСИ Қанақадир бинога олиб киришди. Бадбўй ҳид бурнимга урилди. Кичик коридор ва 3 та решеткали эшик. Ўнг бурчакда эди мани зиндоним. - Бугун мана шу ерда қоласиз. Қулфланди. Қоп қоронғу, 1 метрлик кичкина хона.Ўнг бурчакда ҳожат чиқариш учун қўйилган челакдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Ҳид шунақа сасиқки, кўнглим айниб кўзларим ачиша бошлади. Пол чириб кирланиб кетган. Сал тинчиб қолсанг бурчак бурчакдан сичқонми, каламушми ғимирлаб қолади. Билмадим қанча вақт ўтди, мазам қоча бошлади. Эсимда йўқ нима қилганим, ё бақирганман ё эшикни урганман. Ён томондаги чап бурчакдан кимнингдир бақиргани, темир эшикни урилгани овози эшитилди. - Очинглар, мана бу ердагини маззаси қочяпти. Қаранглар. Очинглар! Тез ёрдам чақиринглар! Бироздан икки формали кўринди: Намунча бақирасан? - Менга эмас. Қаранглар анави ердагини мазаси қочяпти. Клеткам эшиги очилди. Ташқарига чиқаришди. Раковинали хонага судрашди. - Юв юз қўлингни совуқ сувда! Бу ерда ўйнаган ролинг ўтмайди! Театрмас бу ер сенга. Юзимга сув сепди. Таъсир қилмагач юзимга урди. - Ростан мазаси йўқ шекилли. Яна чақирамизми скорый? Ўша ён томонда ёрдам чақирган киши ёки йигитни кимлигини билмайман. Тоза ўзбекча, ёшроқ йигитнинг овозидек эслайман. Аммо кимлигидан қатъий назар: ҳаётимда юрагимда яхшилик билан эслайдиган кишилар руйхатига киради. Ҳаётимдаги энг узун тунлардан бири эди. Наҳотки бу ростан бўляпти, дея деворларни ушлаб кўрардим. Муздек. Тонгда энди ғира шира кун ёриша бошлаганда бир ходим келиб хонадан чиқарди. - Қаердан олиб келишди сени? Жалабларданмисан? - Нима? - Жалабхонадан олиб келишдими сени? Тозага ўхшайсанку? - дея қўлини белимга узатди. - Бақираман ҳозир! - Бақириб кўр, бир ой ўтирасан энди шу ерда. Паспортинг йўғаканку. Аммо янада ҳайиқди шекилли қўлини тортиб олди. - Анави бурчакда супурги бор. Ол ўшани, ҳовли супурасан. Шиғ-шиғ қилиб РОВДни ҳайҳотдек ҳовлисини супурдим. :) Соат 9-10 ларга яқин паспортимни кўтариб адвокатим кириб келди. Эримга ёллаган адвокатимни қайниакам бу сафар менга ёллаганини айтди. Эрталабгачан ҳамма яқинларим РОВД эшиги олдида ўтириб чиқишганини, аммо уларга бу ерга бунақа шахс кирмади, билмаймиз, дейишганини айтди. - Ҳозир мен бориб гаплашиб чиқайчи кечаги обыскка келганлар билан, дедию, бироздан кейин ранги бузариб чиқди. - Ҳозирча билишмас экан, кечгачан шу ерда ўтиришимиз керак экан. Асабларим адо бўлганди: бақириб йиғлай бошладим. - Нима бўляпти ўзи? Нимага мен бу ердаман? Қани мани эрим, укам? Нимага мен бу ерда ўтиришим керак. Манаку паспортим? Бир адвокатга, бир орқа сираларда турган қайниакамга қарайман. Нима бўляпти бу ерда? Бу аёл ким? Ахир мен уни танимайманку. Бу ердагилар ким? Кимни суд қилишяпти? Нимага суд қилишяпти? Мен кеча қаерда эдим? Ростан ҳам бу аёл билан жанжал қилдимми? Мен ўзи қаердаман? - Палончиева Мадина, судга айтадиган гапингиз борми? Йиғлаганимдан ҳиққиллаган куйича: - Мен бу аёлни танимайман. Биринчи марта кўриб турибман. Кеча бу аёл айтаётган соатда РОВДда эдим. Менга ҳатто Тез ёрдам чақиришди. Исм фамилиям билан чиқади. Манави бола мени кеча сўроқ савол қилди, дедим мен содда девона. Аммо ҳеееч ким бу гапларимга на бирор нарса деди, на жавоб берди, на инкор қилди ёки тасдиқлади. Шунча одамни орасида худди гапираётган аммо овози чиқмаётган одам эдим. - 15 суткалик маъмурий жавобгарликкак тортиласиз. Жазо ўташ ери:(ва манзилни айтди) Демак, барибир қўйиб юборишмайди. - 2 та кичик қизим бор. Улар уйда ёлғиз, отаси ҳам бедарак. Ҳеч бўлмаса жарима жазосига алмаштиринг... Адвокатим чиқиб нималардир деди, кейин қайниакам ҳам. Аммо табиийки ҳеч бирининг бирор гапи бир чақага олинмади... —— #bedarak - 4 qism tugadi.
0
7
​​ТИНТУВ - Мен ҳам бораман, деди қайниопам. Гаражга бошлаб боришди. Тумонат одамни кўриб эсим чиқиб кетди. Қуролли формалилар, ҳид сезадиган итлар, формасиз ходимлар. Бирам ширин гапиришади. - Келинг келинг, хотинимисиз? Текширларинг, бу хотини бўлиши мумкинмас, кичкинагина қизчаку бу. Бошқа хотини бўлиши керак. Бу мани асабимни ўйнатиш учун махсус айтилгандими ёки ҳақиқатан шундаймиди буни билмадим. Ажойиб томони гараж калитини ўзлари билан олиб келиб, ўзлари гаражни очишгани бўлди. Расмга туширишди, нималардир олиб чиқилди, нималардир текширилди. Гаражни ҳарбий кишидан ижара олинган, қанақадир камуфляж ёмғирлик шунга ўхшаш нарсалар ҳам чиқди. Вой вуй бўлиб кетди. Аммо ходимлар менга нисбатан ширинсўзлигини канда қилишмаган ҳолда расмга туширишди, нималаргадир имзо қўйдиришди. Бу бўлаётган воқеаларнинг мен ҳам иштирокчиси эканимни ўзимга қайта қайта эслатардим. Аммо барча тинтувда иштирок этаётганларнинг тилидан бол томарди. Муомалалари ҳайратланарли даражада хуш. - Сиз биз билан РОВДга боришингиз керак, синглим, - деди бири ёнимга келиб. - Нимага? - Тушунтириш хати ёзишингиз керак. - Шу ерда ёзсам бўлмайдими? - Йўқ, боришингиз керак. Мана маҳалла нозири билан борасиз. - Ҳа, бирга бориб, кейин бирга олиб келиб қўяман ўзим, келин, - деди қаердандир пайдо бўлган маҳалла участковойи. - Мен ҳам бораман, деди қайниопам. - Сизга мошинада жой йўқ. Такси тутиб боришингиз мумкин. - Уйга кириб паспортимни олиб чиқай, - дедим тажрибамга кўра РОВДга паспортсиз қўймаслигини эслаган ҳолда. - Керак йўқ. Мана участковойингиз сизни танийдику, шахсингизни тасдиқлай олади, ҳам биз билан бўлганингиз учун паспорт керакмас. Қандай қилиб машинага ўтирғизишди эслолмайман. РОВДга бояги хушмуомала ходимларнинг хонасига олиб киришди. - Душман! Бизни ватанимизда яшаб, бизни нонимизни еб тузлуғимизга тўпуриб ўтирган душман татар, нима етишмаётганди санга? Чиритаман сани мана шу ерда. Болаларингни ҳаётда кўрмай чириб кетасан мана шу ерда! Қотиб қолдим. Менга айтиляптими шу гаплар? Бояги кишиларми шу? Нималар бўляпти? - Нима қилдим мен? - дея олдим холос. - Террорист хоин! Ит ҳам топа олмайди сени бу ерда! Шунақа жазавага тушиб бақирардики, оғзидан кўпик сачрарди. Ё ҳушимдан кетдим, ё йиқилдим. Бошқа бир хонада ўзимга келдим. Ёнимда оқ халатли опа - нималардир сўраган. Тилим тагига тинчлантирувчи дори тиқиштирган. Бироз ўзимга келгач, ёшгина ўзини Улуғбек деб таништирган ходим сўроқ савол бошлади. Кимман, қаерданман, отам ким онам ким. Динни кимдан ўрганганман. Нималар биламан. Қаерда ўқиганман. Уйимизга кимлар келган. Мени карахт қилаётган нарса эса: эринг ёки уканг манави ишни қилган ёки манави модда бўйича айбланмоқда ёки қидирилмоқда, каби бирор тушунтириш йўқ. Худдики воқеалар шундай ривожланмоқдаки, эрим ва укам йўқолиб қолган бир вақтда аксига олиб палакатни қараки, ўзим ҳам мана бундай ҳолатга тушиб қолганман. Ва бўлаётганлар бир бирига умуман боғлиқ эмас. Сўроқ савол узооқ давом этди. Битта саволни айлантириб унақасига ҳам бунақасига ҳам сўраб кўраверишар экан. Қоронғу тушди. Соат 11 ёки 12 атрофида. Ҳовлига олиб чиқишди. Участка нозирига кўзим тушди. - Бошиздаги рўмолни, зиракларни, яна тилла тақинчоқларингиз бўлса ечиб мана бу кишига беринг, - деди ёнимдаги ходим. Ҳайратланиб участка нозирига қарадим: - Нимага? - Бугун мана шу ерда қоласиз! - Нимага? - Чунки шахсингиз номаълум. Паспортингиз ҳам йўқ. Шахсингизни аниқлагунга қадар шу ерда қоласиз! - Мана танийдику. Маҳалла участковойику. Тушунтириш хатидан кейин уйга олиб келиб қўяман, дегандингизку! - Шунақа бўлиб қолдида энди. Қолишингиз керак. - деди кўзини олиб қочган куйи нозир. Ичимдан бир нарса ўтди: Худойим, ақлдан оздирма! —- 3 qism tugadi. #bedarak
0
8
​​БЕДАРАК Уйдан чиқиб кетаётганимизда бир қўшни уй эгасини имлаб чақирди. Бир нарсалар деди, нималарнидир тайинлади. Хўп, хўп, билдирмаймиз, дея талмовсираб уй эгаси бизга яқинлашди. - Бир мошинада келишибди, пастга чақиришибди. Сўнгра иккисини ҳам қўлини орқадан қилиб бошига қоп кийдириб машинага ўтирғизиб олиб кетишганини қўшнилар кўрганмиш. Аммо ҳеч кимга айтманглар биздан эшитганларингни деяпти. Бу бир илинж эди. Демак, соғ омон, хабари чиқди. Энди ҳеч бўлмаса қаердан қидириш, қаёнга бош уришни биламиз. Бу гапдан сўнгра қайниакам мени адвокат тутишга жўнатди, ўзи эса яна керакли органларга йўл олди. Бу орада розыск берилган терговчини ҳам қўнғироқ қилиб: нима бўлди, топилдими, хабар борми, деб сўрайвериб кўнглини оздирдим. Укам ва эрим бошқа бошқа фамилияларда бўлгани боис (ҳар қалай бизга шундай тушинтиришди) икки дона адвокат тутдим. Онам бошқа томондан ҳар куни ТОШтурма остонасида, хабар илинжида барча эшикларни қоқарди. Икки кичик фарзандимга эса қайнонам бош қош. Аммо қўлда бир тийин пул йўқ. Чунки фақат эрим кунбай ишларди. Пули келганидек бир икки кунга рўзғорга етарди, холос. Охирги ишини тугатмаганига пулини ҳам олмаганди. Бир неча кун ўтгач, соат кечги 9 ларда РОВДдан қўнғироқ келди: - Сиз фалончиева фалончими? - Ҳа. - Эрингизни машинаси топилди. Келиб олиб кетишингиз керак. - Ҳозирми? - Ҳа. Адвокат, қайниакам ва мен тезда етиб бордик. Аввал қанақадир қоғозларга: ҳеч бир претензиямиз йўқ, дея қўл қўйдиришди. Кейин қоронғу ҳовлига олиб чиқиб машинани кўрсатишди. Машинани ўтирғичлари юлинган, ҳамма ёғи титилган. Тинтув қилингани кўриниб турарди. Калити ҳам йўқ. Амаллаб уйгачан юрғизиб олиб келдик. Гараж калити йўқлигидан парковкада қолдирдик. Эртаси куни адвокат хушхабар билан қўнғироқ қилди: - Мадина, топдик. Тез передача тайёрла! Бугун шанба, мен ордерни ҳал қилишга улгуришим керак - ва нималар мумкинлиги ва олишим кераклиги руйхатини санади. Унинг кетидан онам қўнғироқ қилди: - Мадина, Тоштурмада экан. Спискада чиқди. Адвокатнинг хабарини ҳам бердим. Ич ичимизга сиғмасдик. Тирик эканку, соғ эканку, қолгани...қолганини секин аста енгиб ўтамиз. Асосийси тирик ва соғ. Югуриб бозорга тушдим. Адвокат берган руйхатдаги нарсаларни тайёрладик. Резинка тапочка, ич кийим, футболка... "Хаво иссиқ, алмаштиргани кийим сол", деганди адвокат. Эшик жиринглади. - Фалончиевни уйими? Хотинимисиз? - Ҳа. - Юринг обыскда қатнашишингиз керак. ❗️ 2-қисм тугади. Воқеа узун бўлгани боис ҳар куни 1 қисмдан қўйиб борилади. #bedarak теги билан бериб борилади.
0
9
​​ЙЎҚОЛИШ 2009 йил 8 август. - Правамни олдим. Эртага ишни топшираман, эртадан кейин тоққа, аммамларникига борамиз, дея режалаштирдик. Эртаси куни уларни ишга кузатдим. Сочи анча узайиб қолган, ўзига ёқмайди, менга ёққанидан ҳозирча чидаб турибди. Бугун компот ёпаман, холамни ўғли Хуршид бир сатил шафтоли олиб келган. Уй иши, компот билан бўлиб соат 5 ҳам бўлиб қолибди. Аксига олиб охирги бир нечта банкага шакар етмади. Яқинда ишдан қайтишади, дўконга кириб шакар олишсин. Укамга қўнғироқ қилдим: Хизмат доирасидан ташқарида. Хўжайинимга қўнғироқ қилдим: Хизмат доирасидан ташқарида. - Товба, ҳеч унақа қилишмасдику. Олдин вақти вақти билан кейин телефонни қўлимдан қўймай соат 12 гачан қўнғироқ қилдим. Хаёлимда бир нарса: авария бўлишганмикин? Машинани янги ҳайдаб бошлаганди. Охири, онам ва қайниакамга қўнғироқ қилиб ҳали ҳам келишмаганини айтдим. Касалхоналар, морглар, ишлаган жойи, ишлаган жойини эгаси, ҳаммасини текшириб чиқдик. Яқинларимдан ҳам, машинадан ҳам из йўқ. Тонгда РОВД йўлини тутдик. Ишлаган район бизникимас, дея сенсолар-менсолар қилишди. Фақат битта РОВДида менга қараб пичирлаб гаплашаётган ходимлар эътиборимни тортди: - Нима бўляпти? Нима? Бирор нарса қилишдими? - дедим ёнига бориб. - Нима бўлиши керак? Нима қилиши мумкин? Бирон нарса қилиши мумкинмиди? - дея ўзимни саволга кўмишдики, чакагимни ўчирдим. Охири яқинларимнинг расми билан аризамизни топширдик. Кутинг, қўнғироқ қиламиз, дейишди. Кутишдан бошқа қўлимдан бирор нарса келмасди. Аммо ҳамма ерга овоза қилдик. Кечга яқин эса эшик тақиллади. Тирқишдан қарасам расмий кийинган кўриниши ёқимли киши турарди: Ҳокимиятданман, деди, ким деган овозимга. Эшикни очишим билан пастдан яна иккитаси югуриб чиқди. Қўрқдим ва ҳайрон қолдим. Улар нега пастда, "глазок" кўрмайдиган жойда туришганди? Кўк сорочка, тўқроқ кулранг шим. Ҳар уччаласининг кийимлари ҳам бир хил, аммо расмий. Бирор ҳужжат кўрсатмаган, ўзини танитишни ҳам лозим топмаган уч номаълум шахслар. - Хисматуллин Зокирнинг уйими? - Ҳа. Қувониб кетдим. - Бирор хабар борми? - Ичкарига кирайликчи. Орқага тисарилиб уларга йўл бердим. Ичкарига киришгач: - Қўшниларни чақиринг. На қоғоз кўрсатилди, на ўзини таништирди, на бирор нарса тушунтиришди. Тинтув бошланди. Улардан нимадир сўраш, талаб қилиш эса менинг ақлимга ҳам кириб чиқмади. Талаб қилганимда ҳам улар ҳақида бирор маълумотга эга бўлишимга амин эмасман. Уйдаги китоблар, компьютер, дисклар, туғруқхонага қайниопам, эрим ёзган хатлар... ҳаммасини йиғишди. Миям тўхтаб қолгандек эди. Гувоҳлар орасида юридик институтда дарс берадиган қушни аёл йиғилаётган, хатланаётган китобларни бирма бир текширди. - Бу китобларнинг ҳаммасини лецензияси бор. Чорсуда ҳам сотилади, - деди аёл уларга қараб. Ходимлар унга ҳайрон боқишди ва сўнгра ўша эшик тақиллатган биринчи ходим: - Бу борада биз ҳатто ўзимизга ҳам ишонмаймиз, нафақат сизга, деди майин жилмайиб. - Ол, йиғиштир бу китобларни ҳам, - дея имлади ҳамроҳига. Укам билан эрим уста эди. Уйларга труба, пол, эшик, дераза ўрнатиш, мебель ясаш, сварка, шу каби ишлар билан шуғулланишарди. Ўша куни ҳам Учтепа туманидаги бир уйда ишлагани кетишганди. Эртаси ёки Индинига уй эгасини топиб, ўша ишлаган уйга йўл олдик. Хаёлан худдики борсак уларни ўша ерда топадигандек, ёки ҳеч бўлмаса икки кап катта одамлар қаерга ғойиб бўлганини билдирувчи бирор далил топадигандек умидвор эдим. Бутун асбоб ускуналари ҳатто розеткадан ҳам чиқарилмаган таъмирланаётган хонада турарди. Коридор чироғи ҳам ҳатто ўчирилмаган. Умумий кўринишдан 5-10 дақиқага овқатлангани ёки машинадан бирор нарса олиб чиққани тушиб кетгандек таассурот уйғотарди. Аммо мошина ҳам йигитлар ҳам ер тагига киргандек. Телефонлар ўша ўша хизмат доирасидан ташқарида. ❗️ 1-қисм тугади. Воқеа узун бўлгани боис ҳар куни 1 қисмдан қўйиб борилади. #bedarak теги билан бериб борилади.
0
10
​​ИҚРОР Бу воқеаларни қачонлардир ёзаман, деган мақсадим бор эди. Ва мақсадни амалга ошириш шу кунларда экан. Яқин яқингачан ҳам бу хотиралар оғриқ бериб турарди. Охирги 2 йилда бироз енгиллаганини ҳис қилдим. Балки ваниҳоят бу йўқотишлар билан яшашни ўргангандирман. Доим Татаристондан Ўрта Осиёга келиб қолган татар ота боболарим ҳикояси, ҳаёт йўли менда қизиқиш уйғотган. Ва буни бизга сўзлаб бермаган бобо бувиларимдан гина қилардим. Мен ҳам ўз авлодларимга нисбатан шундай буви бўлиб қолишни истамадим. Воқеалар зоҳиран кўпчилик бизни таниганларга аён. Аммо унинг ботини ҳам бор ва уни зоҳир қилишга қарор қилдим. Ёзилаётган воқеалар кимнидир ёмонлаш, кимгадир тош отиш учун эмас. Буни бошқалар қандай тушунади, билмадим. Аммо муаллиф сифатида буни билдириб ўтишни жоиз билдим. Бу воқеалар бир даврнинг кўрсатгичи. Бўлиб ўтган, ва бирдан зиёд кишилар томонидан яшалганлар. Ва афсуски, бу давр нафақат бизнинг балки кўпчилик оилаларнинг тақдирида қора из қолдирди. 2009 йил 9 август... Ҳаётимни, Ҳаётимиз қоқ иккига бўлинган кун...
0
11
​​СЕВГИНИНГ ТЎРТ МАВСУМИ ҚИШ Касалхона полларини артаётиб: - Кечирасиз, артган жойингизни босиб ўтишга мажбур бўлдик. Узр, - деган сўзларни эшитдиму, уларга ўгирилдим. - Ҳеч қиси йўқ. Бу менинг ишим, хижолат бўлманг. Мен кунда бу жумлаларни ҳеч бўлмаганда икки бор такрорлайман. - Севгилим, сен мана бу ерда ўтириб тур, мен қоғозларни ҳал қилай. У аёлининг қўлларини қўйиб юборди ва елкасини силаб курсига ўтирғизди. - Нима деб ўйлайсан, сени ҳам ичкарига киришингга рухсат беришармикин? - Ҳозир буни сўраймиз ва ҳал қиламиз, хавотирланма. Эркак регистрацияда қоғозларини ҳал қиларкан, барибир хавотирини тинчлантира олмаган аёл яна унинг ёнига келди. Яна ажин босган, титроқ қўллар бир-бирини тутди. Сўнгра эркак оҳисталик билан аёлининг белидан тутди. Бу тутишда энди ёшликнинг эҳтироси, нафснинг энтикишию, висолнинг иштиёқи йўқ эди. Бу тутишда меҳр, қадрлаш ва яна мен ҳали таниб улгурмаган бошқа ҳислар яширинган эди, гўёки. - Турмуш ўртоғим ҳам келсин мен билан. - Йўқ, афсуски, уни ичкарига ололмаймиз. Аммо у эртага сизни зиёрат қилиши мумкин. - Аммо… Аёлнинг хира тортган кўзлари эрига қарайди. У эса титроқ қўллари билан аёлининг оппоқ сочларини силайди. - Эртага келаман. Қўрқма, хўп? - Ойи, ойижон, дадам эртага келади, корона бўлгани учун уни ичкарига олишмас экан. Қара, сени ҳамшира ичкарига кузатиб, нарсаларингни жойлашга ёрдам беради. - Аммо…даданг ҳам келса эди… У хира тортган кўм кўк кўзларини эридан узмайди. Эр эса унинг қўлларини қўйиб юбормайди. Бутун дунё одамлари уларни қуршаб олсада, улар бир-бирисиз ёлғиз эдилар… 80 ларга яқинлашган бу жуфтликни кузатарканман…бурнимни учи ачишганини ҳис қилдим.
0
12
​​ГЕРМАНИЯДА ИСИТИШ ВА СОВУТИШ ТИЗИМИ ёки Нега Германияда кондиционерлар кам? Германияда эътиборимга тушган яна бир нарса: кондиционерларнинг деярли йўқлиги бўлди. Ёзнинг жазирама пайти ҳам катта катта идораларда жалюзаларни туширилиб, вентелятор ёқиш одатини кўрдим. Намлик юқори бўлгани боис ҳаво исиши билан кўча ҳаммомга айланади. Аммо шунда ҳам немис халқи кондиционер қўйишга шошилмайди. Чунки 1. Кондиционер бинонинг ташқи кўринишини бузади! Немислар эса ўзининг тарихий биноларини асраб авайлайди. Агар бу кўп қаватли уйлар бўлса, ундан ҳам қийин. Чунки барча қуни қўшнилардан кондиционер ўрнатиш учун рухсат олиш зарур. Рухсат олиб ўрнатдингиз ҳам дейлик, кейинчалик кондиционер овози бирор бир қўшнига ҳалал берса, у шикоят қилиб кондиционерингизни олиб ташлаттириши мумкин. Сокинлик борасида эса немислар анчагина талабчан. 2. Кондиционер ерни ўраб турган озон қатламига ёмон таъсир қилади ва эмирилишига олиб келади. Бу эса қуёш нурларини янада ўткирлашишига олиб келади. Немис эса экологияга зарар беришдан кўра, иссиқда деразаларга ҳўлланган мато илиб, жалюзаларни тушириб ўтиришни афзал кўради. Кондиционер ўрнатилган жойларда ҳам уни минимум ишлатиш одати бор. Масалан, совуқлик тизими ўрнатилган дўконларда ҳам сал илмилиқ ҳаво бўлиши мумкин. Ҳеч ким кондицеонерни ванғиллатиб муздек қилиб қўймайди. Шунингдек автобусларда ҳам иссиқ мавсумда кондиционер минимал тарзда ишлатилади. Ҳаво совуй бошлагач эса немис албатта уйини табиий тарзда иситиш услубларини қўллайди ва батареяни ёқишга шошилмайди. Ҳаво чидайдиган даражада совуқ бўлса, уйда қалинроқ кийиниб юради. Изғирин совуқ бошланганда эса бироз илиқ шаклда иситиш тизими батареяларни ёқади. Баъзи уйларда иситиш тизимлари автоматик тарзда ўрнатилган ва кечки соат 22.00 да ўчирилади ва тонгги соат 06.00 да яна ишга тушади. Шундай қилиб, немис муздеккина хонада кўрпага бўрканиб ухлашни яхши кўради. Илк келган йилим мен учун қийин кечган, чунки мижозим совуқ бўлганидан музлаб қолаверардим. Аммо кейинчалик немисларнинг бундай иситиш тизимига ўрганиб кетдим.
0
13
​​ГЕРМАНИЯ ва ЭКОЛОГИЯ Билмадим, сиз учун қизиқми ёки йўқ, аммо назаримда: экология ва атроф муҳит борасида Германиядан ўрганадиганларимиз анча мунча. Шунинг учун мавзуни давом эттираман. ҲУКУМАТЧИ? Аммо ҳукумат ҳам бу борада ўрнак бўлишга ҳаракат қилади. Янги қурилаётган идора биноларида ҳам экологияни эҳтиёт қилиш чоралари ёки яшил технологиялар қўлланган. Табиат ресурсларини тўғри тақсимлаш борасида Берлиндаги Рейхстаг (Германия Парламенти) биноси қуббасини ўрнак кўрсатиш мумкин. Марказий конус шаклидаги қубба - минглаб ойналардан қурилган. Ойналарнинг ҳар бири ҳаракатланади ва тушадиган қуёш нури мажлислар залига йўналтирилиб, уни ёруғлик билан таъминлайди. Бу эса ёритиш энергиясини тежайди. Мажлислар залидаги иссиқ ҳаво эса Рейхстаг биносини иситиш учун ишлатилади. Томга қўйилган қуёш батареялари эса парламент биносини электроэнергия билан таъминлайди. Шунингдек бино қуббаси шундай шаклда қурилганки, у ёмғир сувини йиғади. Бу сув тақсимлаш учун ечим. СУВ СИЁСАТИ Немислар сув борасида ҳам тежамкор. Ҳовлили уйларда ёмғир сувини йиғиб қўйиш ва уни томорқа ваёки дарахтларни суғоришга ишлатиш одатий ҳоллардан. Бунга сабаб балки жумракдан оққан сувнинг қимматлигидир. Аммо ўзимда ҳам сувга нисбатан тежамкор ишлатиш Германияда шаклланди. Авваллари: Сув нима учун тежалиши керак, ердан ташқарига оқиб кетмаса, айланиб яна ерга тўкилса, деб ўйлардим. Сўнгра эса ишлатилган сув табиатга қайтгунга қадар тозалашдан ўтиши ва бу тозалашда электроэнергия ва катта катта майдонлар сарф қилинишини ўргандим. Электроэнергия ишлаб чиқариш ва майдонларни ишғол қилиш эса ҳайвонот ва ҳашорат оламига ва натижада умумий иқлимга ҳам зарарли бўлиб чиқар экан. Энди ҳатто фильмларда жўмракдан оқиб турган сувни кўрсам ҳам уни тезда ёпиб қўйиш истагини ҳис қиламан. Боғчага борадиган болалар ҳам сувнинг бебаҳолиги ва уни асраш ҳақида сизга анча нарса сўзлаб беради. Катталарнинг бу қоидаларга амал қилиши эса болада ҳам сувга нисбатан тежамкорлик ҳисси ҳосил бўлишига туртки бўлади. Давоми бор :) Мадина ЗАРИФ
0
14
​​ИСРОФ БЎЛГАН МЕВАЛАРМИ ЁКИ ЭКОТИЗИМ Германиядаги ўрмонларни айланганда, у ердаги мевали дарахтларга ҳеч кимнинг тегмаслиги эътиборимни тортди. Ўзбекона фикр билан ўйлаб кўрдим: “шунча мева исроф бўлиб чириб кетяпти”. Сўнгра немисларнинг бу борада фикри қизиқ бўлди. Чунки немислар биздан кўра кўпроқ исрофга эътиборли ва тежамкорлик борасида қаттиқ. “Нега ўрмондаги ва умуман ёввойи табиатдаги мева ва резавор меваларга тегинилмайди?”, дея немис тили ўқитувчим Мартиндан сўрадим. “Бу бир экосистема ва бу мевалар қуш ва ҳашоратлар учун. Биз бу меваларга тегиш ёки йиғиб олиш билан бу экотизимга салбий таъсир кўрсатамиз”, дея жавоб берди. ДАЛА ҲОВЛИ Шу ерда немисларнинг дала ҳовлилари ҳақида ҳам айтиб ўтсам: кичиккина кулбача ва ери бўлган дала ҳовлиларни немислар бир неча йилга давлатдан ижарага олади. Ва у ерда мева сабзавот, гуллар етиштиради. Деярли ҳар бир кулбачанинг ёнида катта сув бидони кўриш мумкин. Ёмғир мавсумида кулба томидан оққан сувларни йиғишни ҳам канда қилмайди бу миллат. Madina ZARIF
0
15
Шунчаки мактаб. Шунчаки ўқувчилар. Турли талаблар, мажбурият ва турли чекловларсиз. Қўлай, истаган кийимни кийган мактаб ўқув
Шунчаки мактаб. Шунчаки ўқувчилар. Турли талаблар, мажбурият ва турли чекловларсиз. Қўлай, истаган кийимни кийган мактаб ўқувчилари. Наҳотки, формасиз мактаб бўлиши мумкин?.. Германия.
0
16
​​ЎЗГА САЙЁРА ёки ГЕРМАНИЯ ЭКОЛОГИЯСИ “Иқлим ўзгариши ва глобал иссиқлик муаммоси эшик тақиллатиб турган бўлсада, кўпчилик учун эртакдек. Лоқайдмиз, бепарвомиз… нима ҳам қила олардик, деймиз. Ҳақиқатан, биз ҳеч нарса қила олмаймизми? Бу борада Германияда кузатганларим билан бўлишишни истадим. Аслида бу мамлакат кўп жиҳатлар менда битта фикр ўйғотаверади: Биз бир сайёрада яшаймизми? Ёки улар ўзга сайёраликми? Чунки атрофимни ўраб турган ўрмонлар, одамларнинг ёввойи табиат билан ёнма-ён яшаши, шу билан бирга экологияга бўлган муносабат Германияда ҳавас қиладиган даражада, деб ҳисоблайман. БИРОЗ ТАРИХ Ва таажжубки, табиатга бундай муносабат немисларда 20 асрнинг 80 йилларидан сўнгра шакллана бошлаган. Ўша йилларга келиб Европадаги атроф-муҳит муаммолари катта ҳалокат ёқасига келиб қолади. Ўрмонлар, унда яшайдиган ҳайвонлар деярли қолмайди, экотизим тамоман чўкади. 1969 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ташкил қилинади ва кейинчалик бу бўлим вазирликка айлантирилади. Шу билан бирга экология борасида илмий тадқиқотлар учун тарғибот ҳам бошланади. Оммавий Ахборот Воситаларнинг ҳам бу мавзуга қизиқиши ортиб, газета ва ТВда ёритила бошлайди. Бугунги кунда Европанинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича энг фаол партияси ҳисобланган “Яшиллар” партияси ҳам ўша йилларда ташкил қилинган. Эндиликда эса экологик сиёсат кўпгина немислар учун миллий ғояга айланиб улгурган. Бу ғоянинг шаклланишида эса Давлат олиб борган сиёсатнинг ўрни катта. МАШИНА ёки ВЕЛОСИПЕД Бензинли ўловлар - автомобиллардан чиқадиган газлар атрофга катта зарар етказиши барчага маълум. Шу сабабли, Германияда асосан электр тизимли метро, поезд каби оммавий транспортлар ишлатилади. Бензин билан ишлайдиган автобус каби ўловнинг эса билети қиммат. Шунингдек, бутун Германия бўйлаб Давлат томонидан велосипед яшил йўлакчалари йўлга қўйилган. Ҳайдовчилар ва Велосипедчилар орасидаги қонун қоидалар ҳам шаклллантирилган ва ўқув тизимларига киритилган. Бир ярим ёки 2 ёшли болаларни ҳам лауфрад (ғилдиракли, аммо педалсиз велосипед) да юриши одатий ҳол. Ўқувчилар мактабга асосан мана шу ўловда бориб келади. Мактаб болалари 4 синфда йўлда велосипед ҳайдаш бўйича имтиҳондан ўтади. Оддий аҳоли ҳам машинада юришдан кўра, велосипедда юришни афзал кўради. Чунки велосипедга бензин ҳам, катта парк жойи ҳам керак эмас. Унинг устига, оммавий транспортларга велосипед билан чиқиш мумкин. ТАБИАТНИ АСРА! Сизга бир мисол келтираман: Бирор фермер ўз даласидаги сув ҳавзасини (зовурни) бошқа жойга кўчирмоқчи бўлса, у аввалига ундаги амфибияларни текширишга буюртма бериши керак. Агар мабодо бу сув ҳавзасида қурбақа ёки бошқа сув жониворлари бўлса, уларни тутиб бошқа сув ҳавзасига кўчиришади. Шундан кейингина техник ишларни бошлаш мумкин. Бунинг барчаси табиатга катта талофат етказмаслик билан бирга экотизимга катта таъсир кўрсатмаслик учун қиланади. ЭКОТИЗИМ НИМА? Экотизим (юнонча: уй, яшаш жойи ва тизим), экологик тизим - биргаликда яшаётган организмлар ва улар яшайдиган шароит мажмуи. Масалан, ҳар бир ҳайвоннинг яшайдиган ҳудудларида унга керакли бўлган озуқа манбалари, яшаш шароити бор. Аммо ташқи таъсирлар билан ҳайвонларни ўз жойидан сиқиб чиқариш уларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Кейинги сафарги мақоламда эса: ИСРОФ БЎЛГАН МЕВАЛАРМИ ЁКИ ЭКОТИЗИМ Немисларнинг ДАЛА ҲОВЛИси қандай? СУВ СИЁСАТИ ва нима учун Германияда кондиционер кам билиб оласиз.
0
17
Ўзбекистон Халқ Шоири Усмон Азим шеъри Ўқиган: MadinaZarif
Ўзбекистон Халқ Шоири Усмон Азим шеъри Ўқиган: MadinaZarif
0
18
​​ҒАЛАТИ НЕМИС амаки Жуда ғалати бу немис халқи. Битта планетада яшасакда, бунчалик бир биримиздан фарқ қилишимиз ҳайратга туширади. ⠀ Нима бунча, дейсизми? Ўзингиз баҳо беринг. Германияда оддий фаррош бўлиб ишлайман. Аравамни ғилдиратиб реатиматолог хонасини тозалашга кирдим. ⠀ Клиниканинг бош реаниматологи бўлган амаки учун ошхонадан тортиб, ҳожатхонагачан шароитлар қилинган. Ҳатто идиш ювгичию, музлатгичи ҳам бор. ⠀ Ошхона ахлат тўрваларини янгилаб, ҳожатхонага ўтсам, амаки чиқиб ошхонани тозалай бошлади. Идиш ювгични бўшатди, кейин стол устида турганларини жойлай бошлади (бу менинг вазифам эмас, аммо реаниматологни вазифаси эканини ҳам билмасканман). Ҳайратланган куйи ҳожатхона тозалаб турсам, қўлида чинни идишни сочиқ билан қуруқлаганча ёнимга келди. Бирор жойни тозалашни унутдимми, деган хаёллар ичра ўзимни айбдор ҳис қиларкан... ⠀ - Узр сўрайман, деди. Туришидан худдики Иккинчи Жаҳон урушида қатнашган ота бобоси (агар бўлса) узр сўряпти, деб ўйлайсиз. - Эббии, нима бўлли, дедим азбаройи қўрққанимдан. Мен тушунмаган бир нималарни гапирди. Бузрайиб туравердим. ⠀ Тушунмаганимни охири тушуниб ахлат челакни кўрсатди. Соғмисан, деворгиларим келди амакига. ⠀ Кимсан! Фалон клиникани бош реаниматологи! Соясига одамлар салом берадиган дўхтир! Мендан! Ҳатто сенинг тилингни яхши билмайдиган "понаехавшая" фаррошдана? Ва нимага? ⠀ Ошхонани тозалаб туриб (дўхтирам, ээ, айтганча, эркак ҳам ошхона тозалайдими а?) мен таққан тоза ахлат тўрвасига билмасдан ахлат ташлаб қўйгани учун узр сўраяптиэй! Вээй, шунақаям бўладими ахир?.. ⠀ Айтмайсанми, "раз" фаррошсан, манеттаги овқатни тўкиб, идишини ювиб қўй, десанг! Бўлмайдими? Қўлида ҳожатхона чўткаси билан турган фаррошдан узр сўраб ўтирибсана... эээ...иззатталабликни ўққимаган! ⠀ Акага нима деб жавоб беришни билмадим. Жавоб бериш нари турсин, бақа бўлдим қолдим. ⠀ Ахлат қутига ахлат ташлагани учун бош докторни фаррошдан узр сўраганни кўрганмисиз? Мен кўрдим! Ва Чеховнинг "Смерть чиновника" асарини эсладим. Чехов амаки, ҳойнахой Иван Дмитрич Червяковингиз асли немис бўлган бўлса керагов... Чиновникдек шокдан ўлиб қолмайда, ишқилиб :) Ғалати бу немислар...
0
19
​​ГАСТАРБАЙТЕРЛАР МАМЛАКАТИ - Уйга қайтсам ўғил тўйи қиламан, элга ош бераман. - Яхши ният қилибсан, ниятингга ет, - дуога қўл очади барча. ⠀ Уйга қайтди. Уй тўйи билан ўғил тўйини бирга қилди. Эл ҳам ҳеч тортинмай беванинг берган данғиллама ошини еб берди. Бир йил ўтиб қозон гўштсиз қайнай бошлагач, мажбур яна Москопга учди. Болаларни ўйлагани учун, уларнинг келажаги учун уларни ташлаб кетди... ⠀ Қайтганида қизининг бўйи етиб қолганди. Уйидан совчи аримасди. Сутга солгандек ҳавасли эди қизи. Ҳавас қилгудек сепли ҳам. Ахир Москопдан ташиб келганди сарпосини. Чиройли қилиб элга ош бериб узатди. - Бахтли бўл қизим. Мени кунимни кўрма... деди қўлларини дуога очиб. ⠀ Тўйда мушкул топган пулларини сочаркан: сабримнинг сариқ олтини, дея овутди ўзини. Ошли эл оғзидан ҳам мақтов тушмади. Аёл боши билан тўртини оёққа турғазиб, мана энди уйлаб узатяпти. Эл - олдига ким ош қуйса мақтаб ерди, бевадир, бечорадир ёки ўғридир, ғардир...фарқи йўқ эди элга... бугун ошнинг ёғлиқ жойи тегса бас... Набира тўйига ҳам бирров Москвага бориб келди. Орқасидан ўғлингни қачон уйлайсан дегувчи эл кўпайди. Камчилигини тўлдириш учун яна Москва йўлини тутди. 16 квадрат метрли хонада, 10 та ҳамсоя халаж. Соат 4 да туриб Москванинг совуқ кўчаларини супурди. Кейин Москва ресторанларида идиш ювди. Кейин Москва подьезларини ҳам озодалади. 17 соатлик иш. Тўхта, уй кўтарай... Тўхта, мошина олай... Тўхта, тўй қилай... Тўхта... яшай демади ҳеч. Эл учун уй қилди, эл учун мошина олди, эл учун тўй қилди... Эл олдида ер бўлмасин болаларим деди. ⠀ Барчани тўкисладим, дея қайтди. Фақат... қанчалик ёлғизланганини ҳис қилди. Чарчаганини, қариганини...Эл эса бошқа ошлар билан тўлдириш дардида эди оғзини. Емай, ичмай, яшамай йиққани бир йилга етди. Кейин куёвнинг бер-бери, қизининг кўз ёши бошланди. Бироз ўтгач, келин ҳам ишламайдиган эридан, пулсизликдан шикоят қилиб онасиникига кетди. Бирров бориб келай деганда касаллик йиқитди... ўтирса туролмайди, турса ўтиролмайди. ⠀ - Ўқитмадим шуларимни. Ҳовли кўтарай, тагида мошини бўлсин... дедим. Энди на тайин иши бор, на ҳунари. Нима истаса олиб бераверибман... Мадинжон, болаларимга ўша ерларда иш топилмасмикин? Болаларини катта қилиб олсин. ⠀ Занжир...
0
20
​​ОТА(м) Унинг ўлим қоғози қўлимда турибди. Илк бор... Менга вақт керак. Юрагинг тўхтаган экан ўшанда. Ўлим гувоҳномаси шундай деди. Ростан ҳам юрагинг тўхтаганмиди? Азроил келганда... ҳозирги ёшимдан ҳам ёш эдинг, ота. Болалигимнинг ўша онларини яхши эсламасамда, қўшни аёл Розаля опани гапини аниқ ёдимда. - Рифни мошина босиб қолибди. Машина тузатадиган механик эдинг. Кўплар уйига машинасини тузатгани чақиришарди. Ўша уйларнинг бирида сен машина тузатар экансан, у сенинг устингга қўлаган. Жонимиз мингта каби техника хавфсизлигига риоя қилишни қўрқоқлик биламиз. Сен ҳам балки шундай қилгандирсан... Балки, орқангдан чиқиб елкангни қоққан ва хавотирланган онангни: - Ҳеч нарса қилмайди анэй, мана шу кунгачан ҳеч нарса қилмадику, дея овутгандирсан ҳам. Фақат куни келган кўза каби...синган кунинг шу кун экан. Ҳаво иссиқ эди ўшанда... Бир саволни сўрадим сендан хаёлан: - Дада, ўлим қаршингга келганда, мени эсладингми? Мен ўтдимми кўз ўнгингдан. Қизим бор эди, у менсиз нима қилади бу дунёда, дея сўрадингми ҳеч ўзингдан? Болаларча қайсарлик билан устингга тушган машинани, мурдангни кўчага судраб чиқишар экан ҳис қилган оғриғингни, ўлигингни кимдир топмагунга қадар канал бўйида сенинг сариқ сочларингни ўйнаган шамолни... ўйлашни истамасдим. Ўлигинг ва Мурда... қандай хунук сўзлар. Яқинларимизга яраштира олмаган сўзлар бу. Ва худбинларча...сендан айни саволни сўрайвердим. Узоқ йиллар. Балки шунинг учун менинг тушларимга келмассан, дада? Бугун олдим қўлимга ўлим қоғозингни...узоқ 30 йил сўнгра. - Дада, қачон тўхтади юрак уришинг? Қийналмадингми, дада? Айтгин, қалбинг тўхтагандир онийдан. Қишлоқ афсонаси, миш-мишидир: машина устингга тушганию, қамалиб кетишдан қўрқиб сени канал бўйига олиб чиқиб ташлашгани... Қабрингни зиёрат қилолмайман, дада. Ҳеч қачон қабрингни қидириб бормадим ва балки бормайман ҳам. Аммо дуоларимдасан, дада. Бу дунёда сен қолдириб кетган бир қизинг бор, дада. Мен яхшиман, дада... Мадина Зариф Рифат қизи
0