OFFSIDE.UZ | RASMIY
Open in Telegram
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали Мурожаат учун 👉 @effectuzbot O'zbekcha 👉 @effectuz Ўзбекча 👉 @effectuz Батафсил 👉 @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Реклама 👉 @uzoqdaman +998 97 966 32 32
Show more1 702
Subscribers
No data24 hours
-697 days
-31630 days
Posts Archive
1 702
+2
Шаҳноза Мирзиёева Паралимпия қўмитаси президенти қабул қилди
Паралимпия спорт турларини ривожлантириш юзасидан учрашув ташкил этилди, дея хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ташаббуси билан Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед ва Кўзи ожизлар спорти федерацияси раиси Илгар Рахимов билан Ўзбекистонда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Учрашувда Париждаги Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларнинг эришаётган натижалари ҳам алоҳида қайд этилди.
2025 йилда пойтахт Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “В ёзги ўсмирлар Осиё ўйинлари”ни ўтказиш юзасидан барча ташкилий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram | Facebook | YouTube
1 702
1 702
+1
Париж—2024 Паралимпия ўйинлари медаллар жамланмаси. Ўзбекистон топ-10 ликка кирди
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.
31 август кунги баҳслардан сўнг жадвалнинг юқори қисми қуйидагича кўриниш олган:
Хитой 20 та олтин, 15 та кумуш ҳамда 7 та бронза медал билан етакчилик қилмоқда. Буюк Британия эса 11 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза медал билан 2-ўринни банд этган. Бразилия эса (8-3-12) кучли учликни якунлаб берган.
Ўзбекистон делегацияси 5 олдин, 3 та кумуш ҳамда 3 та бронза медал билан 7-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон делегацияси таркибида ўтган кунларда пара енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова, пара енгил атлетикачи Қудратуллахон Маъруфхўжаев олтин, пара таэквондочи Зиёдахон Исоқова ҳамда пара енгил атлетикачи Кубаро Ҳакимовалар кумуш, пара сузувчи Муслима Одилова ҳамда пара енгил атлетикачи Толиббой Йўлдошев бронза медалини қўлга киритди.
31 август кунги баҳсларда пара енгил атлетикачи Ёрқинбек Одилов, пара таэквондочи Асадбек Тоштемиров, пара енгил атлетикачи Элбек Султонов олтин медални, пара таэквондочи Гулжаной Наимова эса кумуш медални, пара енгил атлетикачи Моҳигул Ҳамдамова бронза медалига сазовор бўлди.
Telegram | Facebook | YouTube
1 702
1 702
Моҳигул Ҳамдамова Ўзбекистонга бронза медалини келтирди
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган ХVII Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўз юришларини давом эттирмоқда.
Пара енгил атлетика баҳсларида Моҳигул Ҳамдамова бронза медалга сазовор бўлди. Ф57 классида диск улоқтириш дастурида юртдошимиз 32.75 метр билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етди.
Telegram | Facebook | YouTube
1 702
Президент Асила Мирзаёрова ҳамда Қудратиллохон Маъруфхўжаевни табриклади
Шавкат Мирзиёев Паралимпия ўйинларида терма жамоамизнинг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратиллохон Маъруфхўжаев ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.
Давлатимиз раҳбари уларни табриклаб, мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди.
Telegram | Facebook | YouTube
1 702
1 702
+1
Паралимпия. Ўзбекистон ҳисобига яна икки медаль қўшилди. Улардан бири — олтин
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Эркаклар ўртасида F37 классида ядро улоқтириш дастурида финал баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Ушбу йўналишда олтин ва бронза медалларни икки нафар ўзбекистонлик спортчи — Қудратуллахон Маъруфхўжаев ҳамда Толиббой Йўлдошев қўлга киритди.
Қудратуллахон Маъруфхўжаев 16.37 метр натижа билан чемпионликни тантана қилган бўлса, 15.24 метр натижа қайд этган Толиббой Йўлдошев бронза медалга сазовор бўлди.
Telegram | Facebook | YouTube
1 702
1 702
Қашқадарё ҳокими Паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова хонадонига борди
Муроджон Азимов Асиланинг онасини табриклаб, эсдалик совғаларини топширди.
Спортчи қиз дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатганди. Бешинчи уринишда 5,24 метрга сакраган Асила ўзи ўрнатган рекордни янгилади.
Telegram | Facebook | YouTube
1 702
Ўзбекистон делегацияси Францияда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида 🥇1 та олтин, 🥈2 та кумуш ва 🥉1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 6-ўринга чиқди.
1 702
+1
Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди
Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг енгил атлетика бўйича аёллар мусобақаси давом этмоқда.
T11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди.
Эслатиб ўтамиз, Асила 2023 йилнинг июль ойида Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.
Шунингдек, Мирзаёрова Токио—2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби ҳисобланади.
Telegram | Facebook | YouTube
1 702
Муслима Одилова Паралимпия ўйинлари бронза медаль соҳибига айланди
Ҳозиргина аёллар ўртасида С13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Биз учун аҳамиятлиси, ушбу масофада кураш олиб борган пара сузувчимиз Муслима Одилова ҳал қилувчи баҳсда маррага учинчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига бронза медални қўшиб қўйди.
Эътиборли жиҳати, бу Муслима Одилова учун фаолиятидаги иккинчи Паралимпия ўйинлари медали ҳисобланади.
Пара сузувчи бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам шоҳсупага кўтарилган ва иккита кумуш медални қўлга киритган.
Telegram | Facebook | YouTube
1 702
«Толибон» Афғонистонда ММА спорт турини тақиқлади
“Толибон” Ислом шариатига зид бўлганлиги сабабли Афғонистонда ММА (аралаш жанг санъати)ни тақиқлади. Бу ҳақда Покистоннинг Daily Sabah нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, “Толибон”нинг “ахлоқ полицияси” раҳбари Муҳаммад Ҳолид Ҳанафий имзолаган расмий тақиқ май ойи охирида имзоланган. Бироқ, ушбу буйруқ ҳозиргина ижро учун қабул қилинди.
Маълумки, бокс, каратэ, кикбокс каби спорт турларида бош ва юзга уриш, тепиш кўп содир бўлса, футболда тўпни бош билан уриш, қайтариш асносида бошга зарба тегади.
Шу каби, аралаш жанг санъатида ҳам кўз, юз ва мияга шикаст етказилиши мумкин. Ислом динида эса бундай хатти-ҳаракатлар қораланган.
Telegram | Facebook | YouTube
1 702
1 702
1 702
1 702
1 702
