cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Kosonsoy tarix muzeyi

Bu kanaldan Kosonsoy Tarix Muzeyi haqida batafsil malumot olishingiz mumkin. 15-11-2018.

Show more
Advertising posts
214
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
+230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#тарбия #ибратвақти. НЕГА ЁШ БОЛАЛАР КАТТАЛАРНИНГ КЎЛИГА СУВ КУЙИШИ МУХИМ? Довуд алайҳиссаломнинг ўттизта ўғли бўлиб, бир куни пешин намозига одамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап томонида ўн бешта ўғли ўтирган экан. Шунда сал кибри келиб, "Ўзимиз ҳам бир жамоа эканмиз-ку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хоҳласа, ўттиз ўғлим бор, ҳақ динни бутун элга ўзим етказаман", деган ўй ичидан ўтибди ва намозни бошлаб юборибди. Худога Довуд алайҳиссаломнинг бу иши хуш келмабди ва ўнг томонга салом берганда ўн бешта ўғли жон берибди, чап томонга салом берганда, қолган ўн бешта ўғли қазо қилибди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Раҳми чексиз Аллоҳ ўттизта ўғлини ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил беришни сўради. Шунда Довуд алайҳиссалом шттиз ўғлининг ўрнини босадиган битта ўғил сўрайди. Аллоҳ таоло рози бўлади, лекин берадиган фарзандига тўққиз йил умр беришини айтади. Келаси йил фарзандли бўлади ва унинг исмини Сулаймон деб қўяди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд алайҳиссалом унинг қўлига офтоба бериб, елкасига сочиқ илиб: — Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган меҳмонларнинг ёшми-қарими ҳаммасининг қўлига сув қуйиб тургин. Сувни уч марта узиб-узиб қуясан. Тўртинчи марта агар меҳмон сўраса қуясан, — деб, тайинлади. — Ота, нега узиб қуйишим керак? — сўради Сулаймон. — Сабаби ўликни ювишганда сувни узмай қуяди. Сен, ахир, сувни тирик одамларга қуясан-да, ўғлим. Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг ҳаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутун бўлсин, деб раҳматлар айтарди. Вақтлар ўтиб, Сулаймон тўққиз ёшдан ўтди, лекин Аллоҳ жонинин олмади. Довуд алайҳиссалом таажжубланиб Аллоҳдан бунинг сабабини сўраганида Аллоҳ таоло минглаб одамлар боласига узоқ умр тилаганини ва шунча халқнинг дуосини қайтармаслигини. Сулаймон узоқ умр кўриб, барча ердаги маҳлуқлар, осмондаги қушлар ва барча денгиздаги балиқларнинг тилини биладиган билишини ҳамда барча одамлар ва жинларга ҳукмронлик қилишини айтди. Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин, деб уларга сув қуядиган урф-одат пайдо бўлибди. Сиз ҳам фарзандингизга шунга одатлантиринг! @namangan_mahalla
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Наманганда Форобийнинг китоби ва Амир Темур аскарининг қиличи топилди 👇БАТАФСИЛ ЎҚИШ👇 https://namanganliklar.uz/news/26614 Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг🔅 🕊Telegram |📹 Instagram | 📹YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
ЯПОНЧА ИССИҚ-СОВУҚ ёҳуд ЯПОНЛАРНИ СEМИРМАСЛИК СИРИНИ ТОПДИМ • Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар. Мана шу ўғлим қўлида ушлаб турган матоҳ Япончада "Суито" дейилади.  Бизни қишлoқда "Термос" дейилар эди. Тушунганингиздек иссиқни иссиқ, совуқни совуқ ушлаб турадиган матоҳ. Келинг, бугун мана шу мақола тугагунча шу матоҳни- "Иссиқ-совуқ" деб атаб турайлик)) • Хуллас , ана шу "Иссиқ-совуқ" Япониядаги болаларга боғчадалигадаёқ мажбурий қилиб қўйилади. Ҳар битта болада шу матоҳ бўлиши шарт. Оддий кўчага ўйнагани чиқса ҳам ҳамма Япон боласини қўлида бор. • Эрталаб уйдан чиқаётганда тўлдириб бериб юборасиз, тугаб қолса, боғча опалари қайтадан тўлдириб қўйишади. Натижада, бола кун бўйи жуда кўп сув ичади. Бу матоҳни кўтариб юриш одати, Японларда боғча, мактаб, университет ҳаттоки ишлайдиган кап-катта одамларда ҳам шаклланган. Боғчадан, мактабдан ўрганиб катта бўлган Япон ишхонасида ҳам ўша матоҳни кўтариб юрадиган, кўп-кўп сув ичадиган бўлади. ©Баҳодир ИСКАНДАРОВ Facebook
Show all...
#туризм ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ МУЗЕЙ ЮЗДАН ОРТИҚ САЙЁҲЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛДИ Шанба, якшанба кунлари Косонсой тарих музейи сайёҳлар билан янада гавжум бўлди. Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятларидан келган меҳмонлар, тумандаги санаторийларда, хусусан, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийсида дам олаётганлар, косонсойлик ёшлар вакиллари музейга саёҳат қилишди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
02:08
Video unavailableShow in Telegram
«Наманган тиббиётда ҳам минтақа марказига айлаётгани қувонарли», - вилоят раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳридаги кўз клиникаси фаолияти билан танишди Медиа Департамент
Show all...
IMG_2200.MOV25.26 MB
#миллий меросга менинг ҳиссам МУЗЕЙГА ТОРТИҒ Мамлакатимиз Президентининг "Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-сонли қарорининг7-8-бандларига мувофиқ музейларда аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган "Миллий меросга менинг ҳиссам!" акцияси Косонсой туманида изчил давом этмоқда. Косонсой туман Озод маҳалласида яшовчи тадбиркор Баҳодир ТОШПЎЛАТОВ Косонсой туман тарих музейига қадимий уй-рўзғор буюми-Ҳовонча тортиғ этди. Ҳовонча маҳсулотларни уриб янчиш, туйиш учун ишлатилади. Инсоният дастлаб тошдан, ёғочдан ясаган. Бу жиҳоз, келича, ўғирча деб ҳам аталади. Ҳар бир қадимий ашё тарихимиздан сўзлайди. Демакки, қўҳна тарихимизни янада чуқур ўрганишимизда уларнинг аҳамияти катта. Бу хайрли ишга ҳисса қўшган олийҳиммат ҳамюртимиз Баҳодир Тошпўлатовга самимий миннатдорчилик билдирамиз. @Kosonsoymuzeyi
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.