891
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-2530 days
Posts Archive
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон рўзасини неча маротаба тутганлар?
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"Биз билан аҳли китоблар рўзасининг ўртасидаги фарқ .....".
Ҳадисни давом эттиринг:
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Саволга диққат қилинг, яхшилаб эҳтимом беринг❗
Савол: қуйидаги кунларнинг қай бирида рўза тутишлик ҳаром ҳисобланади?
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Абул Олия раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Рўзадор инсон модомики ..... қилмас экан, гарчи у тўшагида уйқуда бўлса ҳам ибодатдадир».
Жумладаги бўшлиқни тўлдиринг:
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Мусулмонлар ғалаба қозонган кўпгина(йигирмага яқин балки кўпроқ) ғазот жанглар рамазон ойида бўлган, булардан:
1. Бадр ғазоти.
2. Макка фатҳи.
3. Айни Жолут жанги.
4. Умурия фатҳи.
5. Ҳарим фатҳи.
Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид айтади: "Ҳозирги пайтгагина келиб (албатта, жуда оз сонли инсонлар бундан мустасно) бу ой уйқу, дангасалик ва бекорчилик ойи бўлиб қолди".
@Lillahi_1
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
💡Викторинада – ўзингиз тўғри деб билган жавобни танлаб юборганиздан сўнг, ушбу ишора қилинган белгини боссангиз, тўғри жавобни ва жавобга изоҳ берилган бўлса, ўқиб фоида олишингиз мумкин.
بارك الله فيكم
اللهم بلغنا رمضان، كمن سالما.
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Рўзадор инсон хушбўй атир сепиши ёки хидлашининг ҳукми:
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Агар ҳомиладор ва эмизикли аёл ўзларига зарар етишидан қўрқиб рўза тутмаган бўлсалар, уларга:
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Рўза вожиб бўлиши учун қуйидагиларнинг қай бири шарт қилинади:
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шак куни рўза тутишликдан қайтарганлар. Савол: Қайси кунга шак куни дейилади?
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Рамазон рўзаси ҳижратни нечанчи йили ва қайси ойда фарз қилинган?
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Рамазон ойига оз муддат қолганини инобатга олиб, рўзага оид аҳкомларни ва бу ойнинг одобларини ўрганишимиз керак. Чунки, бу ой мусулмонлар учун ибодат ва ажр-савоблар мавсуми бўлган ойдир.
Росулуллоҳ ﷺ айтадилар: "Ким рамазон ойида иймон билан ва ажр умид қилиб рўза тутса, ўткан гуноҳлари кечирилади".
(Имом Бухорий ривояти)
Савдогар кимса ўз тижоратининг мавсуми келганида қўл қовуштириб ўтирмай, даромад топиш истагида бор кучи билан ишга бел боғлаганидек, биз ҳам бу мавсумга тайёргарлик билан киришимиз айни муддао бўлади.
Рамазондан аввал рўзага тааллуқли аҳкомлардан билмаганингизни ўрганиб, билганингизни такрорлаб олишингиз учун қуйида тест савол ва жавобларни тақдим этиб борамиз, иншаоллоҳ.
Танбеҳ:
●Тестнинг сўнгида тўғри жавобларни билиб олишингиз мумкин.
●Бу тестда фақат бир маротаба қатнаша оласиз.
●Саволларни диққат билан ўқиш тавсия қилинади.
●"Бисмиллаҳ" – деб бошланг.
Улашинг:⤵️
https://t.me/Lillahi_1
الحمد لله الذي أكمل لنا الدين و أتم علينا النعمة والصلاة والسلام على نبيه ورسوله محمد نبي التوبة والرحمة
ШАЪБОН ОЙИНИНГ ЎН БЕШИНЧИ КЕЧАСИ ҲАҚИДА
Бугун 14 шаъбон шанба 1445 ҳ йил. Бир неча соатлардан кейин 15 шаъбон кечаси бошланиб, якшанба оқшоми кириб келади.
Бу кечанинг фазилати хақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар:
«Шаъбон ойининг ярми тунда Аллоҳ ер аҳлига назар солиб, мушрик ва мушоҳиндан бошқа барча бандаларини мағфират қилади».
Ибн Можа «Сунани». Ҳасан, саҳиҳ ҳадис.
Мушрик — Аллоҳга ширк келтирган инсон.
Мушоҳин — Мусулмонга нисбатан қалбида ҳиқд- адоват, гина-кудурат сақлаб юрган киши.
Шаъбоннинг 15 кечаси ҳақида айтилаётган ҳадисларнинг аксари заиф ва тўқимадир.Бу кечада махсус ибодат йўқ. Кечаси билан тунда юз ракаат намоз ўқиш, тиловат қилиш, «Лайлатул қадр» кечасидек бедор ўтказиш суннат эмас, аксинча бидъатдир, дейди олимлар. Бу ой фазилати ва қолган ойлар фазилати ҳақида саҳиҳ ва тўлиқ маълумот олмоқчи бўлсангиз, Ибн Ражабнинг لطائف المعارف китобига мурожаат қилинг. Бу кеча ширкдан бутунлай тавба қилганлар, мусулмон биродирига нисбатан қалбидан ҳиқд-адоватни ҳайдаб чиқарганлар ютади. Кечаси билан ибодат қилиб, кундузи одамларга озор берган, мусулмонларга нисбатан кек сақлаган нодон инсон бу оқшом фазилатидан маҳрумдир... Жалол Иброҳим. @Quron6
https://www.youtube.com/watch?v=4GY7B63imo0
Доктор Неъматуллоҳ Малик устознинг "ФАЛАСТИН ТАРИХИ" номли туркум дарслари эртадан бошлаб ҳар куни, Мадина соатига 8:00 да "Madinah Academy" расмий саҳифаларида эфирга узатилади.
