cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

UZNEXS

Долзарб мавзулар, энг қайноқ янгилик ва ҳабарларни биринчилардан бизни @Uznexs каналимизда кўриб кузатиб боринг ва дўстларни таклиф қилинг! Админга мурожат: @Skarpion

Show more
Advertising posts
21 169Subscribers
+1924 hours
-1107 days
-50730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Paynet сотилди «Uzpaynet» МЧЖдаги 100 фоизлик давлат улуши «New Industrial Technologies» компанияси назоратига ўтган. Битим суммаси ва бошқа тафсилотлар маълум эмас. Устав жамғармаси 273,5 млрд сўм бўлган, «Uzpaynet» МЧЖ назоратини олган «New Industrial Technologies» МЧЖга иккита жисмоний шахс эгалик қилади. Компания таъсисчилари сифатида иккита жисмоний шахс — Алекс Ли (60%) ва Мустафа Абдрахманов (40%) кўрсатилган. Мустафа Абдрахманов «Asia Alliance Bank»нинг асосий акциядори «Asia Alliance Group» МЧЖнинг ҳам 77,6% улушига эгалик қилади.
Show all...
#Диққат ⚡️Радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинди Ижтимоий тармоқларда “Фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани” мазмунидаги хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича. радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.
Show all...
⚡️Бухорода ҳайдовчининг хатоси бир кишининг умрига зомин бўлди Автоҳалокатда Матиз ҳайдовчиси ва яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳати олган. Улар зудлик билан Бухоро шаҳар шифохонасига олиб кетилган. Бироқ, тиббий муолажаларга қарамай, йўловчилардан бири – 54 ёшли аёл вафот этган.
Show all...
#тезкор ⚡️Ботир Қодиров оталик давоси билан Зохиршох Жураевни судга берди. Суд бугун Учтепа туманлараро фуқаролик судида бўлиб ўтади.
Show all...
⚡️Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев: "Бюджет тақчиллигининг ошиши инфляцияга, нарх-наво ошишига олиб келади. Тўлов балансига таъсир қилади".
Show all...
#Тезкор ⚡️Ўзбекистонда 2030 йилгача газ ва "свет" муаммоси тўлиқ ҳал этилади — Энергетика вазирлиги Энергетика вазирлиги матбуот котиби тарифлар ошгани сабаб, энди кўпроқ маблағ соҳани ривожлантиришга сарфланса, тизимда 2030 йилгача муаммо қолмаслигини маълум қилди.
Show all...
#Тезкор ⚡️Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ўсишда давом этмоқда 2024-йилда жалб этилган кредитларни ҳисобга олганда қарз миқдори 30 миллиард доллардан ошган. 
Show all...
Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев ва Авазбек Олимовлар судга берилди Фуқаролик ишлари буйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судида бугун 23 апрел куни машҳур хонандалар жавобгар сифатида иштирок этиши керак бўлган иш кўрилмоқда. Хабарларга кўра, хонанда Авазбек Олимов интеллектуал мулк ҳуқуқи қонунчилигини бузгани учун Зоҳиршоҳ Жўраев эса оталикни белгилаш иши буйича судда жавоб беришади.
Show all...
⚡️АҚШ долларининг расмий курси тушди Марказий банк 24 апрелдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. 1 USD12 705,00 сўм (– 6,00) 1 RUB 136,11 сўм (– 0,20) 1 EUR 13 543,53 сўм (+ 5,04)
Show all...
Буюк Британия Украинага 617 миллион долларлик ёрдам пакетини тақдим этади Буюк Британия ҳукумати сайтида эълон қилинган хабарга кўра, бугун бош вазир Риши Сунак Полшага ташрифи чоғида Украинага тарихий рекорд даражадаги ёрдам пакети ажратилишини эълон қилади. Ушбу маблағлар Киев учун ўқ-дорилар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва дронларни оператив етказиб беришга йўналтирилади. Украина, шунингдек, 60 та катер, 1600 дан ортиқ ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари, қўшимча Storm Shadow ракеталари, 400 дан ортиқ зирхли транспорт воситалари ва тўрт миллионга яқин ўқ-дорилар олади. Янги ёрдам пакети билан 2024 йилда Буюк Британия томонидан Украинага ажратилган маблағларнинг умумий миқдори 3,7 миллиард долларга этади.
Show all...