cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Новдак" Жомеъ масжиди🌙

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Паркент тумани "Новдак" жомеъ масжидининг диний маърифий расмий канали. ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

Show more
Advertising posts
323
Subscribers
-224 hours
-37 days
-1230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Бахтнинг чўққисига қандай чиқилади?  Жуда осон:  аввал тиззангиз билан чўкасиз,  кейин кафтларни,  энг охирида пешонангизни қўясиз... ва "субҳана Роббиял аъла" дейсиз.
Show all...
#кун_эслатмаси Дуонинг арабча матни: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَالْهَرَمِ، وَالْمَأْثَمِ وَالْمَغْرَمِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْقَبْرِ وَعَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ النَّارِ وَعَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْغِنَى، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْفَقْرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дангасаликдан, ўта қариликдан, гуноҳга ботишдан ва қарзга ботишдан, қабр фитнасидан, қабр азобидан, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик фитнаси шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўрайман. Мен Сендан фақирлик фитнасидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман». Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний аъуузубика минал касали вал ҳаром, вал ма`сам, вал мағром, ва мин фитнатил қобри ва ъазаабил қобр, ва мин фитнатин наари ва ъазаабин наар, ва мин шарри фитнатил ғинаа, ва аъуузубика мин фитнатил фақр, ва аъуузубика мин фитнатил масийҳид дажжаал», дер эдилар». (Бешовлари ривоят қилишган) @quranuz_kanali Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Show all...
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 6 МАЙ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:43 ⏰ ҚУЁШ -    05:14 ⏰ ПЕШИН - 12:24 ⏰ АСР -        17:20 ⏰ ШОМ -      19:28 ⏰ ХУФТОН -20:55 Улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Show all...
Rasulullohning vafotlaridan oldin bajargan eng oxirgi amallari ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Show all...
МУСЪАБ ИБН УМАЙР Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ҳаж мавсумида етмиш киши ҳамроҳлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўришиш учун йўлга тушди. Улар иккинчи Ақаба байъатда бўлганлар эди. Маккага етиб келган заҳоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кириб, ўзи билан Мадина халқининг аҳволини айтиб берди. Маккага етиб келганини эшитган онаси энг аввал ўзининг олдига келмаганидан ранжиди. Ўғлини тезда ҳузурига чорлатди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларидан бўшаганидан кейингина онасини кўришга борди. Нима учун бундай қилганини сўради. – Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аввал ҳеч ким билан учрашмайман! – жавоб берди Мусъаб. – Нима, сен динингдан воз кечдингми? – сўради онаси. – Йўқ! Аксинча, мен Аллоҳнинг ва Расулининг динидаман! – Ҳали Ҳабашистонга, ҳали Ясрибга ҳижрат қилиб ўлар ҳолатга етмадингми?! – Мен асло қийналмадим. Фақат динимни сақлаш учун сизларнинг озор ва жафоларингиздан қочдим. Онасининг жаҳли чиқиб, аввалги одатига кўра ўғлини қамаб қўймоқчи бўлди. Ўғли ҳам қатъий жавоб айтди: – Ким менга яқинлашса, албатта ўлдирурман! Онаси бу ҳолатни кўриб йиғлашга тушди. Шунда Мусъаб ибн Умайр онасини юпата бошлади: – Эй онажон! Менинг диним шундай динки, бизда ота-онага яхшилик қилишга буюрилади. Улар билан дунёда яхши муомалада бўлишга чорланади. Лекин куфр ишларида итоат қилинмайди. Эй онажон! Мен сизга жуда ҳам меҳрибонман. Аввалги одатларни ташланг! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик беринг! Шу йўл энг очиқ ҳақиқат йўлидир. Дунё ишлари ва охират салоҳияти ҳам, Аллоҳнинг розилиги ҳам шундадир! Лекин, афсуски, онаси жаҳолатда эди. Ўғлининг сўзларини қабул қилмади. Ҳатто мусулмонларга қарши Бадр ва Уҳуд жангларида иштирок этди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. @Mehrob_uz
Show all...
АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА КИМЛАР? “Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – барча даврларда мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларнинг катта жамоасини маҳкам ушлашни таъкидлаб, шундай дейдилар: “Агар ихтилофни кўрсангиз, катта жамоани лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривоятлари). Демак, ҳозирги кунгача ҳам ва ҳозирги кунда ҳам катта жамоат – Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийларнинг ақидада тутган йўллари ҳамда фиқҳда тўрт мўътабар мазҳаб (Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий)ларга мувофиқ келади. Мана шулар Аҳли сунна вал жамоани ташкил этади. Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Show all...
👍 1
Минг ракаът нафлдан афзал амал... 👉 @QuronQalbShifosi
Show all...
👍 1
Куёв танлаш Нух ибн Иброҳим кизини турмушга бермокчи бўлиб, мажусий кўшнисидан маслаҳат сўради. Кўшниси: «Во ажабо! Хамма сендан маслаҳат сўрайди, сен бўлса мендан маслаҳат сўраяпсанми?!» деди. Нуҳ: «Менга маслахат керак-да», деди. Мажусий: «Форс подшоси Кисро мол-дунёни танлар эди. Рум подшоси Кайсар гўзалликни танлар эди. Араб раислари насл-насабни танлар эди. Сизларнинг йўлбошчингиз Муҳаммад динни танлар эди. Кимга эргашишни ўзинг танла» деди.
Show all...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф #ҲадисВаҲаёт35жуз Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг тавбаси islom.uz | hilolnashr.uz https://t.me/Shayh_Xazratlari
Show all...