DIN - BAYONI
Open in Telegram
“ BAYON - Исломий илм ва маърифат канали. Қуръон ва Суннат асосида тўғри тушунча ва фойдали билим олиш учун бизга қўшилинг!”
Show more391
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-530 days
Posts Archive
391
Шундай бир оят борки:
-У бир оятнинг бир қисмидир,
-Унинг бир қисми ҳам оятдир,
-Унинг биргина сўзи ҳам оятдир.
Тушунтириш:
Марказда: بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
(Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм):
- У Намл сурасидаги бир оятнинг қисмидир:
إِنَّهُۥ مِن سُلَیۡمَـٰنَ وَإِنَّهُۥ بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَـٰنِ ٱلرَّحِیمِ﴿ ٣٠ ﴾
- Унинг бир қисми Фотиҳа сурасида оятдир:
ٱلرَّحۡمَـٰنِ ٱلرَّحِیمِ﴿ ٣ ﴾
- Унинг биргина сўзи Роҳман сурасида оятдир:
ٱلرَّحۡمَـٰنُ﴿ ١ ﴾
391
Қуръони Каримда "Ар-Раҳим Ар-Раҳмон" (الرَّحِيم الرَّحْمَن) деб келган жойи борми?
Ибн Ҳажар ал-Асқалоний бир сафар Шиҳоб ар-Райшийга шундай дедилар:
- "Эй Шиҳобуддин, Қуръонда «Ар-Раҳим Ар-Раҳмон» (الرَّحِيم الرَّحْمَن) деб келган жойини биласизми?"
- Шиҳобуддин Қуръонни йод олганлари, ҳатто қироат олимларидан бўлишига қарамасдан, дарҳол буни инкор қила бошлади ва инкорида қатъий туриб давом этди.
Ибн Ҳажар эса табассум қилиб, сукут сақлаб турдилар.
Сўнгра у кишига дедилар:
- "Эй Шиҳоб, бошингни кўтар ва қаршингга қара!"
Шиҳобуддин бошини кўтарганларида, рўпарадаги айвоннинг пештоқига қуйидагича ёзилганини кўрди:
«بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ الرَّحْمَنُ عَلَّمَ الْقُرْآنَ»
Шунда маълум бўлдики, "Бисмиллаҳ"нинг охиридаги "Ар-Раҳим" сўзи "Ар-Раҳман" сурасининг бошидаги "Ар-Раҳман" сўзи билан кетма-кет (улаб ўқилганда) келар экан. Бу жуда гўзал ва латиф фойдалардан бири бўлди ва барча жамоатга манзур келди.
@DIN_BAYONI
391
Қуръондаги "Қўрқув" ёҳуд "Кўнгилсиз бирор нарса содир бўлишини кутиш"нинг кўринишлари қўшимча маъноларга кўра уч турга бўлинади:
1. Важал (وَجَل)
Маъноси: Қалбнинг титраши ва ҳаяжонга тушиши билан бирга келадиган қўрқув.
Қуръондан далил:
إِنَّمَا ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٱلَّذِینَ إِذَا ذُكِرَ ٱللَّهُ وَجِلَتۡ قُلُوبُهُمۡ﴿ ٢ ﴾
(Анфол сураси, 2-оят).
2. Хашят (خَشْيَة)
Маъноси: Илм ва (Аллоҳнинг) улуғворлигини ҳис қилиш билан бирга келадиган қўрқув.
Қуръондан далил:
إِنَّمَا یَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَمَـٰۤؤُا۟ۗ﴿ ٢٨ ﴾
(Фотир сураси, 28-оят).
3. Раҳбат (رَهْبَة)
Маъноси: Давомий бўлган ва эҳтиёткорлик (тайёргарлик) билан бирга келадиган қўрқув.
Қуръондан далил:
وَإِیَّـٰیَ فَٱرۡهَبُونِ﴿ ٤٠ ﴾
(Бақара сураси, 40-оят).
Абу Абдуллох Шамсуддин айтадилар: "Важал, ховф, хашят ва раҳбат - булар маънолари бир-бирига яқин, аммо синоним (айнан бир хил) бўлмаган сўзлардир."
391
Қасамёд турлари (أنواع اليمين)
1. Лағв қасамёд (اليمين اللغو)
-Таърифи: Ҳеч қандай қасдсиз (одатий сўз сифатида) ичилган қасамдир.
-Оят: "Аллоҳ сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз учун жазоламайди..." (Бақара сураси, 225-оят).
-Ҳукми: Каффорат (жарима) талаб этилмайди.
2. Мунъақида қасамёд (اليمين المنعقدة)
-Таърифи: Келажакда бирор ишни қилиш ёки қилмасликка қатъий ният билан ичилган қасамдир.
-Оят: "Аллоҳ смизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз сабабли жазоламайди. Балки (дилларингиздаги) маҳкам туккан қасамлар сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди." (Моида сураси, 89-оят).
-Ҳукми: Агар бузилса, каффорат (жарима) бериш вожибдир.
3. Ғамус қасамёд (اليمين الغموس)
-Таърифи: Билиб туриб, ёлғондан ичилган қасамдир (одатда ўтмишдаги ишлар ҳақида).
-Оят: "...Улар билиб туриб ёлғон қасам ичадилар" (Мужадала сураси, 14-оят).
-Ҳукми: Каффорат билан ювиб бўлмайди. Фақат чин дилдан тавба қилиш лозим (чунки бу катта гуноҳдир).
391
Қасамёд Каффорати (Каффорат ал-Ямин)
Оятнинг мазмуни: “Аллоҳ сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз сабабли жазоламайди. Балки (дилларингиздаги) маҳкам туккан қасамлар сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди. Бас, унинг каффорати ўз оилангизни боқадиган ўртача таомлардан ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг сарпосини қилиш ёҳуд бир қулни озод қилишдир. Ким (бу нарсаларни) топа олмаса, уч кун рўза тутсин! Мана шу қасам ичган (ва уни бузган) пайтингиздаги қасамларингиз каффоратидир.” (Моида сураси, 89-оят).
Каффорат икки босқичдан иборат:
1-босқич: Сиз қуйидаги учта амалдан бирини бажаришингиз керак:
- 10 та мискинни тўйдириш: Оилангизни ўртача қандай овқатлантирсангиз, шундай таом билан.
- 10 та мискинни кийинтириш: Уларга кийим бериш.
- Қул озод қилиш: (Ҳозирги кунда бу имконият мавжуд эмас).
2-босқич: Агар киши юқоридаги учта молиявий каффоратнинг бирортасига ҳам қодир бўлмаса:
- 3 кун рўза тутиш: Бу фақат юқоридагиларни бажаришга имкони бўлмаганлар учундир.
@DIN_BAYONI
391
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Қасамларингизни муҳофаза қилинг»
(Моида сураси, 89-оят)
Қасам қандай қилиб муҳофаза қилинади?
1. Аллоҳдан ўзгасининг номи билан қасам ичмаслик.
(Фақат Аллоҳ номи билан қасам ичилади).
2. Аллоҳнинг номи билан ёлғон қасам ичмаслик.
3. Кўп қасам ичавермаслик.
(Арзимаган нарсаларга қасам ичишдан сақланиш).
4. Қасамни бузмаслик
(Фақат қасамни бузиш хайрлироқ бўлган ҳоллар бундан мустасно. Агар қасамни бузишда хайр-яхшилик бўлса, уни бузиб, каффоратини адо этиш).
5. Қасам бузилганда каффоратини адо этиш.
(Агар қасам бузилса, белгиланган жарима/каффоратни адо этиш).
@DIN_BAYONI
391
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Қасамларингизни муҳофаза қилинг»
(Моида сураси, 89-оят)
Қасам қандай қилиб муҳофаза қилинади?
1. Аллоҳдан ўзгасининг номи билан қасам ичмаслик.
(Фақат Аллоҳ номи билан қасам ичилади).
2. Аллоҳнинг номи билан ёлғон қасам ичмаслик.
3. Кўп қасам ичавермаслик.
(Арзимаган нарсаларга қасам ичишдан сақланиш).
4. Қасамни бузмаслик
(Фақат қасамни бузиш хайрлироқ бўлган ҳоллар бундан мустасно. Агар қасамни бузишда хайр-яхшилик бўлса, уни бузиб, каффоратини адо этиш).
5. Қасам бузилганда каффоратини адо этиш.
(Агар қасам бузилса, белгиланган жарима/каффоратни адо этиш).
@DIN_BAYONI
391
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Қасамларингизни муҳофаза қилинг»
(Моида сураси, 89-оят)
Қасам қандай қилиб муҳофаза қилинади?
1. Аллоҳдан ўзгасининг номи билан қасам ичмаслик.
(Фақат Аллоҳ номи билан қасам ичилади).
2. Аллоҳнинг номи билан ёлғон қасам ичмаслик.
3. Кўп қасам ичавермаслик.
(Арзимаган нарсаларга қасам ичишдан сақланиш).
4. Қасамни бузмаслик
(Фақат қасамни бузиш хайрлироқ бўлган ҳоллар бундан мустасно. Агар қасамни бузишда хайр-яхшилик бўлса, уни бузиб, каффоратини адо этиш).
5. Қасам бузилганда каффоратини адо этиш.
(Агар қасам бузилса, белгиланган жарима/каффоратни адо этиш).
@DIN_BAYONI
391
Қуръонда мисол учун келтирилган ҳайвонлар:
1. Ит (الكلب)
Маъноси: Дунёни охиратдан устун қўйган олим мисоли.
Оят: «Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади» (Аъроф сураси, 176-оят).
2. Пашша (الذباب)
Маъноси: Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилинадиган нарсаларнинг ожизлиги ва ҳақирлиги.
Оят: «Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам хатто бир дона пашша ярата олмаслар» (Ҳаж сураси, 73-оят).
3. Ўргимчак (العنكبوت)
Маъноси: Фойда топиш ёки зарарни қайтариш учун Аллоҳдан ўзгани дўст тутган киши мисоли.
Оят: «Аллоҳдан ўзга "дўстлар"ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир» (Анкабут сураси, 41-оят).
4. Эшак (الحمار)
Маъноси: Ўз илмидан фойдаланмаган ва унга амал қилмаган киши мисоли.
Оят: «(Устларига) Таврот юкланган сўнгра уни кўтара олмаган (яъни, унинг кўрсатмаларига амал қилмаган кимсалар (яҳудийларнинг мисоли худди (устига ортиб кўйилган) китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, бу кимсалар унинг визминлигидан чирчаб-толадилар-у, аммо у Китобнинг ичидиги нарсалардан фойдаланмайдилар)» (Жума сураси, 5-оят).
5. Ҳуркиб қочган эшаклар (الحمير المستنفرة)
Маъноси: Ваъз-насиҳатдан юз ўгирган киши мисоли.
Оят: «Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан Қуръондан юз ўгирадилар-а?!» (Муддассир сураси, 49-50-51-оятлар).
6. Парвоналар (الفراش)
Маъноси: Қиёмат куни инсонларнинг (маҳшаргоҳда) тарқалиб кетиши мисоли.
Оят: «У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолурлар» (Қориа сураси, 4-оят).
@DIN_BAYONI
391
«Эй гуноҳ қилувчи, гуноҳнингиз ёмон оқибатидан хотиржам бўлиб қолманг. Баъзи қилаётган ишингиз гуноҳингиздан ҳам оғирроқдир.
Ўнг ва чап томонингиздаги фаришталардан уялмасдан ўша гуноҳни қилшингиз - қилаётган гуноҳингиздан оғирроқдир.
Қилган гуноҳингиз сабабли Аллоҳ сиз билан нима қилишини билмай туриб, гуноҳ устида кулшингиз - қилаётган гуноҳингиздан оғирроқдир.
Гуноҳ қилганингизда қувонишингиз - қилаётган гуноҳингиздан оғирроқдир.
Қила олмаган гуноҳингиз қўлдан кетгани учун қайғуришингиз эса, уни қила олганингиздаги гуноҳдан ҳам оғирроқдир.
Эшикнинг пардасини шамол қимирлатса, кимдир кўриб қолишидан қўрқасиз, аммо гуноҳ устида турганингизда Аллоҳнинг сизга қараб турганидан қалбингиз титрамаса - бу қилган гуноҳингиздан ҳам оғирроқдир».
@DIN_BAYONI
391
«Ким одамлардан қўрқиб яхшиликка буюришни ва ёмонликдан қайтаришни тарк қилса, унга итоатга муносиб бўлган ҳайбат (ҳурмат) суғуриб олинади. Ҳатто у ўз фарзандига ёки қўл остидагилардан бирига бирор ишни буюрса ҳам, улар уни писанд қилмай қўядилар».
@DIN_BAYONI
391
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Сизлардан олдин ўтган Банй Исроил қавмида бир киши гуноҳ қилса, бошқаси уни (чала) қайтариб, (чала) насиҳат қилар эди. Эртаси куни эса у билан яна бирга ўтириб, еб-ичар, гўё кеча уни гуноҳ устида кўрмагандек муомала қилар эди. Улар шу ҳолатда давом этганларида, Аллоҳ таоло уларнинг айримларининг қалбларини бошқаларига қарши қилиб қўйди ва уларни Довуд ва Марям ўғли Исо алайҳиссалом тиллари билан лаънатлади. Бу уларнинг итоатсизлик қилиб, ҳаддан ошганлари сабабли эди.
Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар яхшиликка буюрмасангиз, ёмонликдан қайтармасангиз, гуноҳ қилувчининг қўлидан тутиб тўхтатмасангиз ва уни ҳаққа мажбурлаб қайтармасангиз, Аллоҳ қалбларингизни бир-бирига қарши қилиб қўяди ва сизларни ҳам уларни лаънатлаганидек лаънатлайди».
@DIN_BAYONI
391
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Ушбу уммат, қорилари ва уламолари ҳокимларга ноҳақ ишларида ён босмас экан, солиҳ кишилари фожирларни оқлаб, уларга яхши ном бермас экан ва яхшилари ёмонларни бошига чиқармас экан, Аллоҳ таолонинг паноҳи ва ҳимоясида бўлиб тураверади. Агар улар шундай қилсалар, Аллоҳ улардан Ўз ҳимоясини кўтаради. Шунда устларига золим ҳукмдорлар ҳукмрон қилинади, улар эса уларга оғир азобларни раво кўрадилар ва одамлар қашшоқлик ҳамда муҳтожлик балосига дучор бўладилар.”
@DIN_BAYONI
391
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси бир халқ орасида бузуқлик ва фоҳишалик ошкора тарқалса, уларда илгари ўтган авлодларда бўлмаган вабо ва турли оғир касалликлар пайдо бўлади.
Агар улар тарозида алдаб уриб қолсалар, очарчиликка, ҳаётнинг қимматлашувига ва ҳокимларнинг зулмига дучор қилинадилар.
Агар мол-мулкларидан закот бермасалар, осмондан ёмғир тўхтатилади. Агар чорва ҳайвонлари бўлмаганида эди, уларга бир томчи ҳам ёмғир ёғмас эди.
Агар улар Аллоҳ ва Унинг Расулининг аҳдини бузсалар, Аллоҳ уларга ўзларидан бўлмаган душманларни устун қилади ва улар қўлидаги баъзи неъматларни тортиб олади.
Агар раҳбарлари Аллоҳнинг Китоби билан ҳукм қилмасалар, Аллоҳ уларнинг ўзаро низоси ва урушини кучайтиради.
@DIN_BAYONI
391
Пайғамбаримиз ﷺ энг катта гуноҳлар ҳақида сўралдилар, у зот: “Аллоҳга шерик келтириш, Аллоҳнинг раҳматидан умидни узиш ва Аллоҳнинг азобидан ўзини омонда деб ҳисоблаш”, дедилар.
@DIN_BAYONI
391
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар банда гуноҳлардан воз кечмай туриб ҳам Аллоҳ унга дунёда хоҳлаган неъматларини бераётган бўлса, бу мукофот эмас, балки Аллоҳнинг уни аста-секин оғир оқибатга олиб боришидир (истидрож)", дедилар.
@DIN_BAYONI
391
Вақт йўқлиги Қуръондан узоқлашишга сабаб бўлмасин. Ўқиб хатм қила олмасангиз, эшитиб бўлса ҳам Қуръон хатм қилинг.
@DIN_BAYONI
391
Repost from DIN - BAYONI
Ражаб ойида рўза тутишнинг ҳукми
Бу ойда рўза тутишга келсак, Ражаб ойида рўза тутишнинг ўзига хос хусусияти ёки фазилатига далолат қилувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирорта ҳам саҳиҳ ҳадис, у зотнинг саҳобаларидан бирорта ҳам саҳиҳ ривоят ворид бўлмаган. Баъзи мусулмонларнинг ушбу ойнинг маълум кунларини рўза тутиш учун хослаб, бу амалда фазилат бор деб таъкидлаши, шариатда бирорта ҳам асосга эга эмас. Ражаб ойининг ўзига хос хусусият ёки фазилатига далолат қилувчи барча ҳадислар ёки заиф, ёки (мавзу) тўқимадир. Бу ҳақда Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтиб ўтганлар («Маджмуъ ал-фатава», 25/290). Фақатгина Абу Довуд ривоят қилган ҳадисни ҳисобга олмаса: «Ҳаром ойларда рўза тут ва ифторлик қил» (Абу Довуд, 2428, шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ ҳадисни заиф дедилар). Ушбу ҳадисни ҳасан деб ҳисоблайдиганлар учун эса унда (ҳадисда) Ражаб ойини ўз ичига олувчи ҳаром қилинган ойларда рўза тутиш мустаҳаб эканлигига кўрсатма бор. Ҳадисда Ражабни қолган ойлардан ажратишга ва уни ўзига хос фазилатига кўрсатма йўқ.
Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ражаб ойининг фазилати тўғрисида, бу ойда рўзанинг фазилатли эканлиги, ёки шу ойнинг баъзи кунларида рўза тутиш афзаллигига далолат қиладиган, ёки баъзи бир кечаларида махсус таҳажжуд намозлари ўқилишига ҳужжат бўлишга арзийдиган саҳиҳ ҳадис келмаган. Бундай қатъий фикрга мендан аввал имом Абу Исмоил ал-Ҳаравий раҳматуллоҳи алайҳ келганлар. Шунингдек, бу фикр, саҳиҳ ровий силсиласига эга бўлган бошқа уламоларнинг фикридир… Ражабнинг фазилати, ёки ушбу ойда рўза тутишнинг фазилати, ёки ушбу ойнинг маълум кунларида рўза тутишнинг фазилатига далолат қилувчи ҳадисларга келсак, уларда ўша фазилат ва ўзига хос хусусиятлар аниқ, очиқ-ойдин айтилган. Бироқ ўша барча ҳадисларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: заиф ва мавзу» («Табиъин ал-аъжаб бима варада фазл Ражаб», 11). Кейин Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ўз китобларида Ражаб ойи фазилати мавзусида ўн битта заиф ва йигирма битта мавзу ҳадисни жам қилдилар. Мисол тариқасида шу каби ҳадислардан бирини келтиришимиз мумкин: «Ражаб ойининг бошқа ойлардан устунлиги, Қуръоннинг бошқа сўзлардан устунлиги кабидир» (Мавзу ҳадис, бу ҳақида Ибн Ҳажар айтади. Ушбу ҳадисни Ибн ал-Жавзий ўзининг «Тўқима ҳадислар» номли китобида келтиради, 2/576-581).
@din_bayoni
391
Repost from DIN - BAYONI
Ибн Ҳажар айтди:
Ражаб ойининг фазли ҳақида, Ражаб ойида рўза тутиш ҳақида, унинг маълум қисмида рўза тутиш ҳақида, ёки маълум бир кечасида намоз ўқиш ҳақида далил бўладиган саҳиҳ ҳадис йўқ ва Имом Ҳофиз Абу Исмоил ал-Ҳаравий бу масалани мендан олдин зикр қилган .
@din_bayoni
391
Repost from DIN - BAYONI
Ражаб ойи фазли хақидаги тўқима (ёлғон хадислар).
1. Эй Аллохим бизга ражаб ва шаъбон ойларида барака ато айлагин ва бизни рамазонга етказгин
حديث: ((اللهمَّ بارك لنا في رجب وشعبان، وبلِّغنا رمضان))
2. Ражаб ойниниг бошка ойлардан фазли, худди Қурон жамики сўзлардан афзаллиги кабидир.
حديث: ((فضل شهر رجب على الشهور كفضل القرآن على سائر الكلام)).
3. Ражаб (ойи) Аллохнинг ойидир, шаъбон менинг ойим, рамазон эса умматимнинг ойидир.
حديث: ((رجب شهرُ الله، وشعبان شهري، ورمضان شهر أمتي)).
4. Ражаб ойининг биринчи жумасидан ғафлатда колманглар, у кечани фаришталар роғоиб ( яхшиликлар умид қилинадиган кеча ) деб номлашар.
حديث: ((لا تَغفُلوا عن أوَّل جُمُعة من رجب؛ فإنها ليلة تسمِّيها الملائكة الرغائب...))
5. Узун ёлғон хадис ривоят килинади:
Ражаб буюк ойдир Аллох у ойда (ражаб ойида) эзгуликларни ажрини бир неча баробар кўпайтириб беради. Ким ражаб ойидан бир кун роза тутса у бир йил рўза тутгандай болибди, ким ражаб ойидан етти кун рўза тутса унга жаханнамни етти эшиги беркитилибди, ким ражаб ойидан саккиз кун рўза тутса унга жаннатнинг саккиз эшиги очилибди, ким ражаб ойидан ўн кун рўза тутса Аллохдан нима сўраса Аллох унга сўраганини беради, ким ражаб ойидан ўн беш Кун рўза тутса осмондан бир нидочи :
" Сенинг ўтган гунохларинг мағфират килинди, амалларинг бошидан бошланди" деб нидо килади . Ким энди бундан зиёда килса Аллох ҳам зиёда килади, рожаб ойида Аллох Нух алайхисаломни (кемага) чиқазған ва ражабда рўза тутдилар ва улар билан бирга бўлганларга ҳам рўза тутишликни буюрдилар ва улар кемада етти ой юришгач, ашуро куни улар жудий тоғига тушишди, Нух алайхисалом ва улар билан бирга борганлар ва еввойи хайвонлар Аллох азза ва жаллага шукр қилган холатда рўза тутишди. Ашуро кунида Аллох бану Исроил учун денгизни иккига болди, ашуро кунида Аллох Одам алайхисаломни ва Юнус алайхисаломни кавмларини тавбаларини кабул килди, ва ўша (ашуро кунида) Иброхим алайхисалом туғилдилар.
ذكر الحديث المكذوب بطوله. وحديث: ((رجب شهر عظيم، يضاعف الله فيه الحسنات؛ فمَن صام يومًا من رجب، فكأنَّما صام سَنة، ومَن صام منه سبعة أيام، غُلقت عنه سبعة أبواب جهنم، ومَن صام منه ثمانية أيام، فُتحت له ثمانية أبواب الجنة، ومَن صام منه عشر أيام، لم يَسأل اللهَ إلا أعطاه، ومَن صام منه خمسة عشر يومًا، نادى مناد في السماء: قد غفر لك ما مضى فاستأنف العمل، ومَن زاد، زاده الله، وفي رجب حمَل الله نوحًا فصام رجب، وأمر من معه أن يصوموا، فجرت سبعة أشهر أُخر، ذلك يوم عاشوراء، أُهبط على الجُودي، فصام نوح ومَن معه والوحش شُكرًا لله عز وجل، وفي يوم عاشوراء فلَق الله البحر لبني إسرائيل، وفي يوم عاشوراء تاب الله عز وجل على آدم صلى الله عليه وسلم، وعلى مدينة يونس، وفيه وُلد إبراهيم صلى الله عليه وسلم))
6. Ким ражаб ойида шомдан кейин кечани аввалги вактида йигирма ракат намоз ўқиса, сирот кўпригидан нажосатсиз ўтади .
حديث: ((مَن صلى بعد المغرب أوَّل ليلة من رجب عشرين ركعةً، جاز على الصراط بلا نجاسة)).
7. Ким ражаб ойидан бир кун рўза тутса , икки ракъат намоз ўқиса, ва биринчи ракатда Оят ул-курсийни юз маротаба ўқиса иккинчи ракатда эса Иҳлос сурасини юз маротаба ўқиса жаннатдаги жойини кўрмай вафот этмайди .
حديث: ((من صام يومًا من رجب، وصلى ركعتين يقرأ في كل ركعة مئة مرة آية الكرسي، وفي الثانية مئة مرة قل هو الله أحد، لم يمُت حتى يرى مقعدَه من الجنة)).
8. Ким харом килинган ойдан (пайшанба жума шанба) уч кун рўза тутса, Аллох унга тўккиз юз йиллик ибодатини (бошка лавзда эса олти юз йиллик ибодат савобини) ёзади.
حديث: ((مَن صام ثلاثة أيام من شهرٍ حرامٍ: الخميس، والجمعة، والسَّبت، كتب الله له عبادة تِسعمئة سنة - وفي لفظ - ستين سنة)).
9. Ражаб ойининг биринчи кунидаги рўза уч йиллик (гунохларга) каффоратдир, иккинчи кунини рўзаси эса икки йиллик(гунохларга) каффоратдир, колган кунларда эса бир ойлик (гунохларга) каффоратдир
حديث: ((صوم أوَّل يوم من رجب كفَّارة ثلاث سنين، والثاني كفَّارة سنتين، ثم كلُّ يوم شهرًا)).
Буларнинг барчасининг хукм жихатдан даражаси саҳиҳ эмас, улар ботил тўқима (ёлғон) ёки заиф ривоятлардир.
@din_bayoni
