cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Samarqand viloyat prokuraturasi

Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali ——— Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области

Show more
Advertising posts
3 251
Subscribers
+324 hours
+537 days
+9730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилги ПҚ-170-сон қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепцияси доирасида ҳар ҳафтнинг жума куни мунтазам равишда “Маънавият соат” лари ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, бугун 17 май куни ўтказилган “Маънавият соати” да Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчиси М.Б.Шеров қатнашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2023 йилги «ЎЗБЕКИСТОН — 2030» СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ ПФ-158-сон Фармони мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берди. Шунингдек, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ж.Н.Абдихакимов томонидан Ўзбекистон Респубикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳяти ҳамда соҳада амалга оширилаётган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Show all...
Вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилги ПҚ-170-сон қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепциясида белгиланган устувор йўналиш ва вазифалар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2024 йилда вилояти прокуратураси органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Муқаддам хабар қилинганидек, мазкур чора-тадбирлар режаси доирасида жорий йилнинг 26 апрель куни ходимлар ўртасида “Стол тенниси” спорт тури бўйича Самарқанд вилояти прокурори кубоги мусобақаси ўтказилган эди. Бугун, 17 май куни вилоят прокуратураси органлари ходимлари ўртасида “Мини футбол” спорт тури бўйича Самарқанд вилояти прокурори кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада жами 54 нафар ходимлар 9 та жамоага бўлинган ҳолда ўзаро белашишди. Муросасиз кечган ўйинлар натижасига кўра, “Маҳкама – 1” жамоаси биринчи ўринни, Иштихон тумани прокуратураси жамоаси иккинчи ўринни ва “Маҳкама – 2” жамоаси учинчи ўринни эгаллашди. Мусобақа якунида ғолибларни тақдирлаш учун FIFA президенти ўринбосари Мишел Саблон, UFA техник директори Гия Куала, UFA мутахассиси Владимир Панов ҳамда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари С.Т.Базаровлар билан биргаликда ташриф буюриб, ғолибларга диплом, медаль, кубок ва пул мукофоти сертификатларини топширдилар.
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
02:39
Video unavailableShow in Telegram
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров ташаббуси асосида Пайариқ тумани 2-сектордаги “Алиобод”, “Баҳор”, “Қирқовул” ҳамда “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари қисқа муддатда қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
Самарқанд вилояти прокурорига бириктирилган Пайариқ тумани 2-сектордаги маҳаллаларда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Хусусан Пайариқ тумани Алиобод”, “Баҳор” ва “Қирқовул” ҳамда “Навбаҳор” маҳаллаларида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ўз якунига етказилиб, маҳалланинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда вилоят прокурори М.Эшназаров ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбир давомида сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ҳамда маҳалла аҳоли иштирокида байрам тадбири ташкил этилиб, жамият ва давлат ривожига ҳисса қўшиб келаётган маҳалланинг бир гуруҳ меҳнат жамоалари рағбатлантирилди
Show all...
Жомбой тумани прокурори вазифасини бажарувчи 2-сектор раҳбари Ф.Донияров ва туман ИИБ бўлим бошлиғи ҳамда сектор штаб аъзолари билан биргаликда "Қўнғирот" ва “Қўлбости” маҳаллаларида содир этилган жиноятлар муҳокама қилинди. Шунингдек, сектор раҳбарининг “Қўнғирот” маҳалласида навбатдаги сайёр қабули ўтказилиб, қабул давомида ички йўлларни шағаллаштириш, тиббий даволаниш, электр таъминотидаги носозлик, уй-жойни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан мурожаатлари тингланди. Келиб тушган урожаатларни ҳал қилиш юзасидан мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
Show all...
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров томонидан Жомбой туманида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғи билан яқиндан танишилиб, Президентнинг 30.12.2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони ижроси устидан назорат борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди. Ўрганишда тумандаги масъулларга боғда фуқаролар томонидан ноқонуний қурилган қурилишларнинг бартараф этиш ва ҳар хил манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш бўйича топшириқлар берилди.
Show all...
02:01
Video unavailableShow in Telegram
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров томонидан Жомбой туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ҳамда тадбиркорлар билан учаршув ўтказилди.
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров бошчилигида вилоят ИИБ, Халқ қабулхонаси, Суд, Департамент, Адлия, ДСБ, МИБ ҳамда Божхона бошқармаси раҳбарлари иштирокида Жомбой туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 30 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этдилар. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси, тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларнинг 13 таси жойида ижобий ечимини топди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги боис иш юритувга қабул қилинди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш борасида сайёр қабуллар давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
Repost from Bosh prokuratura